kopilkaurokov.ru - сайт для учителей

Создайте Ваш сайт учителя Курсы ПК и ППК Видеоуроки Олимпиады Вебинары для учителей

Статья: Аллома-аждодларимизнинг математика фани ривожланишига қўшган ҳиссалари

Нажмите, чтобы узнать подробности

Маколада   улуғ  алломаларимизнинг  математика  фанига  қўшган ҳиссалари ҳақида ўқувчиларга маълумотлар бериш ва шу асосда уларнинг дунёқарашини кен-гайтириш, билимларини ошириш ҳамда уларда ватанпарварлик, миллий ифтихор туйғуларини шакллантириш тугрисида фикр юритилади

Вы уже знаете о суперспособностях современного учителя?
Тратить минимум сил на подготовку и проведение уроков.
Быстро и объективно проверять знания учащихся.
Сделать изучение нового материала максимально понятным.
Избавить себя от подбора заданий и их проверки после уроков.
Наладить дисциплину на своих уроках.
Получить возможность работать творчески.

Просмотр содержимого документа
«Статья: Аллома-аждодларимизнинг математика фани ривожланишига қўшган ҳиссалари»

Аллома-аждодларимизнинг математика фани ривожланишига қўшган ҳиссалари

Мухамедова Мунира Рамазоновна

Бухоро шахар касб-хунар мактаби укитувчиси

Аннотация: Маколада улуғ алломаларимизнинг математика фанига қўшган ҳиссалари ҳақида ўқувчиларга маълумотлар бериш ва шу асосда уларнинг дунёқарашини кен-гайтириш, билимларини ошириш ҳамда уларда ватанпарварлик, миллий ифтихор туйғуларини шакллантириш тугрисида фикр юритилади

Маълумки, фан сифатида математика борлиқдаги моддий дунёнинг объектларини ўрганади. Аммо бошқа фанлардан фарқли ўлароқ, унинг миқдорий муносабатлари ва фазовий шакллари асосий объект сифатида қаралади.

Ишонч билан таъкидлаш мумкинки, мате-матика ёш авлодни камол топтиришда ўқув фани сифатида жуда кенг имкониятларга эга.

Бу фан ўқувчи-ёшлар тафаккурини ривожлантириб, уларнинг ақлини чархлайди ва энг муҳими, уни тартибга солади. Математика ўқувчиларда мақсадга йўналганлик, мантиқий фикрлаш, топқирлик хислатларини шакллантира боради. Табиийки, математика фани фақатгина математик билимлар бериш билан чегаралан-майди. Аниқроғи, шу билан бир қаторда айнан турли теоремаларни исботлаш жараёни ва мулоҳазаларнинг тўғри тузилганлиги, симме-трия тушунчасининг шакллани ши ўқувчилар эстетик онг ва дидининг такомиллашиб бори-шига туртки бўлади.

Дарс жараёнида ва дарсдан ташқари машғулотларда математика фани тарихига оид маъ-лумотларни мунтазам ўқитиш ўқувчиларни миллий ифтихор, ватанпарварлик руҳида тарбиялашга ёрдам беради. Бунинг учун кўпроқ нималарга эътибор қаратиш зарур?

Энг аввало, Марказий Осиё тарихи жуда қадимий эканлиги, бир неча асрлар олдин бу ўлкада фан ва маданият ривож-ланганлиги, VII асрдан XV асргача Марказий Осиё математиклари математиканинг барча соҳаларида улкан ютуқларга эришганини айтиб ўтиш айни муддао бўлади.

Сўнгра тарихий ва муҳим маълумотларни бериш керак.

Олдимизга қўйган вазифа – аллома-аждодларимизнинг математика фани ривожланишига қўшган ҳиссаларини мухтасар тарзда ёритиб, таълим олувчилар, педагоглар, қолаверса, ҳар бир юртдошимизнинг қалбига ғурур туйғуларини сингдиришдан иборат.

Фахр билан таъкидлаш лозимки, улуғ алломаларимиз Абу Абдуллоҳ Ал-Хоразмий, Абу Носир Фаробий, Аҳмад Фарғоний, Абу Али ибн Сино, Абу Райҳон Беруний, Ғиёсиддин ал-Коший, Умар Хайём, Насриддин ат-Тусий, Мирзо Улуғбекларнинг математикага қўшган ҳиссаларини ўрганиш жараёни айниқса ёшларнинг дунёқарашини кенгайтиради, билим-ларини ошириб, уларнинг ватанпарварлик руҳида тарбиялайди, миллий ифтихор ҳиссини оширади.

Ўрта осиёлик олимлардан: Абу Абдуллоҳ ал-Хоразмий (783–850), Абу Райҳон Беруний (973–1048), Абу Али ибн Сино (980–1037), Абу Наср Фаробий (873–950), Умар Хайём (1048–1131), Насриддин ат-Тусий (1201–1274), Абул Вафо (940–998), Мирзо Улуғбек (1394–1449),

Қозизода Румий (1364–1447), Ғиёсиддин Жам-шид ал-Коший (1385–1429), Муҳаммад Али Қушчи (1402–1474) ва бошқалар ҳозирги замон ҳисоблаш тизимини кашф этдилар, манфий ва иррационал сонлар билан ишлаш йўллари, илдиз чиқариш, квадрат тенгламаларни ечиш усулларини топдилар. Шу маълумотларнинг ўзи ўқувчиларнинг ўз Ватанига муҳаббатини оширади, ота-боболаримиз бўлган бу олимларга иззат ва ҳурмат туйғуларини мустаҳкамлайди, дунёқарашини кенгайтиради, билим савиясини юксалтиради. Ўқувчиларни алломаларимиз ижоди билан

таништириш мақсадида уларга тегишли мисол, масалаларни кўриб чиқиш ҳамда уларнинг ушбу алломаларга алоқадорлигини таъкидлаб ўтиш мақсадга мувофиқ бўлади.

Масалан, қисқа кўпайтириш формулала-рини ўтиш жараёнида Ибн Синонинг «Аш-Шифо» китоби учинчи қисмининг математикага бағишланган бобида натурал сонлар устида бажариладиган амалларнинг хоссаларини 9 ёрдамида текшириш каби ажойиб кашфиёт билан таништириш айни муддао бўлади.

Ибн Сино сонлар квадратини 9 рақами билан ҳинд ҳисоби усулида текшириш масаласида бир қатор қоидаларни келтиради.

Айланалар узунлиги мавзусида Ал-Хораз-мийнинг p сонининг қийматини 27/7, 3,1416 ва сонлари билан ифодалаганини қайд қилиб ўтамиз. Ғиёсиддин Жамшид Коший (ХIV–ХV асрда яшаган) «Айлана ҳақида ри-сола» китобида p сонини 17 та хона ўнли рақамгача аниқликда топган, 1° нинг синуси-ни ҳисоблаган, энг катта аниқликда тригоно-метрик жадвал тузган. У Ньютон биноми формуласини ундан аввал n=9 бўлгандаги биномиал коэффицентларни ҳисоблаган.

Геометрия дарсида мунтазам кўпбурчаклар мавзусини ўрганаётганда Берунийнинг айла-нага ички чизилган мунтазам тўққизбурчак томонини х=1–3х тенглама билан топганини келтириб ўтиш мумкин.

Биргина «алгоритм» атамаси «Ал-Хоразмий» номидан, «алгебра» атамаси эса Ал-Хоразмийнинг «Ал жабр ва ал муқобала» асаридан олинганлигининг ўзиёқ аждодлари-мизнинг математика соҳасидаги ишларининг нақадар улканлиги, улар математика фанининг асосчилари эканлигини кўрсатади. . Буни билган ёшларда албатта буюк аждодларимиз би-лан ғурурланиш ва уларга муносиб ворислар бўлишга интилиш туйғулари пайдо бўлади.



Адабиётлар:

1. Каримов И.А. Юксак маънавият – енгилмас куч. – Т.: «Маънавият», 2008.

2. Ўзбекистон Миллий энциклопедияси. 4-, 5-, 9-жилдлар. – Т.: «Ўзбекистон Миллий энциклопедияси» Давлат илмий нашриёти.

3. Розенфельд Б.А., Краснова С.А., Рожанская М.М. О математических работах Абу Райхана Бируни. – М., 1963.

4. Тихомиров В.М., Успенский В.В. Десять доказательств основной теоремы алгебры. // «Математическое просвещение» (Третья серия), вып. 1. М.: 1997.

5. Саитов Ё. Математика ва математиклар ҳақида. – Т.: «Ўқитувчи», 1992.


Получите в подарок сайт учителя

Предмет: Математика

Категория: Прочее

Целевая аудитория: Прочее

Скачать
Статья: Аллома-аждодларимизнинг математика фани ривожланишига қўшган ҳиссалари

Автор: Мухамедова Мунира Рамазоновна

Дата: 25.01.2023

Номер свидетельства: 624107


Получите в подарок сайт учителя

Видеоуроки для учителей

Курсы для учителей

ПОЛУЧИТЕ СВИДЕТЕЛЬСТВО МГНОВЕННО

Добавить свою работу

* Свидетельство о публикации выдается БЕСПЛАТНО, СРАЗУ же после добавления Вами Вашей работы на сайт

Удобный поиск материалов для учителей

Ваш личный кабинет
Проверка свидетельства