kopilkaurokov.ru - сайт для учителей

Создайте Ваш сайт учителя Курсы ПК и ППК Видеоуроки Олимпиады Вебинары для учителей

Musiqiy didaktik o'yin

Нажмите, чтобы узнать подробности

Bog'cha bolalari uchun mashg'ulot.Musiqiy didaktik o'yinlar haqida tushuncha.

Вы уже знаете о суперспособностях современного учителя?
Тратить минимум сил на подготовку и проведение уроков.
Быстро и объективно проверять знания учащихся.
Сделать изучение нового материала максимально понятным.
Избавить себя от подбора заданий и их проверки после уроков.
Наладить дисциплину на своих уроках.
Получить возможность работать творчески.

Просмотр содержимого документа
«Musiqiy didaktik o'yin»







Мусиқали дидактик ўйинлар





















Мусиқали дидактик ўйинлар

Режа

  1. КИРИШ




II. АСОСИЙ ҚИСМ


1 Мусиқа асарининг характерини ҳаракатда ифодалаш қобилиятини ривожлантириш ўйини


2.Тембрни фарқлаш қобилиятини ривожлантириш ўйини

3. Йўғон ва ингичка товушларни фарқлаш қобилиятини ривожлантириш ўйини.




III. ХУЛОСА ВА ТАВСИЯЛАР.




IV. ФОЙДАЛАНИЛГАН АДАБИЁТЛАР.








Мусиқали дидактик ўйинлар болаларнинг мусиқавий-сенсор қобилиятини ривожлантиради ва мустақил фаолиятига ҳам қўшилади.

Мусиқали дидактик ўйинлар мусиқа машғулотларда ва болаларнинг бўш вақтларида ўтказиб ўйналади. Болаларнинг мустақил ўйинларида мусиқали дидактик ўйинлар уларни қўшиқ айтишга, рақс тушишига, болалар чолғу асбобларини чалишга бўлган қизиқишларини кучайтиради ва ижод қилишга ундайди.








Мусиқали дидактик ўйинлар

















Мусиқа асарининг характерини ҳаракатда ифодалаш қобилиятини ривожлантириш ўйини


Мушукчалар



Ўйин материаллари: Болалар сонига қараб мушук ниқоблари.

Ўйин кичик гуруҳларга бўлиниб ўйналади.

Ўйиннинг бориши: “Рақс” куйи чалинганда, болалар эркин рақсга тушиб ўйнашади. “Алла” куйи чалинганда, болалар чўккалаб ўтиришади, қўл кафтларини бирлаштириб ўнг юзига қўйишади. Сўнг ўйин бошқа гуруҳ болалар билан шу тарзда ўйналади.

1) Мусиқа раҳбари куйларни алмаштириб чалиши мумкин.

2) “Алла” куйига болалар бир ёнга ётиб олиши мумкин.

3) Қўл кафтларини бирлаштириб чап юзига қўйиши мумкин.

4) Мусиқа раҳбари ўйинга осойишта ва шўх характердаги бошқа куйлардан фойдаланиши мумкин.

5) Бошқа ҳайвонларнинг ниқобларидан ҳам фойдаланиш мумкин.

Тембрни фарқлаш қобилиятини ривожлантириш ўйини

Ритмик оркестр”


Ўйиннинг бориши: ўйин кичик гуруҳларга бўлиниб ўйналади.

Болалар дирижёр танлашади.

Болалар дирижёрга қараб елкама-елка қатор бўлиб туришади. Дирижёр бола қўлларини юқорига кўтарганда, болалар қўл кафтларини ясси ҳолатда чапак чалишади. Дирижёр бола қўлларини пастга туширганда, болалар қўл кафтларини ховуч қилиб чапак чалишади.

Кафтларини ховуч қилиб чапак чалинса товуш қаттиқ ва бўғиқроқ чиқади.

Кафтларни ясси холатда чапак чалинса товуш аниқ ва жарангли чиқади.

Қаттиқ ва бўғиқ товушга усул

Жарангли товушга усул


Дирижёр бола хохлаган болани дирижёрликга танлайди. Ўйин бошқа гуруҳ болалари билан шу тариқа ўйналади.

Ўйин охирида доира жўрлигида “Оркестр” ўйини билан якунланади.



Йўғон ва ингичка товушларни фарқлаш қобилиятини ривожлантириш ўйини.

Ким куйлаяпти”


Ўйиннинг бориши: Болалар тенг икки гуруҳга бўлиниб елкама-елка туришади. Мусиқа раҳбари ўйин қоидасини болаларга тушунтиради.

Биринчи гуруҳ болалари келишиб олишиб она сигир дейишади.

Иккинчи гуруҳ болалари эса биринчи октавадаги “до” товушида “мў-мў” деб куйлаб бериши керак.

Навбат иккинчи гуруҳга берилади, болалар келишиб олиб тойчоқ дейишади.

Биринчи гуруҳ болалари эса иккинчи окравадаги “до” товушида “и-и-и” деб куйлаб беришади.

Ҳар бир гуруҳ болалари келишиб олиб хохлаган уй ҳайвонлари, паррандаларини онасини, боласини номини айтишади. Ўйин шу тариқа юқорида кўрсатилгандек ўйналади.

Масалан: она товуқ, ўрдак боласи, она эчки, товуқ боласи, она от, мушук боласи, она ўрдак, қўй боласи ва хоказолар.


Тинглаш ва эслаш қобилиятини ривожлантириш ўйини


Тингланг, топинг”


Ўйин материали: ухлаётган боланинг, шаҳдам қадам ташлаётган боланинг, рақсга тушаётган боланинг расмлари столда ёйиб қўйилади.

Ўйиннинг бориши: мусиқа раҳбари ўзбек халқ куйи “Аскарийни” чалгандан сўнг болалардан сўрайди: - Бу куйга қандай харакат қилиш мумкин? Харакатни тўғри топган болани мусиқа раҳбари столни устидаги расмлардан мусиқа характерига мос расмни кўрсатишни сўрайди.

Ўзбек халқ куйи “Чертмак” ижро этилганда ҳам, ўзбек халқ куйи “Алла” ижро этилганда ҳам ўйин шу тариқа такрорланади. Куй номини, харакатни, расмни тўғри топган бола ғолиб хисобланади.

  1. “Аскарий” куйига шахдам қадам ашлаяпган бола расмини

  2. “Чертмак” куйига рақсга тушаяпган бола расмини

  3. “Алла” куйига ухлаяпган бола расмини кўрсатиш керак.



Мусиқа асарлар характерини фарқлаш қобилиятини ривожлантириш ўйини


Капалаклар ва гуллар”


Ўйин материали: болалар сонига қараб капалаклар ва гуллар чизилган бошга кийиладиган чамбараклар. Ўйин кичик гуруҳларга бўлиниб ўйналади.

Ўйинни бориши: М. Икромованинг “Чиройли гуллар” шошилмай оҳиста мусиқасига гуллар чамбарагини кийган болалар ўртага чиқиб харакатда гулларнинг очилиши, шамолда тебранишини ифодалашади.

М. Икромованинг “Капалак” ўртача тез, енгил мусиқасига капалак чамбарагини кийган болалар ўртага чиқиб харакатда капалакларни енгил қанот қоқиб учишини, айланишини, гулга қўнишини ифодалашади. Янгилишмай образни кўп харакатлар билан ифодалаган гуруҳ ғолиб ҳисобланади. Сўнг ўйин чамбаракларни алмаштириб ўйналади.



Паст ва баланд товушларни фарқлаш, тасаввурни ривожлантириш ўйини


Ким келаяпти”


Ўйин материаллари: барабан, металлафон

Ўйиннинг бориши: Мусиқа раҳбари катта барабанда шошилмай

усулни чалади ва болалардан сўрайди – Қайси ҳайвон шундай оғир юради. Болалар ўйлаб жавоб беришади – Айиқ- полвон, тошбақа, фил ва х.з.

Мусиқа раҳбари металлафонда тез-тез усулни чалади ва болалардан сўрайди.

  • Қайси ҳайвон шундай тез югуради. Болалар ўйлаб жавоб беришади.

  • Қуён, олмахон, тулки ва х.з.

Мусиқа раҳбари болаларга таёқчаларни бериб ўйинни ўзлари ўйнашишга жалб этади. Ўйин шу тариқа давом этади.

Тўғри усул топиб чалган болаларни мусиқа раҳбари мақтайди.




Қўшиқ айтиш ижодкорлигини ривожлантириш ўйини


Қўшиқ ўйлаб топ”


Ўйиннинг бориши: Мусиқа раҳбари болалар эшитмаган қўшиқ айтиб беради. Болалардан сўрайди – Қўшиқ ёқдими?

Энди ким, мусиқа машғулотида ўрганилмаган қўшиқ айтиб беришни хохлайди, марҳамат эшитамиз. Болалар хохиши билан қўшиқлар. Ихтиёрий қўшиқлар яъни оилада, тўйда, магнитафон кассеталарда, ойнаи жаҳонда машҳур қўшиқчиларнинг қўшиқларини куйлашга ҳаракат қилиб ўзлари билганча галма-галдан қўшиқ айтишади.

Ўйин охирида мусиқа раҳбари қўшиқ айтган болаларни мақтайди.

  • Катта бўлсанглар моҳир қўшиқчи бўласиз - деб яхши тилаклар билдиради.

Сўнг мусиқа раҳбари “Бинафша” болалар гуруҳининг магнитафон кассетадаги қўшиқлардан бирини болалар билан бирга куйлашади.






Тинглаш ва эслаш қобилиятини ривожлантириш ўйини


Мусиқани, қўшиқни ким ёзган,топ”


Ўйин материали: Халтачада кичик размердаги хар хил ўйинчоқлар, бастакорлар расмлари столда ёйиқ холда.

Ўйиннинг бориши: Мусиқа раҳбари болаларнинг ёшига кўра йил давомида мусиқа машғулотларида тинглаган, куйлаган мусиқа асарларини чалади ва куйлайди.

  • Мусиқа асарини ким ёзган? - деб болалардан сўрайди. Болалар жавоби. Тўғри топган болага мусиқа раҳбари- Расмлар ичида айтган бастакорни расмини топ- дейди. Бола расмни тўғри топиб кўрсатса ғолиб ҳисобланади, унга халтачадаги ўйинчоқлардан биттасини совға қилинади яъни рағбатлантирилади. Ўйин шу тариқа давом этади.



Эслаш ва тинглаш қобилиятини ривожлантириш ўйини


Куйнинг номини топ”


Ўйинни бориши: Мусиқа раҳбари мусиқа асбобида миллий куйларни дастлабки 6-7 та товушларини чалиб беради.

Болалар куйнинг номини топиб айтишади. куйнинг номини тўғри топган бола ғолиб ҳисобланади. Ўйин шу тариқа давом этади. Ўйин оҳирида кўп куй номини тўғри топган болалар рағбатлантирилади.

Ўйинга киритилган куйлар тўплами “Чертмак”, “Норим-норим”, “Андижон полкаси”, “Яллами-ёрим”, “Дўлонча”, “Лазги”, “Наманганни олмаси” , “Дилхирож”, “Читти гул”, “Муножат”.


Рақс ижодкорлигини ривожлантириш ўйини


Рақсга тушамиз”


I вариант


Ўйинни бориши: Болалар давра олиб туришади. Тарбиячи қўлида рўмолча билан даврада юриб хохлаган болани елкасига рўмолчани теккизади, елкасига рўмолча теккан бола ўртага чиқиб мусиқа оҳангига монанд рақсга тушади. Бир вақтда даврада турган болалар чапак чалиб туришади. Рўмолча олган бола бошқарувчи бўлади. Ўйин шу тариқа давом этади.


II вариант


Ўйинни бориши: Қиз болалар алоҳида ўнг томонда, ўғил болалар алоҳида чап томонга бўлиниб туришади. Болалар ўз куйларини эшитиб навбатма-навбат мусиқа оҳангига монанд рақсга тушадилар.


Ўғил болалар “Андижон полькаси”, “Дилхирож” ўзбек халқ куйларига рақсга тушадилар.


Қиз болалар «Чертмак», «Қари наво» ўзбек халқ куйларига рақсга тушадилар.


Мусиқа раҳбари куйларни алмаштириб чалиши керак. Қайси гуруҳ болалари кўп, чиройли рақс элементларини ўйлаб топиб рақсга тушса, шу гуруҳ болалари рағбатлантирилади. Ўйин шу тариқа давом этади.


Ритм туйғусини ривожлантириш ўйини


Қувноқ болалар”


Ўйин материали: Болалар чолғу асбоблари барабан, металлафон, шақилдоқ.

Болалар барабан чалинганда айиқ полвонли юришини, металлафон чалинганда қуёнларни сакрашини, шақилдоқ чалинганда қушларни учишини ҳаракатда кўрсатишлари керак.

Ўйиннни бориши: Болалар чолғучини танлашади. Ҳамма давра олиб туради. Ўртада стол устида болалар чолғу асбоблари барабан, металлафон, шақилдоқ туради.

Чолғучи бола хохлаган чолғу асбобларида навбатма-навбат чалганда, даврада турган болалар шу чолғу асбобларига мос ҳаракатларни ижро этишади. Ўйин тугаганда, бошқа чолғучи танланади. Ўйин шу тарзда давом этади.






Тембрни эшитиш қобилиятини ривожлантириш ўйини


Товушига қараб топ”


Ўйин материали: доира, ноғора, дутор, рубоб, най, сурнай.

Картондан ясалган геометрик шакллар тўртбурчак, учбурчак, думалоқ, болалар сонига қараб.

Ўйиннинг бориши: Ҳар бир болага уч хил геометрик шакллар тарқатилади. Столда чолғу асбоблари туради. Чолғучи бола хохлаган чолғу асбобида чалади. Болалар уриб чалинган чолғу асбобига тўртбурчак шаклни кўтаришади, пуфлаб чалинган чолғу асбобига думалоқ шаклни кўтаришади, чертиб чалинган чолғу асбобига учбурчак шаклни кўтаришади. Янгилишмай тўғри топиб кўрсатган бола чолғучи бўлади. Ўйин шу тарзда давом этади.

Боғчада миллий чолғу асбоблари бўлмаса, миллий чолғу асбоблар чизилган расмлардан фойдаланишлари мумкин.

Гуруҳ хоналарида мусиқа бурчагини жиҳозлаш


Мусиқа раҳбари ҳар бир ёш гуруҳ хонасида болаларнинг мустақил ўйинлари учун мусиқа бурчагини ташкил этишда тарбиячига йўл-йўриқлар кўрсатади, жиҳозлашга ёрдам беради, кўрсатмалар, маслаҳатлар беради.


а) Болалар чолғу асбоблари (сурнайча, доирача, металлафон аккардеон)

б) 3-4 та мусиқали дидактив ўйинлар.

в) Расмли альбом (болалар ва катта ёшдаги хонанда ва созандаларнинг қўшиқ айтаётган, рақсга тушаётган якка, жуфт, кўпчилик ҳолатда тасвирланган расмлар, ҳар хил чолғу-асбоблари ва бастакорлар тасвирланган расмлар ёпиштирилган бўлади.)

г) Кичик магнетафон (“Севинч”,”Бинафша” болалар гуруҳининг кассетага ёзилган қўшиқлари “Аббос”, “Тошкент” гуруҳининг кассетага ёзилган куйлари.)



Получите в подарок сайт учителя

Предмет: Музыка

Категория: Уроки

Целевая аудитория: Прочее

Скачать
Musiqiy didaktik o'yin

Автор: Мухаматалиева Нодира Абдухалиловна

Дата: 06.04.2020

Номер свидетельства: 545610


Получите в подарок сайт учителя

Видеоуроки для учителей

Курсы для учителей

ПОЛУЧИТЕ СВИДЕТЕЛЬСТВО МГНОВЕННО

Добавить свою работу

* Свидетельство о публикации выдается БЕСПЛАТНО, СРАЗУ же после добавления Вами Вашей работы на сайт

Удобный поиск материалов для учителей

Ваш личный кабинет
Проверка свидетельства