kopilkaurokov.ru - сайт для учителей

Создайте Ваш сайт учителя Курсы ПК и ППК Видеоуроки Олимпиады Вебинары для учителей

Научная статья на тему : "Классификация современных учебно-дидактических материалов" на узбекском языке

Нажмите, чтобы узнать подробности

Итак,  дидактический материал – это особый тип учебных пособий, преимущественно наглядных: карты, таблицы, наборы карточек с текстом, цифрами или рисунками, реактивы, растения, животные и т.д., в том числе материалы, созданные на базе информационных технологий, раздаваемых обучающимся для самостоятельной работы на аудиторных занятиях и дома или демонстрируемые педагогом перед всей группой

Вы уже знаете о суперспособностях современного учителя?
Тратить минимум сил на подготовку и проведение уроков.
Быстро и объективно проверять знания учащихся.
Сделать изучение нового материала максимально понятным.
Избавить себя от подбора заданий и их проверки после уроков.
Наладить дисциплину на своих уроках.
Получить возможность работать творчески.

Просмотр содержимого документа
«Научная статья на тему : "Классификация современных учебно-дидактических материалов" на узбекском языке»

Классификация современных учебно-дидактических материалов


Алиева Зарина Ревшановна

Узбекистан, Вабкентский профессиональный колледж строительства и транспорта


Замонавий ўқув-дидактик воситалар классификацияси

Итак,  дидактический материал – это особый тип учебных пособий, преимущественно наглядных: карты, таблицы, наборы карточек с текстом, цифрами или рисунками, реактивы, растения, животные и т.д., в том числе материалы, созданные на базе информационных технологий, раздаваемых обучающимся для самостоятельной работы на аудиторных занятиях и дома или демонстрируемые педагогом перед всей группой


Мутахассисларни тайёрлашнинг сифатини ошириш учун ўқув-моддий базани ривожланганлиги даражаси муҳим аҳамиятга эгадир. Ўқув жараёнига замонавий ўқитиш воситаларини кенг татбиқ этилиши талабаларнинг ўқув идрок этиш фаолиятини юқорироқ даражада ташкил қилиш, ўқитувчилар ва талабалар меҳнатининг интенсивлигини ошириш имконини беради. Ўқитиш воситаларини моҳирлик билан қўллаш талабалар мустақиллигини ошириш, машғулотда уларнинг якка тартибда ва гуруҳли ишларини ташкил этишнинг имкониятини кенгайтириш, ақлий фаоллик ва ташаббусни ривожлантиришга имкон беради. Ўқитишнинг техник воситалари – техник қурилмалар бўлиб, уларнинг ёрдамида ўқув ахборотлари талабаларга етказилади ва маълумотларнинг ўзлаштирилиши назорат қилинади.

Ҳар бир аниқ ҳолда ўқитиш воситаларини танлаш ўқитишнинг мақсади ва вазифалари, мазмуни, ўқув жараёнининг қонуниятлари, ўқитувчиларнинг идрок этиш қобилиятлари, ўқитишнинг қўлланилаётган ташкилий шакллари ва усуллари, ўқитиш воситаларининг дидактик имкониятларига боғлиқдир.

Бу мавзуни ўқитиш жараёнида қуйидаги асосий тушунчаларга тузаталиб ўтилади: ўқитишнинг техник воситалари; ахборотнинг техник воситалари (аудиовизуал); программали ўқитиш ва билимларни назорат қилиш техник воситалари; тренажёрли техник воситалар; таълимни ахборотлаштириш; ўқитишнинг янги воситалари; компьютерли-ахборотли воситалар.

Биз машғулот давомида мавзуга оид маълумотларни беришда турли дидактик материаллардан фойдаланамиз. Ушбу материаллардан бевосита ёки воситалар ёрдамида фойдаланишимиз мумкин. Аввало биз дидактик материалларнинг бевосита қўлланиладиган оддий турлари билан танишиб чиқамиз. Бундай дидактик материаллар қандай мақсадда қўлланилишига қараб бир неча турлардан иборат бўлади (2-расм).

Кўргазмали материаллар

Машғулот давомида бериладиган ўқув материали ўқувчиларга оғзаки усулда етказишнинг имкони бўлмаганда уни албатта кўргазмали тарзда бериш керак бўлади. Бундай дидактик материаллар кўргазмали материаллар дейилади.

Булар ахборотларни аудиториядаги барча талабалар учун умумий беришга мўлжалланган. Бундай материаллардан асосан ўқитувчи ўқувчиларга янги билимларни беришда, одатда назарий машғулотларда фойдаланади.

Кўргазмали материаллар ўқув ахборотларини график тасвирлагани учун талабаларнинг тушунишларини осонлаштиради.

Кўргазмали материалларнинг бир неча турлари бор. Уларнинг оддийсидан мураккабига қараб кўриб чиқсак. Расмлар энг оддий кўргазмали материал ҳисобланиб, уни ўқитувчи мавзуга оид объектнинг умумий кўриниши, қисмлари, шакли, нисбий ўлчамларини кўрсатишда фойдаланади. Масалан, технологик машинанинг тузилишини, ҳар томонлама кўринишини ташкил этувчи қисмларини кўрсатиш мумкин.























2-расм. Оддий дидактик материалларнинг синфланиши



Схемалар асосан мураккаб объектларнинг тузилиши ва ишлаш принципини соддалаштирилган ҳолда тушунтириш учун фойдаланилади. Масалан, технологик машина ва механизмларнинг электрик, пневматик, гидравлик схемаларини олишимиз мумкин.

Чизмалардан мавзуга оид объектларни чуқурроқ ўрганишда фойдаланамиз. Масалан, турли деталларнинг иш чизмаларидан фойдаланиб, уларнинг аниқ геометрик ўлчамлари ва шакли, қандай элементлардан иборатлиги каби маълумотларни олишимиз мумкин.

Жадваллар мавзуга оид бир-бирига боғлиқ бир нечта катталикларнинг маълум бир тартиб асосида жойлаштирилган тўпламларидир. Улар ёрдамида керакли маълумотлар ҳамда катталикларни олиш ва ҳисоблаш тез, осон кечади. Масалан, жадвалдан фойдаланиб исталган маркали подшипникларнинг ўлчамларини олишимиз мумкин.

Диаграммалар ёрдамида бир неча параметрларнинг ўзаро нисбатини график тасвирлашимиз мумкин. Диаграммалар турли кўринишда тасвирланиши мумкин: доиравий, устунли, чизиқли, уч ўлчамли ва ҳ.к. Масалан, корхона ишлаб чиқараётган маҳсулотнинг турли йиллардаги ҳажми ва ундан келадиган даромад миқдорини уч ўлчамли устунли диаграмма ёрдамида тасвирлаш мумкин.

Плакатлар кўргазмали материалларнинг энг универсал тури бўлиб, у ўзида юқорида келтирилган барча турдаги кўргазмали материалларни мужассамлаштириши мумкин. Шунинг учун юқорида айтилган кўргазмали материаллар ёрдамида ўқув материалларининг алоҳида бир қисми тўғрисида маълумот берсак, плакатлардан, бутун бир мавзуга оид барча маълумотларни беришда фойдаланишимиз мумкин. Масалан, токарлик дастгоҳи тўғрисидаги плакатда дастгоҳнинг расми, унинг кинематик схемаси, узатмалар қутисининг иш чизмаси, тезликлар ва узатиш нисбатлари жадвали, иш унумдорлиги графиги каби ахборотларнинг бари жойлашган бўлади. Шунинг учун кўргазмали материалларнинг бу туридан жуда кенг фойдаланилади.

Анъанавий ўқув адабиётлари

Таълим беришда ўқувчиларнинг билим олишлари, мустақил ўқишлари учун уларга услубий ёрдам кўрсатиш муҳим аҳамиятга эгадир. Бундай вақтларда қўлланиладиган дидактик материаллар ўқув адабиётлари бўлиб, улар анъанавий (босма) ва электрон кўринишларда бўлади. Улар дарсликлар, услубий қўлланма ва кўрсатмалар, тўпламлар, маълумотномалар, луғатлар, маърузалар матни бўлиши мумкин. Улардан машғулотлар давомида ҳам, мустақил ишлашда ҳам кенг фойдаланилади.

Анъанавий ўқув адабиётларидан ўқитувчининг ўзи ҳам, ўқувчилар ҳам фойдаланишлари мумкин. Уларсиз таълим жараёнини олиб боришнинг имкони йўқ. Шунинг учун таълимнинг ўқув-услубий материаллар билан етарли даражада таъминланганлиги катта аҳамиятга эга.

Дарсликлардан назарий билимларни олишда, дарсдан ташқари мустақил ўқиш учун фойдаланилади. Мисол ва масалалар тўпламлари, маълумотномалар, луғатлар ва каталоглардан кўпроқ амалий машғулотлар ва мустақил топшириқ бажарганда кенг фойдаланилади. Машғулот давомида ёки мустақил равишда топшириқ бажараётганда ўқувчиларга услубий кўрсатмалардан фойдаланиш яхши самара беради. Фанни ўзлаштиришда маърузалар матни ҳам талабаларга яқиндан ёрдам беради.

Тарқатма материаллар

Машғулот давомида ўқув материалларини гуруҳдаги ҳар бир ўқувчига ёки гуруҳ ичидаги кичик гуруҳчаларга алоҳида етказишга тўғри келади. Бундай вақтда дидактик материал тарқатиб чиқилади. Шунинг учун бундай дидактик материаллар тарқатма материаллар деб юритилади.

Дидактик материалларнинг бу туридан асосан ўқувчилар билан индивидуал ёки кичик гуруҳларга бўлиб ишлашда, амалий ва назорат машғулотларида кенг фойдаланамиз. Тарқатма материалларнинг ҳам бир нечта тури бор.

Тест материаллари бизнинг таълим тизимимизда кўпдан бери қўлланилиб келинмоқда ва бу соҳада катта тажриба орттирилган. Ўқувчиларнинг билимларини синашда улардан фойдаланишнинг устунлик томонлари шуки, қисқа вақт ичида, исталган ҳажмдаги ўқув материали бўйича, гуруҳдаги ўқувчилар сонининг кўплигидан қатъий назар синовни ўтказиш мумкин. Одатда тестлар бир неча мавзулар ёки тўлиқ фан бўйича саволларни ўз ичига олади.

Тест материаллари асосан икки қисмдан иборат бўлади, саволлар китобчаси ва жавоблар варағи. Баъзан саволларни беришда қўшимча материал ва воситалардан ҳам фойдаланилиши мумкин.

Ахборот бюллетенлари тарқатма материалларнинг яна бир тури бўлиб, таълимда илғор педагогик технологияларнинг қўлланилиши натижасида улар жуда такомиллашиб кетди. Назарий машғулот ўтиш вақтида ўқувчиларга олдиндан ўрганилаётган мавзунинг матни берилиши мумкин.

Амалий машғулот вақтида муҳокама қилинаётган муаммога доир бошланғич ахборотлар ўқувчиларга тарқатиб чиқилиши мумкин. Ўқувчиларни машғулотларга тайёрлашда уларни олдиндан баъзи ахборотлардан хабардор қилиш, уларнинг бошланғич ахборотларга эга бўлиши ёки янгиликлардан воқиф бўлиши машғулот олдига қўйилган мақсадга самарали эришишга ёрдам беради. Шунинг учун бундай дидактик тарқатма материалларни ахборотномалар дейишимиз мумкин.

Топшириқ карточкалари деганда ўқувчилар билан амалий машғулот ўтаётганда, уларнинг ҳар бирига ёки кичик гуруҳчаларига турли бериладиган ёзма топшириқлар тушунилади. Бундай вақтда қўлланиладиган тарқатма дидактик материаллар топшириқ карточкалари дейилади. Улар лаборатория ишлари, семинар тренинги, график ишлар, мисол ва масалалар, тажриба ишлари, касб маҳоратига доир ва ҳ.к. турдаги амалий машғулотларга доир ишлаб чиқилиши мумкин. Улар олдиндан бажариладиган ишнинг хусусиятлари ва ўқувчиларнинг индивидуал қобилиятларини инобатга олган ҳолда ишлаб чиқилади. Унда топшириққа доир тушунтирувлар, топшириқнинг шарти ва намуна берилиши мумкин. Натижада ундан фойдаланганда ҳам ўқитувчининг вақти тежалади, қам ўқувчининг топшириқни бажариши осон кечади.

Анкеталар одатда гуруҳ ўқувчиларидан баъзи бир маълумотларни олишга тўғри келганда, биз уларга турли саволлар билан мурожаат қилишимизга тўғри келганда қўлланилади. Анкета ёрдамида гоҳ очиқ, гоҳ яширин тартибда ўқувчиларнинг муносабатларини, қизиқишларини ва бошқа маълумотларни олишимиз мумкин. Бу маълумотлар асосида олиб борилаётган таълим ва тарбия ишларига керакли ўзгартиришлар киритамиз. Турли ўқув-тарбиявий ишларни йўлга қўйишда ҳам фойдаланишимиз мумкин.



Получите в подарок сайт учителя

Предмет: Прочее

Категория: Прочее

Целевая аудитория: Прочее

Автор: Алиева Зарина Ревшановна

Дата: 03.07.2017

Номер свидетельства: 423621


Получите в подарок сайт учителя

Видеоуроки для учителей

Курсы для учителей

ПОЛУЧИТЕ СВИДЕТЕЛЬСТВО МГНОВЕННО

Добавить свою работу

* Свидетельство о публикации выдается БЕСПЛАТНО, СРАЗУ же после добавления Вами Вашей работы на сайт

Удобный поиск материалов для учителей

Ваш личный кабинет
Проверка свидетельства