Бахтиёр оила сирлари ёки оила тотувлигини са?лаш ?а?ида
Бахтиёр оила сирлари ёки оила тотувлигини са?лаш ?а?ида
Дар?а?ий?ат бугунги кунимизда ёш келин-куёвлар орасида турли келишмовчиликлар авж олиб, оилалар бузилиб боряпти. Бунга сабаб одамлар орасида илмнинг кўтарилиши, билимсиз ва амалсиз ёшларимизнинг кўпайиши ва айрим ота-оналарнинг жохиллиги сабаб бўляпти, десак мубола?а бўлмас.
Кўплар камолга етган фарзандларини уйлантириш, узатиш пайига тушадилар, ?ар томонлама хозирлик кўриб, тўйга тайёргарликни ўз ўрнига ?ўйяптилару, бир нарсани эсдан чи?аряптилар – оила илмини ўргатишни, ?аётда тадби? ?илишни. Оила ?а?идаги шаръий илмни ?аердан ва кимдан ўрганишни ўйлаб ?ам кўрмаймиз. Ва?оланки аждодларимиз бизга оила илми ?а?ида комил ?илиб, маданий меросларини ?олдириб, ўчмас ?илиб, мухрлаб кетишган. Бу борада фазийлатли шайх Му?аммад Соди? Му?аммад Юсуф ?азратларининг “Бахтиёр оила” китобидан, бахоли ?удрат мавзуга тегишли жойидан баъзиларини ?ис?а тарзда эътиборингизга ?авола ?иламан. Тўли? маълумотни билиш учун китобга мурожаат ?илишингларни ва ў?иб чи?ишни тавсия ?иламан.
Ота-онани ?урматлаш эъзозлаш масаласида ?еч бир тузум ёки тарбия воситаси Исломга тенг ?ам, я?ин ?ам кела олмайди. Ислом фарзандларнинг зиммасида ота-оналарнинг бир ?анча ?а?-?у?у?лари борлигини таъкидлайди. Бу масалада ?уръони каримда, суннати набавияда ва ислом тарбияси китобларида ало?ида баён ?илинган. Фарзандлар ота-онасига яхши муомала ?илишлари, ширинсухан бўлишлари, уларга ме?рибонлик кўрсатишлари, доимий э?тиром билан уларнита?дирлаб туришлари, Алло? таолонинг шариатига зид бўлмаган барча буйру?, талаб-истакларини бажариши лозим.
Вы уже знаете о суперспособностях современного учителя?
Тратить минимум сил на подготовку и проведение уроков.
Быстро и объективно проверять знания учащихся.
Сделать изучение нового материала максимально понятным.
Избавить себя от подбора заданий и их проверки после уроков.
Просмотр содержимого документа
«Бахтиёр оила сирлари ёки оила тотувлигини са?лаш ?а?ида»
Оила бузилишининг олдини олиш.
Бисмиллаҳир роҳманир роҳийм.
Одамни тупроқдан яратган ва сокинлик топиши учун ундан ўз жуфтини яратган ҳамда уларнинг никоҳ орқали оила қуриб яшашларини ирода қилган Қодир ва Ҳакийм Аллоҳга У Зотнинг жалолига яраша ҳамду санолар бўлсин!
“Никоҳ менинг суннатимдир. Ким суннатимдан юз ўгирса, мендан эмасдир”, деган Расули Акрам Муҳаммад Мустафога битмас-туганмас салоту-саломлар бўлсин!
Ассалому алайкум азиз газета мухлислари. Газетанинг ўтган сонида чоп этилган “Келинларга ким хўжайин?” мақоласини ўқиб, танишиб чиқдим. Бу мавзуга ойдинлик киритиш ҳамда оила бирлигини сақлаш мақсадида динимиз таълимотларидан баъзиларини ёзишни мақул кўрдим.
Дарҳақийқат бугунги кунимизда ёш келин-куёвлар орасида турли келишмовчиликлар авж олиб, оилалар бузилиб боряпти. Бунга сабаб одамлар орасида илмнинг кўтарилиши, билимсиз ва амалсиз ёшларимизнинг кўпайиши ва айрим ота-оналарнинг жохиллиги сабаб бўляпти, десак муболаға бўлмас.
Кўплар камолга етган фарзандларини уйлантириш, узатиш пайига тушадилар, ҳар томонлама хозирлик кўриб, тўйга тайёргарликни ўз ўрнига қўйяптилару, бир нарсани эсдан чиқаряптилар – оила илмини ўргатишни, ҳаётда тадбиқ қилишни. Оила ҳақидаги шаръий илмни қаердан ва кимдан ўрганишни ўйлаб ҳам кўрмаймиз. Ваҳоланки аждодларимиз бизга оила илми ҳақида комил қилиб, маданий меросларини қолдириб, ўчмас қилиб, мухрлаб кетишган. Бу борада фазийлатли шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф ҳазратларининг “Бахтиёр оила” китобидан, бахоли қудрат мавзуга тегишли жойидан баъзиларини қисқа тарзда эътиборингизга ҳавола қиламан. Тўлиқ маълумотни билиш учун китобга мурожаат қилишингларни ва ўқиб чиқишни тавсия қиламан.
Ота-онани ҳурматлаш эъзозлаш масаласида ҳеч бир тузум ёки тарбия воситаси Исломга тенг ҳам, яқин ҳам кела олмайди. Ислом фарзандларнинг зиммасида ота-оналарнинг бир қанча ҳақ-ҳуқуқлари борлигини таъкидлайди. Бу масалада Қуръони каримда, суннати набавияда ва ислом тарбияси китобларида алоҳида баён қилинган. Фарзандлар ота-онасига яхши муомала қилишлари, ширинсухан бўлишлари, уларга меҳрибонлик кўрсатишлари, доимий эҳтиром билан уларни тақдирлаб туришлари, Аллоҳ таолонинг шариатига зид бўлмаган барча буйруқ, талаб-истакларини бажариши лозим.
Абдуллоҳ ибн Амр розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Роббнинг розилиги ота-онанинг розилигидир. Роббнинг норозилиги ота-онанинг норозилигидир”,- дедилар. Термизий ривоят қилган.
Ота-онанинг итоати ҳақидаги биз юқорида ўрганиб ва эслаб ўтган таълимотлар, яна бошқа қўшимча маълумотларни баъзи тарафларнинг суистемол қилиш ҳолатлари ҳам учраб туради. Баъзи ота-оналар болаларининг гуноҳ ишларда ҳам уларга итоат қилишларини истайдилар. Ҳатто Аллоҳнинг амрига, У Зотнинг динига хилоф бўлган ишларда ҳам, менинг айтганим бўлиши керак, дейдиган ота-оналар йуқ эмас.
Аммо инсоннинг ва унга тегишли нарсаларнинг барчаси чегараланган нарсалар эканлигини унутмаслик лозим. Жумладан, ота-онага итоатнинг ҳам чегараси бор. Бу ҳақиқатни ота-онага итоат қилишни амр қилган Аллоҳ таолонинг ўзи Қуръони Каримда баён қилган.
Алоҳ таоло Луқмон сурасида шундай деб марҳамат қилади: “Агар икковлари сени ўзинг билмаган нарсани менга ширк келтиришга зўрласалар, уларга итоат этма! Ва дунёда икковларига яхшилик қил, ҳамда менга қайтганларнинг йўлига эргаш. Сўнгра қайтишингиз фақат менгадир. Бас мен сизга нима амал қилганингиз хабарини берурман”(15 оят).
Ҳа ота-онанинг фарзандда ҳаққи кўп, аммо Аллоҳ таолонинг ҳаққи ундан ҳам юқори. Аллоҳга ширк келтиришда, балки умуман, У Зотга маъсиятда бўладиган ишларда ҳеч кимга итоат этилмайди. Лекин бу бошқа эътиқодда бўлгани учун ота-онангдан воз кеч дегани эмас.
Росулуллоҳ соллалоҳу алайҳи васалламдан Бухорий “Адаб” да ривоят қилган бир ҳадисда Аллоҳга ширк келтиришдек буюк, дунёдаги энг катта гуноҳдан кейинги иккинчи ўринда ота-онага оққ бўлиш эканини айтганлар.
Ота-онага қилиш лозим бўлган яхшиликни қилмаслик “оққ бўлиш” деб аталади. Ўша вазифалардан бирортасини қилмаслик ота-онага ўша масалада оққ бўлишдир. Аслини олганда, ота-онага яхшилик қилиш деб ҳисобланган ишларнинг зиддини қилган ва унинг натижасида ота-онасининг ранжишига сабаб бўлган, уларнинг кўнглига озор берган фарзанд оққ бўлган ҳисобланади.
Баъзи ота-оналар бўлар-бўлмасга ўз фарзандларини оққ қилишга шошиладилар. Яна бошқалари Аллоҳ таолонинг иродасига қарши бўлган ишларда болалари узр айтсалар ҳам, оққ қиламан, деган дўқ-пўписаларни қилишдан тап тортмайдилар. Бунга мисол тариқасида “хотинингни талоқ қилмасанг, оққ қиламан”, “ароқ ичмасанг, оққ бўласан”, дейишлар киради. Баъзан ота-оналар орасидаги низоларда фарзандлар зулмга қоладилар. Ота: “онангдан кечмасанг, розимасман”, деса, она: “отангдан юз ўгирмасанг, оққ қиламан” деб туриб олади. Бундан улар фарзандларини гуноҳга ундаш билан, ўзлари ҳам гуноҳкор бўладилар. Бас, ҳар ким ўз чегарасини билиши ва ўша чегарада туриши лозим. Бунинг учун эса албатта динимиз таълимотларини ўрганиб бориши керак.
Жон бор жойда жанжал бор, деганларидек, кишилар истамасалар ҳам оила- аъзолари-эр-хотин орасида тушунмовчиликлар ва уруш жанжаллар чиқиб туриши бор, ушбу ҳолатни тўғри ҳал қилиш ҳам оиланинг ва унинг аъзоларининг саодатига хизмат қиладиган муҳим омиллардан биридир.
Эр-хотин орасидаги хилофни бартараф қилишда эр ҳам, хотин ҳам бахт-саодат молу дунёда, ҳовли жойда ёки бошқа моддий бойликларда эмаслигини бир зум ҳам эсдан чиқармасинлар. Балки бахт-саодат фаровон турмушда, ахл-иноқликда ва меҳр-муҳаббатда эканини билсинлар.
Қадимда бизнинг мусулмон ҳалқимизда келин-куёвлар ёшлик қилиб келиша олмай қолсалар, жанжал қилсалар, оиланинг катталари уларни яраштиришни ўзларининг бурчлари деб билганлар.
Ҳозир эса бунинг тескарисининг гувоҳи бўлиб турибмиз. Тез-тез бу борада ақл бовар қилмайдиган ишларни кўриб, гапларни эшитиб, ёқа ушлаб юрибмиз. Бунинг устига мазкур оила бузар ота-оналар боласига: “Агар оилангни бузиб, жуфтингдан ажрамасанг, сени оққ қиламан, берган оқ сутимга розимасман, сендек болам йуқ” каби таҳдид жумлаларни қалаштириб ташлаган бўладилар.
Ҳасандан ривоят қилинади: Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Холиқнинг маъсиятида махлуққа итоат йуқ”, дедилар. Ибн Абу Шайба ривоят қилган.
Шайх Тақиюддийн онаси хотинини талоқ қилишга амр қилган киши ҳақида: “унинг учун хотинини талоқ қилиш ҳалол бўлмайди. У онасига яхшилик қилаверади. Хотинини талоқ қилиш онасига яхшилик қилишдан эмас” ,- деган.
Бу ҳақда Набий алайҳиссаломдан Ҳусайн Марвазий ривоят қилган ҳадисда ҳам айтилган.
Турмушда ҳар- хил ҳолатлар бўлиши турган гап. Одам бир хил туравермайди, эркаклар хато қилиши, баъзида зулм қилиб юбориши мумкин. Лекин ўша ҳолатни орага талоқни қўшмасдан ҳам муолажа қилса бўлади-ку!
Мана азизлар Аллоҳнинг инояти ила оила ҳақидаги динимиз кўрсатмаларининг баъзиларидан хабардор бўлдик, энди билганларимизни ҳаётда тадбиқ қилишимиз, оиладаги тушунмовчиликларни англаб, бартараф этишга киришмоғимиз лозим. Умримизни Аллоҳ рози бўладиган тарзда яшаб, ўтказиш барчамизга насиб булсин. Бу ишни бизга Аллоҳ таолонинг ўзи осон ва фойдали қилсин.