kopilkaurokov.ru - сайт для учителей

Создайте Ваш сайт учителя Курсы ПК и ППК Видеоуроки Олимпиады Вебинары для учителей

Абу наср форобийнинг маънавий-ахлоқий қарашлари

Нажмите, чтобы узнать подробности

Жаҳон  маданияти ва маънавияти тарихида ўчмас из қолдирган буюк жамиятшунос олим, машҳур аллома ва мутафаккир Абу Наср Форобий ( тўлиқ исми шарифи Абу Наср Муҳаммад ибн Ўзлуғ ибн Тархон аль – Форобий) – Форобда (ҳозирги Қозоғистоннинг Туркистон вилоятига қарашли қишлоқ бўлиб, Тошкентдан 200-260 км шимолий ғарбда жойлашган.)

Вы уже знаете о суперспособностях современного учителя?
Тратить минимум сил на подготовку и проведение уроков.
Быстро и объективно проверять знания учащихся.
Сделать изучение нового материала максимально понятным.
Избавить себя от подбора заданий и их проверки после уроков.
Наладить дисциплину на своих уроках.
Получить возможность работать творчески.

Просмотр содержимого документа
«Абу наср форобийнинг маънавий-ахлоқий қарашлари»


АБУ НАСР ФОРОБИЙНИНГ МАЪНАВИЙ-АХЛОҚИЙ ҚАРАШЛАРИ


Бухоро шахар касб ҳунар мактаби ўқитувчилари

Тожибоев Мақсуд Бахтиёрович

Гайбуллаева Гулбахор Тогаевна

Хакимова Мукаддам Муродиллоевна

Жаҳон маданияти ва маънавияти тарихида ўчмас из қолдирган буюк жамиятшунос олим, машҳур аллома ва мутафаккир Абу Наср Форобий ( тўлиқ исми шарифи Абу Наср Муҳаммад ибн Ўзлуғ ибн Тархон аль – Форобий) – Форобда (ҳозирги Қозоғистоннинг Туркистон вилоятига қарашли қишлоқ бўлиб, Тошкентдан 200-260 км шимолий ғарбда жойлашган.) «Бу жой кейинчалик Ўтрор деб ҳам юритилган»1.-873 йилда ҳарбий хизматчи оиласида туғилган. Унинг оила аъзолари туркий қабилалардан бўлиб обрўли ва нуфузли кишилардан эдилар. «Отаси Турк ҳарбий бошлиқларидан бири бўлган».2 Форобийнинг ўзи ҳам ёшлигидан жуда истеъдодли бўлиб, илм олишга, ҳарбий санъатга жуда қизиққан. У аввал қози лавозимида ишлаган. Кейинчалик ўз ҳаётини илм - фанга бахш этиб, бу лавозимдан воз кечган. У дастлаб ўз она шаҳрида таълим олган. Кейинчалик Бухоро, Тошкент, Самарқанд, Боғдод, Ҳаррон, Халаб, Дамашқ, Миср ва бошқа кўпгина шаҳарларга борди, ўқиди, ғоявий - сиёсий оқимлар билан танишди, кўплаб устозлардан таълим олди. Тажриба алмашди. Захириддин аль-Байхакий шундай деб ёзади. «Ислом ўлкалари олимлари орасида ундан олдин бунчалик ўткир одам бўлмаган эди»1. Шунингдек у ўз шогирдларига ҳам фан сирларини ўргатди. Фақат «Дамашқнинг ўзида Форобийдан таълим олувчилар сони 10 мингга етган»2.

Олим фалсафа, табобат, математика, астрономия, мусиқа, кимё, грамматика, жамиятшунослик, ахлоқшунослик, руҳшунослик, ҳуқуқшунослик, илмларини чуқур ўрганди ва ҳар томонлама таҳлил қилди. Ўрта асрнинг машхур тарихчи ва библиографии Ибн Холликон - «Форобий мусулмонларнинг энг йирик файласуфларидан саналади. Ҳеч ким бу кишичалик илм - фан даражасига эриша олмаган»-деб таъкидлаган эди. Қуйида биз алломанинг маънавий-ахлоқий қарашлари ҳақида фикр юритамиз.

Форобий таълимотида маънавий-ахлоқий қадриятлар масаласи асосий ўрин тутади. Чунки қўҳна Шарқ жумладан Ўрта Осиё азал-азалдан илм-фан, маънавият, маданият, ахлоқ-одоб, меҳр-мурувват, ҳалоллик, поклик, адолатлилик каби қадриятларнинг бешиги бўлиб келган. Ахлоқий камолот инсоннинг бутун ҳаёти ва фаолиятининг бирламчи асоси ҳисобланган. «Ахлоқнинг камолоти вазият ва ҳамоханглик билан қарама-қарши майллар ўртасида ихтилофнинг йўқлигини билдиради. Ҳар бир инсонда унинг хилма-хил хоҳишларини муросага келтириб, тинчлантириб турадиган «мувозанат нуқтаси мавжуддир»3, - деган эди Абу Наср Форобий. Бу бизнингча инсоннинг маънавий камолотидир. Инсонийликнинг моҳияти – олийжаноб фазилатларга эга бўлган ахлоқий баркамолликдадир. Ислом таълимоти бўйича ҳам, гўзал ахлоқ инсонга хос яхши фазилат ва баркамолликнинг ифодаси ҳисобланади. Пайғамбаримиз ўз хикматларида шундай дейдилар: «Гўзал ахлоқлик киши шу гўзал ахлоқи сабабидан нафли намоз ва нафли рўза тутувчилар ҳамда кечаларда иборат қилувчилар даражасига кўтарила оладилар”. Гўзал ахлоқ бу ҳаё ва ибодир. Муқаддас хадисларда шундай дейилади. «Ҳаё яхшиликсиз келмагай (яъни, хаё бор ерда яхшилик бор) ҳаё иймондадир!»4. Ҳазрат Алишер Навоий ахлоқни «инсоннинг қимматбаҳо либоси», деб ҳисоблаган. Буюк табиб Ибн Сино эса хаё ва иффатни – «инсоннинг ҳусн ва латофатидир», деб баҳолаган.

Зеро ахлоқ ижтимоий ҳаётда кишиларнинг маънавий қиёфасини, мадавниятини, унинг инсонийлик даражасини белгилаб берувчи асосий мезондир. Форобийнинг фикрича ахлоқ илмининг энг муҳим вазифаси инсонни ва инсоният жамиятини турли хил ахлоқий иллатлардан қутқариш, инсонни маънавий ва ахлоқий жиҳатдан юксалтириш, унинг маънавий камолотига салбий таъсир кўрсатувчи ёмон одатлар: очкўзлик, худбинлик, кахр-газаб, ёлгончилик, ҳасад, рашк, маиший бўзуклик, ичкиликбозлик ва шунга ўхшаш ёмон феъл атворлардан озод бўлиш йўлларини кўрсатишдан иборатдир. Форобий устози Аристотел сингари инсоннинг фазилатларини иккига бўлади: биринчиси- ақлий фазилатлар, иккинчиси- ахлоқий фазилатлар. Олимнинг эътироф этишича ахлоқий фазилатлар инсоннинг табитидан келиб чикмайди, аммо унинг табиатига зид ҳам эмас. Форобийнинг фикрича ҳар қандай яхши ахлоқ инсон фазилатининг ортиб бориши ёки унинг маънавий камолотидир. Форобий инсоннинг маънавий камолоти фозил жамоа куриш учун асосий омил эканлигини илмий асослаб берди. Зеро у инсоннинг ахлоқий қиёфасини – унинг маънавий жиҳатлари белгилашини алоҳида таъкидлаган. Унинг фикрича яхши фазилатлар, гўзал хулқ-одоблар туфайли инсон юксақликка кўтарилади, ахлоқи бузуқ кимсалар эса кундан-кун тубанлашади ва охири бадном бўлади. Маънавияти юксак, ахлоқ-одобли инсон ҳеч қачон нафснинг қулига айланиб қолмайди. Таъмагирлик қилмайди. Мансабни, мол-дунё тўплашни, еб-ичишни, ўз хоҳиш истагини чексиз қондиришни яшашдан мақсад деб билмайди. У ҳар доим адолатли ва камтар, иймон-эътиқодли, меҳр-оқибатли бўлишга интилади. Чунки,-дейди президентимиз, - «Илдизи бақувват, яъни руҳан бардам, онги тийрак, маънавий нуқтаи назардан юксак кишилар билан олдимизга турган барча муаммоларни ҳал этиш осон кечади».5 Шу боис Ўзбекистон мустақиликнинг дастлабки йилларидан бошлаб инсоннинг ахлоқ-одоби, билими, ақлий қобилияти, маънавий камолоти масаласига алоҳида эътибор қаратди. бу соҳада Форобий меросини ўрганиш жуда катта тарбиявий аҳамиятга эга. Форобий инсониятни инсон сифатида улуғлайдиган икки сифат ақл ва ахлоқ масаласини жуда мукаммал таҳлил қилган.







11 Хайруллаев М.М. Форобий ва унинг фалсафий рисолалари. Тошкент Уз. ССР ФА нашриёти 1963. 253 –бет.

22 Хайруллаев М.М. Форобий ва унинг фалсафий рисолалари. 37-бет.

1 Абу Наср Форобий. «Фозил одамлар шахри». А.Кодирий номидаги халк меъроси нашриёти. 1993. 204-бет.

2 Абу Наср Форобий. «Фозил одамлар шахри». Т. А.Кодирий номидаги халк меъроси нашриёти. 1993. 11-бет.

3 Абу Наср Форобий. «Фазилат, бахт-саодат ва камолот ҳақида». Т. «Ёзувчи 18 б.

4 Ҳадис. IV. Т. Қомуслар бош таҳририяти. 1992. 113 б.


4

5 Каримов И.А. Бунёдкорлик йўлидан. IV том. Т. «Ўзбекистон». 1996. 121 б.




Получите в подарок сайт учителя

Предмет: Прочее

Категория: Прочее

Целевая аудитория: Прочее

Скачать
Абу наср форобийнинг маънавий-ахлоқий қарашлари

Автор: Тожибоев Мақсуд Бахтиёрович Гайбуллаева Гулбахор Тогаевна Хакимова Мукаддам Муродиллоевна

Дата: 14.12.2023

Номер свидетельства: 642289


Получите в подарок сайт учителя

Видеоуроки для учителей

Курсы для учителей

ПОЛУЧИТЕ СВИДЕТЕЛЬСТВО МГНОВЕННО

Добавить свою работу

* Свидетельство о публикации выдается БЕСПЛАТНО, СРАЗУ же после добавления Вами Вашей работы на сайт

Удобный поиск материалов для учителей

Ваш личный кабинет
Проверка свидетельства