kopilkaurokov.ru - сайт для учителей

Создайте Ваш сайт учителя Курсы ПК и ППК Видеоуроки Олимпиады Вебинары для учителей

Ўқув материали ва ўқув муаммолари таҳлили

Нажмите, чтобы узнать подробности

Ўқувчи ва ўқув материалининг ўзаро таъсири яхлит тизим сифатида ўқиш фаолиятидан ҳам, ўқув материалидан ҳам кенг, мазмундор ҳодисадир. У икки томонлама жараён бўлиб, ўз моҳиятига кўра ҳам ўқув фаолияти, ҳам ўқув материали жиҳатидан таҳлилни тақозо этади. 

Вы уже знаете о суперспособностях современного учителя?
Тратить минимум сил на подготовку и проведение уроков.
Быстро и объективно проверять знания учащихся.
Сделать изучение нового материала максимально понятным.
Избавить себя от подбора заданий и их проверки после уроков.
Наладить дисциплину на своих уроках.
Получить возможность работать творчески.

Просмотр содержимого документа
«Ўқув материали ва ўқув муаммолари таҳлили»

Зариф Умуров,

Бухоро давлат университети

педагогика кафедраси аспиранти


ЎҚУВ МАТЕРИАЛИ ВА ЎҚУВ МУАММОЛАРИ ТАҲЛИЛИ

     Республикамизда узлуксиз таълим тизимининг фаолият олиб бориши турли даражадаги таълим дастурларининг изчиллиги асосида таъминланади. Узлуксиз таълим мазмунининг зарурий ўзаги ҳисобланмиш дарслик ва давлат таълим стандартлари ўқувчилар билимини мустаҳкамлаш ҳамда баҳолашда муҳим восита вазифасини бажаради.

Ўқувчи ва ўқув материалининг ўзаро таъсири яхлит тизим сифатида ўқиш фаолиятидан ҳам, ўқув материалидан ҳам кенг, мазмундор ҳодисадир. У икки томонлама жараён бўлиб, ўз моҳиятига кўра ҳам ўқув фаолияти, ҳам ўқув материали жиҳатидан таҳлилни тақозо этади.

     Ўзаро таъсирни ўқиш фаолияти нуқтаи назаридан таҳлил қилиш унинг ўзига хос мақсад, восита натижаларини аниқлаш, ажратиш имкониятини беради. Ўқувчи ва ўқув материалининг ўзаро таъсирини ўқув материали жиҳатдан ўрганамиз. Шу йўл билан қайд этиладиган дидактик билимлар ўқиш фаолиятининг жараёний тавсифи саналади. Ўқувчи ва ўқув материалининг ўзаро таъсири ҳаракатида уч хил босқич ажратилади. Дастлабки босқич — олдин ўзлаштирилган билим, кўникма ва малака, ҳаётий тажриба, нарса-ҳодисалар билан муомала қилиш йўлларини фаоллаштириш. Бошланғич синфларда билим, фаолият усули, ҳаётий тажрибаларни фаоллаштириш боланинг ўқув материалини ўрганишга киришувидаёқ таълимда ижод элементларидан фойдаланишни, бинобарин, тафаккурини ишга туширишни таъминлайди. Ўқув предметларининг ҳар бирида болаларни фаоллаштиришнинг ўзига хос воситалари мавжуд: а) она тилида — ўрганилаётган мавзуга оид фактларни болаларнинг эсига тушириш; мавзуга оид фактларни матндан ажратиб ёзиш; ўтилган ва янги мавзуга оид фактларни ўзаро чоғиштириш ва ш.к.; б) табиатшуносликда — йил фаслларининг ўзига хос хусусиятларини эсга тушириб айтиб бериш; диспарат — бир-бирини тақозо этадиган зиддиятли ҳодисаларни ўзаро чоғиштириш (мас,. қиш ва ёз); болаларнинг ҳаётий тажрибаларидан келиб чиқиб муаммолар қўйиш, топшириқларни бажартириш.

     Дастлабки босқичда бажариладиган интеллектуал, амалий ишларнинг асосий мақсади ўқувчини таълим субъектига айлантиришдан иборат. Шу билан бирга, бундай ишлар болаларни фаол таълимга тайёрлайди, таълимнинг бошланишиданоқ тафаккурни ишга туширади, мотив ва эмоцияларнинг, билиш эҳтиёжларининг шаклланишига олиб келади, бола ўз фаолиятининг янги ҳодиса билан тўқнашганини англайди, у мустақил фикрлай бошлайди. Мустақил фикрлаш ўз фаолиятини ишга тушириш ва ижодий фаолият ўртасидаги детерминик — сабабиятли боғланишларнинг амал қилишини таъминлайди. Зотан, "тафаккур объектни (онгда фаол тиклаш акти бўлиб, у субъект ва объектнинг ўзаро таъсири жараёни шаклида амал қилади"(1,177). Билиш жараёнидаги олдинги босқичнинг якунланиши навбатдаги босқичнинг бошланишига олиб келади. Ўқув материалларини ўрганиш бошланган пайтданоқ болаларни фикрлашга йўллаш таълимнинг нарса-ҳодисалар ўртасидаги сабабиятли боғланишларни ажратиш, таҳлил қилиш шаклини олишини таъминлайди. Ўрганилаётган объект ва унинг онгдаги тасвири ўртасидаги боғланишларни қайд этиш, боғланишларнинг дастлабки таҳлили бола билишида детерминик — сабабиятли занжирнинг бошланғич нуқтаси саналади.

     Ўрта босқич — бу ўзаро таъсирнинг икки нуқта — унинг бошланиш ва якунланиш нуқталари ўртасидаги ҳаракатидир. Ўқувчи хатти-ҳаракатининг ўқув материалига йўналиши, бундай ҳаракатнинг самарадорлиги дастлабки босқичда эришилган натижаларга — фаоллаштирилган билим, фаолият усуллари ҳаётий тажрибаларга кўп жиҳатдан боғлиқ. Агар ўқувчи дастлабки босқичда қўйилган муаммони, янги билимларни ўрганиш зарурлигини англаса, ўрта босқичда муаммони бажариш йўли, билимларни ўрганиш воситаларини танлайди. У ёки бу усулни, воситани танлаш бола тафаккурининг эвристиклик — топқирлик лаёқатига ҳам боғлиқ. Болаларга альтернатив фикрлаш йўлларини, жуда кўп воситалар орасидан энг зарурини танлашни ўргатиш тафаккурнинг топқирлик лаёқатини тарбиялаш омилларидан саналади. Анъанавий таълим назарияси ва амалиётида альтернатив фикрлашга ё етарли эътибор берилмас эди, ё атайлаб тўсиб қўйиларди. Таълим технологияси ғояларига асосланган ҳозирги (янги) таълим амалиётида ўқув-тарбия ишларининг альтернатив ечимларига кенг имкониятлар очилди. Ўрта босқичда ўқувчининг таълим субъекти мавқеини давом эттириш вербал таълимни чегаралашни тақозо этади. Шу мақсадда диалогдан фойдаланиш, муаммоли саволларни ўртага ташлаш, муаммо ва топшириқларни бажартириш каби усул, воситалардан фойдаланилади, болалар диққати ўқув материалини мустақил таҳлил этишга, мавзуга доир фактларни ўзаро чоғиштириш, ажратишга тортилади. Шу йўл билан субъект ва объект муносабати ишлай бошлайди. Бинобарин, мавзуларни ўрганишнинг илк босқичида бошланган детерминик занжир янада ривожланиб, ахборотни ўрганиш, таҳлил қилиш, янги ҳақиқатларни “кашф этиш” шаклларида амал қилади.

     Сўнгги босқич — муаммоларнинг қўйилиши, топшириқларнинг бажарилиши, диалогда иштирок этишдан қайд қилинган билимлар, чиқарилган хулосалардир. Анъанавий таълим тизимида болаларнинг билимини назорат қилиш ўзлаштиришнинг давоми сифатида ташкил этилади. Ижодий таълимда натижа билиш жараёнидан ажратилиши лозим. Натижани билиш жараёнидан ажратиш ўқувчилар фаолиятини илмий иш билан машғул олимлар фаолиятига яқинлаштириб ташкил этиш, болаларда мустақил ишлаш, фикрлаш қобилиятларини ўстириш ҳамда тарбиялашга кенг имкониятлар яратади.

     Ўзаро таъсирни ўқув материали нуқтаи назаридан систем таҳлил қилиш, ўзлаштириш жараёнининг қуйидаги ҳолатларини қайд этиш имкониятини беради.

     Физиологик нуқтаи назар. Бу бошланғич нуқта бўлиб, у ўқувчининг ўрганилаётган объект — ўқув материали билан тўқнашувига тўғри келади. Тўқнашув орқали бола шундай ўқув материали мавжудлиги, уни ўзлаштириш зарурлигини англайди. Физиологик жиҳатдан ўқувчи учун, асосан, икки хил восита мавжуд: олдинги билим, ҳаётий тажрибани фаоллаштириш; нарсалар ёки уларнинг белгилари — ёзув билан муомала қилиш.

     Психологик нуқтаи назар. Бу ўзаро таъсирнинг бошланиш ва якунланиш нуқталари ўртасидаги масофа. Ўқув материалини психологик таҳлил қилиш нисбатан узоқ муддатда ўтказилиши лозим. Зеро, ўқувчилар ўқув материали моҳиятини психологик таҳлил жараёнида тушунадилар. Агар физиологик нуқтаи назардан бола мавзуни тингласа, психологик жиҳатдан уни тушунади. Бу ерда ҳам икки хил восита ажратилади: нарса — белгилар билан муомала қилиш; билишнинг психологик механизмлари — анализ, синтез, таққослаш, абстракциялаш, конкретлаштириш ва ш.к.

     Дидактик нуқтаи назар. Топшириқ, муаммоларни бажариш, саволларга жавоб излаш йўли билан билимларни қайд этиш, эришилган натижани таҳлил қилиш. Ўқув материалини англаш, тушуниш ва тушунилган ҳодисаларга риоя қилиб фаолият кўрсатиш ўқувчи шахсида турли янги боғланишларни, бинобарин, билимларни шакллантиради. Ўқувчида шаклланган янги билим, янгича фаолият усули икки хил иш бажаради: фаолият кўрсатиш шарти; фаолият воситаси.

     Биринчи ҳолатда ўрганилган янги билим, ўзлаштирилган фаолият усули янги билим, янгича фаолият усулларини эгаллаш шарти сифатида амал қилади. Шундай қилиб, олдин ўзлаштирилган билимлар кейинги, янги билимларни ўрганиш шартига айланади.

     Иккинчи ҳолатда ўрганилган билимлар янги муаммо, топшириқларни бажариш воситаси сифатида амал қилади. Масалан, қўшиш амалини ўрганиш айириш йўлларини, кўпайтириш бўлиш усулини ўрганишда восита бўлганидек, алгебра ва геометриядан ўрганилган билимлар тригонометрик масалаларни бажариш воситасига айланади. Худди шунинг сингари муаммо, топшириқларни бажариш йўли билан ҳосил қилинган фаолият усули бундан кейин қўйиладиган янги муаммо, топшириқларни бажариш, янги мақсадларга эришишда восита вазифасини ўтайди.

     Ўзаро таъсирни ўқув материалига кўра таҳлил қилиш йўли билан болаларнинг ўқув-билув фаолиятининг қандай амалга ошиши, билимларнинг янги мақсадларга эришиш воситасига айланиши, эришилган натижанинг бундан кейин ўрганиладиган билимлар билан ворислик асосида боғланиши ҳақида хулоса чиқара оламиз (2, 17).

     Ўқув муаммолари, топшириқларни тузиш ва уларни бажариш қарама-қарши йўналишдаги идентик (ўхшаш) жараёнлардир. Агар муаммо ёки топшириқни тузувчи реал ҳодисалардан, шу ҳодисалар тўғрисидаги ўз тасаввурларидан уларнинг турли белгилар (масалан, ёзув) орқали моддийлашувига қараб ҳаракат қилса, уни бажарувчи сўз ёки белги (ёзув) орқали моддийлашган билимлардан реал борлиққа қараб йўналади. Моддийлашган билим, фаолият усулларидан ҳаётий ҳодисаларга ўтиш, билим ва моддий борлиқ ўртасидаги боғланишни тасаввур этиш билишга оид турли зиддиятларни юзага чиқаради. Зиддиятларни ҳал этиш ёки бартараф қилиш учун фаразлар қўйилади, улар таълим жараёнида синаб кўрилади.

     Ўқув муаммоси ёки ўқув топшириғида акс этган позитив (ижобий) зиддият олдин ўрганилган билим, фаолият усули, орттирилган тажриба воситасида ҳал этилса, унда ўқувчи ўз тезаурусидан (тезаурус — ўқувчида у ёки бу ўқув предмети бўйича тўпланган билим, усул, ҳаётий тажрибалар тизими) керакли билим, фаолият усули воситасини излайди. Зарурият туғилганда керакли билим, фаолият усули, орттирилган тажрибани излаш ва уни берилган янги ўқув ҳолатига татбиқ этиш ўзига хос жараён бўлиб, у болаларда танлай олиш лаёқатини ривожлантиради.

Фойдаланилган адабиётлар

1. Исследования мышления в советской психологии. М.: "Наука". 1966, 476 с.

2. Рашидов А. Педагогические основы использования моделирования как средства наглядности в обучении. Автореф. дисс. на соиск. учен. степ. канд. пед. наук. Душанбе, 1990, 23 с.


Получите в подарок сайт учителя

Предмет: Начальные классы

Категория: Прочее

Целевая аудитория: Прочее.
Урок соответствует ФГОС

Скачать
Ўқув материали ва ўқув муаммолари таҳлили

Автор: Умуров Зариф Латифбоевич

Дата: 21.02.2017

Номер свидетельства: 394384


Получите в подарок сайт учителя

Видеоуроки для учителей

Курсы для учителей

ПОЛУЧИТЕ СВИДЕТЕЛЬСТВО МГНОВЕННО

Добавить свою работу

* Свидетельство о публикации выдается БЕСПЛАТНО, СРАЗУ же после добавления Вами Вашей работы на сайт

Удобный поиск материалов для учителей

Ваш личный кабинет
Проверка свидетельства