kopilkaurokov.ru - сайт для учителей

Создайте Ваш сайт учителя Курсы ПК и ППК Видеоуроки Олимпиады Вебинары для учителей

Научная статья : Организация проведения занятий по физической культуре на узбекском языке

Нажмите, чтобы узнать подробности

В статье показаны методика определения физической подготовки студентов, особенности проведения занятий с учащимися с ослабленным здоровьем, формы организации занятий и самоконтроль, оценка подготовленности студентов к выполнению контрольных нормативов.

Вы уже знаете о суперспособностях современного учителя?
Тратить минимум сил на подготовку и проведение уроков.
Быстро и объективно проверять знания учащихся.
Сделать изучение нового материала максимально понятным.
Избавить себя от подбора заданий и их проверки после уроков.
Наладить дисциплину на своих уроках.
Получить возможность работать творчески.

Просмотр содержимого документа
«Научная статья : Организация проведения занятий по физической культуре на узбекском языке»


Организация и методические основы проведения занятий по физической культуре

Жисмоний тарбия дарсларини ташкил

этиш жараёнлари

Каюмов Хуршид Рузиевич

Преподователь, Бухарский колледж легкой промышленности и педагогики, Узбекистан

Ҳар қандай алоҳида контингент билан ишлашда жисмоний машқлар машғулотини ташкил этиш асосини билиш зарур. Тўғри ташкил этилган машғулот бутун жисмоний тарбия жараёнининг самарадорлигини оширади, мустақил иш кўриш, ижод қилиш, кўпол хатоларга йўл қўймаслик ва ишда кўзбўямачиликни йўқотиш имконини беради.

Мазмуни жиҳатдан ҳар бир бўлган, узоқ муддатли жисмоний тарбия жараёни, ташкил этилган жисмоний тарбия машғулотлари системаси асосида вужудга келади. Қўйилган вазифалар, аниқ мазмун, ўқув тарбиявий ишларнинг манбаси ва методлари асосида унинг ҳар хил ташкилий формаларидан фойдаланилади.

Жисмоний тарбия бўйича машғулотлар мунтазам ташкил этилишнинг асосий шакли асосланган ҳолда жисмоний тарбия дарси ҳисобланади.

Жисмоний тарбия дарслари мунтазам дарс жадвалига қўйилиши, узоқ муддат дастур асосида ишлаб чиқилган ўқув режаси асосида ўқитувчи томонидан ўтказилиши билан фарқланади. Дарслар мунтазам машғулотларнинг ташкил этилиш, умумий жисмоний тарбияда, профессионал жисмоний тайёргарликда ва спорт мутахассислигида тежамли ва самарали усул ҳисобланади.

Жисмоний тарбиянинг дарсдан ташқари шакллари дарснинг бутун типик белгиларига эга бўлмайди. Бу машғулотлар эпизодли, бир томонлама, масалан саёҳат, сайр, ўйин сифатидаги жисмоний тарбия кўнгил очиш ўйинлари ҳамда мунтазамли, эрталабки гимнастика машқлар, гигиеник сайр ва бошқалар; улар якка тартибда ва гуруҳий бўлиши мумкин. Кўпгина бу иш турлари дарсни тўлдиради ва ёрдамчи ролини ўйнайди. Лекин улар маълум аҳоли сонининг жисмоний тарбияга бўлган талабни тўлиқ тахминлаб мустақил аҳамиятга эга бўлиши мумкин.

Жисмоний тарбия дарси бир бири билан ўзаро боғлиқ бўлган томонлари: мазмун ва таркибини фарқлаш қабул қилинган.

Жисмоний тарбия дарсининг мазмуни дарс машғулотининг сифатини аниқловчи тўртта асосий элемент бирлиги тасвирлайди. Бу элементлар бир бири билан ўзаро боғланган бўлиб, дарс мазмунининг қуйидаги характерли томонларини тасвирлайди.

1.Жисмоний машқлар дарсига киритилган таркиб. Одатда уларнинг йиғиндиси дарснинг бутун мазмуни сифатида қаралади. Бироқ бундай тушунишлик бир томонлама бўлиб қолади, чунки машқлар ўз ҳолида шуғулланувчиларнинг амалий фаолият предмети бўлиб тарбия, таълим ва соғломлаштириш вазифалари билан шартланган.

Машқлар таркиби - бу фақат дарс мазмунининг предметли умумлаштирилганлиги, бутун бир мазмуннинг бирдан бир умумий томони.

2.Шуғулланувчилар фаолиятининг мазмуни, таклиф қилинадиган машқларнинг бажарилиши билан боғлиқ. Дарс мазмунининг бу томони шуғулланувчиларнинг жисмоний фаолиятлари ва ҳар хил интеллектуал томонларига боғлиқ бўлиб бунга: педагогнинг тинглаши, кўрсатилаётган машқларни кузатиш, ўрганилганларини хотиралаш, бажариладиган ҳаракатни онгли тасаввурда жонлаштириш, уларни сўзсиз бажариш, ўз ҳаракатларини назорат қилиш ва баҳолаш, вужудга келадиган масалаларни педагог билан билан бирга муҳокама қилиш, ўз ҳолатини кузатиш, ҳис-туйғу жўшқинликни вужудга келиши бошқаришлар. Шуғулланувчиларнинг бутун фаолиятлари, қўйилган вазифалар ва машғулотнинг предметли мазмуни доирасида дарснинг асосий мазмун томони ҳисобланади.

3.Педагог фаолиятининг мазмуни қуйидагилардан таркиб топади: ўқув вазифаларни қўйиш ва тушунтириш, конкрет вазифаларни аниқлаш ва уларнинг бажарилиши ташкил этиш, шуғулланувчиларни узлуксиз кузатиш, улар фаолиятини таҳлил қилиш, бажаришини баҳолаш, юкни бошқариш ҳамда шуғулланувчилар интизомини тактик йўналтириш, улар орасидага ўзаро муомалани яхшилашлар. Педагогнинг раҳбарлик фаолияти шуғулланувчилар фаолиятида йўналтирувчи, назорат қилувчи ва рағбатлантирувчи ролни ўйнайди.

4. Физиологик–психологик жараёнлар ва шуғулланувчилар ҳолатида ўзгариш. Организм системасининг ҳар хил вазифаларини белгиланган тартибда аста-секин олиб келишидаги бу жараён ва ўзгаришлар: билимлари, бажаришлари ва малакалари, шуғулланувчилар интизоми, дарс мазмунини ички сирининг томонларини ташкил этади. Унда педагог ва шуғулланувчининг фаолият самарадорлиги очиб бералади.

Ҳамма санаб ўтилган дарс мазмунининг томонлари бир-бири билан ўзаро шартлашган.

Дарснинг характерли томонлари, унинг жисмоний тарбиянинг бошқа шаклларидан фарқланиши қуйидагилардан иборат.

  1. Аниқ ифодаланган, дидактик йўлантирилганлиги, таълим вазифасининг ҳал этилиши билан шартланганлиги.

  2. Предметни ўргатиш ва ўқувчиларни тарбиялашга йўналтирилган ўқитувчининг раҳбарлик роли.

  3. Ўқувчилар фаолиятини ва юк меъёрларини каътий ўрганиш ва белгилаш.

  4. Шуғулланувчиларнинг доимийлиги ва уларнинг ёшининг бир хиллиги.

Юқорида санаб ўтилган ҳамма томонлар дарсга хос, мактабда ўрганиш мақсадида эришиш учун яхши имконият яратади – ҳамма ўқувчиларни мустақил меҳнат ҳаётига тайёрлаш, жисмоний машқлар билан мунтазам шуғулланиш талабани шакллантириш, саломатлигини мустаҳкамлаш ва бутун ҳаёт давомида юқори жисмоний тайёргарликни ушлаб туриш ва бошқалардан иборат. Булар педагог раҳбарлиги асосида билимлар тизими ва ва фаолият усулини ўзлаштириб олишлари, тарбияланишлари ва ривожланишлари керак.

Бундай ўргатиш жараёни ташкил этиш замонавий жисмоний тарбия дарсига маълум талабларни қўяди.

1.Ўқитувчи ҳар бир дарсни юқори даражадаги ғоя билан таъминланиши шарт. Шунинг учун замонавий дарсни комплекс вазифалар билан режалаштириш зарур. Вазифалар аниқлаштирилган ва дифференциаллашган бўлиши керак. Булар алоҳида психик ва ўқувчилар ривожланишининг жисмоний хусусиятлари билимлари асосида олиб борилмоғи зарур.

2.Ҳар бир дарс аввалги ва кейин ўтиладиган дарслар билан чамбарчас боғланган бўлиб, дарс тизимини ташкил этиши керак. Ўқитувчилар янги материални ўрганишда олдин ўтилган материални қайталаш ва мустаҳкамлаш ҳамда кейинги материални ўзлаштириб олишга тайёрлаш керак. Бундай системалар ўқув вазифаларни ҳал этилишини кетма-кетлигини таъминлайди.

3.Замонавий дарс ўқувчилар фаолиятини яхши мустақил ташкил этилганлиги билан фарқланади. Ўқитувчи уларни ўқув ишларини билим малакалар билан кетма-кет қуроллантиради, мустақил билиш ва ўз-ўзини назорат қилиш, ҳаракат маданиятини шаклланишга эришиш, шулар билан бирга мунтазам жисмоний машқлар машғулотига талабни тарбиялаб беради.

4.Булар ҳаммаси рангли иш интизоми асосида амалга оширилади. Ўқитувчи фойдаланадиган, шуғулланувчилар фаолиятини ташкил этилишини ҳар хиллиги, манбалар, методлар ва усуллар замонавий дарс кўрсатмалилиги ҳисобланади. Машғулотларни хеч қачон бир хил шаблонда ташкил этмаслик керак.

5.Ҳар бир дарсни бутун давомида ҳамма ўқувчиларни ҳаракат фаолиятига энг қулай равишда эришишлик самарадорлик шарти ҳисобланади.

6. Ўқитувчи ҳар бир дарсда, билимларни назорат қилиш тизими, ўқувчилар билим ва малакаларини, дарсни ҳар бир қисмида белгилаши, ўргатиш жараёни якунида баҳолаш ва жисмоний сифатини ривожлантиришини мавжудлигиг таъминлаш зарур.

7.Дарсни ўтиш шартига кўп талаблар қўйилади: ўқув-материал, гигиеник, эстетик, ирода–психологиклар.

Зикир этилган талабалар жисмоний тарбияни умумий ва методик принципларидан келиб чиқади ва ҳамма синфларда дарс ўтилганда мажбурий ҳисобланади.



Получите в подарок сайт учителя

Предмет: Прочее

Категория: Прочее

Целевая аудитория: Прочее

Автор: Каюмов Хуршид Рузиевич

Дата: 21.01.2018

Номер свидетельства: 451331


Получите в подарок сайт учителя

Видеоуроки для учителей

Курсы для учителей

ПОЛУЧИТЕ СВИДЕТЕЛЬСТВО МГНОВЕННО

Добавить свою работу

* Свидетельство о публикации выдается БЕСПЛАТНО, СРАЗУ же после добавления Вами Вашей работы на сайт

Удобный поиск материалов для учителей

Ваш личный кабинет
Проверка свидетельства