Буюк аллома Абу Наср Форобий ўз асарларида инсон аҳлоқи масаласига катта эътибор қаратади. У ахлоқли киши деганда ақлли, ҳар томонлама баркамол ҳақиқий инсонни тушунади. У хулқ-одоб масалаларини инсоннинг интеллектуал сифатлари «ақллилиги» ва «донолиги» билан узвий боғлиқ ҳолда тушунтиради. Форобий инсонни қобилиятларини, хислатларини, фазилатларини иккига бўлади. биринчиси-табиий яъни туғма фазилатлар; буларга: турли биологик, жисмоний ва айрим руҳий хислатлар, инсоннинг қобилияти, темпераменти ва бошқа имкониятлари киради.