kopilkaurokov.ru - сайт для учителей

Создайте Ваш сайт учителя Курсы ПК и ППК Видеоуроки Олимпиады Вебинары для учителей

Статья: ЭЛЕКТРОН ТАЪЛИМ РЕСУРСЛАРИ ТУРЛАРИ ВА УЛАРНИ ЯРАТИШ

Нажмите, чтобы узнать подробности

ЭЛЕКТРОН ТАЪЛИМ РЕСУРСЛАРИ ТУРЛАРИ ВА УЛАРНИ ЯРАТИШ

Узлуксиз таълим тизимида фан ва технологияларнинг ривожлангани сари мазмуни тез ўзгарувчан, чуқурлаштирилиб ўқитиладиган умумкасбий ва махсус фанлар бўйича асосан кам ададли электрон ўқув адабиётларини тайёрлаш ўқитиш жараёнида яхши самара беради. 

Вы уже знаете о суперспособностях современного учителя?
Тратить минимум сил на подготовку и проведение уроков.
Быстро и объективно проверять знания учащихся.
Сделать изучение нового материала максимально понятным.
Избавить себя от подбора заданий и их проверки после уроков.
Наладить дисциплину на своих уроках.
Получить возможность работать творчески.

Просмотр содержимого документа
«Статья: ЭЛЕКТРОН ТАЪЛИМ РЕСУРСЛАРИ ТУРЛАРИ ВА УЛАРНИ ЯРАТИШ»



ЭЛЕКТРОН ТАЪЛИМ РЕСУРСЛАРИ ТУРЛАРИ ВА УЛАРНИ ЯРАТИШ


Бухоро шаҳар касб-ҳунар мактаби укитувчилари

Хасанова Ноила Намозовна

Асадова Гулрух Исломовна


Калит сўзлар: Электрон ўқув адабиётлар, визуал муҳит, виртуал жараён, гиперматн, гипермедия, электрон хрестоматия, электрон кутубхона, электрон тестлар, иллюстрация, модел, ахборотли объект.

Узлуксиз таълим тизимида фан ва технологияларнинг ривожлангани сари мазмуни тез ўзгарувчан, чуқурлаштирилиб ўқитиладиган умумкасбий ва махсус фанлар бўйича асосан кам ададли электрон ўқув адабиётларини тайёрлаш ўқитиш жараёнида яхши самара беради.

Электрон ўқув адабиётлари - замонавий ахборот технологиялари асосида маълумотларни жамлаш, тасвирлаш, янгилаш, сақлаш, билимларни интерактив усулда тақдим этиш ва назорат қилиш имкониятига эга бўлган манба ҳисобланади.

Электрон ўқув адабиётлари билим олувчиларнинг тасаввурини кенгайтиришга, дастлабки билимларини ривожлантиришга ва қўшимча маълумотлар билан таъминлашга йўналтирилган бўлади.

Таълимни ислоҳ қилиш шундай электрон ўқув адабиётларини яратишни талаб қиладики, уларнинг мавжуд бўлиши таълим олувчилар ва ўқитувчилар учун, таълим муассасаси ва уй шароитида бир хил бўлган компьютерли муҳитни таъминлашни тақоза этади.

Электрон ўқув адабиётлари билан боғлиқ бўлган кўпгина тушунчаларнинг кенг маънодаги изоҳли талқини компьютер ва ахборот технологиялари ривожланиб бориши билан янада кенгайиб бораётган билимлар билан тўлдирилиб борилмоқда.

Шунинг учун электрон ўқув адабиётлари яратиш билан боғлиқ бўлган асосий тушунчаларни ойдинлаштириб ва аниқлаштириб ўтишни мақсадга мувофиқ деб ҳисоблаймиз.

Тажрибавий - амалий автоматлаштирилган тизим – бевосита физик объектлар ёки математик моделлар ёрдамида тажриба ишлари ва экспериментал изланишлар ўтказишни таъминлайдиган техник ва дастурли воситалар мажмуасидир.

Электрон нашр (ЭН) - бу графикли, матнли, рақамли, нутқли, мусиқали, видеофото ва бошқа ахборот объектларидан иборат бўлган жамланма ҳисобланади. ЭН магнитли (магнит тасмаларда, магнит дискларда), оптик (CD-ROM, CD-I, CD+, CD-R, CD-RW, DVD) электрон ахборот ташувчи воситаларда ҳамда компьютер тармоғида чоп этилиши мумкин.

Электрон ўқув нашри - таълим олувчилар томонидан билимлар, кўникмалар ва маҳоратларни ижодий ва фаол эгаллашларини таъминлайдиган илмий амалий билим соҳасига мос равишдаги тизимлаштирилган ўқув материалга эга бўлган электрон нашр.

Визуал муҳит - инсонга кўриш органлари орқали қабул қилинадиган ахборот оқими. Инсонга умумий психологик таъсир ўтказиши бўйича визуал муҳитнинг комфортли, меъёрий, гомогенли ва агрессив турлари мавжуд.

Виртуал объектлар ёки жараёнлар - ҳақиқий мавжуд бўлган, шунингдек, тасаввур қилинадиган объектлар ёки жараёнларнинг электрон модели. «Виртуал» сўзи электрон ташувчиларида кўрсатиладиган таълим ёки бошқа объектларнинг электрон аналоглари тавсифини кўрсатиш учун қўлланилади. Бундан ташқари ушбу ибора электрон модел билан ишлаш пайтида, ҳақиқий фазовий метафорани давом эттирувчи интерфейс технологиялари мультимедиясига асосланган миқдорни билдиради.

Гиперматн - электрон шаклда тақдим этилган ҳамда тармоқланган боғланишлар тизими билан таъминланган ва унинг бир фрагментидан бошқасига дарҳол ўтиш имкониятлари олдиндан берилган матн.

Гипермедия – таркибига турли типдаги тузилган ахборот воситаларидан (матн, иллюстрация, товуш, видео ва бошқалар) тузилган гиперматн.

Гипер мурожаат - бир электрон ахборот объектидан бошқасига мурожаат қилиш (масалан, матндан изоҳ, луғат ёки адабиёт рўйхатига, бир мақоладан бошқасига).

Узоқлаштирилган компьютер дастури - автоматлаштирилган тажрибавий - амалий ҳаракатланиш тизими бўлиб, унда жисмоний объект билан иш объекти жойлашган ўриндан катта масофада узоқлаштирилган компьютер билан амалга оширилади.

Электрон хрестоматия - электрон ахборотли ўқув нашрининг муҳим тури бўлиб, ўзида гипермедия объектларнинг ташкиллаштирилган жараёнини намоён қилади. Хрестоматия мазмунида қўлланма, муаллифлар, номланишлар, жумлалар ва бошқалар бўйича излаш механизмлари мавжуд.

Электрон кутубхона - талаба ҳамда педагоглар учун ҳужжатлаштириш ва хавфсизликнинг хусусий тизими билан таъминланган, тўлиқ матнли электрон ахборотли ресурслар, телекоммуникация воситалари асосида жамлаш ва етказиш имкониятини таъминловчи дастурли мажмуадир.

Электрон тажриба – реал объектлар, маҳсулотлар ва мавжудотларнинг кўргазма моделларини яратиш ва изланиш имконини берувчи электрон муҳит.

Электрон тестлар - сақланган, ишлов берилган ва тестлаштирувчига компьютер ёки телекоммуникацион техника ёрдамида тақдим этиладиган тестлар. Тестлаштирувчи «қоғоз» бланкаларни тўлдириб, сўнгра унга компьютерда ишлов берса, булар компьютерли тест бўлиб ҳисобланмайди.

Электрон ташувчи - рақамлаштирилган ахборотни сақлаш воситаси. Энг кўп тарқалганлари магнитли (магнит тасма, магнитли диск ва бошқалар) ва оптик (CD-ROM, DVD, CD-R, CD-I) электрон ташувчилардир.

Педагогик саҳна - педагогик мақсадларга эришиш учун йўналтирилган, методик жиҳатдан педагогик услубларнинг кетма-кетлигини ўрнатилиши.

Тармоқли воситалар - ўқув жараёнининг телекоммуникацион компонентларини қўллаб қувватлаш учун, шунингдек, электрон ўқув нашрларини яратишда телекоммуникацион технологиялардан фойдаланиш имкониятини таъминлаш учун қўлланилади. Тармоқли воситалар таркибига телекоммуникациянинг стандарт воситалари киради ва уларнинг ёрдами билан жойлашиш ўрнини кўрсатиш йўли билан ўқув материали сифатида локал ва глобал компьютер тармоқларининг ахборот ресурслари жалб қилиниши мумкин.

Ягона ахборотли таълим фазаси - таълим олувчилар, ўқитувчилар ва ўқув юртлари бошқаруви ва жамиятни ахборотли таъминлашнинг ягона технологик воситалари билан таъминлайдиган компьютерли техникадан фойдаланишга асосланган дастурли телекоммуникацион муҳит. Ушбу муҳит ўқув жараёни ва ўқув юртини бошқаришни ахборот билан қўллаб- қувватлашга, таълим жараёнининг бориши ва натижалари, шунингдек, таълимдан ташқари маросимларни ахборотлаштиришга мўлжалланган.

Электрон топшириқлар - ўқитувчига таълим олувчиларнинг индивидуал имкониятларини ҳисобга олган ҳолда мустақил ва назорат ишлари учун тартибга келтирадиган топшириқлар мажмуини ўзида акс эттирувчи ахборот манбасининг муҳим кўринишидир. Яратилган топшириқлар таълим олувчиларга анъанавий «қоғоз»ли ва электрон вариантларида тавсия этилиши мумкин.

Иллюстрация - матнни тушунишга ёрдам берувчи, ўрганилаётган объект, жараённи тасвирлаб берувчи расмлар, схемалар, диаграммалар, фотографик ва бошқа график тасвирлар.

Электрон восита - таълим жараёни қатнаш-чиларига ишлаб чиқиш, ўзгартириш, боғлаш, узатиш, узоқлаштириш, сақлаш ва ахборот агентлари устида бошқа фаол ҳаракатларни амалга ошириш имконини берувчи восита.

Ахборотли ва коммуникацион технологиялар - ахборотга ишлов берувчи турли хилдаги қурилмалар, механизмлар, усуллар, алгоритмларни тасвирловчи умумлаштирилган тушунча. Ахборотли ва телекомму-никацион технологияларнинг муҳим замонавий қурилмалари бўлиб, мос равишдаги таълимот билан таъминланган компьютер ва ўзида жойлаштирилган ахборотлар билан бирга телекоммуникацион воситалар ҳисобланади.

Ахборотли объект - турли хилдаги объектларни, яъни товуш, тасвир, матн, сон ва мажмуавий тузилган элементлар, жадвал, гиперматн, гипермедиани тасвирловчи умумлаштирувчи тушунча бўлиб, улар бевосита ёки алгоритмли кўринишларда тасвирланиши мумкин.

Модел - компьютер техникаси воситалари ёрдамида математик услублар асосида ифодаланган, визуаллаш-тириш мумкин бўлган лойиҳавий кўриниш.

Моделлаштириш - объектларнинг компьютерли моделларида изланишлар олиб бориш, реал мавжуд бўлган нарсалар, мавжудот ва лойиҳаланаётган объектлар компьютерли моделларини қуриш ва ўрганиш.

Мультимедиали воситалар - турли типдаги ахборотларни: матн, расм, схема, жадвал, диаграмма ва бошқаларни яратиш, сақлаш, ишлов бериш ва рақамлаштирилган кўринишида амалга оширишнинг компьютерли воситаси.

Электрон дарслик (ЭД) - компьютер технологиясига асосланган ўқув услубини қўллашга, мустақил таълим олишга ҳамда фанга оид ўқув материаллар, илмий маълумотларнинг ҳар томонлама самарадор ўзлаштири-лишига мўлжалланган бўлиб:

- ўқув ва илмий материаллар фақат вербал (матн) шаклда;

- ўқув материаллар вербал (матн) ва икки ўлчамли график шаклда;

- мультимедиа (multimedia- кўп ахборотли муҳит) қўлланмалар, яъни маълумот уч ўлчамли график кўринишида, овозли, видео, анимация ва қисман вербал (матн) шаклда;

- тактик (ҳис қилинувчи, сезилувчан) хусусиятга эга, таълим олувчини компьютер экрани оламида ўзининг стерео нусхалари тасвирланган реал оламга кириб бориши ва ундаги объектларга нисбатан тасаввурини яратадиган шаклда ифодаланади.

Электрон дарслик - универсал дастурий таъминот бўлиб, у муайян касбий фаолиятнинг ўқиш турлари, ахборот турлари ёки ахборот турларини қайта ишлашни автоматлаштиришга имкон беради.

Электрон дарслик қуйидаги хоссаларга эга бўлиши керак:

- ўқув машғулотларини юқори сифатли даражада ўтказилишини таъминлаш;

- билимларнинг ўзини ҳосил қилиш ва баҳолаш имкониятларини яратиш;

- маъруза ва амалий машғулотларни ўзаро яқинлаштириш;

- ахборотли - таълим ресурслари ривожланишининг гармоник таснифига эга бўлиш;

- матнли ва бошқа ахборотли материаллар янгиланган (гиперматнлар) ва иллюстрацияланган (мультимедия воситалари, расмлар, жадваллар, диаграммалар ва бошқалар) бўлиши керак.

Электрон дарслик таълим жараёнига одатдаги дарсликдан ўзгача, инсон мияси имкониятларини, хусусан, эшитиш ва эмоционал хотирасини жалб қилиб, шунингдек, компьютер самарадорлигидан фойдаланиб тушунишни, мавжуд тушунчалар ва мисолларни эслаб қолишни максимал даражада енгиллаштириши керак:

Электрон дарсликларнинг қуйидаги турлари мавжуд:

1. Электрон дарсликлардан фойдаланиш буйича 2 турга ажратиш мумкин:

а) Жамоавий фойдаланишга мўлжалланган электрон дарсликлар - компьютернинг катта тизимли ресурсларини талаб қилмаслиги керак, чунки улар кўпинча серверларда ўрнатилади ва уларга компьютер тармоғи орқали яқинлашиш имкони берилади.

б) Индивидуал фойдаланишдаги электрон дарсликлар - ўқув материалини таълим олувчи иштирокида ёки иштирокисиз ўрганиш учун мўлжалланган. Электрон дарсликларнинг иккала туридан ҳам маъруза машғулотларида фойдаланиш мумкин.

2. Ўқув материалларини етказиб бериш бўйича: бундай турдаги электрон дарсликлар бир бўлим ёки модул ўқув материалини ўзлаштирмай туриб, навбатдаги бўлимга ёки модулга ўтишга йўл қўймайди.

3. Ўқув ахборотлари ва материалларининг янгиланиши бўйича қуйидагиларга ажратиш мумкин:

а) Узлуксиз янгиланишдаги электрон дарсликлар асосан электрон ўқув базаларида (порталлар, веб-сайтлар ва бошқалар) ёки электрон кутубхоналарда жойлаштирилади.

б) Даврий янгиланишдаги электрон дарсликлар асосан турли хилдаги ахборотнинг электрон ташувчиларини тасвирлайди (дискетлар, СД-дисклар ва бошқалар)



Foydalanilgan adabiyotlar:

Akademik litsey va kasb-hunar kollejlari uchun meyoriy-huquqiy hujjatlar to’plami. O’MKHTM. Toshkent, 2005.

  1. Olimov Q.T. va boshqalar. Ixtisoslik fanlarini o’qitish metodikasi. – Toshkent: Fan, 2004.

3. Semushina L.G., Yaroshenko N.G. Soderjanie i texnologi obucheniya v srednix spetsialnix uchebnix zavedeniyax. – Moskva: Masterstvo, 2001.

4. Mirsaidov K.J. Ixtisoslik fanlarini o’qitish va ishlab chiqarish ta‘limi. – Toshkent: Oqituvchi, 1996













Получите в подарок сайт учителя

Предмет: Прочее

Категория: Прочее

Целевая аудитория: Прочее

Скачать
Статья: ЭЛЕКТРОН ТАЪЛИМ РЕСУРСЛАРИ ТУРЛАРИ ВА УЛАРНИ ЯРАТИШ

Автор: Хасанова Ноила, Асадова Гулрух

Дата: 17.05.2023

Номер свидетельства: 631685


Получите в подарок сайт учителя

Видеоуроки для учителей

Курсы для учителей

ПОЛУЧИТЕ СВИДЕТЕЛЬСТВО МГНОВЕННО

Добавить свою работу

* Свидетельство о публикации выдается БЕСПЛАТНО, СРАЗУ же после добавления Вами Вашей работы на сайт

Удобный поиск материалов для учителей

Ваш личный кабинет
Проверка свидетельства