kopilkaurokov.ru - сайт для учителей

Создайте Ваш сайт учителя Курсы ПК и ППК Видеоуроки Олимпиады Вебинары для учителей

Научная статья на тему: ПЕДАГОГИЧЕСКИЕ УСЛОВИЯ РАЗВИТИЯ МЫШЛЕННОЙ СКОРОСТИ У УЧЕНИКОВ НАЧАЛЬНОЙ ШКОЛЫ на узбекском языке

Нажмите, чтобы узнать подробности

Мышление в процессе познания определяет не только качественные результаты обучения, но и влияет на становление личности и формирование безопасного поведения как в обществе, так и в индивидуальной жизни. В работе осуществлена попытка установления взаимосвязей между развитием мыслящей способности обучающихся и формированием безопасного поведения.

Вы уже знаете о суперспособностях современного учителя?
Тратить минимум сил на подготовку и проведение уроков.
Быстро и объективно проверять знания учащихся.
Сделать изучение нового материала максимально понятным.
Избавить себя от подбора заданий и их проверки после уроков.
Наладить дисциплину на своих уроках.
Получить возможность работать творчески.

Просмотр содержимого документа
«Научная статья на тему: ПЕДАГОГИЧЕСКИЕ УСЛОВИЯ РАЗВИТИЯ МЫШЛЕННОЙ СКОРОСТИ У УЧЕНИКОВ НАЧАЛЬНОЙ ШКОЛЫ на узбекском языке»

ПЕДАГОГИЧЕСКИЕ УСЛОВИЯ РАЗВИТИЯ МЫШЛЕННОЙ СКОРОСТИ У УЧЕНИКОВ НАЧАЛЬНОЙ ШКОЛЫ

26-средняя школа Хазораспского района Хорезмской области, Узбекистан



БОШЛАНГИЧ СИНФ УКУВЧИЛАРИДА ТАФАККУР ТЕЗЛИГИНИ РИВОЖЛАНТИРИШНИНГ ПЕДАГОГИК ШАРТ-ШАРОИТЛАРИ



Бабаева Гузалхон Сатимовна, бошлангич таълим укитувчиси



“Тафаккур – бу инсоннинг асосий имконият манбаидир. Келажагимизнинг қандай бўлиши бизнинг тафаккуримизга бутунлай боғлиқ”.

Эдвард де Боно, британиялик психолог ва ёзувчи



Тафаккур руҳий ҳаётимизнинг энг мураккаб формаларидан биридир. Тафаккур орқали биз сезги аъзоларимиз билан бевосита акс эттириб бўлмайдиган нарса ва ҳодисаларни онгимизда акс эттирамиз. Соддароқ қилиб айтганда, қулоқ билан эшитиб бўлмайдиган ички муносабатлар ҳамда қонуниятлар бор. Ана шу ички боғланиш ҳамда қонуниятларни биз тафаккур орқали билиб оламиз. Демак, тафаккур деб, нарса ва ҳодисалар ўртасидаги энг муҳим боғланишлар ва муносабатларнинг онгимизда акс эттирилишига айтилади. Масалан, бизга маълум бўлган қуёшнинг етти хил (спектрдаги) нуридан ташқари яна бир неча хил кўринмайдиган нурлар бор. Бу кўринмайдиган нурларни одатда ультрабинафша, инфрақизил нурлар деб юритилади. Бундай нурларнинг борлигини биз тафаккур қилиш орқали биламиз.

Шуни ҳам айтиб ўтиш керакки, нарса ва ҳодисалар ўртасидаги сабаб – натижа боғланишларни ҳамда ўзгариш ва тараққиёт қонуниятларини билганлигимиз сабабли биз ҳозирги пайтда бўлмаган, лекин келажакда бўлиши мумкин бўлган нарса ва ҳодисаларни олдиндан айтиб бера оламиз. Бунга ҳам фақатгина тафаккур воситаси орқали эришиш мумкин. Масалан, астрономлар осмон жисмлари ҳаракат қонунларини билганлари учун қуёш ёки ой тутилишини жуда аниқ қилиб олдиндан айтиб бера оладилар.

Тафаккур қилиш пайтида биз, юқорида айтиб ўтганимиздек, нарса ва ҳодисаларни атрофлича тўла ва чуқур акс эттирамиз. Ана шунинг учун тафаккур қилиш бир қанча процесслардан, яъни таққослаш, анализ ва синтез, абстрактциялаш ҳамда умумлаштириш процессларидан ташкил топади.

Таққослаш шундай бир ақлий процессдирки, бунда биз фикрдан иккита нарсани таққослаб, улар ўртасида ўхшашлик ёки фарқ борлигини аниқлаймиз. Масалан, бола машғулот пайтида ёки эркин ўйин пайтида айрим ўйинчоқларни худди ўзининг ўйинчоқларига ўхшатиш мумкин. Бунда бола ўз қўли остидаги ўйинчоқни тасаввуридаги ўйинчоқ билан таққослаб кўради. Воқеликни чуқурроқ ва атрофлича акс эттириш учун бир – бирига жуда ўхшаш нарсаларнинг фарқини топа билиш ва шунинг билан бирга бир – биридан кескин фарқ қиладиган нарсалар ўртасида ўхшашликни топа билиш қобилияти жуда ҳам катта аҳамиятга эгадир.

Бу давр одатда кичик мактаб даври ёки бошланғич мактаб даврига тўғри келади. Бу даврнинг аҳамиятли томони шундаки, боланинг боғча ёши даврида тўплаган шахсий тажрибаси, тил бойлиги, билиш имкониятлари энди тартибга туша бошлайди, у ҳам интеллектуал, ҳам ахлоқан, ҳам ижтимоий томондан ривожланиб, улғая бошлайди. Женевалик психолог Жан Пиаженинг маълумотларига кўра, 6 – 7 ёшли боланинг интеллектуал салоҳиятида кескин бурилишлар рўй беради. Унинг хотираси анча яхши бўлиб, маълум тизимга, тартибга тушади, энди у кўпроқ ўзи хоҳлаган нарсаларни эсда сақлаб қоладиган бўлиб боради. Шунинг учун ҳам улар баъзан ота – оналари ўйланиб қоладиган мавҳум математик вазифаларни ҳам ўқитувчи ўргатгандай тезда ечадиган бўлиб қолади, ҳар хил эртакларни эшитиб юрган бола энди реал ташқи оламни, унинг қандай бор бўлса, шундай мавжуд хусусиятлари доирасида идрок қилиб, англай бошлайди.

Бошланғич мактабда ўқиётган бола учун шахсий ютуқлари – ўқишда, спортда, болалар орасидаги нуфузи ва обрўси катта аҳамият касб эта боради. Бу даврда болалар ўзларининг қайси жинсга тааллуқли эканлигини теран англаб, мактабда ,,ўғил болалар” ва ,,қиз болалар” гуруҳи шаклланади.

Энг муҳими, айнан бу давр ахлоқий меъёрларнинг маъносини тушуниш, ахлоқий қадриятларни ўзлаштириш ва маънавий тасаввурларнинг шаклланиши учун ўта сезгир ва қулай ҳисобланади. Шунинг учун ҳам катталарга ҳурмат, кичикларни эъзозлаш, ота – онага эҳтиром кўрсатиш, Ватанни севиш, шахсий ва ижтимоий мулкка тўғри муносабатли ҳислари тарбияланади. Бола жазо билан рағбатлантириш ўртасидаги фарқни ажрата бошлайди ва нима қилиб бўлса ҳам жазоланмасдан, кўпчиликнинг назаридан қолмасликка ҳаракат қилади. Шу боис ҳам оила ва таълим масканида боланинг аҳлоқий ва маънавий тарбияси учун яратилган яхши шарт – шароит айни бу даврда ўзининг сезиларли самарасини беради.

Болалик ёшида тафаккурнинг ривожланиши бир қанча кетма – кет босқичларидан ўтади, бу босқичлар бир – бири билан маҳкам боғланган бўлади ва шунинг учун уларни қаътий чегаралаб қўйиш мумкин эмас.

Ривожланишнинг кейинги босқичида яққол – образли ва нутқий тафаккур ҳукмронлик, устунлик қила бошлайди. Бу вақтда предметлар ёки уларнинг образлари сўз билан боғланади. Фикрлаш фаолиятининг ана шу тури мактабгача бўлган ёш учун характерлидир; бу вақтда бола образлар билан фикрлайди, у ўзлаштириб олган сўз эса унинг умумлашмалар қилиши учун ёрдам беради. Болада муҳокама юритиш қобилияти унинг ўз тажрибаси доирасида пайдо бўлади.

Мактаб таълимининг бошланиши билан болаларда тушунчали тафаккур мактабга қадар бўлгандан тезроқ ривожлана бошлайди, бу тафаккур жараёнида бола тушунчалар ёрдамида иш кўради. Аввалига тушунчали тафаккур конкрет предметлар ва ҳодисалар билан мустаҳкам боғланган бўлади , лекин секин – аста кичик ёшдаги ўқувчиларда конкрет нарсадан абстрактлашиш , умумлашмалар қилиш ва маълум даражада мавҳум хулосалар чиқариш кўникмаси вужудга келади.

6 – 7 ёшли боланинг тафаккур қилиш жараёнида фаолият билан боғланган конкрет вазифаларни ўйин, расм чизиш, майда – чуйда буюмлар ясаш, энг оддий меҳнат жараёнлари ҳал қилишга қаратилган йўл устунлик қилади. Мана шу ёшдаги болаларда умумлаштириш кўпинча предметлардан амалий равишда фойдаланишга тааллуқли бўлган ташқи белгиларни ўз ичига олади. Бу ҳол боланинг нарсаларга берган таърифида кўриниб туради. Масалан, у ,,уй – одамлар яшайдиган жой”, ,,белкурак – ер чопиш учун керак”, дейди ва ҳоказо.

Ўқишнинг бошларида болага кўпгина ҳодисаларнинг сабабли бошланишлари тушунарли бўлади, бироқ бу тушуниш баъзан унинг унчалик кўп бўлмаган шахсий тажрибаси доирасидан ташқарига чиқади.

Ўқитувчи болаларни янги билимлардан хабардор қилиш, уларнинг билим доираларини кенгайтириш, нутқларини такомиллаштириб бориш орқали уларда тафаккурни ҳам ўстиради. Лекин бу ҳали кам. Қуйи синфлардаёқ болаларни ўқув материалини тушуниб ва ўзлаштириб олишгагина ўргатмасдан, балки уларни қизиққан саволларига жавоб топишга ҳам ўргатиш керак. Болалар дастлаб бу ишни ўқитувчининг бевосита раҳбарлигида, сўнгра эса мустақил равишда ҳам бажарадилар. Таълимнинг дастлабки кунларидан бошлаб ўқитувчининг болани фикрлашга ўргатиш; тушунтиришга шошилмаслиги, балки ўқувчига ўзи ўйлаб кўришни таклиф этиши жуда муҳим. Бироқ ўқувчининг ўзи тушуна олмаган, битта ҳам тушунтирилмаган масалани қолдириб бўлмайди.

Қийинчиликларнинг ортиб боришидаги тадрижийликка риоя қилиш ниҳоятда муҳимдир. Тафаккурни тараққий эттириш учун таълимнинг дастлабки йиллариданоқ амалга оширилиши лозим бўлган ижобий ишлар: берилган мавзуда ёки эркин мавзуда иншо ёзиш, масалалар тузиш ва уларни энг рационал усулларда ечиш кабилар муҳим аҳамиятга эга.

Ҳозирги пайтда болалар мактабдан ташқарида, яъни радио, телевидение, кино, оиладаги суҳбатлар ва китоблар орқали ниҳоятда кўп янгиликлардан хабардор бўладилар. Шунинг учун ўқитувчи ҳатто кичик ёшдаги ўқувчилар билан олиб борадиган ишида ҳам дарсликлардаги материалнинг ўзи билангина чекланиб қолмаслиги керак. Баъзан болалар билан барқ уриб ривожланаётган фан ва техниканинг турмушимизга кираётган янгиликлари ҳақида оммабоп суҳбатлар ҳам ўтказиб туриш керакки, улар бу ҳақда ўзлари тушуна оладиган тўғри тасаввурларга эга бўлсинлар. Шуни унутмаслик лозимки, билимларни кенгайтириш одамнинг ақлий камолотига йўл очиб беради.

Тафаккурнинг фикрлаш фаолияти жараёнидагина тараққий этишини ҳамда болаларни мантиқан ва танқидий фикрлашга ўргатиш лозимлигини ҳам унутмаслик керак. Уларни ўзлари бажарган ишга мустақил баҳо беришга ва уни назорат қилишга ўргатиш зарур. Ўқитувчи нима учун? нимага? деган саволларга жавоб талаб қилар экан, болаларнинг ўз мулоҳазаларини асослаб беришларига, уларни амалда текшириб кўришларига, ўз фикрларининг тўғрилигини исботлашларига ёки хатоларини тан ола бошлашларига эришишга интилади. Бошланғич синфлардаёқ мактаб ўқувчилари ўқитувчигагина эмас, балки ўзларига ҳам савол беришга ўрганишлари керак. Уларнинг бу саволларга мустақил равишда жавоб топишга интилишлари, сўнгра эса ўз фикрларининг тўғрилигини амалда ёки ўқитувчи билан бўладиган суҳбатда текшириб кўришлари ниҳоятда муҳимдир.

Кичик ёшдаги ўқувчилари етарли даражада кўп тушунчаларга эга бўладилар, лекин улар кўпинча илмий тушунчалар эмас, балки ҳаётий тушунчалар бўлади. Шунинг учун ҳам кичик ёшдаги ўқувчилар мавҳум, абстракт тушунчаларни англаб олишда қийналадилар. 1- синфда болалар кўпинча мажозларни, сўз ёки иборанинг кўчма маъносини тушунмайдилар. Шунинг учун улар масал ва мақолларни ҳамиша ҳам тўғри тушунавермайдилар. Иккинчи синф ўқувчиси бўлган бир қиз бола Криловнинг ,,Ниначи ва чумоли” деган масалини ўқир экан, ,,бечора” ниначининг қорнини тўйдиришни ва унга иссиқ жой беришни истамаган чумолининг хасислигидан ғазабга келади. Биринчи синф ўқувчиси ,,Бири боғдан келса, бири тоғдан келади”, деган матални эшитиб: ,,Тоғ узоқда – ку, нега у ердан келади?” – дейди. Ўқувчи ,,Қор – ернинг кўрпаси, ёмғир – ернинг шўрваси” деган мақолнинг маъноси ҳақида бош қотириб: ,,Ернинг ҳам шўрваси бўладими?” – дейди.

Кичик ёшдаги ўқувчилар ўз нутқларида тур ва хил тушунчаларини ишлатадилар, ҳолбуки ана шу терминларнинг таърифи уларга ҳали таниш бўлмайди. Болалар суратларда тасвирланган ҳайвонларнинг номини тўғри атасалар ҳам, уларни кўпинча бирор умумий тур тушунчасига кирита олмайдилар. Қарағай, ўт, гул ва йўсин деган савол биринчи синф ўқувчиларини қийнаб кўйди, II ва III синфларнинг ўқувчилари эса бу сўз – ўсимлик, деб жавоб берадилар.

Шундай қилиб, болаларда умумлаштириш, предмет ва ҳодисаларнинг муҳим белгиларини ажратиб кўрсатиш қобилияти йил сайин ривожланиб боради. Фикримиз якунида Абдулла Авлонийнинг қуйидаги фикрларини келтириб ўтмоқчимиз: “ Фикр тарбияси кўп замонлардан бери тақдир қилинуб келадурғон энг керакли масаладир”.




Получите в подарок сайт учителя

Предмет: Начальные классы

Категория: Уроки

Целевая аудитория: 2 класс

Автор: Бабаева Гузалхон Сатимовна

Дата: 19.04.2020

Номер свидетельства: 547186


Получите в подарок сайт учителя

Видеоуроки для учителей

Курсы для учителей

ПОЛУЧИТЕ СВИДЕТЕЛЬСТВО МГНОВЕННО

Добавить свою работу

* Свидетельство о публикации выдается БЕСПЛАТНО, СРАЗУ же после добавления Вами Вашей работы на сайт

Удобный поиск материалов для учителей

Проверка свидетельства