Бошланғич синф табиатшунослик дарсларида инновацион педагогик технологиялардан фойдаланиш методикаси

БОШЛАНҒИЧ СИНФ ТАБИАТШУНОСЛИК ДАРСЛАРИДА ИННОВАЦИОН ПЕДАГОГИК ТЕХНОЛОГИЯЛАРДАН ФОЙДАЛАНИШ МЕТОДИКАСИ
Замонавий ахборот-коммуникация технологияларини педагогик таълим жараёнларига жорий қилиш ўқувчи шахсининг фикрлаши, оптимал қарор қабул қилиш малакаси, коммуникатив қобилиятлари, эстетик тарбияси, касбий малака ва кўникмалари, ахборот олиш маданияти ривожланишини таъминлайди. Ҳозирда таълим муассасалари замонавий компьютер, ахборот-коммуникация технологиялари асосида жиҳозланиши педагогларнинг ўз меҳнат фаолиятларига янгича ёндашувларни талаб этади. Уларнинг жорий этилиши педагогни ўқув жараёнида таълим воситалари асосида фаолият доирасининг чекланишига эмас, балки унинг вазифалари ва ролининг ўзгариши, педагогик фаолият мукаммалашувига олиб келади. Инновация (инглизча innovatio сўзидан олинган) – янгилик яратиш, янгилик демакдир. Демак, анъанавий таълимдаги каби бир хил андазалар асосида эмас, балки янгиликлар асосида таълим жараёнининг таъсирчанлигини оширишга қаратилган иш шаклидан фойдаланиш инновация демакдир. Таълимда педагогик технологияларга асосланиш ва инновацияга интилиш, ўқувчиларни фаоллаштиришга қаратилган турли интерактив методлардан фойдаланиш таълим мақсадини самарали амалга оширишга ёрдам беради. Дарҳақиқат, таълим муассасасида инновация жараёнларини ташкил этишнинг педагогик шартлари сифатида қуйидагилар санаб ўтилади:
1. Инновацион фаолиятнинг ўзига хос хусусиятларини акс эттирувчи назарий-педагогик қоидалар мажмуини ишлаб чиқиш.
2. Таълим муассасасининг илмий тадқиқот салоҳиятини шакллантириш.
3. Инновацион фаолиятни ташкил этишни таъминлашнинг асосий шартлари, алоҳида бошқарув жиҳатлари, яъни мазкур фаолиятни ташкил этишга йўналтирилган, янгиланган бошқарув тизимини шакллантириш.
Ўқитувчиларни таълим тизимидаги инновацион жараёнларга ва инновацион фаолиятга тайёрлаш ўзига хос педагогик муаммо бўлиб, унинг асосида ўқитувчининг ўз-ўзини касбий ривожлантиришга интилиши, инновацион жараёнларнинг аҳамиятини англаши, ўзгаришлар ва янгиликларнинг мазмун-моҳиятини тушуниши ва мантиқан зарурлигини қабул қилиши каби омиллар ётади. Ривожланган педагогик технология ўқитувчига ўзини педагогик фаолиятда чуқурроқ ва яққолроқ кўрсатиш, болалар билан муомала қилганда ўз шахсиятидаги касбий жиҳатдан барча яхши аҳамиятли нарсаларни очиб беришга ёрдамлашади. Мукаммал педагогик технология педагогнинг вақти ва кучини ижодий иш учун бўшатиб беради. Педагогик ўзаро таъсир кўрсатиш жараёнида болалар билан муомала қилишда зарур сўзни топиш ёки муваффақиятли чиқмаган гап оҳангини тушунтиришга ўз фикрини чалғитмаслик имконини яратади1. Замонавий таълимни амалга оширишнинг яна бир зарурий шарти ўқув фанлари бўйича ахборот манбалари, шу жумладан, янги ахборот технологияларининг тез ва қулай фойдаланиш имконини берувчи турларидан ҳар бир ўқувчи ва ўқитувчи эркин фойдалана оладиган шароит яратишдан иборат. Яъни ҳозирда сифатли таълим бериш учун анъанавий икки томон – ўқитувчи ўқувчига зарур ахборотларни етказиб турувчи хизматдан иборат фаолиятни ташкил қилиш зарур. Бу йўналиш ахборот технологияларини таълим-тарбия жараёнига жорий қилиш йўналиши деб номланади. Шу ахборотларни ўқувчилар тушуна оладиган мантиқий шаклларда ифодалаш ўқувчи билан ўқитувчининг вербал мулоқотини ташкил қилади. Шунингдек, инновацион жараёнларнинг муҳим хусусияти шундаки, улар таълим тизимидаги долзарб вазифаларни самарали ҳал қилишга кўмаклашиши керак.
Вы уже знаете о суперспособностях современного учителя?
Тратить минимум сил на подготовку и проведение уроков.
Быстро и объективно проверять знания учащихся.
Сделать изучение нового материала максимально понятным.
Избавить себя от подбора заданий и их проверки после уроков.
Просмотр содержимого документа
«Бошланғич синф табиатшунослик дарсларида инновацион педагогик технологиялардан фойдаланиш методикаси»