Девиант хулқ - атвор ва унинг жамият тараққиётига салбий таъсири
Девиант хулқ - атвор ва унинг жамият тараққиётига салбий таъсири
Бирорта жамиятда ҳам меъёрларга тўла амал қиладиган ва меъёрлардан оғадиган одамлар ўртасида чизиқ тортиб ажратиш мумкин эмас. Хулқ атворнинг умумий қоидалари кўпчилик томонидан бузилган. Шу боис “девиант” хулқ тушунчаси қамраб оладиган соҳа жуда кенг бўлиб уни олдини олиш ҳамма даврларда ҳам муҳим масала ҳисобланган.
Вы уже знаете о суперспособностях современного учителя?
Тратить минимум сил на подготовку и проведение уроков.
Быстро и объективно проверять знания учащихся.
Сделать изучение нового материала максимально понятным.
Избавить себя от подбора заданий и их проверки после уроков.
Просмотр содержимого документа
«Девиант хулқ - атвор ва унинг жамият тараққиётига салбий таъсири»
ДЕВИАНТ ХУЛҚ - АТВОР ВА УНИНГ ЖАМИЯТ ТАРАҚҚИЁТИГА САЛБИЙ ТАЪСИРИ.
Бухоро шаҳар касб-ҳунар мактаби ўқитувчилари
Тажибоев М.Б
Ахмедов.А
Бирорта жамиятда ҳам меъёрларга тўла амал қиладиган ва меъёрлардан оғадиган одамлар ўртасида чизиқ тортиб ажратиш мумкин эмас. Хулқ атворнинг умумий қоидалари кўпчилик томонидан бузилган. Шу боис “девиант” хулқ тушунчаси қамраб оладиган соҳа жуда кенг бўлиб уни олдини олиш ҳамма даврларда ҳам муҳим масала ҳисобланган. Буюк жамиятшунос олим Абу Наср Форобий жамиятларни таҳлил қилар экан, шундай фикрни билдирадики жамиятда тартиб-қоидалар, меъёрлар, нормалар, қадриятлар қанча кўп бўлса бу меъёр ва қоидаларни бузиш ҳоллари ҳам шунча кўп учрайди. Замонавий социологияда бундай ҳаракат девиант хулқ-атвор деб аталади. Форобий асарларида бундай тушунчалар учрамайди. Аммо у жоҳиллик деб атаган тушунча худди шундай тушунчага мос келади. Чунки,-«девиант хулк-атвор (лотинча “deviatio”-оғиш) ижтимоий нормативлар ва меъёрлардан огиб кетувчи харакат»(1) хисобланади. Форобий жамиятларнинг ижтимоий турмушини таҳлил қилар экан бундай ҳолатлар жамиятда кўп учрашини ва бундай жиноий ҳаракатга қўл ураётган кишиларни бундай жиноятлардан кайтариш лозимлигини уқтиради. Замонавий социологияда девиант хатти-ҳаракат, унинг вужудга келишига сабаб бўлган омилларни ўрганиш ва шунинг асосида уларни бартараф этиш чора-тадбирларини ишлаб чиқиш ва бундай жиноятларни олдини олиш жуда катта маънавий-ахлоқий, ғоявий-сиёсий ва тарбиявий аҳамиятга эга. Аллома ана шундай жиноий йўлга кирган кишилар жамоасини жоҳиллар жамоаси деб атайди. Бундай жамоанинг аъзолари ярамас ахлоқли ва хулқ атворли кишилардир. «Фазилатсиз шаҳарларнинг одамлари ёмон феъллари, табиатлари туфайли кўнгиллари-руҳлари ҳам ёмонлашиб бораверади. Мабодо улар ана шу ёмон ишларида изчил саъи-ҳаракат, тобора куч-гайрат кўрсатса, уларнинг руҳлари янада кўпроқ ёмонлашади ва охири майиб-мажруҳ бўлиб қолади. Шу туфайли улар ёмон ишлардан ҳузур-ҳаловат оладилар»(2),-дейди Форобий. Шу боис жоҳиллик, ҳамма вақт жамият ва давлатнинг иллати, душмани ҳисобланган. Жаҳолат ҳукмронлик қилган давлатнинг ва жамиятнинг инқирози муқаррар бўлган. Жаҳолат минг йиллар давомида лаънатланиб, унга қарши курашиб келинган.
Мутафаккирнинг таъкидлашича ана шундай жоҳил кишилар уюшмасининг яна бир шакли ёвуз, фирибгар кишилар жамоасидир. Бундай жамоа кишиларнинг шундай уюшмасики, уларнинг мақсади турли хил бойликларни қўлга киритиш, жамғаришдир. Улар турли хил жиноятларни ва инсонга хос бўлмаган одатларни яшашнинг асосий йўли ва воситаси деб биладилар. «Зеро, фозил бўлмаган жамиятларда юқори табака ўзига ҳоким бўлиб маъсулият ўрнига дахлсизликка эгадир. Бундай жамиятларда аслзодалар озми-кўпми қонундан ҳам кўра баландроқ жойни эгаллаб, қонунларни ўз манфаат ва мақсадлари нуқтаи-назаридан тафсир қилиб, уни ўзгартирадилар ва баъзан кўрмасликка, тан олмасликка бориб етадилар» (3).Ўз замонасининг ижтимоий-сиёсий тузуми, иқтисодий тараққиёти, халқ оммасининг турмуш тарзидан яхши хабардор бўлган донишманд мазкур асарларида фазилатсиз шаҳарларнинг бир неча турлари ҳақида гапириб, уларни қаттиқ қоралади, жоҳил кишилардан нафратланди.
Мутафаккирнинг таъкидлашича жоҳиллар нодон илмсиз, маънавиятсиз, маърифатсиз кимсалар, шунинг учун улар бахт-саодат, юксак камолот нималигини тушунмайдилар, улар ҳақида ҳеч қандай тасаввурга ҳам эга эмаслар, шу сабабдан улар бунга интилмайдилар ҳам. Улар дейди Форобий, - «Бахту давлат бўлиб кўринадиган ўткинчи юзаки нарсаларни, мол-дунёни, жисмоний лаззатларни, ҳирсу-шаҳватни, обрў, амал, шон-шуҳратни ҳақиқий бахт, фаровонлик деб ўйлайдилар. Шу неъматлардан ҳар бири жаҳолатдаги одамлар назарида ҳаётдан мақсад, бахт-саодат бўлиб кўринади»(4)_-Форобий маънавий ва ахлоқий жиҳатдан носоғлом, ҳар қандай пасткашлик йўли билан ўз мақсадига эришувчи бундай одамларга нафрат билан қаради. Аммо дейди аллома жаҳолат, ёвузлик, ҳақсизлик, абадий ҳодисалар эмас, бу иллатларга албатта барҳам берилади. Жамиятда эзгулик ҳамкорлик, ҳамжиҳатлик, дўстлик, адолат албатта тантана қилади, шундай замонлар келадики инсоният албатта юксак камолот ва бахт-саодатга эришади. Шу боис Форобий касб-ҳунар эгаларини, савдогар ва тижоратчиларни, ўз касбини ва фаолиятини чин дилдан ҳалол бажарадиган инсонларни ва уларнинг ўзаро муносабларини шарафлайди, ҳамда уларни жамиятни мустаҳкамлайдиган тоифа деб ҳисоблайди.
Одамлар уюшмасининг бошқа бир шакли айирбошловчилар шаҳри ҳақида гапириб, Форобий бу шаҳар аҳолиси тукчилик ва мол-дунёга эришувда бир-бирларига ёрдам беришни ўз мақсадлари деб биладилар ва уларни фақат моддий неъматлар кизиктиради дейди. Шуҳратпарастлар шаҳри ҳам бўлиб унинг аҳолиси ўзаро бир-бирларини мақташни ёқтирадилар, уларни бировлар улуғлашини, кўкларга кўтаришини хоҳлайдилар. Ўз шон-шуҳратларини кўз-кўз қилишга интиладилар. Амалпарастлар ва ҳокимиятпарастлар шаҳри аҳолиси бўлса ҳамма халқлар уларга буйсунишини истайдилар. Уларнинг бошлиқлари эса ҳокимиятдан ўз манфаатлари йўлида фойдаланадилар. Яна бундай шаҳарларга беномуслар шаҳри ҳам киради, унинг аҳолиси фозиллар билган ҳамма нарсани билади, тушунади, аммо амал қилишни хоҳламайди. Жамиятда ўрнатилган тартиб қоидалар уларни қизиқтирмайди. Бундан ташқари беқарор ва адашган шаҳарлар ҳам бўлиб, бу шаҳарларнинг аҳолилари аввалроқ ўз ғоя ва тушунчаларига эга бўладилар кейинроқ эса бу юртга бегона, ёт ғоялар кириб қолса, ўша ғояларга берилиб кетадилар ва ўз қарашларини бутунлай ўзгартирадилар, худди Ваххобийлар, экстремистлар ёки жангарилар гуруҳига қириб қолган кимсалар сингари, ҳозирги замонавий жамиятларда одамлар жуда кўплаб умумбашарий муаммолар гирдобига тортилмоқда, жумладан терроризм хавфи инсоният келажагига соя солмоқда. Терроризмнинг қўпорувчилик ҳаракатлари (11 сентябр 2001 АКШ), гаровга олиш (Россия) инсониятни хўрлаш, гиёҳванд моддаларни етиштириш, қайта ишлаб чиқариш (Афғонистон) улар савдоси билан шуғулланиш, бегуноҳ фуқароларни, гўдаклар, қариялар, хотин-қизларни ўлдириш, ўзлари амалга ошираётган жиноятларга баъзан диний, баъзан миллий тус бериб, халқнинг мустақил ғоя ва эътиқодига эга бўлмаган айрим ғафлатда қолган тоифаларига ўз таъсирларини ўтказиб, бойлик орттириш ва ҳокимиятни эгаллашга интилмоқдалар. Бундай ҳаракатлар ижтимоий барқарорлик ва ижтимоий-сиёсий ва маънавий жараёнларга салбий таъсир кўрсатади. Шу боис Форобий жоҳилият, зулм, молпарастлик, очкўзлик, адолатсизлик, билимсизлик, мансабпарастлик, ақидапарстлик каби иллатларга қарши кураша туриб инсонпарварлик ғояларни улуғлади. Форобий уларни ҳаммасини жоҳиллик деб атади. Улар яшаётган жамиятларни жаҳолатдаги жамиятлар деб ҳисоблади ва барча тараққийпарвар инсониятни ана шундай жиноятлардан огоҳ бўлишга чақирди. Адолат, ҳақиқат, меҳнат ва билимни улуғлади. Барча жабр зулмнинг, ғам ва кулфатларнинг сабаби, илдизи илмсизликда эканлигини тушунтирди. Шунинг учун кишиларни илм-маърифатни эгаллашга, ҳалол меҳнат қилишга, оилани ва жамиятни ўз багрига олган муқаддас Ватанни ардоқлашга чақирди. Шундай шаҳарлардан яна бири адашган шаҳар бўлиб, бундай шаҳарда аҳоли алломанинг фикрича фақат ўлгандан кейин бахт-саодатга эришиш мумкин деган фикрга ишонади, инсон ўз бахтини ўзи, ўз меҳнат фаолияти билан яратади деган ғоя улар учун ётдир.
Форобийнинг таъкидлашича бундай шаҳарларнинг ҳокимлари ўзларини ҳар қандай йўллар билан адолатли ҳукмдор деб кўрсатишга ҳаракат қиладилар. Улар жамоанинг ҳеч қандай қонун-қоидаларига риоя қилмайдилар. Охири оқибатда уларнинг бундай ноқонуний ҳаракатлари бу шаҳарларнинг емирилишига сабаб бўлади.
Энг ёмон шаҳарлар деб Форобий разолат (тубанлик) ва бадбахтлик шаҳри ҳамда шахватпарастлар шаҳрини ҳисоблайди. Асарда шундай дейилади, - «Разолат (тубанлик) ва бадбахтлик шаҳри бундай шаҳар аҳолиси фақат ейиш ичишда, жинсий алокада ҳузур ҳаловатга эришишга, ҳиссий лаззатлар, ишрат, қайф-сафонинг барча турларига интиладилар» (5)
Бундан ташқари зарурий эҳтиёжлар шаҳри ҳам бўлиб, бундай жамоа аъзолари «Фақат бадан учун зарур бўлган нарсалар: озиқ-овқат, ичимлик, кийим-кечак, турар жой, жинсий алоқа ҳамда шуларга эришиш учун бир-бирларига ёрдам бериш билангина чекланган одамлардир.»(6) Бундай жамоа кишиларининг яшашдан асосий мақсади, олий даражадаги роҳатланиш. Форобийнинг фикрига кўра бундай жамоада кимки жисмоний, рохатланиш учун кўпроқ воситаларни қўлга киритса ўша ўзини кўпроқ обрўли бахтли ҳисоблаган.
Кишилар уюшмасининг энг тубан, энг даҳшатли тури шаҳватпарастлар шаҳридир дейди Форобий. Бу жамоада шаҳар аҳолисининг ҳар бири эхтирослари тизгинини жиловламай, исталганча ўз майлларини қондиришга интиладилар. «Жоҳил шаҳар аҳолиси бир бири билан фақат ўзи хоҳлаган мақсадларга эришиш ва ўзи хоҳлаган бойликларга эга бўлиш мақсадида бирлашадилар вахоланки уларнинг бирортаси ҳам ҳеч нарсага муҳтож эмас»(7). Жаҳолатдаги шаҳарлар аҳолисининг машғулотлари ҳам юқорида айтилган мақсадларига хизмат қилади. Жаҳолатдаги шаҳарларнинг ҳокимлари ҳам худди шу шаҳарлар аҳолиси кабидур. Улар ўзи ҳукмронлик қилган шаҳарларда юқорида айтиб ўтилган шахсий истакларини тинимсиз қондиришга интиладилар. Бундай кишилар ахлоқи замонавий социологияда девиант ахлоқ дейилади. Чунки хулқ-атвор инсонда бўлгани сингари жамиятда ҳам амалий фаолият жараёнида, кишиларнинг минг йиллик тажрибалари асосида билим, меҳнат, ўзаро муносабатлар жараёнида шаклланиб, ривожланиб боради. Шунинг учун бундай феъл атворли кишиларни тарбиялаш ва жамиятни турли иллатлардан озод қилиш ҳар бир кишининг инсоний бурчидир. Форобийни истиробга солган энг катта муаммо ҳам ана шу эди. Шунинг учун аллома ўз таълимотида бу масалага алоҳида эътибор бериб таълим тарбиянинг асосий йўналишини шу соҳага қаратиш зарурлигини қайта қайта таъкидлади.
Бу билан Форобий жамият қандай бўлса одамларни ҳам шундай турини тарбиялайди, аксинча одамлар қандай бўлсалар, жамиятнинг ҳам шундай турини яратадилар демоқчи. Албатта Форобий ижтимоий турмушдаги барча воқеа ва ҳодисаларга ўз даври шароитидан, феодал тузум моҳиятидан келиб чиқиб баҳо берган. Шу сабабли ўша давр жамиятларини ўз мақсад ва вазифасига, тутган йўлига қараб ахлоқсизлар жамоаси, босқинчилар жамоаси, жабр-зулмга асосланган жамоа, бойлик тўплашни, кайфу-сафони мақсад қилиб олган жамиятларга ажратган. Минг афсуски бундай салбий иллатлар бизнинг давримизда ҳам учраб турибди. Унинг уқтиришича ҳукмдорлар ҳокимиятдан ўз шахсий манфаатларини ва ифлос майлларини қондириш, мол-дунё тўплаш, нафс балосига эрк бериш, ўзгаларни ўзига буйсундириш, халқни эзиш, алдаш, ҳақоратлаш, унга ҳар қандай йўллар билан зулм ўтказиш воситаси сифатида эмас, балки мамлакатда яшаб турган барча фуқароларни миллати, дини, тили, ижтимоий мавқеи, келиб чиқишидан қатъий назар тенг ҳуқуқлилигини кафолатлаш, адолатни қарор топтириш, халқни эркин ва озод яшашини, тинч ва осойишта ҳаёт кечиришини таъминлаш воситаси сифатида фойдаланиши лозим. Аллома ҳар доим ҳукмдорларни ва жамиятдаги кишиларни инсоф диёнатга чақирди, адолатни тарғиб қилишдан чарчамади, жамият тақдири учун қайғурди. У ижтимоий адолат турмушнинг барча соҳаларида намоён бўлиши учун оқилона сиёсат ва фаолият юритиш лозимлигини таъкидлайди. Донишманднинг фикрича, агар бу иллатларнинг олди олинмаса, улар йилдан-йилга, авлоддан-авлодга утиб янада чуқур илдиз отади. Натижада жоҳил ота-оналардан, ноқобил болалар дунёга келади, бу эса жамият ва давлатнинг келажагини хавф остида қолдиради.
Аллома шундай дейди,-«Баъзи шаҳар (ёки мамлакат)лар бўладики, уларда бутун халқнинг фикри-зикри, ақл-идроки бойлик тўплаш, мол-дунё орттиришга қаратилган бўлади. Улардан чиққан ҳукмдорлар ҳам раҳбарликни мол-дунёни кўпайтиришда деб биладилар. Шунинг учун ҳам улар эртаю-кеч мол-дунё тўплаш ҳаракатида бўладилар. Бундай рахбарларнинг қўл остида ишлаган шаҳар халқларида турли бузуқ одатлар, шаҳвоний нафс, бир-бирларини қуролмаслик, бир-бирларини талаш, душманлик, низо-жанжаллар пайдо бўлади. Ана шундай шаҳар халқларидан майллари турлича бўлган авлод туғилади» (8).
Натижада дейди аллома, бундай жамият ҳалокатга юз тутади. Шу боис Форобийнинг фикрича, бундай иллатларнинг ўз вақтида олди олинса ҳам жамият учун ҳам халқ учун айни муддао бўлур эди. Инсоният ва жамият тақдири учун курашчи Форобийнинг ана шундай умуминсоний ғояларини ўрганишни уларни кенг жамоатчилик ва ўсиб келаётган ёш авлод онгига сингдиришни даврнинг ўзи талаб этмоқда.
Буюк аллома жамият тараққиётини, унинг турмуш тарзини жумладан жоҳил жамиятларни ва жоҳил инсонларни, уларнинг ноқонуний хатти-ҳаракатларини қаттиқ қоралади. У жамият тақдири, инсоният келажаги, кишиларнинг ўзаро муносабатларига, феъл-атворига, ҳар кунги хатти-ҳаракатларига бевосита боғлиқ эканлигини, шу боис ҳам жамиятларни бундай жаҳолатдан қутқазиш давлатнинг кечиктириб бўлмайдиган вазифаси эканлигини таъкидлаган. Бундай жиноий хатти-ҳаракатлар, жаҳолат ҳукмрон қилган жамиятлар ҳалокатга маҳкум. Чунки улар жамиятнинг ижтимоий барқарорлигига, социомаданий жараёнларнинг эркин тараққиётига салбий таъсир кўрсатади.
- Шу боис ҳам жамиятни бундай иллатлардан озод қилишнинг барча усуллари ва воситаларидан фойдаланишни тарихий тараққиётнинг ўзи тақозо этмоқда. Зеро бундай низо-жанжалларнинг ва жиноятларнинг олдини олиш лозим. Акс ҳолда улар авлоддан-авлодга, асрдан-асрга ўтиб чуқур илдиз отади ва инсоният тақдирини улкан хавф остида қолдиради. Шу сабабдан ҳам Форобий таълимотининг моҳиятини бутун халққа ва ўсиб келаётган ёш авлодга тушунтириш давр талабидир.
Фойдаланилган адабиётлар
1. Социологиядан луғат маълумотнома. Т. А. Қодирий номидаги халк мероси нашриёти. 1993. 42-бет
2.Абу Наср Форобий. «Фозил одамлар шаҳри». Т. А. Қодирий номидаги халк мероси нашриёти. 1993.166-б.
3.Абу Наср Форобий. «Фазилат, бахт-саодат ва камолот ҳақида». Т. «Ёзувчи» 2002. 62-б.