kopilkaurokov.ru - сайт для учителей

Создайте Ваш сайт учителя Курсы ПК и ППК Видеоуроки Олимпиады Вебинары для учителей

Научная статья : Технология развития познавательной деятельности учащихся на уроках математики на узбекском языке

Нажмите, чтобы узнать подробности

Уход от традиционного урока через использование в процессе обучения новых технологий позволяет устранить однообразие образовательной среды и монотонность учебного процесса, создаст условия для смены видов деятельности обучающихся, позволит реализовать принципы здоровьесбережения.

Вы уже знаете о суперспособностях современного учителя?
Тратить минимум сил на подготовку и проведение уроков.
Быстро и объективно проверять знания учащихся.
Сделать изучение нового материала максимально понятным.
Избавить себя от подбора заданий и их проверки после уроков.
Наладить дисциплину на своих уроках.
Получить возможность работать творчески.

Просмотр содержимого документа
«Научная статья : Технология развития познавательной деятельности учащихся на уроках математики на узбекском языке»

Технология развития познавательной деятельности учащихся на уроках математики.

Саидова Гулчехра Музаффаровна

Общеобразовательная средняя школа 32 города Бухары, Узбекистан



МАТЕМАТИКА ДАРСЛАРИДА ЎҚУВЧИ ФАОЛЛИГИНИ ОШИРИШГА ЙЎНАЛТИРИЛГАН ТЕХНОЛОГИЯЛАР


Дарҳақиқат, юксак билимли ва интеллектуал ривожланган авлодни тарбиялаш бугунги кун педагоги, тарбиячисининг энг асосий вазифасидир. Бу вазифани ҳал этишда математика фани ва уни ўқитиш методикаси ўзининг етарлича ўрнига эгаки, унинг муваффақиятли ўзлаштирилиши баробарида мустақил фикрлайдиган, атроф-борлиқ ва воқеликка нисбатан ўзининг муносабатини билдира оладиган, муаммоларни мантиқий мушоҳада этиш салоҳияти орқали ижобий ҳал эта оладиган ўқувчи-ёшларни камол топтириш вазифаси амалга оширилади.

Бизга маълумки, таълим-тарбия жараёнини педагогик технологияларни қўллаш орқали, яъни аввалдан лойиҳалаштирилган таълим жараёнини яхлит тизим асосида, босқичма-босқич амалга ошириш, аниқ мақсадга эришиш йўлида муайян метод, усул ва воситалар тизимини ишлаб чиқиш, улардан самарали, унумли фойдаланиш ҳамда таълим жараёнини юқори даражада бошқаришни ифодалайди.

Таълим жараёнида бошқариш – бу, йўналтириш; вазифа қўйиш; ўргатиш; ёрдам бериш; қўллаб-қувватлаш; маслаҳат бериш; раҳбарлик қилиш; кузатиш; талаб қилиш; кўрсатма бериш каби функцияларни амалга оширишдир.

Мазкур вазифаларни ҳал этиш учун математикадан узвийлаштирилган Давлат таълим стандарти талаблари асосида ҳар бир мавзунинг педагогик технология асосида дарс ишланмаси – лойиҳаси “Дарс муқаддас” тавсиясининг мантиқий давоми бўлган “Ўрган-ўргат” тамойили асосида яратилмоқда ва таълим-тарбия жараёни амалга оширилмоқда.

Математика дарсларида ўқувчиларда ижодий тафаккур этиш кўникмасини шакллантириш, математикага оид атама ва тушунчаларнинг мазмун-моҳияти кўникма ва малака даражасида ўзлаштирилиши, олинган билимларни амалиётга татбиқ этиш даражаси юқори бўлиши, яъни юқори даражада тафаккур этиш қобилияти ривожланиши учун ўқитувчидан 5-6- синфларда математика ўқитиш, 7-9-синфларда алгебра ва геометрия курсини ўқитиш мақсадлари ва мазмунига мос равишда технологияларни танлаш ҳамда қўллаш талаб этилади. Тафаккурни юқори даражада ривожлантириш учун ва бунга мос равишда технологияларни танлашда Бенжамин Блум томонидан ишлаб чиқилган таксономия асосида ўқув жараёни ташкил этилиши мақсадга мувофиқдир. Блум таксономиясига кўра у тафаккурни 6 та даражага бўлади:






Баҳолаш





синтез





анализ





қўллаш





тушуниш





Билим






Таксономия асосида қуйи даражадан – билим даражасидан бошлаб тафаккур доираларига мос равишда мисол ва масалалар, топшириқлар ва уларнинг ўзлаштирилиши учун интерфаол методлар танланади.

Математика дарсларида узвийлаштирилган Давлат таълим стандарти талабларига эришиш учун замонавий педагогик технологиялар асосида ўтилиши, шунингдек дарсларда интерфаол методларни танлаш ва уларни қўллаш учун юқорида келтирилган таксономияга асосланган ҳолда қуйидаги тавсияларга риоя этилиши мақсадга мувофиқдир:

  • Ҳар бир дарс технологиясини ишлаб чиқишда мавзу бўйича ўзлаштирилиши керак бўлган ДТС талаблари, дарс мақсадларидан келиб чиқиб асосий мазмунни танлаш, бунда ўзлаштирилиши муракаб бўлган мисол ва масалалар, мавзуга оид қизиқарли тарихий материалларни киритиш ва уларнинг ўзлаштирилиш учун интерфаол методларни танлаш;

  • 5-6-синф математика дарсларида тушунчаларнинг мазмун-моҳиятини ўқувчилар чуқур ўзлаштиришлари учун интерфаол методларни танлаши; бунда ўқитувчи дарс жараёнида асосан ўқувчиларни билимларни ўзлаштириш сари йўналтириш; ўргатиш; ёрдам бериш; қўллаб-қувватлаш; маслаҳат бериш каби бошқариш функцияларини амалга оширади; “Тушунчалар таҳлили”, “Синквейн”, “Кластер”, “Зинама-зина” каби методларни қўллаш;

  • 7-9-синф алгебра ва геометрия дарсларида бевосита 1-9-синфларда математикага оид дастлабки билимларни мустаҳкамлаш ва уларни ривожлантириш йўналишида ўқувчилар фаоллигини оширишга йўналтирилган методларни танлаш; бунда ўқитувчи асосан йўналтириш; вазифа қўйиш; қўллаб-қувватлаш; раҳбарлик қилиш; кузатиш; талаб қилиш; кўрсатма бериш каби ўқув жараёнини бошқариш функцияларини амалга оширади; “Тушунчалар таҳлили”, “Венн диаграммаси”, “Блок-сўров” методлари, “ФСМУ”, “Лойиҳа” технологияларини қўллаш;

  • функциялар, координаталар системаси, формулалар билан ишлашга оид, мантиқий масалаларга оид мавзуларни ўтишда АКТнинг имкониятларидан фойдланишга доир технологияларни қўллаш;

  • Амалий мазмундаги машқ (топшириқ)лар тизимини ишлаб чиқиш; бунда ишлаб чиқилган машқ (топшириқ)лар тизимининг самарадорлигига эришиш асосий шарт ҳисобланади. Шунингдек, ишлаб чиқилган машқлар тизимини қуйидаги гуруҳларга бўлиш мақсадга мувофиқдир:

а) машғулот жараёнида ўқувчилар томонидан бажарилиши лозим бўлган машқлар;

б) дарсдан ташқари шароитларда бажарилиши кўзда тутилган машқлар - уй вазифалари ва бошқалар.

Ўқувчилар эътиборига ҳавола этилаётган машқлар бир-бирини тўлдириши, ўзаро алоқадорлик, боғлиқлик ва энг муҳими эволюцион хусусият касб эта олиши лозим.

Шунингдек, математика таълимининг сифат ва самарадорлигини оширишда ўқувчилар фаолликларини оширишга йўналтирилган қуйидаги педагогик технология турларидан фойдаланиш тавсия этилади:

Педагогика

технология

тури

Мақсади

Моҳияти

Амалга ошириш механизми

Муаммоли таълим

Ўқувчиларнинг билиш фаоллиги ҳамда ижодий мустақиллигини ошириш

Ўқувчиларга кетма-кет ва мақсадли равишда билимларни ўзлаштириш борасидаги фаолликни юзага келтиришга хизмат қилувчи масалаларни бериб бориш

Тадқиқотчилик

методлари, билиш фаолиятига йўналтирилган

масалаларни ечиш

Мужассамлаш-тирилган ўқитиш

Шахснинг ҳис қилиш хусусиятларига максимал даражада яқинлаштирилган таълим жараёнининг тузилмасини яратиш.

Машғулотларни блокларга бириктириш ҳисобига фанларни чуқур ўзлаштиришга эришиш

Ўқувчилар иш қобилияти динамикасини ҳисобга олувчи таълим методлари

Модулли таълим

Таълим мазмунини шахс индивидуал эҳтиёжлари ва унинг базавий тайёрлиги даражасига мувофиқлаштириш

Ўқувчиларнинг индивидуал ўқув дастури асосида мустақил ишлашлари

Муаммоли ёндошувни амалга оширишнинг индивидуал мароми

Ривожлантирувчи таълим

Шахс ва унинг

қобилиятларини

ривожлантириш

Ўқув жараёнининг потенциал имкониятлари ва уларни амалга оширишга йўналтириш

Ўқувчилар фаолиятини турли соҳаларга

йўналтириш

Дифференциал таълим

Ўқувчиларнинг лаёқати, қизиқиш ва қобилиятларини аниқлаш учун шароитлар яратиш

Турли ўзлаштириш даражалари бўйича мажбурий меъёр (стандарт)дан кам бўлмаган ҳажмдаги дастур материалини ўзлаштириш

Индивидуал таълим методлари

Фаол (мажмуавий) ўқитиш

Ўқувчилар фаоллигини ташкиллаштириш

Бўлажак касбий фаолиятнинг предметли ва ижтимоий мазмунини моделлаштириш

Фаол ўқитиш методлари


Хулоса қилиб айтиш мумкинки, ўқитувчининг интеллектуал салоҳияти, ижодкорлик маҳорати орқали математикадан ташкил этиладиган дарс жараёнида ўқувчиларнинг фаол иштироклари, ижодий билим даражалари ортишига ва ўз навбатида, жамиятимизнинг эркин, мустақил фикрли, баркамол авлод вакили бўлиб шаклланишларига замин яратади.




Получите в подарок сайт учителя

Предмет: Математика

Категория: Уроки

Целевая аудитория: Прочее

Автор: Саидова Гулчехра Музаффаровна

Дата: 04.05.2018

Номер свидетельства: 468454


Получите в подарок сайт учителя

Видеоуроки для учителей

Курсы для учителей

ПОЛУЧИТЕ СВИДЕТЕЛЬСТВО МГНОВЕННО

Добавить свою работу

* Свидетельство о публикации выдается БЕСПЛАТНО, СРАЗУ же после добавления Вами Вашей работы на сайт

Удобный поиск материалов для учителей

Ваш личный кабинет
Проверка свидетельства