Муқимий номли №13 мактаб
Ўз – ўзини таниш
Очиқ дарс
Дарснинг мавзуси:
Сўзлай билиш ҳам ҳунар
Ўқитувчи: Усманова Р. А.
Дарснинг мавзуси: Сўзлай билиш ҳам ҳунар
Мақсади:
1. Болаларнинг «сўз», «сўз қудрати», «тил топишиш», ҳақидаги тушунчаларини кенгайтириш.
2. Сўзни тушуна билиш, сўзлашиш кўникмасини шакллантириш.
- одамлар билан ижобий муносабатда бўлиш кўникмаларини ривожлантириш;
3. – ўзаро ҳурматлаш руҳида тарбиялаш.
Кўргазмалилик: Ш.Абилтаевнинг «Бир оғиз сўз» қўшиғи ёзилган магнит тасмаси, интерфаол тахта, видеолавҳалар, слайдлар.
Дарс режаси
- Шодлик давраси
- Мусиқавий дам
- Суҳбатлашиш
- Матн билан ишлаш
- «Сўз ва маъно»
- «Нима айтишингни аввал ўйлаб ол»
- Цитаталар маъноси
- Вазиятларни таҳлил қилиш
- Дафтар билан ишлаш
- Топшириқлар
- Мақолларни тўплаштириш
- Юракдан юракка
Бир оғиз сўз
Бир оғиз сўз – дард, ҳасратинг аритар,
Бир сўз берар баъзан сенга ҳадсиз ғам.
Бир оғиз сўз бор оламга танитар,
Бир оғиз сўз номинг ёмон қилар хам.
Бир оғиз сўз сарғадлардан ошади,
Хумо қушдай кенг самони қучади.
Бир оғиз сўз даъват бўлиб янграйди,
Бир оғиз сўз орсиз қалбдай алдайди .
Суҳбатлашиш
- Одамлар билан қандай тез тил топишиш мумкин?
- Нотаниш одамларга дуч келганда сўзни қандай бошлаб, қандай якунлашни маъқул кўрасиз?
- Яқинларингиз билан дўстларингиз сизни тушуна оладими?
- Сизни ҳеч ким тушунмаган пайтда ўзингизни қандай ҳис қиласиз?
Матн билан ишлаш «Сўз ва маъно»
- Ҳалиги кишининг айтганини қайси қўшни тўғри уқди?
- Сўзни ҳар қачон тўғри маънода қабуллаш ҳожатми? Нега?
- «Сўз мағзи» деганни қандай тушунасиз?
«Нима айтишингни аввал ўйлаб ол»
- Донишманд аёлга қандай маслаҳат берди?
- Сизлар аёлнинг саволига қандай жавоб берар эдингиз?
- Нима учун биров тўғрисида ғийбат сўз айтишга бўлмайди?
Цитата
- «Сўзни баҳолаш, сўзга тўхташ, сўздан маъно излаш одамни маданиятли қилади» И.Омаров
- «Сўз қадрини билмаган ўз қадрини билмайди»
Вазиятларни таҳлил қилиш
Бейбит билан Майранинг ўрнида бўлсангиз нима қилган бўлардингиз?
Майра онасининг сўзларини тўғри тушунганми? Нега?
Бейбитнинг саволига сиз қандай жавоб берган бўлардингиз?
Топшириқлар
- «Салом – сўзнинг онаси» деган иборани қандай тушунасиз?
- Саломлашиш чоғида одамларнинг бир-бирига бўлган юз ифодаси қандай ўзгаради?
Мақолларни тўплаштир
1.Ақллининг сўзи қисқа, ..................
2.Ақлли ўрнида сўзлайди-да, жавобини кутади .....................
3. Кўп ўйлаб, яхши сўзла – ўрнак бўлсин, ......................
Сўраганда жавобинг хам қисқа бўлсин.
айтгани эса йўлланма. жавобини кутади.
4. Асл сўз – бекорга айтилмас, ...............
5.Эр йигит ёмон сўзни касб этмайди, ............
Ўзидай билиб тенгқурини босиб ўтмайди.
Кекли сўз кўпга айтилмас.
Юракдан юракка
- Рангли қоғоздан юракчалар қирқиб унга ўзининг тилакларини ёзадилар.
Инсон деган доим ширин сўзга хумор,
Айтар сўзни энг аввало, ўйланиб ол.
Ўйламасдан ҳеч иш қилма, дема бир сўз,
Феъл – атворнинг ёмонин қўй, яхшисин ол!