Ўқувчилани 4 тўпка бўлиб, тўплаштириш стратегиясидан фойдаланиш. Тест саволлари биринчи тўпга, иккинчи тўпга расм чизиш, учунчи тўпга ўқиб келиш, тўртинчи тўпга эса саволларга жавоб ёзиб келиш берилган, уларни жавобларини тинглаш. Уларни рағбатлантириб бориш. Хаттахтага қушлар расмларини илиб қўйиш.
Янги мавзу баёни:
Ўқувчиларга қушларни она юртга
қайтиши ва насл қолдириши
ҳақида расмлар билан тушунча
бериш. Куз келиши совуққа
чидамсиз қушлар иссиқ ўлкаларга
учиб кетадилар. Кунлар илиши билан эрта кўкламда улар она юртга қайтишади ва тухум қўяди. Лайлак, қалдирғоч, турна, сассиқпопишак ва шу каби қушлар шулар жумласидандир. Видеотасма қўшилиб уларни қандай уя қуриши ва тухум қўйишларини тамоша қиладилар. Ўқувчилар ўз фикрларини билдирадилар.