kopilkaurokov.ru - сайт для учителей

Создайте Ваш сайт учителя Курсы ПК и ППК Видеоуроки Олимпиады Вебинары для учителей

Иклим ўзгаришини биологик хилма хилликка таъсири

Нажмите, чтобы узнать подробности

Ҳозирги вақтда кузатилаётган иқлимнинг глобал ўзгариши атроф-муҳитнинг турли компонентлари ва уларнинг алоҳида хусусиятларига, ижтимоий-иқтисодий тармоқларга таъсир етказмоқда. Ўзбекистон ҳудуди бўйича иқлим мониторинги маълумотлари ХХ ва XXI аср бошларида исишнинг турғун тамойилини кўрсатмоқда, унинг суръати ўн йиллик учун 0,

Жонли табиат ва биологик хилма-хиллик қирилиб кетиш хавфи остида, бунга 20С дан ошади, бу шимолий  яримшар  бўйича  исишнинг ўртача суръатидан 40 фоизга ортиқдир. Исиш оқибатида минтақада Орол денгизи ҳавзасининг дарёларини таъминлайдиган қор-музлик ресурсларининг майдони  таназзулга  учрамоқда ва қисқармоқда. Сўнгги ярим асрда Марказий  Осиё тоғли музликлари учдан бир қисмдан ортиққа қисқарди.сабаб албатта инсоннинг фаолиятидир.

Вы уже знаете о суперспособностях современного учителя?
Тратить минимум сил на подготовку и проведение уроков.
Быстро и объективно проверять знания учащихся.
Сделать изучение нового материала максимально понятным.
Избавить себя от подбора заданий и их проверки после уроков.
Наладить дисциплину на своих уроках.
Получить возможность работать творчески.

Просмотр содержимого документа
«Иклим ўзгаришини биологик хилма хилликка таъсири»

Иқлим ўзгаришини биологик хилма хилликка таъсири

Н.Ж.Бобомуродова БДУ. катта ўқитувчи

Д.О.Муродов, 4 курс талабаси

Иқлим ўзгариши бўйича экспертлар огоҳлантиради: 2100 йилга келиб, Антарктида ва Гренландия музликларининг фаол эриши туфайли жаҳон океани сатҳи 18-59 сантиметрга кўпайиши мумкин, бу баъзи орол давлатлари ва соҳилбўйи шаҳарларининг ҳалокатли сув остида қолишига олиб келиши мумкин. 100 йиллик Глобал башоратлар буғхона газлари ташламаларини қисқартириш бўйича чоралар кўрилганида ҳароратнинг 1,4 дан 5,80С гача кўтарилишини кўрсатмоқда.

Ҳозирги вақтда кузатилаётган иқлимнинг глобал ўзгариши атроф-муҳитнинг турли компонентлари ва уларнинг алоҳида хусусиятларига, ижтимоий-иқтисодий тармоқларга таъсир етказмоқда. Ўзбекистон ҳудуди бўйича иқлим мониторинги маълумотлари ХХ ва XXI аср бошларида исишнинг турғун тамойилини кўрсатмоқда, унинг суръати ўн йиллик учун 0,20С дан ошади, бу шимолий яримшар бўйича исишнинг ўртача суръатидан 40 фоизга ортиқдир. Исиш оқибатида минтақада Орол денгизи ҳавзасининг дарёларини таъминлайдиган қор-музлик ресурсларининг майдони таназзулга учрамоқда ва қисқармоқда. Сўнгги ярим асрда Марказий Осиё тоғли музликлари учдан бир қисмдан ортиққа қисқарди.

Жонли табиат ва биологик хилма-хиллик қирилиб кетиш хавфи остида, бунга сабаб албатта инсоннинг фаолиятидир. Маълумки, турли экотизимларнинг мавжудлиги аввало, иқлим шароитларига боғлиқ. Шундай турлар борки, ҳатто қисқа муддатли совуқ ёки қурғоқчиликда ҳам қирилиб кетишлари мумкин. Ҳаёт белгиланган табиий шароитларга мослашиб боради. Агар иқлим тизими белгиланган ўзгаришни бошдан кечирса ёки улар тез содир бўлса, у ҳолда айрим турлар бошқа районларга жойлашувига ёки мослашувига ёки ҳалок бўлишига тўғри келади. Қуруқликда ҳам денгизда ҳам ҳаётнинг абориген шаклларини сиқиб чиқариб, алоҳида флора ва фауна турларини жанубдан шимолга, "исиб" кетган ҳудудлардан одатий совуқларига ҳаракат бошланади. Исишнинг интенсив бўлиши экотизим учун шунчалик зарбалидир. Глобал исиш шароитида барча ўсимлик ва ҳайвонлар ҳам яшаб қололмайди. Бу майдонда фақатгина инсонлар билан яқинда яшайдиган, тез кўпаядиган, шу билан бирга катта яшаш ареалига эга ва иқлим шароитига тез мослаша оладиган ҳайвонларгина яшаб қолишлари мумкин. Турли кўринишдаги экотизимларда жуда тор эконишли турлар нобуд бўлиши мумкин. Заиф экотизимлар қаторига корал рифлари, шимолий субарктик ўрмонлар, тоғ ҳудудларида яшовчилар ва ўртаер денгизли иқлим ҳудудлари киради. Юқори ҳарорат жараёни океанларга ҳам таъсир қилиб, денгизда яшовчи­лар ҳаётини қийинлашишига олиб ке­лади. Масалан, охирги тўрт ўн йилликда Шимолий Атлантика сувларидаги планктонлар қутбга кенглиқ бўйича 10 градус кўчишди. Олимларнинг фикрича, ҳароратни 1-2°С га ошишини ўзида, айниқса, заиф экотизимлар шикастланади. 2-3°С исишда эса экотизимларни масштаблироқ шикастланиши бошланиб, 3°Сда улкан масштабли, қайтариб бўлмайдиган шикастланишни боши бўлиб, яқин бир неча аср мобайнида Ернинг биохилма-хиллиги кескин равишда тушиб кетишига олиб келади. Эсда тутиш керакки, глобал исиш жавобгарлиги инсон бўйнида ва ундан бизнинг ҳаётни тўлдириб ва безатиб турган бир неча минг ҳайвон ва ўсимликлар ҳаётини борлигига боғлиқдир.

Бугунги кунда ўсимлик ва ҳайвонлар глобал исишга қийинроқ мослашишининг бир нечта сабаблари мав­жуд.

Кўп турлар янги шароитларга тез мослаша олмайди ёки улар яшаш учун қулай бошқа худудларга тез кўчиб ўтолмайди. Одамлар томонидан ландшафтлар ва сув ҳавзаларининг кучли ўзгартирилиши натижасида аввал мавжуд бўлган омон қолиш имкониятлари йўқ бўлаётган бир пайтда иқлим ўзгариши яна ортиқча юк бўлмоқда.

Бундан ташқари, бошқа антропоген омиллар ҳам мав­жуд. Азот каби озуқа моддалар билан ифлосланиш на­тижасида янги шароитга тез мослашадиган бегона тур­лар вужудга келмоқда. Шунингдек ёввойи ҳайвонларни меъёрдан ортиқча ов қилиш ёки балиқларни ортиқча овлаш экотизимнинг қайта тикланиш хусусиятини пасайтиради ва шу сабабли иқлим ўзгаришига табиий ҳолда мослашиш имконияти камаяди.

Бу ҳолат нафақат сайёрамизнинг биохилма - хиллигини жиддий оқибатларга олиб келади, балки инсонлар ҳаётига ҳам салбий таъсир кўрсатади. Ма­салан, қишлоқ хўжалигида ишлатилаётган тупроқнинг шаклланиши, доривор ўсимликлар ўсиши, чучук сув би­лан таъминланиш ва экотуризм орқали фойда олиш ти­рик биологик тизимлар ва турлар, майда жонзотлардан тортиб, то йирик йиртқичларнинг ўзаро муносабатлари орқали таъминланади. Табиий биологик бойликларнинг камайиши ёки йўқ бўлиши ўрмон, дарё, тоғларда яшаб келаётган аҳоли учун кучли зарба бўлади. Чунки таби­ат инъомлари орқали ҳаёт кечираётган инсонлар учун бошқа яшаш имкониятлари йўқ.

Иқлим ўзгаришининг биологик хилма - хилликка таъ­сирини камайтириш ва ўсимликлар, ҳайвонлар турларини асраб авайлаш учун ҳалқаро конвенция ва битимлар қабул қилинган. Шулардан энг муҳимлари Биологик хилма-хиллик тўғрисидаги Конвенция, Бонн Конвенциясини, Рамсар Конвенциясини айтиш жоиз.

Сув ресурсларини барқарор бошқариш ва муҳофаза қилиш масалалари

Н.Ж.Бобомуродова БДУ. катта ўқитувчи

Сув ресусларидан фойдаланиш жиҳатидан Ўзбекистоннинг табиий шароити анча ноқулай. Марказий Осиё гидрография тармоғида сув ҳавзалари ва ресурслар жуда нотекис жойлашган. Сув ресурсларининг фақат тахминан 10 фоизи мамлакатда ҳосил бўлиши туфайли Ўзбекистон қўшни мамлакатлардан оқиб кирадиган сувга юқори даражада боғлиқ. Экологик имкониятларни ҳисобга олмай сув ресурсларидан фойдаланиш ҳам сув сифати ёмонлашгани ва ичимлик суви билан таъминлашда танг вазиятга олиб келди. Орол денгизи фалокатининг сабаблари ва оқибатлари яхши маълум. Орол денгизининг қуриб бориши билан бирга бассейнда аҳоли орасида пайдо бўлган ёки ортиб бораётган даражада оммавийлашаётган турли касалликларга, қимматли қишлоқ хўжалик ерлари, транспорт йўллари ва турар жойларнинг деградациясига, ишсизлик, кам таъминланганлик ва миграцияга олиб келган кўп экологик, иқтисодий ва ижтимоий муаммолар вужудга келди.

Орол денгизи ички дренаж бассейнида сув ресурслар ниҳоятда нотекис жойлашган ва турли ер усти оқим шаклланиши шароитлари билан белгиланади. Ер усти сув ресурсларининг энг кўп миқдори қўшни мамлакатларнинг тоғли ҳудудларида ҳосил бўлади. Ички сув ресурслари кўл, ер ости сув ресурслари, дарёлар ва музликлар сув ресурсларидан иборат. Йирик ва кичик дарёлар, шунингдек ер ости суви Ўзбекистондаги қимматли сув ресурсларининг асосий тарқибий қисмлари ҳисобланади. Вахш ва Панж дарёлари қўшилиб ҳосил бўладиган Амударё ҳамда Норин ва Қорадарё ва Тошкент яқинида Чирчиқ дарёси қўшилиб, ҳосил бўладиган Сирдарё бош дарёлар ҳисобланади. Амударё бассейни Сурхондарё, Қашқадарё ва Зарафшонларни қамраб олади, аммо фақат Қашқадарё ва Шеробод дарёлари бутунлигича Ўзбекистон ҳудудида жойлашган.

Ўзбекистонда тахминан 500 кўл бор. Улар асосан сатҳи 1 км2 кичик сув ҳавзаларидир. Фақат 32 кўлнинг сатҳи 10 км2дан ортиқ. Тўхтагул сув омборидан қишда сув чиқариб ташланиши туфайли Айдар - Арнасой кўл тизимининг сатҳи ортиб боришига олиб келди, энди у Ўзбекистон энг катта кўл ҳисобланади.

Сув омборлари Ўзбекистонда сув фойдаланиш тизимини эксплуатациясида муҳим аҳамият касб этади, улар ўзгарувчанликга мослашиш ва сув ресурсларини бошқаршида қўшимча имконият берадилар. Ҳозирги пайтда мамлакатда фойдаланишда асосан суғориш мақсадларида ишлатиладиган 51 сув омбори бор. Ўзбекистоннинг энг йирик сув омборлари кўп мақсадли бўлиб асосан суғориш, электр энергия ишлаб чиқариш ва саноат мақсадларига мўлжалланган.

Атроф-муҳит шароити ва сув сероблиги орасидаги яқиндан алоқани назарда тутиб сув сифатини баҳолаш учун кўпгина миллий кўрсаткичлар ишлаб чиқилган. Ер усти сувининг ифлосланиши кенг тарқалган бўлиб ер ости, жумладан қудуқ сувининг сезиларли даражада ифлосланишига олиб келади. Сувнинг ифлосланиши касаллик (буйрак касалликлари, онкология ва ўткир инфекцияли касалликлар) кўрсаткичи ўсиб боришида муҳим роль ўйнаяпти ва катталар, болалар ўлими кўрсаткичлари ўсиб боришига олиб келяпти. Антропоген таъсир тупроқ ифлосланиши (шўрланиш, токсик ифлосланиш, пестицидлар, ўғитларнинг қолдиқ миқдори ва оғир металлар билан ифлосланишга) ҳам олиб келмоқда ва инсонлар саломатлигига таъсир қилмоқди. Дарёларнинг ўрта ва қуйи оқимларида минераллашув ва ифлосланишнинг энг юқори даражалари кузатилмоқда. Бу эса аҳолининг ҳаёти ва саломатлиги ва табиий муҳитни сақлаб қолиш учун жиддий таҳдид демакдир. Ифлосланган сув қишлоқ хўжалигидан (78 фоиз), саноат (18 фоиз) ва шахар хўжалиги (4 фоиз) секторларидан келади. Қишлоқ хўжалиги ер усти ва ер ости сувининг энг йирик ифлословчисидир. Гарчи саноат оқавалари ҳажм жиҳатидан бир оз камроқ бўлса-да, улар токсиклик даражаси туфайли кўпроқ зарарли ва ҳавфли ҳисобланади.

Сув танқислигини юмшатиш бўйича амалга оширилиши лозим бўлган чора-тадбирларига коллектор-дренаж, ер ости, сой ва булоқлардан қўшимча сув олиш чораларини кўриш, сувни кўп талаб қиладиган экин турларини экишни чегаралаш, манбаларнинг сувлилигидан келиб чиқиб экин турларини тўғри жойлаштириш, сув тежамкор агротехник тадбирларни амалга ошириш, сувни тежайдиган технологияларни ва агротехник тадбирларни кенг қўллаш, сувдан фойдаланиш бўйича назоратни кучайтириш, сувнинг беҳуда сарфига йўл қўймаслик, сувдан самарали ва тежамли фойдаланиш бўйича тарғибот – ташвиқот ишларини олиб бориш кабиларни кўрсатиш мумкин.

Суғоришда сувдан самарали ва тежамли фойдаланишни ташкил этиш чораларига суғориладиган ерларни текислаш, ер майдонининг нишаблигига қараб эгатларни қисқа олиш (50-60м), сувчилар сонини кўпайтириш ва хар 8-10 л/с сувга биттадан сувчи жалб этиш, тунги суғориш ишларини ташкил этиш ва сувчиларга керакли шароитларни яратиш, суғоришни шарбат оқизиб ташкил этиш ва қатор орасига ўз вақтида ишлов бериш, сувни ташлама ва зовурга бехуда ташлаб қўйиш, кўллатиб ва захлатиб суғоришга йўл қўймаслик, суғоришни экинлар талабидан келиб чиқиб ташкил этиш киради.


Получите в подарок сайт учителя

Предмет: Прочее

Категория: Уроки

Целевая аудитория: Прочее

Скачать
Иклим ўзгаришини биологик хилма хилликка таъсири

Автор: Муродов Дадахон, Бабамурадова Н.Ж.

Дата: 07.06.2018

Номер свидетельства: 472529


Получите в подарок сайт учителя

Видеоуроки для учителей

Курсы для учителей

ПОЛУЧИТЕ СВИДЕТЕЛЬСТВО МГНОВЕННО

Добавить свою работу

* Свидетельство о публикации выдается БЕСПЛАТНО, СРАЗУ же после добавления Вами Вашей работы на сайт

Удобный поиск материалов для учителей

Ваш личный кабинет
Проверка свидетельства