kopilkaurokov.ru - сайт для учителей

Создайте Ваш сайт учителя Курсы ПК и ППК Видеоуроки Олимпиады Вебинары для учителей

Научная статья на тему "Узбекский язык — символ национальной гордости"

Нажмите, чтобы узнать подробности

Язык — величайшее достояние и неотъемлемая принадлежность нации. Сегодня в мире существует более шести тысяч языков и диалектов, и лишь менее ста из них имеют статус государственного. В их числе — узбекский язык, который является одним из самых древних и богатых на земле. 

Вы уже знаете о суперспособностях современного учителя?
Тратить минимум сил на подготовку и проведение уроков.
Быстро и объективно проверять знания учащихся.
Сделать изучение нового материала максимально понятным.
Избавить себя от подбора заданий и их проверки после уроков.
Наладить дисциплину на своих уроках.
Получить возможность работать творчески.

Просмотр содержимого документа
«Научная статья на тему "Узбекский язык — символ национальной гордости"»

Ўзбек тилига эътибор Кушаева Нигора Пулатовна Бухоро Маданият коллежи Ўзбек тилига давлат тили мақомининг берилиши халқимизнинг миллий мустақилликка эришиш йўлидаги муҳим қадамларидан бири бўлган эди. Зеро, Президентимиз Ислом Каримов таъкидлаганидек, ўзликни англаш, миллий онг ва тафаккурнинг ифодаси, авлодлар ўртасидаги руҳий-маънавий боғлиқлик тил орқали намоён бўлади. Жамики эзгу фазилатлар инсон қалбига, аввало, она алласи, она тилининг бетакрор жозибаси билан сингади. Она тили – миллатнинг руҳидир. Ўзбекистон Республикаси Конституциясида давлат тилининг мақоми ҳуқуқий жиҳатдан мустаҳкамлаб қўйилган. Шу тариқа ўзбек тили мустақил давлатимизнинг Байроғи, Герби, Мадҳияси қаторида турадиган, қонун йўли билан ҳимоя қилинадиган муқаддас давлат рамзига айланди. Истиқлол йилларида мамлакатимизда барча соҳаларда бўлгани каби тилимиз тараққиётида ҳам муҳим ўзгаришлар юз берди. Ўзбек тилининг халқаро миқёсда обрўси ошиб, фаол мулоқот воситасига айланиб бормоқда. Турли даражадаги расмий учрашув ва музокараларда тилимиз кенг қўлланаётгани, хориждаги қатор таълим даргоҳларида, илмий муассасаларда ўзбек тили марказлари ташкил этилиб, уларда она тилимизни ўрганишга қизиқувчилар сони кўпайиб бораётгани бунинг яққол далилидир. Шуни ҳам таъкидлаш жоизки, “Давлат тили ҳақида”ги қонун она тилимизнинг бор гўзаллиги ва жозибасини тўла намоён этиш билан бирга, уни илмий асосда ривожлантириш борасида ҳам кенг имкониятлар яратди. Олимлар ва мутахассислар томонидан илм-фан ва турли соҳаларга оид энциклопедия ва луғатлар, дарслик ва ўқув қўлланмалари чоп этилди. Мумтоз адабиётимиз намуналари, беш жилдлик “Ўзбек тилининг изоҳли луғати” бу борада амалга оширилаётган ишларнинг энг муҳимларидандир. Ушбу луғат саксон мингдан зиёд сўз ва сўз бирикмасини, фан, техника, санoат, маданият ва бошқа соҳаларга оид атамаларни, шеваларда қўлланиладиган сўзларни ўз ичига олган. Ҳар йили 21 октябрь юртимизда ўзбек тилига давлат тили мақоми берилган кун сифатида кенг нишонланади. Ушбу санага бағишланган тадбирларда “Давлат тили ҳақида”ги қонуннинг ижроси юзасидан амалга оширилаётган ишлар атрофлича таҳлил этилиб, галдаги вазифалар белгилаб олиниши яхши анъанага айланган. – Ўзбек тилининг бой имкониятлари бугунги кунда тилшуносларимиз томонидан чуқур ўрганилмоқда, – дейди Фарғона давлат университети тилшунослик кафедраси мудири, филология фанлари доктори Шарифа Искандарова. – Хусусан, тилимизнинг ахборот коммуникация технологиялари, Интернет тармоғи, аниқ фанлар, тиббиёт, иқтисодиёт ва бошқа махсус термин ва тушунчаларни талаб қиладиган соҳаларда ҳам кенг қўллана бошлагани унинг имкониятлари катта эканини кўрсатмоқда. Тилимизни эъзозлаш, ёш авлодни она тилига ҳурмат руҳида тарбиялашда буюк аждодларимизнинг ҳаёти ва фаолияти катта ибрат мактабидир. Бунга улуғ мутафаккир Алишер Навоий ижоди мисол бўла олади. Буюк шоир ўзининг нафис шеърияти орқали тилимизнинг беқиёс гўзаллигини ҳамда бой имкониятларини намоён этган бўлса, илмий асарларида унинг ривожланиш йўлларини таҳлил қилган. “Муҳокамат ул-луғатайн” асари Алишер Навоийнинг нафақат буюк шоир ва мутафаккир, балки ўзбек адабий тилининг тарғиботчиси ва фидойиси эканидан далолат беради. Давлатимиз раҳбари Ислом Каримов таъкидлаганидек, аждодлардан авлодларга ўтиб келаётган бебаҳо бойликнинг ворислари сифатида она тилимизни асраб-авайлашимиз, бойитиш, нуфузини янада ошириш устида доимий иш олиб боришимиз даркор. Фундаментал фанлар, банк-молия тизими сингари соҳаларда ўзбек тилининг қўлланиш доирасини кенгайтириш, этимологик ва қиёсий луғатлар нашр этиш, зарур атама ва ибораларни ишлаб чиқиш муҳим вазифалардандир. Зеро, она тилимизнинг халқаро миқёсдаги обрў-эътиборини юксалтириш, уни миллий ва умумбашарий тушунчалар асосида тараққий этган тиллар сафига қўшиш ҳар биримиздан она тилимизга чуқур ҳурмат билан ёндашишни талаб этади.


Получите в подарок сайт учителя

Предмет: Литература

Категория: Прочее

Целевая аудитория: Прочее

Скачать
Научная статья на тему "Узбекский язык — символ национальной гордости"

Автор: Кушаева Нигора Пулатовна

Дата: 07.05.2017

Номер свидетельства: 413641


Получите в подарок сайт учителя

Видеоуроки для учителей

Курсы для учителей

ПОЛУЧИТЕ СВИДЕТЕЛЬСТВО МГНОВЕННО

Добавить свою работу

* Свидетельство о публикации выдается БЕСПЛАТНО, СРАЗУ же после добавления Вами Вашей работы на сайт

Удобный поиск материалов для учителей

Проверка свидетельства