kopilkaurokov.ru - сайт для учителей

Создайте Ваш сайт учителя Курсы ПК и ППК Видеоуроки Олимпиады Вебинары для учителей

Бошланғич таълимда кўргазмали қуроллардан фойдаланиш ва уларнинг аҳамияти

Нажмите, чтобы узнать подробности

В статье приведены виды наглядных материалов для проведения уроков начальных классов. 

Вы уже знаете о суперспособностях современного учителя?
Тратить минимум сил на подготовку и проведение уроков.
Быстро и объективно проверять знания учащихся.
Сделать изучение нового материала максимально понятным.
Избавить себя от подбора заданий и их проверки после уроков.
Наладить дисциплину на своих уроках.
Получить возможность работать творчески.

Просмотр содержимого документа
«Бошланғич таълимда кўргазмали қуроллардан фойдаланиш ва уларнинг аҳамияти»

БОШЛАНҒИЧ ТАЪЛИМДА КЎРГАЗМАЛИ ҚУРОЛЛАРДАН ФОЙДАЛАНИШ ВА УЛАРНИНГ АҲАМИЯТИ



Д.Ш. Нурова - Бухоро тумани 17 - умумий ўрта

таълим мактабининг бошланғич таълим ўқитувчиси



Мустақиллик йилларида Ўзбекистонда таълим-тарбия тизими ва баркамол авлодни тарбиялаш давлат сиёсатининг асосий устувор йўналишлари даражасига кўтарилди. Ҳозирги кунда Республикамизда ушбу соҳага давлат сиёсати даражасида эътибор қаратилмоқда. Мамлакатимиз Президенти Шавкат Мирзиёев томонидан педагоглар олдида ўта муҳим, таълим тизимини ислоҳ қилиш вазифаси қўйилди. Бошланғич таълим сифатини ошириш мақсадида умумтаълим мактабларида дарс машғулотларининг сифатини ошириш масалаларига алоҳида эътибор қаратилмоқда. Дарсларда ўқувчиларга фақатгина билим берибгина қолмай, балки уларнинг ижодий қобилиятларини ривожлантириш муҳим вазифа сифатида эътироф этилмоқда. Бунинг учун дарсларда ахборот- коммуникация технологиялари, кўргазмали воситалар ва ўқувчиларда фаол фикрлаш имкониятларини кенгайтиришнинг усул ва воситаларини кенг қўллаш яхши самара беради.

Маълумки, бошланғич синф ўқувчиларига уларнинг қай даражада ўзлаштиришларидан қатъий назар, мустақил ишни бажариш учун бир хилдаги ўқув топшриқлари берилади. Лекин, мактабда аъло ўзлаштирувчи, ўрта даражада ўзлаштирувчи ва бўш ўзлаштирувчи ўқувчилар бўлади. Ана шундай жиҳатларни ҳисобга олган ҳолда ўқитувчи ўқув топшириғини икки хил вариантда тузиши ва ўқувчиларнинг қобилиятига кўра тарқатиши лозим. Масалан: барча ўқувчилар қўшиш ва айириш амалларига оид машқни бажаришлари керак бўлганда, ўқитувчи кучли ўқувчилар учун икки устунда, ўртачалари учун бир ярим устунда, яхши ўзлаштирмайдиган ўқувчилар учун ярим устунда машқларни ечишни таклиф этиши керак.

Она тили дарсларида эса, барча ўқувчилар маълум бир машқни бажаришга кўрсатма оладилар. Аълочи ўқувчилар бу машқни охиригача, ўртачалари яримигача, бўш ўзлаштирувчилари эса, 1 ёки 2 та гаплардан иборат машқларни бажарадилар. Бундай усул жуда кенг тарқалган бўлиб, ўқитувчи топшириқларни ана шу тартибда тарқатади. Бунда баъзи ўқитувчилар айрим методик камчиликларга йўл қўяди. Яъни, ўқитувчи синфдаги ўқувчиларнинг индивидуал қобилиятларини ҳисобга олган ҳолда машқни бўлакларга бўлганида, ўқув материалини тўлиқ ўзлаштирилишига эришмаслиги мумкин. Худди шундай камчиликларни “Ўқиш” дарсларида ҳам кузатиш мумкин. Масалан, она тили дарсларида ўқувчилар тушириб қолдирилган товушларни қўйган ҳолда машқни кўчириб ёзишлари, эга ва кесимлари, бош ва иккинчи даражали бўлакларни аниқлашга ўхшаш топшириқларни бажаришлари ёки ўқилган матнни грамматик жиҳатдан таҳлил қилиш ўрнига “ўқиш, қайта ҳикоя қилиш”га кўрсатма берилса, дарсликнинг, ўқиш китобининг мазмунига сингдирилган асосий ғоя, методологик мантиқий боғлиқлик тизимига путур етиши мумкин. Натижада ўқувчи дарсликда ва ўқиш китобида берилган топшириқлар, суратлар, машқлар бўйича етарлича тушунча ҳамда тасаввурга эга бўлмаслиги оқибатида унинг билим, малака ва кўникмаларида бўшлиқлар ҳосил бўлади. Бу ўз навбатида ўқувчиларга маълум бир кетма-кетликда таълим бериш жараёнини издан чиқариши мумкин. Юқорида кўрсатилган камчиликларни бартараф этишда бошланғич синфларда ўтиладиган барча фанлар бўйича кўргазмали, тарқатма, дидактик материаллар тайёрлаш ва улардан самарали фойдаланишнинг аҳамияти каттадир.

Бошланғич таълимда кўргазмали қуроллардан фойдаланиш ўқув вақтини ўқувчиларнинг мустақил равишда топшириқларини бажаришлари орқали самарадорликни янада оширади.

Кўргазмали қуролларни таълим жараёнининг ҳар қандай қисмида қўллаш мумкин. Шундай экан, кўргазмали қуроллар асосан қайси фанларни ўқитиш жараёнида кўпроқ қўлланилса, самаралироқ бўлади, деган саволнинг туғилиши табиий, албатта. Бошланғич синфларнинг математика, она тили ва ўқиш, табиатшунослик, ҳуснихат дарсларида ана шундай дидактик материаллардан самарали фойдаланиш мумкин. Кўргазмали қуроллар ўқувчиларга:

  • ўтилган ва янги мавзуга оид материалларни ўрганиш ва ўзлаштиришда;

  • математикадан мустақил мисол ва масалаларни ечишни ўрганишларида;

  • ҳуснихат дарсларида чиройли ёзув малакаларини пухта эгаллаш учун турли машқларни бажаришларида;

  • она тили ва ўқиш дарсларида берилган топшириқларни барча талаблар асосида мустақил бажаришни ўрганишларида;

  • табиатшунослик дарсларида теварак-атроф ва муҳит билан боғлиқ бўлган турли вазифаларни экологик жиҳатдан ҳал этишларида яқиндан ёрдам беради.

Кўргазмали дидактик ўқув қуроллари иккига бўлинади. Булар:

  • нашриёт томонидан тайёрланган кўргазмали воситалар

- ўқитувчи томонидан тайёрланган кўргазмали воситалардир.

Нашриёт томонидан тайёрланган кўргазмали воситалар қуйидаги кўринишларда тайёрланади:

1. Платмассалардан тайёрланган ўйинчоқлар тарзида.

2. Ёғочдан (турли конструктор элементлари тарзида).

3. Картон қоғозларидан.

4. Катта ўлчамдаги қоғозларга ишланган кўргазмали қуроллар (таблицалар).

5. Осон йиғиладиган макетлар ( куб, призма, паралеллепипед ва ҳ.к.).

6. Муляжлар (сабзавот ва мевалар, турли қушлар ва жониворлар).

7. Рангли суратлар

8. Турли фанлар (математика, ҳуснихат, она тили)да қўланилиши мумкин бўлган карточкалар ва бошқалар.

Мазкур тарқатма материаллар ва кўргазмали қуроллар ёрдамида ўқувчилар:

  • фақат ўқитувчидан эмас, балки кўргазмали қуроллардан, уларни ўзаро ҳамкорликда бажараётган синфдошларидан ҳам ўрганиб, ўзлаштириб оладилар;

  • мустақил равишда берилган топшириқларни бажара олиш малакасига эга бўладилар;

  • берилаётган янги маълумотлар тўғрисида яхлит тасаввурга эга бўладилар.

Кўргазмали қуролларни яратиш ўқитувчидан ижодкорликни талаб қилади. Шунга кўра сиз ҳам ўзингиз тайёрлаган кўргазмали қуролларни кенг ўқитувчилар оммасига тақдим этган ҳолда турли камчиликларини аниқлаб, келажакда мукаммал мақсадни амалга оширишга ёрдам берадиган турлари ёки вариантларини яратишингиз мумкин.

Айни вақтда эса, кўргазмали қуроллар тайёрлашда компьютердан фойдаланишга кўп эътибор берилмоқда. Бу борада керакли маслаҳатларни шу соҳанинг мутахассисларидан билиб олганингиз маъқул.


Получите в подарок сайт учителя

Предмет: Начальные классы

Категория: Прочее

Целевая аудитория: 4 класс

Скачать
Бошланғич таълимда кўргазмали қуроллардан фойдаланиш ва уларнинг аҳамияти

Автор: Нурова Дилрабо Шодиевна

Дата: 19.09.2020

Номер свидетельства: 557819


Получите в подарок сайт учителя

Видеоуроки для учителей

Курсы для учителей

ПОЛУЧИТЕ СВИДЕТЕЛЬСТВО МГНОВЕННО

Добавить свою работу

* Свидетельство о публикации выдается БЕСПЛАТНО, СРАЗУ же после добавления Вами Вашей работы на сайт

Удобный поиск материалов для учителей

Проверка свидетельства