kopilkaurokov.ru - сайт для учителей

Создайте Ваш сайт учителя Курсы ПК и ППК Видеоуроки Олимпиады Вебинары для учителей

Турли шакл ва моделдаги ёқаларни конструкциялаш

Нажмите, чтобы узнать подробности

Энг сода қайтарма ёқа бўйин ва елкани ёпиб туради. У бўйин атрофида жойлашган кўтармадан иборат. Бундай ёқанинг ташқи кўриниши ва конструкцияси ҳамда барча конструктив элементларнинг номлари 2.41-расмда кўрсатилган.

Вы уже знаете о суперспособностях современного учителя?
Тратить минимум сил на подготовку и проведение уроков.
Быстро и объективно проверять знания учащихся.
Сделать изучение нового материала максимально понятным.
Избавить себя от подбора заданий и их проверки после уроков.
Наладить дисциплину на своих уроках.
Получить возможность работать творчески.

Просмотр содержимого документа
«Турли шакл ва моделдаги ёқаларни конструкциялаш»

Турли шакл ва моделдаги ёқаларни конструкциялаш

Ғиждувон маиший хизмат касб – ҳунар коллежи

махсус фан ўқитувчиси В.С.Собирова

Кийим моделнинг ўзига хос ҳусусиятлари кўп жиҳатдан ёқасининг шакли ва ўлчамларига боғлиқ. Ёқа нафақат эстетик, балки химоявий функцияга ҳам эгадир.

Шу боис, ёқаларнинг шакли ва ўлчамлари бўйича, кенг миққёсда фарқланади, Энг сода қайтарма ёқа бўйин ва елкани ёпиб туради. У бўйин атрофида жойлашган кўтармадан иборат. Бундай ёқанинг ташқи кўриниши ва конструкцияси ҳамда барча конструктив элементларнинг номлари 2.41-расмда кўрсатилган.

А,б,в- қайтарма ёқа; г,д-ясси ёқа, е,ж-тик ёқалар.

Ёқанинг конструкцияси остки ёқа чизмасидан бошланади.Ёқанинг конструктив тузилиши унинг кўринадиган қайтарма ва кўринмай бўйинга ёпишиб тик турадиган кўтарма қисмларнинг шаклига боғлиқ(2,42-расм). Фақат кўринадиган қайтарма қисмдан иборат бўлган ёқа ясси ёқага айланади, фақат кўринмайдиган кўтарма қисмли ёқа эса-тик ёқадир. Ёқанинг қайтарма қисми остки ёқа Билан уланади, кўтармаси эса олд ва орт бўлакларнинг ёқа ўмизларига ўтқазилади.

Коструктив жиҳатдан ёқа кўпинча устки, остки ва қистирма қа қаватлардан тузилади(2,42-расм,а,б). Ёқага шакл сақловчанлик ҳусусият қўшимча қистирмалар (масалан, устки ёқанинг учларига қўйиладиган) ва қирқма кўтарма орқали таъминланади.

2.42-расм. Пиджак ёқасининг конструкцияси ва деталлари:

А,б-кетма-кет яхлит бичилган ва қирқма кўтармали ёқанинг конструкцияси; кетма-кет яхлит бичилган ва кўтармали остки ёқа деталларининг конструкцияси.

Аёллар енгил кийимларига мансуб бўлган ёқалар кўриниши бўйича 4-хилга бўлинади: вертикал тик ёқалар, қайтарма ёқалар, улардан хосил бўлган турли фантази ёқалар. Ўмиз Билан бириктириш усули бўйича ўтқазма, ўмиз Билан яхлит бичилган ёқала рва уларнинг комбинацияларига фарқланади. Ёқа ўмизга тақилманинг хилига мос ҳолда лойиҳаланади. Эркаклар ва аёллар уст кийимининг ёқалари тақилмасининг конструктив ечимига мос ҳолда фарқланади: ёпиқ тақилмага мўлжалланган ёқа, борт қайтармасигача ва улардан ҳосил бўлган тақилмаларга (очиқ ва ёпиқ пальто ва курткаларга хос юқоригача тақилмаларга мос ёқалар). Пиджак типидаги ёқала рва ясси ёқалар бевосита олд бўлак чизмасининг ўмизида қурилади, бошқа типдаги ёқаларни чизмадан айрим ҳолда қуриш мумкин.

Демак, ёқаларнинг конструктив тузилиши, шакли, ўлчамлари, технологик ишлов бериш жиҳатидан ва ёқанинг тузувчи деталлар сони бўйича таснифлаш мумкин (2.43-расм).

Ёқаларнинг хилларини кўплиги уларни таснифлашни мураккаблаштиради. Қуйида келтирилган тасниф (2.43-расм) тақилма ҳусусиятига (очиқ, ёпиқ), ўмиз Билан уланиши усулига (ўтқазма, яхлит бичилган, комбинациялаштирилган) ва ёқанинг муайян вазифасида асосланган.

Таснифнинг биринчи гуруҳига қуйидаги ёпиқ тақилмага мўлжалланган ёқалар ЁЁ киритилган: ясси ёқалар ЯСЁЁ, тик ёқалар ТЁЁ, яхлит бичилган тик ёқалар ЯХЁЁ, сарочкабоп ёқалар СЁЁ ва халқасимон ёқалар ХЁЁ.

Таснифнинг иккинчи гуруҳини очиқ тақилмага мўлжалланган ёқалар ОЁ тури ташкил этади: пиджакбоп ПОЁ, шолсимон ШОЁ ва турли шаклга эга бўлган қайтарма ёқалар ҚОЁ.

Очиқ тақилмага мўлжалланган ёқаларнинг конструкциясини тузишда қайтарма чизиғи, кўтармасининг букланиш ва ўмизга уланиш чизиқлари ёқанинг ўрта чизиғига перпендикуляр ўтиши шарт (2.42-расм). Ёқа кўтармасининг шакли ва ўлчамлари ёқа ўмизининг шакли ва ўлчамлари билан ўзаро тўғри боғланишига эгалигини аниқланиши муҳим аҳамият касб этади. Ёқа кўтармасининг чизиғи олд ва орт бўлак ёқа ўмизининг узунлигига тенг бўлиши керак.

Ёқаларнинг кўриниши ва конструкциясига қўйиладиган талаблар. Ёқанинг кўтармаси мустақил ёқа сифатида бўйинга ёпишиб ёки бўшроқ туриши мумкин. Унинг асоси яъни буюмнинг ёқа ўмизи билан уланиш чизиғи ён тамондан қараганда бита фаразий қия текисликда ётиши керак (2.44-расм). Айни шу боис олд бўлак ёқа ўмизини кенгайтириб, гуруҳлаштирилганда, орт ёқа ўмизи бу даражада чуқурлаштирилмайди. Жуда баланд тик ёқалар бошнинг ўлчами ҳисобга олинган ҳолда лойиҳаланади, чунки бундай ёқа бўйинга эмас, балки, энгак Билан энса суягига тақалиб туради.

Тик ёқада ҳам ҳар қандай ёқалар сингари, тик қисми кўтармаси орт тамонда бўйинга нисбатан масофаси меъёрдан ошмаслиги керак. Энг сода қайтарма ёқалар конструкциясига мураккаброқ ёқа қаторида (2,41 в, д расмлар) қуйидаги талаблар қўйилади:

Ёқа кўтармасининг қирқими уланадиган ёқа ўмизининг узунлигига тенг бўлиши керак;

Ёқа қайтармаси ва кўтармасининг қирқимлари ёқанинг қрта чизиғи Билан ўзаро тўғри бурчак остида кесишиб ўтиши керак;

Кўтарманинг қирқимида елка чокига мослаб, кертим қўйилади.






Получите в подарок сайт учителя

Предмет: Прочее

Категория: Прочее

Целевая аудитория: Прочее

Скачать
Турли шакл ва моделдаги ёқаларни конструкциялаш

Автор: Собирова Севара Валижоновна

Дата: 17.01.2019

Номер свидетельства: 495861


Получите в подарок сайт учителя

Видеоуроки для учителей

Курсы для учителей

ПОЛУЧИТЕ СВИДЕТЕЛЬСТВО МГНОВЕННО

Добавить свою работу

* Свидетельство о публикации выдается БЕСПЛАТНО, СРАЗУ же после добавления Вами Вашей работы на сайт

Удобный поиск материалов для учителей

Ваш личный кабинет
Проверка свидетельства