Алишер Навоий (1441-1501)
15- аср жа?он маънавиятининг буюк сиймоси Низомиддин Мир Алишер Навоий ?ижрий 844 йил рамазон ойининг 17-куни (1441 йил 9 феврал)да ?иротда ту?илган. ?ирот ша?ри XV аср биринчи ярмида Со?иб?ирон Амир Темур асос солган улу? салтанатнинг иккинчи пойтахти, Темурнинг кенжа ў?ли Шо?рух Мирзонинг ?ўл остидаги обод манзилларидан бири эди. Алишер ту?илган хонадон Темурийлар саройига азалдан я?ин ва юртда муайян нуфуз со?иби эди.
Бўл?уси шоирнинг отаси ?иёсиддин Му?аммад ў?лининг тарбиясига жиддий эътибор берди. Алишернинг шеъриятдаги илк устози то?аси Мир Саййид Кобулий ва Му?аммад Али ?арибийлардир. Навоий «Мажолис ун-нафоис» асарида Кобулий ?а?ида: «Яхши табъи бор эрди, туркчада майли кўпро? эрди.» деса, ?арибий ?а?ида: «Хуш муховара (хушсу?бат) ва хушхул? ва дардманд йигит эрди. Кўпро? созларни яхши чалар эрди. Уни ва усули хўб эрди. Муси?ий илмидин ?ам хабардор эрди.» — дейди.
1447 йилда Шо?рух вафот этгач, Темурий ша?зодалар ўртасида тож-тахт дарди хуруж ?илиб, юртда талотўп бошланди ва ?иёсиддин Му?аммад хонадони ?ам кўп ?атори ватанни тарк этди. Ёш Алишер учун та?дир синовлари бошланди. Шо?рухнинг набираси Абул?осим Бобур 1452 йилда ?ирот тахтига ўтиргач, Алишернинг отасини Сабзаворга ?оким этиб тайинлади.
