Абу Али ибн Сино меросида тарихий қарашларнинг ўзига хос хусусиятлари
Абу Али ибн Сино меросида тарихий қарашларнинг ўзига хос хусусиятлари
Ўрта асрлардаги Ўрта Осиё халқларининг фалсафий ва иэтимоий-тарихий фикрлари сўнгги икки аср давомида кўп тадқиқотчиларнинг эътиборини ўзига жалб қилиб келди.
Вы уже знаете о суперспособностях современного учителя?
Тратить минимум сил на подготовку и проведение уроков.
Быстро и объективно проверять знания учащихся.
Сделать изучение нового материала максимально понятным.
Избавить себя от подбора заданий и их проверки после уроков.
Просмотр содержимого документа
«Абу Али ибн Сино меросида тарихий қарашларнинг ўзига хос хусусиятлари»
Бухоро шахар Политехникуми укитувчиси
Хакимова Мукаддам Муродиллоевна
Абу Али ибн Сино меросида тарихий қарашларнинг ўзига хос хусусиятлари
Ўрта асрлардаги Ўрта Осиё халқларининг фалсафий ва иэтимоий-тарихий фикрлари сўнгги икки аср давомида кўп тадқиқотчиларнинг эътиборини ўзига жалб қилиб келди.
Бу асарлар биз учун шу жиҳатдан ҳам муҳимки, уларда Ўрта Осиё мутафаккирлари Абу Наср Форобий, Абу Али ибн Сино, шунингдек ал-Киндий, ибн Мискавейх ва араб тилида ижод қилган бошқа олимларнинг тарихий қарашлари кўриб чиқилади.
Ўрта Осиё мутафаккирларининг тарихга оид асарларида тарихий ғояларни, хусусан Форобий, Абу Райҳон Беруний, Абу Али ибн Сино ва бошқаларнинг тарихий ғояларини антик дунёда яшаган буюк мутафаккирларнинг қарашлари билан таққослаб чиқиш, шунингдек Ўрта Осиёнинг ўз тарихий фикрларининг ривожига хос бўлган хусусиятларни кўрсатиб беришимиз зарур.
Мамлакатимиз ҳудудида етишиб чиққан юртимиз маданиятини дунё
миқёсида кўтаришга улкан ҳисса қўшган қомусий олимлардан бири Абу Али
ибн Синодир. Унинг асарларида инсониятнинг яшаш тарзи, қандай тарихий
жараёнларни бошидан кечирганлиги, халқларнинг урф-одатлари ҳақида
қизиқарли маълумотлар мавжуд.
Абу Али ибн Сино 980 йилда самонийлар давлатининг пойтахти Бухоро
шаҳри яқинидаги Афшона қишлоғида таваллуд топган. У 5 ёшга тўлганида
Бухорога қўчиб келишди. Аввалига мактабда таълим олади. Сўнгра бир
қанча устозлар кўмагида астрономия, математика, мантиқ, фалсафа ва бошқа
қатор фанлар асосларини қунт билан ўрганади. 999 йилда Бухоро
қорахонийлар томонидан босиб олингач, Ибн Сино ўз ватанини тарк этишга
мажбур бўлади. У Хоразм пойтахти — Урганчда бошпана топади. Бу ерда
машҳур олимлар, жумладан Беруний, Ибн Ироқ ва бошқалар билан ёнма-ён
ижод қилиб, кўпроқ билим олиш имкониятига эга бўлади. Орадан кўп
У ўзининг қолган умрини бегона юртларда ўтказади. Ибн Сино 1037 йилда
Ҳамадон шахрида вафот этади.
Ундан 280 дан зиёд асарлар мерос бўлиб қолган. Улардан 50 таси тиббиётга, 40 тадан зиёди табиат ва гуманитар фанларга, 3 та рисола мусиқага, 185 таси фалсафа, мантиқ, психология, тарих ва ижтимоий-сиёсий муаммоларга тааллуқлидир. Олимнинг асарлари орасида «Шифо китоби», «Инсоф китоби», «Нажот китоби», «Тиб қонуни», «Билимлар китоби» ва бошқалар ғоят даражада эътиборлидир.
Абу Али Ибн Сино меросида илм ва тарих бирлиги муаммоси алоҳида аҳамият касб этади. Тарихий равнақ инсонга хосдир, чунки у ақлнинг улкан кучи, тафаккурнинг фаоллигига асосланиб, ҳақиқат билан ёлғон-яшиқ ўртасидаги чегарани белгилаб олибгина қолмасдан, балки дўстнинг душмандан фарқини ҳам билиб олади.
Мутафаккирнинг асарларида таъкидланишича, инсон табиати туғилишдан бошлаб тарихли ёки тарихсиз бўлмайди. Кишилар тайёр сифатлар, кўникмалар, фазилат ва иллатлар билан дунёга келмайдилар. Улар аслида ҳаётда шахсий ва ўзгалар тажрибаси, аждодлар анъаналари, таълим-тарбия натижасида шаклланадилар ва муайян ижтимоий мавқега эришадилар.
Ибн Синонинг фикрича, ижтимоий адолат —жамият аъзоларини зўрма-зўраки тенг ҳолатда сақлашдан иборат эмас. Барча кишиларнинг шоҳ ва султонларга айланиши ёки ҳамманинг қашшоқлардан иборат бўлиши адолатдан эмас. Бундай вазият табиий ва ижтимоий қонун-қоидаларга тубдан зиддир. Жамиятда тенгсизлик ҳукмронлик қилади. Соҳиблар ва ғуломларнинг мавжудлиги қонуний бир ҳолдир. Уни ҳеч қандай куч-қудрат, истак-хоҳиш ўзгартира олмайди, чунки ҳар бир кимса ўз меҳнатига фаоллигига, саъй-ҳаракатига қараб орзу-умидга, мақсадига эришади. Лекин айнан шу масалада ҳам Ибн Синонинг инсонпарварлиги яққол намоён бўлади. У «Хизматкорларни ўзингга яқин тут, уларни силтаб ташлама, уларнинг эҳтиёжлари тўғрисида ғамхўрлик қил, уларга нисбатан қахр-ғазабли бўлма, улар билан гўё дўстлар билан бўладиган муносабатда бўлгин, уларни бахтсизлик онларида ёлғиз қолдирма, чунки улар ҳам инсонлардир», - дейди.
Олимнинг эътиқодига кўра, ҳамма учун умумий ҳисобланган қонун салтанатининг тантанаси адолатсизликка чек қуяди. Одамлар томонидан йўл қўйилган адолатсизлик, шафқатсизлик, ноинсофлик ҳолатлари кескин қораланади. Агар ҳукмдорнинг ўзи адолатга зид иш тутса, жамият ҳар қандай чора-тадбирлар қўллашга ҳақлидир, деган хулосага кслади донишманд.
Ибн Синонинг табиий-илмий, фалсафий, ижтимоий-сиёсий, тарихий қарашлари ўз даврининг кўзгусидир. Улар ўрта асрлар даври фалсафий фикр тарихида муҳим ижобий роль ўйнади ва ундан кейин ижод этган мутафаккирлар дунёқарашининг шаклланишига самарали таъсир кўрсатди.