kopilkaurokov.ru - сайт для учителей

Создайте Ваш сайт учителя Курсы ПК и ППК Видеоуроки Олимпиады Вебинары для учителей

Mustaqillik davri oʻzbek sheʼriyatining yetakchi tamoyillari

Нажмите, чтобы узнать подробности

Mustaqillik davri oʻzbek sheʼriyatining yetakchi tamoyillari

Вы уже знаете о суперспособностях современного учителя?
Тратить минимум сил на подготовку и проведение уроков.
Быстро и объективно проверять знания учащихся.
Сделать изучение нового материала максимально понятным.
Избавить себя от подбора заданий и их проверки после уроков.
Наладить дисциплину на своих уроках.
Получить возможность работать творчески.

Просмотр содержимого документа
«Mustaqillik davri oʻzbek sheʼriyatining yetakchi tamoyillari»

мустақиллик даври ўбек шеъриятида янгиланиш жараёнлари ва уларнинг етакчи тамойиллари ҳақида

Мустақиллик йиллари қатор адабий жараёнимиз муайян маънодаги, ижодий сарҳисоб даври бўлди. Янги босқич ўзбек шеъриятининг кўлами янада кенгайди. Ғарб адабиётининг сонет ва модерн йўналишларидан тортиб, олис япон шеъриятидаги танка, хокку шаклларидаги асарларгача пайдо бўлди.

Тўғри, бу шаклларнинг айримлари шеъриятимизда илгариги босқичда ҳам мавжуд эди. Бироқ шакл ва йўналишларда энди янги давр муаммолари, истиқлол даври кишисининг ички дунёси ва тасвир воситалари, янги ғоялар ўз ифодасини топа бошлади.1 Бу даврдаги ижод намуналарида аввалги босқичдаги асарларга хос бўлмаган Ватан, Истиқлол, эрк мавзу ва муаммоларнинг янгича тасвирларига, янгича услубий талқинларига ва бу йўналишдаги янги-янги бадиий образлар, тимсолларга дуч келамиз.

Бу даврда А.Ориповнинг “Ҳикмат садолари”, “Савоб”, “Дунё мажмуалари”, “Ранжком”, “Соҳибқирон” драматик достони, Е.Воҳидовнинг “Яхшидир аччиқ ҳақиқат” шеърий тўплами, “Донишқишлоқ латифалари”, туркуми, Зулфиянинг “Хотира синиқлари” достони Асқад Мухторнинг “Йилларим”, “Уйқу қочганда”, О.Матжоннинг “Ардахива афсонаси”, “Нега мен”, “Қуш йўли”, Икром Отамуроднинг “Узоқлашаётган Оғриқ”, “Сопол синиқлари”, Ойдин Ҳожиеванинг “Нажот”, Қутлибеканинг “Тавба”, “Қадимги куй”, мажмуалари, Рауф Парфиннинг “Тавба” Сирожиддин Саййиднинг “Қалдирғочларга бер айвонингни” “Кўксимдаги зангориларим” “Ватанни ўрганиш” Матназар Абдулҳакимнинг “Ойдинлик”, Фахриёрнинг “Аёлғу” Маҳмуд Тоировнинг “Ҳақни таниб” тўпламилари Тоҳир Қаҳҳор, Фарида Афрўз Усмон Азим, Минҳожиддин Мирзо, Иқбол Мирзо ва бошқа кўплаб ижодкорларнинг ижодлари ҳозирги адабий жараёнимизда анчагина салмоқли ва залворли фалсафий-психологик тахлил хисобга кенгайиб теранлашиб бораётганни маълум бўлади. Сўнги ўн беш йил ичида адабий жараёнга назар ташлар эканмиз адабиётимизнинг ҳеч бир босқичи деярли барча масалаларда бу даврдагидек ранг-баранг, сертармоқ, сермаҳсул, сержило ва ҳатто баъзан айрим кутилмаган, ҳайратомуз ҳодисаларга бой бўлмагани кўрамиз.2


бу янгиланиш жараёнида, миллий ғоя ва Ватанга муҳаббатнинг бадиий талқини ҳақида фикр юритилади.

Бадий онг ва дунёқараш миллий ўйга хос ҳусусиятлари балан ажлариб туради. Ватан равнақи, халқ фаровонлиги, юрт тинчлиги, фикр онгни эзгу мақсад сари йўналишда миллий ғоя ва миллий мафкуранинг роли катта. Уни одамлар онги ва қалбига сингдиришга бир қанча омиллар қатори адабиёт алоҳида рол ўйнайди. Адабиётда бўлгани каби миллий ғоя ва миллий мафкура ҳам плюрализм тамойилига эга бўлсагина келажаги порлоқ бўлади ва абадий яшайди. Лекин Совет даврида адабиётнинг ҳам, миллий ғоя ва мафкуранинг бундай тамойили чекланган эди. Бундай характердаги фикрлар қораланарди.

Истиқлол туфайли бундай чекланишга барҳам берилди. Адабиёт ҳам ўз ўанига тушди. Мустақилик даври адабиёти замирида халқ маънавиятини ўстиришга, эстетикасига таъсир этадиган, маънавий озуқа бера оладиган ғоялар ётади. Бугунги лирикамиз ҳам шу ҳусусияти билан алохида ўрин тутади. Бу, энг аввало, халқнинг Хурлик, эркинлик, Озодлик, Мустақилликдан иборат асрий орзуси рўёбга чиқишининг бевосита бадиий адабиётда акс этишидир.

Истиқлолга эришилгандан сўнг бир неча кун ўтиши биланоқ Тилак Жўра, Азим Суюн, Абдусаид Кўчимов, Тўра Мирзо, Муҳтарама Улуғ, Мукаррама Мурод қизи, Қутлибека, Саъдулла Ҳаким, Шарифа Салимова, Абдували Қутбиддиндан иборат муаллифлар томонидан “Мустақиллик қасидаси” яратилди ва эълон қилинди. У қуйидагича талқин қилинади:

Мустақиллик! Қутлайман сени,

Бор санъатим, баётим билан.

Мустақиллик, асрайман сени,

Керак бўлса ҳаётим билан!-


Миллийлик билан йўғрилган шеърлар- юртга, халққа, ватанга, одамларга нисбатан киши қалбида катта мехр уйғотади. Бу борада Абдулла Орипов, Ойдин Ҳожийева, Ҳалима Ҳудойбердиева, Қутлибека, Муҳаммад Юсуф, Иқбол Мирзо, Шавкат Раҳмон каби шоирлар ажралиб туради.

Зарангларда тўрғайга,

Айланган чанқовузим.

Кўксида кийик ухлар,

Қишлоқдаги ҳовузим.3

Деб ёзади Ойдин Ҳожиева “Таваллуд таронаси” туркумига кирган шеърида. Ушбу шеърда соф миллийлик билан суғорилган ташбеҳлардан кишининг кўнгли яйраб кетади. Чанқовуз, бизга маълумки, соф миллий чолғу асбоби. Ниҳоятда ёқимли, чиройли куй таратади. Кийик эса, ҳуркак, зийрак, чиройли ва покиза ҳайвон ҳисобланади. Шундай фазилатга эга бўлган кийик қишлоқ ховузининг кўксида ухлайди. Бу ерда кўчма маънода у қишлоқ аёллариниг рамзи. Демак, қишлоқ аёллари кийикдек покиза, ҳуркак, зийрак, ва гўал. Покизалиги алоҳида таъкидланади. Ховуз тоза тутилмаса ўз жозибаси, тароватини, кераклик ҳисусиятини йўқотади. Шундан аёлларни уларга қиёс қилинганда, катта фалсафий маъно келиб чиқади.

Абдулла Ориповнинг “Темур” шеъри ҳақиқатдан-да шеърнинг ҳар бир сатри нақшланган. Амир Темурнинг жасорати, ватанпарварлиги, эрксеварлигини ўқиган китобҳоннинг қалбида ўз аждодидан ғурурланиш туйғуси юзага келади

Жаҳонни мўғиллар исканжасидан,4

Қутқариб қололган барлосий ботир.

Қочолмай тақдирнинг тақозосидан,

Фотиф деб ном олмиш ўзи ҳам ахир.

Қутлибека Раҳимбоева шеърлари ўига ҳос, ўгани такрорламаслиги билан ажралиб туради. У эрк, озодлик, ҳуррият сўзларини яхши кўради.


Эркнинг жон сувидан ҳовучлаб олиб,

Ҳар битта ўбекка сепгим келади.

Ўбеклигим учун ўзгалар қолиб,

Ҳатто ўзимни ҳам ўпгим келади.5

Бу ижодида нақадар самимилик, ўз миллатидан ғурурланиш ва ҳеч ким айтмаган фикрни айтишликдир. Буни ўқиган кишининг қалби яйраб кетади. Чунки ҳеч ким Қутлибекадай ўз миллатини бу қадар юксакликка кўтармаган бу мадҳия эмас, ҳақиқатни эътироф этиш.

мустақиллик даври ўбек шеъриятида диний –маърифий ғояларнинг лирикада акс этиши ҳақида

Қуръон ва ҳадислардаги мусулмонcилик қоидаларини шеър орқали шарҳлаш, уларнинг моҳиятини кишига сингдириш, тарғибот этиш тажрибаси қадимдан мавжуд. Бунга Абдураҳмон Жомий, Алишер Навоийнинг “Арбаин ҳадис”лари мисол боълади. Мазкур арбаин (арабча қирқ шилла) номи билан машҳур боълган асарлар шакл бир-биридан фарқ қилҳан, ажралиб турган. Бу ҳақда Аҳмад Қобил, Маҳмуд Оллоберди каби тадқиқотчилар куйидаги фикрни билдирадилар: “баьзан арбаин асарлари “Усул уд-дин Ислом динининг асослари ва туб қоидалари”, “Зиҳад” (Ислом ёҳуд Аллоҳ ёьлидаги муқаддас кураш), тоат-ибодат ёки одоб-аҳлоқ асосларини қамраб олади ва тарғиб қилади.6 Шарқ шеъриятида яратилган “Арбаин” ларда аввал ҳадиснингарабча, форсча ёҳуд туркей таржимаси келтирилади-да, кейин шеъри (насрий) шарҳ берилаи. Абдулла Ориповда эса, ҳадиснинг асл шакли келтирилмай ўзи берилади. Лекин шунга қарамай шоир мақсадига эришган. Чунки гап шаклда эмас, мазмун ва моҳиятидадир. А.Орипов “Ҳаж дафтари” ва “Ҳикмат садолари” туркуми билан ҳозирги ўзбек шеъриятига диний-маьрифий ғояларни биринчи бўлиб олиб кирдиШоир эллик шеърий ҳадисни ўз ичига олган “Ҳикмат садолари” туркумида диний манбалардан ўрин олган сюжетлар, ҳикматлар ва орзулардан унимли фойдаланган.

У сенга кўрсатди ҳидоят ёьлин ,

Юргил ё юрмассан ўзинг бил, инсон.

Балки сен тутгайсан иблиснинг ёьлин,

Яратган Холиққа барчаси аён.

Маьлумки, ҳадисларнинг асоси ҳам “Қурьони карим”. Чунки бу муқаддас китобда инсонни тўғри ёьлга солувчи, ёмонликдан қайтарувчи, ҳатто унинг ҳақ-ҳуқуқини белгиловчи барча қонун-қоидалари, яни яни тариқат ва шарият асослари ҳар томонлама илмий марифий жиҳатдан шарҳланган


УМУМТАЪЛИМ МАКТАБЛАРИДА МУСТАҚИЛЛИК ДАВРИ ЎЗБЕК ШЬРИЯТИНИ (М.Юсуф ва Ш.Раҳмон ижоди мисолида) ЎҚИТИШДА ПЕДАГОГИК ТЕХНОЛОГИЯЛАРДАН ФОЙДАЛАНИШГА БАҒИШЛАНГАН

Муҳаммад Юсуф ижодини ўрганиш мактаб давридан бошланади. Унинг “Ватаним”, “Меҳр қолур”, “Юртим, адо бўлмас армонларинг бор”, “Биз баҳтли бўламиз” шеърлари 8- синф дарслигидан ўрин олган бўлиб, дастурда уларни ўрганиш учун уч соат ажратижган. Шоирнинг “Ватаним” шеърини ўрганишда, ўқувчилар уни моҳиятига чуқурроқ кириб боришлари, уни имкон қадар мукаммал ўзлаштиришлари учун магнитофон орқали қўшиқ холида эшиттиришни маьқул топдик. Чунки шеърни куйга солинган тарзида ўқувчиларга етказиш матн ўқишдан кўра кучлироқ таьсир кўрсатади. Шунингдек машғулотларда бир ҳилликдан чекинилади. Шундан сўнг ўқувчиларни фикр ва дуноқарашларини ўстириш мақсадида бир қатор савол-топшириқлар билан ишланади

  • Савол “Сиз она ватан учун, унинг меҳрибонлиги учун қандай жавоб бермоқчисиз?” ўқувчилар берилган саволга ўз фикрларини баён этадилар.

Ўқувчиларнинг тарихий шахслар ҳақида билимини мустахкамлаш борасида шеърдаги Темур Малик. Муқанна, Широқ кимлар, ва улар ҳақида нималар биласиз?. Шоир шеърида уларнинг номларини нима мақсадда келтирган деб ўйлайсиз? Деган саволларни ҳам ўқувчиларга ҳавола этиш мумкин. Ўқувчилар бобоколонларимиз ҳақида билганларини гапиришади, ҳамда шоир улар билан фахрлангани учун шеърида номларини қайд этганини айтадилар.

Шеърдаги

Ким Қошғарни қилди макон,

Ким энасой томонда.

Мисраларида шоир нималарни назарда тутган деб ўйлайсиз? Деган савол ўқувчиларни анчагина ўйлантириб қўйиши мумкин. Улар шоир Фурқат Қошғарда қолиб кетганини айтишлари мумкин. Аммо энасой дарсёси бўйларида қолиб кетган юртдошларимиз, аждодларимиз ҳақида фикр айтолмайдилар. Шунда ўқитувчи ўқувчиларга қўшимча адабиётлардан фойдаланиб Энасой дарёси ва унинг бўйларида яшаган туркий халқлар ҳақида маьлумот беради ва ўқувчиларнинг ўзлари ҳам бу ҳақда маьлумот йиғишларини ихтиёрий вазифа қилиб топширади.

Дастурда ажратилган 3 соат сўнги 3- машғулотида М.Юсуфнинг ҳаёт йўли ва дарсликда берилган тўртта шеьри ўрганиб бўлинади. Ўқувчиларнинг билимини мустахкамлш мақсадида АУКЦИОН ўйинини ўтказиш мумкин. Бунда олдиндан тайёрланган савол асосида ўқувчилар балл тўплашади ва “5”, “4”, “3” баҳоларига давогарлик қилишади. Уй вазифаси сифатида М. Юсуф ҳаёти ва ижоди ҳақида қўшимча маьлумот йиғиш топшириғи берилади.



UMUMIY XULOSALAR

20-asrning 90 yillari boshidan etiboran o’zbek xalqi o’z tarixining tamomila yangi bosqichiga kirdi. Va millat hayotining estetik ifodasi o’laroq istiqlol adabiyoti, istiqlol she’riyati deb atalmish hodisa yuzaga keldi. Istiqlol davri o’zbek adabiyoti ko’p asrlik milliy adabiyotning mantiqiy davomi edi. Bu adabiyot milliy adabiyot taraqqiyotidagi shunchaki bir bosqich bo’lmay, qator belgilarga ega bo’lgan o’ziga hos badiiy-estetik voqelikdir.

Mustaqillik davri o’zbek she’riyati olam hodisalari va oadam ruhiyati qarralariga xilma-xilqarash, olamning mavjudlik yo’sini va undagi tartibotlarni turlicha izohlash imkoniyati mahsuli bo’lgan she’riyatdir. Mustaqil o’zbek davlati badiiy adabiyotni sho’ro zamonida bo’lgani kabi o’z monopoliyasiga aylantirishga urinmay qo’yishi bilan ijod erkinligiga sharoit yaradi. Bu adabiyot siyosatga bo’ysindirilmagani uchun ham ijodkorning kongil ishiga aylandi.

Bugungi o’zbek she’riyati millat ahlining ko’ngli, sezimlari va ruhiyatini tasvirlashga e’tibor qaratishi natijasida inson asosiy badiiy qadriyatga aylandi. Mustaqillik davri o’zbek she’riyati chinakamiga xilma-xil tamoyillar asosida qurilgan she’riyat bo’ldi. Ya’ni quyidagi 4 tamoyil uning asosiy ustunlarini tashkil etadi:

  • she’riyatda milliy g’oya, mafkura va Vatanga muhabbatning badiiy ifodasi

  • islom asotirlari va g’oyalarining badiiy talqini;

  • lirikada muhabbatning o’lmas, adabiy va azaliy mavzu ekani;

  • Modernizm va modern yo’nalishidagi sh’riyat.

Istiqlol davri she’riyatining qisqalikka intilishi (yapon, xitoy, koreys she’riyatidagi tanka7, xokku8, syaoshi9 she’r shakllaridan foydalanish ) shunchaki modaning ketidan quvish bo’lmay, chuqur ichki mantiqqa ega. Bu she’riyat o’quvchiga ishonch, uni badiiy so’zning iste’molchisigina emas, balki, sheriy holatni tuyish jarayonining ishtirokchisi martabasiga ko’tarishning natijasidir.

Xullas, poeziyaning o’z asl manbasiga qaytganligi, nazokatli ifodalar orqali tasvirlashga o’tilganligi istiqlol davri o’zbek she’riyatiga hos asosiy hususiyatlardan biri bo’ldi deyish mimkin.




1 Bahtiyor Nazarov Mustaqillik davri o’zbek she’riyati manzaralari

2 Bahtiyor Nazarov Mustaqillik davri o’zbek she’riyati manzaralari

3 O. Hojiyeva. Tavallud taronasi.- T.: 2007 yil, 27-bet

4 A.Oripov. Tanlangan asarlar, 4-tom. 74 bet

5 Q.Rahimboyeva. Ozod o’zbekiston // Yozuvchi gazetasi, 1999-yil, 10 mart.

6 Alisher Navoiy “Arbain hadis” kitobiga muqaddima. T. “Yozuvchi”, 1991y.

7 Tanka - 31 bo’g’indan iborat besh misrali she’riy shakl

8 Xokku – 17 bo’ginni o’z ichiga olgan 3 misrali she’r.

9 Syaoshi- qofiyali-qofiyasiz ham, bir, ikki, uch, to’rt, besh misrali bo’lishi mumkin.


Получите в подарок сайт учителя

Предмет: Литература

Категория: Уроки

Целевая аудитория: 9 класс.
Урок соответствует ФГОС

Скачать
Mustaqillik davri oʻzbek sheʼriyatining yetakchi tamoyillari

Автор: Osimov Hasan Bahramjonovich

Дата: 12.04.2020

Номер свидетельства: 546333


Получите в подарок сайт учителя

Видеоуроки для учителей

Курсы для учителей

ПОЛУЧИТЕ СВИДЕТЕЛЬСТВО МГНОВЕННО

Добавить свою работу

* Свидетельство о публикации выдается БЕСПЛАТНО, СРАЗУ же после добавления Вами Вашей работы на сайт

Удобный поиск материалов для учителей

Ваш личный кабинет
Проверка свидетельства