Просмотр содержимого документа
«Внекласснаня работа по математики в начальных классах»
Математика фанидан синфдан ташқари ишларни ташкил этиш
технологияси
Машғулотнинг мақсади:Синфдан ташқари ишлар ўқувчиларнинг математик билимларини чуқурлаштириш ва кенгайтириш, мураккаб мисол ва масалаларни ечишни машқ қилиш, математиканинг ҳаёт билан боғлиқ бўлган томонларини очадиган ва дастурга кирмаган баъзи саволлар билан таништиришни мақсад қилиб олади.
Синфдан ташқари ишларни ташкил этишнинг моҳияти ва мазмуни
Мактабда синфдан ташқари ишларнинг қуйидаги турлари учрайди:
Математик тўгараклар,
Олимпиадалар.
Қизиқарли математик кечалар.
Математик экскурсиялар.
Математик газета.
Математик викторина
Математик бурчаклар
Математикадан синфдан ташқари ишлар деганда ўқувчилар учун дарсдан ташқари вақтда ташкил қилинган дастур билан боғлиқ бўлган материал асосида ихтиёрийлик принципига асосланган машғулотлар тушунилади.
Синфдан ташқари ишлар дарсларга нисбатан баъзи фарқ қилувчи хусусиятларга эга:
1.Ўз мазмуни бўйича математика дастурига тааллуқли эмас. Аммо бериладиган билимлар ўқувчиларнинг кучига мос бўлиши керак.
2.Синфдан ташқари ишлар имкони борича барча ўқувчиларни жалб қилиши, яъни қизиқтириши зарур. Паст ўзлаштирувчи ўқувчилар ҳам қизиқиш ёрдамида актив ўқувчиларга айланиши мумкин.
3.Синфдан ташқари ишлар ихтиёрийлик принципига асосан қурилади. Лекин қизиқишни таъминлаш лозим. Бу машғулотларга баҳо қўйилмайди, аммо фаол иштирок этган ўқувчилар рағбатлантирилади.
4.Машғулот мазмуни ва шаклларига қараб, 10-12 минутдан 1 соатгача мўлжалланган бўлиши мумкин.
5.Синфдан ташқари ишларнинг мазмуни ва шаклларининг турли-туманлиги.
Синфдан ташқари ишларга: қизиқарли матнли масалалар, ўткир зеҳнлиликка оид масалалар, ҳазил масалалар, берилган маълумотларни етишмайдиган ёки берилган маълумотлари ортиқча масалалар, логик масалалар, қизиқарли математик воқеалар, арифметик ребуслар, ўйинлар, фокуслар, бошқотирмалар ва бошқалар киради.
Синфдан ташқари ишларни ташкил қилиш ва ўтказиш методикаси қуйидагиларга асосланиши керак:
1. Дарсда ўқувчилар олган билим, малака ва кўникмаларни ҳисобга олган ҳолда ўтказилади.
2. Синфдан ташқари ишлар ўқувчиларнинг ҳоҳиши, ҳаваскорлиги, ижодкорлиги принципларига асосланиши ва уларнинг индивидуал фикрларини қониқтириш мақсадида ташкил қилинади.
3. Синфдан ташқари ишларни ўтказиш формалари дарсллардан фарқ қилиб, қизиқарли томони кучли бўлади.
Бунинг учун зарурий шарт шуки, ўтказиладиган ишнинг режалаштирилиши ва системалилигининг мураккаблигидадир.
Синфдан ташқари иш синф-дарс шаклидаги ишга нисбатан бир қатор хусусиятларга эга:
1. Ўз мазмуни бўйича у давлат дастури билан чекланмаган. Аммо математик материал ўқувчиларнинг билимлари ва малакаларига мос равишда берилиши керак.
2. Бошланғич синфларда болаларнинг математикага нисбатан турғун қизиқишлари ҳақида ҳали гапириб бўлмайди.
3. Топқирлик, зийраклик, тез ҳисоблашлар, ечишнинг самарали усулларидан фойдаланиш рағбатлантирилиши керак.
4. Дарслар 45 минутга режалаштирилгани ҳолда синфдан ташқари машғулотлар мазмунига ва ўтказилиш формаларига қараб 10-12 минутга ҳам, бир соатга ҳам мўлжалланган бўлиши мумкин.
5. Синфдан ташқари ишлар шакл ва турларининг кўп хиллигига (қизиқарли математика соатлари, тўгараклар, викториналар ва ҳ.к.) қараб мазмунининг турли - туманлиги билан характерланади.
Arifmetik jumboq
1. 5 ta 3 raqamdan foydalanib 37 sonni yozing.
,
2. 5 ta 9 raqamli bilan va arifmetik amali ishoralari yordamida 10 sonini yozing.
.
3. 100 sonini 5 ta 5, 5 ta 3 va 5 ta 1 va amal ishoralari yordamida yozing.
4. Raqamlar yig'indisi 3 dan oshmaydigan va 3 xil raqamdan iborat son yozing,
5. Qanday to’rtta ketma-ket sonning yigindisi 78 ga teng?
Qanday to’rtta sonning yig’indisi va ko’paytmasi 8 ga teng?