kopilkaurokov.ru - сайт для учителей

Создайте Ваш сайт учителя Курсы ПК и ППК Видеоуроки Олимпиады Вебинары для учителей

Касб – ҳунар коллежи ўқитувчисининг дарсга тайёргарлик кўришида педагогик маҳорат

Нажмите, чтобы узнать подробности

КАСБ – ҲУНАР КОЛЛЕЖИ ЎҚИТУВЧИСИНИНГ ДАРСГА

ТАЙЁРГАРЛИК КЎРИШИДА ПЕДАГОГИК МАҲОРАТ

Собирова  Севара Валижоновна -Ғиждувон маиший

хизмат касб-ҳунар коллежи

Жамиятнинг кундан кунга ўзгариб, ривожланиб бориши турли соҳаларда фаолият  кўрсатаётганлар  сингари  ҳар  бир  ўқитувчидан  ташаббускорликни, фаолликни,  мустақил  фикрлаш,  янги  ностандарт  вазиятлардан  чиқиб  кета олиш,  хусусиятларига  эга  бўлиш  каби  масалаларни  ҳал  этишни  талаб  этади.

Бу фақат ўқиш – ўқитиш - дарс жараёнида амалга оширилади.

Дарс  -  педагогик  жараённинг  устахонаси.  Бу  устахонада  маълумотлар

баён  этилади,  идрок  қилинади,  ахборотлар  ўзлаштирилади,  билим,  кўникма, малакалар  назорат  қилиниб,  баҳоланади.  Хуллас,  дарсда  ўргатиш,  этказиб бериш,  бажариш,  қўлга  киритиш,  ҳаётда  қўллаш  кўникмалари шакллантирилади.  Бунда,  ўқитувчи  муҳим  вазифани  амалга  оширади  -ўқувчиларни  билим  олишга  йўналтиради,  жалб  қилади  ва  уларни билмасликдан  билишгача,  воқеликдаги  нарса  ва  ҳодисаларнинг  оддийсидан мураккабигача  билиш  сари  олға  ҳаракатлантиради.  Бу  эса,  ўқитувчидан тайёргарликни  талаб  этиб,  унинг  назарий,  амалий,  методик  қуролланганлик даражаси билан боғлик.

Педагогик  -  психологик  назария  ва  мактаб  тажрибаси  ўқитувчининг

дарсни  тайёрлаш  ва  ўтказиш  учун  уч  босқичли  тайёргарлик  лойиҳасини

ишлаб чиқиш лозимлиги билан тавсифланади. Булар:

- дастлабки тайёргарлик;

- жорий тайёргарлик;

- якуний тайёргарликдир.

Дастлабки тайёргарлик ўз фаолиятини бир ўқув йилида, ёки истиқболли

режалаштиришдан  бошланади.  Бунда  ўқитувчи  ўз  фанини  ўқув  йилида

ўқитилиши  учун   гуруҳ  (босқич  -  I,II,III)ларни  аниқлаб,  мазкур  гуруҳ  ва

босқичдаги  ўз  фанининг  ўқув  дастури  билан  танишиб  чиқади.  Фаолиятини

ўқув йилида, ёки истиқболли режалаштириши учун у, аввало:

-  ўқув  дастуридаги  ахборотлар  қайси  гуруҳ,  босқич  учун  таалуқли

эканлигини  ва  унинг  қайси  бўлими  ўқувчи  -  талабалар  учун  қийинчилик

туқдиришини тажрибали ўқитувчилардан сўраб, ўрганиб чиқиши;

-  дастур  маълумотларининг  қайси  синф  (босқич)  талабалари  учун

муҳимлигини,  унинг  мураккаблигини,  ўқувчи  -  талабалар  тайёргарлик

даражасига мос эмаслигини чуқур ўрганиб чиқиши;

-  ўрганиладиган  ҳодисалар,  маълумотларнинг  предметлараро,

бўлимлараро, фанлараро алоқадорлигини белгилаб чиқиши;

-  ўқувчи  -  талабаларнинг  қизиқиши,  ижодий  фаоллиги,  билиш

мустақиллиги,  ташкил  қилувчи  ва  дунёқарашини  муваффақиятли  таркиб

топтиришга  хизмат  қила  оладиган  ўқув  материалини  танлаши  ва  алоҳида

белгилаши;

-  ўқувчи  -  талабаларда индивидуал билимдонликка интилишни, ҳавасни,

мустақилликни  ва  шарт  -  шароитни  тарбиялай  оладиган  ахборот,  маълумот,

ҳодиса, воқеалар манбаларини аниқлаб, уларни муайян тизимга солиши;

-  давлат  таълим  стандарти  асосида  ҳар  бир  машғулот  учун  дидактик

воситалар  (ўқув  кўргазмали,  техник,  ахборот-коммуникатив)  мажмуини

аниқлаштириши  ва  тизимлаштириши  ҳамда  қўшимча  машғулотлар,  амалий,

лаборатория дарслари лойиҳаси ва тизимини ишлаб чиқиши;

-  ўқувчилар эгаллаши лозим бўлган илмий билимлар, амалий кўникма ва

малакаларнинг тахминий ҳажми ва миқдорини ишлаб чиқиши;

-  ҳар бир машғулот материалининг мазмунига қараб ўқиш  -  ўқитишнинг

технологиялари, интерфаол методлари ва дидактик воситаларини белгилаш ва ҳоказоларни амалга ошириши даркор.

Ўқув  фани  учун  дастур  ва  ДТСлари   билан  танишиб,  юқоридаги

масалаларни  ҳал  этганидан  сўнг  ўқув  -  мавзули  режа  тузишга  киришилади.

Унинг тузилишини қуйидаги йўналишда расмийлаштириш мақсадга мувофиқ:

а) мавзуларнинг тартиб рақами;

б) бўлим, ёки бобнинг номи;

в) ўрганиладиган ҳар бир мавзунинг номи;

г) машғулотга ажратилган соат;

д) ўтиш (бажариш) вақти (муддати);

ж)  бўлимлараро,  предметлараро,  фанлараро,  боғланишни  акс  эттирувчи

белги;

з) мавзунинг методик таъминоти, асосий ва қўшимча адабиётлар номери;

(адабиётлар иш режанинг охирида алфавит бўйича келтирилади);

и) мавзу учун мавжуд бўлган дидактик воситалар;

к)  изоҳ  (маълум  сабабларга  кўра  мазкур  мавзу  ўқилмай  қолса,  ёки

тиқизлаштирилса, унинг сабаби изоҳда кўрсатилади).

Ўқитувчининг  дарсни  тайёрлаш  ва  ўтказишдаги  муҳим  жараёни  жорий

тайёрланишдир.  Бунда,  ўқитувчи  кунлик  дарс  машғулотини  лойиҳалайди  ва

кетма  -  кетликда  лойиҳани  амалга  оширади.  Жорий   тайёргарлик  вақтида

ўқитувчи айрим дидактик қоидаларни  эсга олиши талаб этилади. Маълумки,

замонавий педагогик - психологик таълимот ўқув жараёнини бир - бири билан

узвий  боғланган  қуйидаги  дидактик  компонент  (қисмлар)дан  иборат  деб

таъкидлайди.  1.Мотивлар(М).  2.Ўқувчиларнинг  ўқув  фаолияти(ЎЎФ).  3.

Ўқувчининг билиш фаолиятини бошқариш(ЎФБ). Ўқув жараёнини бошқариш ўқитувчи  томонидан  амалга  оширилади.  Шунинг  учун  у  бу  жараёнга  пухта тайёрланиши  лозим.  Бунинг  учун  у  таълим  -  тарбиянинг  турли технологияларидан  хабардор  бўлиши  керак  бўлади.  Шуни  унутмаслик керакки,  таълимнинг  мақсади  ва  уни  рўёбга  чиқарувчи  механизмлар  бир  -бирига мос бўлган тақдирдагина натижага эришилади.

Вы уже знаете о суперспособностях современного учителя?
Тратить минимум сил на подготовку и проведение уроков.
Быстро и объективно проверять знания учащихся.
Сделать изучение нового материала максимально понятным.
Избавить себя от подбора заданий и их проверки после уроков.
Наладить дисциплину на своих уроках.
Получить возможность работать творчески.

Просмотр содержимого документа
«Касб – ҳунар коллежи ўқитувчисининг дарсга тайёргарлик кўришида педагогик маҳорат»

Получите в подарок сайт учителя

Предмет: Литература

Категория: Уроки

Целевая аудитория: Прочее.
Урок соответствует ФГОС

Скачать
Касб – ҳунар коллежи ўқитувчисининг дарсга тайёргарлик кўришида педагогик маҳорат

Автор: Собирова Севара Валижоновна

Дата: 21.06.2017

Номер свидетельства: 422757

Получите в подарок сайт учителя

Видеоуроки для учителей

Курсы для учителей

ПОЛУЧИТЕ СВИДЕТЕЛЬСТВО МГНОВЕННО

Добавить свою работу

* Свидетельство о публикации выдается БЕСПЛАТНО, СРАЗУ же после добавления Вами Вашей работы на сайт

Удобный поиск материалов для учителей

Ваш личный кабинет
Проверка свидетельства