kopilkaurokov.ru - сайт для учителей

Создайте Ваш сайт учителя Курсы ПК и ППК Видеоуроки Олимпиады Вебинары для учителей

Буюк мутафаккир, ?азал мулкининг султони Алишер Навоий.

Нажмите, чтобы узнать подробности

Буюк мутафаккир, ?азал мулкининг султони  давлат арбоби Алишер Навоий (1441-1501)

Агар бу зотни авлиё десак, у - авлиёларнинг авлиёси, мутафаккир десак - мутафаккирларнинг мутафаккири, шоир десак -шоирларнинг султонидир. Инсон ?албининг ?увончу ?ай?усини, эзгулик ва ?аёт мазмунини Навоийдек теран ифода этган шоир жа?он адабиёти тарихида камдан- кам  топилади.

     Буюк сўз санъаткорлари тарихнинг туб бурилиш ну?таларида, миллатни бирлаштирувчи, ру?ан юксалтирувчи бадиий сўзга кучли э?тиёж ту?илган пайтда дунёга келади. Алишер Навоий худди ана шу даврда яшади.
     Буюк ўзбек шоири, мутафаккир, давлат арбоби Низомиддин Мир Алишер 1441 йилнинг 9 февралида ?иротда ту?илди. Алишер Навоийнинг ота томондан бобоси Амир Темурнинг Умар Шайх исмли ў?ли билан кўкалдош (эмикдош) бўлиб, кейинчалик Умар Шайх ва Шо?рухнинг хизматида бўлган. Отаси ?иёсиддин Ба?одир эса Абул?осим Бобурнинг я?инларидан; мамлакатни идора этишда иштирок этган. Онаси ?обул амирзодаларидан Шайх Абусаид Чангнинг ?изи. Алишер Навоийнинг болалиги  Шо?рух ?укмронлигининг сўнгги йилларига тў?ри келган. У темурийзодалар, хусусан бўлажак подшо? ?усайн Бой?аро билан бирга тарбияланган. 4 ёшида мактабга бориб, тез савод чи?ариб, туркий ва форсий тилдаги шеърларни ў?иб, ёд ола бошлаган. Ўзбек тили билан бир ?аторда форсий тилни ?ам мукаммал эгаллаган. 1447 йил 12 мартда мамлакат подшо?и Шо?рух вафот этгач, тахтга даъвогарлар орасида ўзаро кураш бошланади. Навоийлар оиласи ўз тинчлигини кўзлаб, Иро??а кўчишади. Таф ша?рида Алишер маш?ур "Зафарнома" тарихий асари муаллифи, шоир Шарафиддин Али Яздий билан учрашади. Бу учрашув болада ёр?ин из ?олдиради. ?иёсиддин Ба?одир оиласи ?иротга, ?арийб икки йил муддат ўтгач, ?айтади. Абул?осим Бобур ?иёсиддин Ба?одирни Сабзавор ша?рига ?оким ?илиб тайинлади. Алишер Навоий ?иротда ?олиб ў?ишни давом эттирди. У шеъриятга ?оят ?изи?ди, Шар? адабиётини ?унт билан ўрганди. Оила му?ити болалигидаё? унда адабиётга зўр ?авас ту?дирган эди. То?алари Мирсаид - Кобулий, Му?аммад Али -?арибий етук шоир эдилар. Алишер Навоийлар уйида шоирлар тез-тез тўпланишиб, мушоира ?илишар, адабиёт ва санъат ?а?ида су?батлашар эдилар.
     Алишер 10-12 ёшларидан шеър ёза бошлаган. Тарихчи Хондамирнинг ёзишича, ёш Навоийнинг истеъдодидан мамнун бўлган мавлоно Лутфий, унинг:

Оразин ёп?оч, кўзумдан сочилур ?ар ла?за ёш,
Бўйлаким, пайдо бўлур юлдуз, ни?он бўл?ач ?уёш

матлаъли ?азалини тинглаб: "Агар муяссар бўлса эди, ўзимнинг ўн-ўн икки минг форсий ва туркий байтимни шу ?азалга алмаштирардим." деган. Алишер Навоий 15 ёшида шоир сифатида кенг танилган. Шеърларини туркийда Навоий, форсийда Фоний тахаллуслари билан ёзган.
     Алишер Навоий 13-14 ёшларида отаси ?аётдан кўз юмади. Уни Абул?осим Бобур ўз тарбиясига олади, катта бадиий истеъдоди учун ?оят эъзозлайди. 1457 йилнинг ба?орида тўсатдан Абул?осим Бобур ?ам вафот этди. Хуросонни Мовароунна?р ?укмдори  Султон Абу Саид эгаллайди ва пойтахтни Самар?анддан ?иротга кўчиради. ?усайн Бой?аронинг тахтни эгаллаш йўлидаги биринчи ра?иби - Абу Саид эди. Алишер Навоий оиласининг хо?иш -ра?бати ?усайн томонда бўлиб, бу аввало уларнинг оилавий я?инликлари билан изо?ланарди, бундан янги ?укмдор ?ам яхши хабардор эди. Бу ва?тдда мамлакатда тани?ли шоир бўлиб ?олган Навоийни Абу Саид таъ?иб ?илиб, ?иротдан чи?ариб юборади. 1469 йил бошларида Султон Абу Саид ?орабо?да ўз аскарлари томонидан ўлдирилади. Кўпдан буён шундай вазиятни кутиб юрган ?усайн Бой?аро зудлик билан келиб, ?ирот тахтини эгаллайди. Алишер Навоий ?ам ?иротга келади. Рамазон ?айити муносабати билан уюштирилган ?абул маросимида ?усайн Бой?арога янги ёзган "?илолия" ?асидасини та?дим этади.
     Алишер Навоий ?усайн Бой?аронинг энг хавфли сиёсий ра?иби - Ёдгор Му?аммад Мирзони тунда ?ўлга олишда шахсий жасорат кўрсатади. Янги ?укуматнинг орти?ча соли?ларидан норози бўлиб, ?ўз?олон кўтарган хал? оммасини тинчитишда адолат ва мардонаворлик билан иш тутади. ?усайн Бой?аро 1472 йилнинг феврал ойида уни ўз саройининг бош вазири ?илиб тайинлайди ва унга "Амири кабир" унвонини беради. Алишер Навоий янги лавозимда аввало бутун кучини мамлакатда тинчлик ва осойишталик ўрнатишга ?аратди. Ва?ф ишларини тартибга солишга киришди. Ша?арларда савдо-соти?, ?унармандчиликни ривожлантиришга катта а?амият беради. Алишер Навоий саъйи ?аракати билан ?ишло?ларда де??ончилик маданияти ўсиб боради. Ша?арлар, хусусан ?ирот кун сайин обод бўла бошлайди.
     Бу даврларда ?иротда адабий ?аёт жўш урган. 1470 йилларнинг охирларида Алишер Навоий ўзининг ўзбек тилида ёзган шеърларидан иборат илк девони - "Бадоеъ ул-бидоя"  ("Бадиийлик ибтидоси")ни тузди.
     Шуни ?увонч билан айтиш жоизки, Алишер Навоийнинг бой ва сер?ирра ижоди фа?ат ўзбек адабиётидагина эмас, балки жа?он адабиётида ?ам салмо?ли ўринга эга. Навоий лирик, эпик ва фалсафий асарлари билан XV аср адабиётида чу?ур из ?олдирди. Улу? шоирнинг асарлари ?аётлик давридаё? Хитойдан тортиб Кичик Осиёгача етиб борди ва ?озирда бутун дунё хал?лари ?ам севиб ў?ишмо?да.
     "Хамса" достони Навоий ижодининг дурдонаси саналади. Ўзбек тилида "Хамса" -беш достон яратиш ма?сади ёшлигидан бўлган. Бу ма?садини 1483-85 йилларда амалга оширди. Асар ўзбек адабиёти шу?ратини оламга ёйиб, жа?он адабиётининг дурдоналаридан бирига айланди. Яна унинг "Тарихи мулуки Ажам", "?олоти Саййид ?асан Ардашер", "Рисолаи муаммо", "Мажолис ун- нафоис", "Муншаот", "Мезон ул-авзон", "?олоти Па?лавон Му?аммад", "Насоим ул-му?аббат",  "Девони Фоний", "Лисон ут-тайр", "Му?окамат ул-лу?атайн", "Ма?буб ул-?улуб", "Назм ул-жаво?ир", "Тарихи анбиё ва ?укамо", "Сирож ул-муслимин", "Арбаин" каби беба?о асарлари мавжуд.
     Навоий ижодига назар ташласак,  шеъриятнинг 16 хил жанрида ижод ?илганлигини билиб оламиз: ?азал, рубоий, тую?,  фард, ?итъа, мухаммас, мусаддас,  мўсаллам ва ?оказо. Бу каби жанрларда ?еч бир шоир Навоийдек ижод ?илганлигини учратолмайсиз.
     Улу? бобомиз шеър ёзишда фа?атгина ўзбек тили имкониятлари билан чегараланиб ?олмаган, бош?а тиллардан ?ам унумли фойдаланган. Ўткир ?ошимов бу борада ?уйидагиларни ?айд этади:
     "Олимлар ?исоблаб чи?ишган. Пушкин ўз асарларида 21197 та бетакрор сўз ишлатган, Шекспир салкам 20 мингта, Сервантес мингтага я?ин. Алишер Навоий эса 1 миллион 378 минг 660 та бетакрор сўз ишлатган. Боиси, буюк бобомиз фа?ат туркий эмас, форсий, арабий, урду, хитой, мў?ул ва бош?а тиллардаги сўзлардан ?ам ма?орат билан фойдаланган".
     Далиллардан кўриниб турибдики, Навоийнинг сўз захираси ни?оятда улкан экан. ?азрат ишлатган сўз ўйинлари кўлами ?ам бе?иёсдир. Негаки, Навоий шеърни шунчаки бирор нарсани баён ?илиш эмас, балки мўъжиза кўрсатиш дея ?исоблайди. Ул зот ёзади-ки:

Бўлмаса эъжоз ма?омида назм,
Бўлмас эди Тенгри каломида назм.

     Навоий ўз асарларида ва Хуросоннинг вазири аъзами сифатидаги фаолиятида инсонни ана шундай тушунишни, ?адрлашни, ?имоя этишни ва савоб ишларга даъват ?илишни му?аддас вазифа деб билди.
     Инсонни тавсифлашда Навоий бир ё?лама мубола?ага йўл ?ўймайди, у одамнинг ожиз томонлари борлигини ?ам тан олади. Аммо инсон ўз фазилатларини ?имоя ?ила ва са?лай олса, унинг ?аёт учун курашида фазилатлари устун чи?ишига чу?ур ишонч из?ор этади:

   Бордир инсон зотида онча шараф, -
Ким, ямон ахло?ин этса бартараф.

     Навоий нафа?ат шоир, таржимон, тилшунос олим, балки давлат арбоби сифатида ?ам  тарихда катта из ?олдирган. Ана шунинг учун ?ам унинг кўп рубоийлари,  достонлари хал?ни ?ай йўсинда бахтли-саодатли ?илмо? мумкин, саволига жавоб тари?асида ёзилгандир. Алишер Навоий дунёни тушуниб ўтди. Шу боис, ал?ов-дал?ов замонларда ботинин хотиржам яшади. Зотан, Нозим ?икмат таъбири билан айтганда: "тушунмак - буюк хотиржамлик",- деганидир.
     Навоий яшаган даврдан буён беш асрдан асрдан кўпро? ва?т ўтди. Мовароунна?р тупро?и не-не бос?инларга, тожу тахт учун ?онли курашларга са?на бўлди. Аммо шоир ижодининг ?иммати асло пасаймади. ?ар авлод ундан ўзи учун нимадир топди. Навоий асарлари хал?имиз учун маънавий ?увват ва юксалиш манбаи бўлди.
     Навоий шахсияти ва ижодини тад?и? этиш XV асрдан буён олимлар, шоирлар, таржимонлар, котиблар, на??ош ва мусаввирлар ди??ат марказидаги масалалардан бири бўлган.
     Навоий ?аёти ва фаолиятини ўрганиш ми?ёси XX  асрда янада кенгайди. 1941 йили ?амал ?илинган ва бомбалар ё?илиб турган Санкт-Петербург ша?рида шоир ижодига ба?ишланган анжуманнинг ўтказилиши илм йўлидаги фидойиликнинг ёр?ин намунаси бўлган эди. Кейинги ярим аср давомида Навоий асарлари жа?оннинг турли мамлакатларида ?айта-?айта чоп этилди. Жа?он тинчлик кенгаши 1968 йили Навоий юбилейи муносабати билан йўллаган табрикномасида: "Жа?он  маданиятининг энг яхши дурдоналарига мансуб бўлган Алишер Навоийнинг ?удратли ?аётбахш шеърияти бутун тара??ийпарвар инсониятнинг бойлиги бўлиб ?олади", дея эътироф этган эди.
     Навоий ижоди ўзининг ?а?и?ий    ?адр-?имматини муста?ил Ўзбекистонда топди, дея оламиз. Юртбошимиз ташаббуси билан 1991 йил Алишер Навоий йили деб аталган эди. Мамлакатимиз бу улу? зот номи билан муста?иллик даврига ?адам ?ўйди. Бунда ўзига хос рамзий маъно бор. Зеро, Навоий ўзининг ?аёти ва фаолиятини юрт муста?иллиги ва тинчлиги, ўзбек тилининг нашъу намоси учун бахшида этган эди.
     Бугун Алишер Навоий ?а?ли суратда жа?он маданиятининг мумтоз вакиллари сафидан ўрин олди. Унинг асарлари жа?ондаги юзлаб тилларга таржима ?илинди. Дунё а?ли унинг мероси билан ?изи?мо?да, асарларида тараннум этилган олижаноб ?оялар ва фалсафий мушо?адаларидан зав? олмо?да. Шоир ?айкаллари Япониянинг Сока университети ?овлисида, Москва ва Боку ша?арларида ?ад кўтарди.
     Барча да?о санъаткорлар сингари Алишер Навоий ?ам ўзининг номи ва яратган асарлари  оша яшаб ?олишига ишонган эди. "Умидим улдурки ва ?аёлимга андо? келурки, сўзим мартабаси авждан ?уйи энмагай ва ёзган асарларимнинг тантанаси аъло даражадан ўзга ерни ё?тирмагай", деб ёзган эди улу? шоир. Бу башоратомуз сўзлар ижобат бўлди. Эндиликда шоир сўзлари дунё бўйлаб ўзининг юксак парвозини давом эттирмо?да.
     Ўзбек хал?ининг учта бахти бор. Биринчи бахти муста?иллик, иккинчи бахти ер ости ва ер усти бойликлари бўлса, учинчи бахти Навоийдир.

Вы уже знаете о суперспособностях современного учителя?
Тратить минимум сил на подготовку и проведение уроков.
Быстро и объективно проверять знания учащихся.
Сделать изучение нового материала максимально понятным.
Избавить себя от подбора заданий и их проверки после уроков.
Наладить дисциплину на своих уроках.
Получить возможность работать творчески.

Просмотр содержимого документа
«Буюк мутафаккир, ?азал мулкининг султони Алишер Навоий.»


Буюк мутафаккир, ғазал мулкининг султони
давлат арбоби Алишер Навоий (1441-1501)

Агар бу зотни авлиё десак, у - авлиёларнинг авлиёси, мутафаккир десак - мутафаккирларнинг мутафаккири, шоир десак -шоирларнинг султонидир. Инсон қалбининг қувончу қайғусини, эзгулик ва ҳаёт мазмунини Навоийдек теран ифода этган шоир жаҳон адабиёти тарихида камдан- кам  топилади.

  

     Буюк сўз санъаткорлари тарихнинг туб бурилиш нуқталарида, миллатни бирлаштирувчи, руҳан юксалтирувчи бадиий сўзга кучли эҳтиёж туғилган пайтда дунёга келади. Алишер Навоий худди ана шу даврда яшади.
     Буюк ўзбек шоири, мутафаккир, давлат арбоби Низомиддин Мир Алишер 1441 йилнинг 9 февралида Ҳиротда туғилди. Алишер Навоийнинг ота томондан бобоси Амир Темурнинг Умар Шайх исмли ўғли билан кўкалдош (эмикдош) бўлиб, кейинчалик Умар Шайх ва Шоҳрухнинг хизматида бўлган. Отаси Ғиёсиддин Баҳодир эса Абулқосим Бобурнинг яқинларидан; мамлакатни идора этишда иштирок этган. Онаси Қобул амирзодаларидан Шайх Абусаид Чангнинг қизи. Алишер Навоийнинг болалиги  Шоҳрух ҳукмронлигининг сўнгги йилларига тўғри келган. У темурийзодалар, хусусан бўлажак подшоҳ Ҳусайн Бойқаро билан бирга тарбияланган. 4 ёшида мактабга бориб, тез савод чиқариб, туркий ва форсий тилдаги шеърларни ўқиб, ёд ола бошлаган. Ўзбек тили билан бир қаторда форсий тилни ҳам мукаммал эгаллаган. 1447 йил 12 мартда мамлакат подшоҳи Шоҳрух вафот этгач, тахтга даъвогарлар орасида ўзаро кураш бошланади. Навоийлар оиласи ўз тинчлигини кўзлаб, Ироққа кўчишади. Таф шаҳрида Алишер машҳур "Зафарнома" тарихий асари муаллифи, шоир Шарафиддин Али Яздий билан учрашади. Бу учрашув болада ёрқин из қолдиради. Ғиёсиддин Баҳодир оиласи Ҳиротга, қарийб икки йил муддат ўтгач, қайтади. Абулқосим Бобур Ғиёсиддин Баҳодирни Сабзавор шаҳрига ҳоким қилиб тайинлади. Алишер Навоий Ҳиротда қолиб ўқишни давом эттирди. У шеъриятга ғоят қизиқди, Шарқ адабиётини қунт билан ўрганди. Оила муҳити болалигидаёқ унда адабиётга зўр ҳавас туғдирган эди. Тоғалари Мирсаид - Кобулий, Муҳаммад Али -Ғарибий етук шоир эдилар. Алишер Навоийлар уйида шоирлар тез-тез тўпланишиб, мушоира қилишар, адабиёт ва санъат ҳақида суҳбатлашар эдилар.
     Алишер 10-12 ёшларидан шеър ёза бошлаган. Тарихчи Хондамирнинг ёзишича, ёш Навоийнинг истеъдодидан мамнун бўлган мавлоно Лутфий, унинг:

Оразин ёпқоч, кўзумдан сочилур ҳар лаҳза ёш,
Бўйлаким, пайдо бўлур юлдуз, ниҳон бўлғач қуёш

матлаъли ғазалини тинглаб: "Агар муяссар бўлса эди, ўзимнинг ўн-ўн икки минг форсий ва туркий байтимни шу ғазалга алмаштирардим..." деган. Алишер Навоий 15 ёшида шоир сифатида кенг танилган. Шеърларини туркийда Навоий, форсийда Фоний тахаллуслари билан ёзган.
     Алишер Навоий 13-14 ёшларида отаси ҳаётдан кўз юмади. Уни Абулқосим Бобур ўз тарбиясига олади, катта бадиий истеъдоди учун ғоят эъзозлайди. 1457 йилнинг баҳорида тўсатдан Абулқосим Бобур ҳам вафот этди. Хуросонни Мовароуннаҳр ҳукмдори  Султон Абу Саид эгаллайди ва пойтахтни Самарқанддан Ҳиротга кўчиради. Ҳусайн Бойқаронинг тахтни эгаллаш йўлидаги биринчи рақиби - Абу Саид эди. Алишер Навоий оиласининг хоҳиш -рағбати Ҳусайн томонда бўлиб, бу аввало уларнинг оилавий яқинликлари билан изоҳланарди, бундан янги ҳукмдор ҳам яхши хабардор эди. Бу вақтдда мамлакатда таниқли шоир бўлиб қолган Навоийни Абу Саид таъқиб қилиб, Ҳиротдан чиқариб юборади. 1469 йил бошларида Султон Абу Саид Қорабоғда ўз аскарлари томонидан ўлдирилади. Кўпдан буён шундай вазиятни кутиб юрган Ҳусайн Бойқаро зудлик билан келиб, Ҳирот тахтини эгаллайди. Алишер Навоий ҳам Ҳиротга келади. Рамазон ҳайити муносабати билан уюштирилган қабул маросимида Ҳусайн Бойқарога янги ёзган "Ҳилолия" қасидасини тақдим этади.
     Алишер Навоий Ҳусайн Бойқаронинг энг хавфли сиёсий рақиби - Ёдгор Муҳаммад Мирзони тунда қўлга олишда шахсий жасорат кўрсатади. Янги ҳукуматнинг ортиқча солиқларидан норози бўлиб, қўзғолон кўтарган халқ оммасини тинчитишда адолат ва мардонаворлик билан иш тутади. Ҳусайн Бойқаро 1472 йилнинг феврал ойида уни ўз саройининг бош вазири қилиб тайинлайди ва унга "Амири кабир" унвонини беради. Алишер Навоий янги лавозимда аввало бутун кучини мамлакатда тинчлик ва осойишталик ўрнатишга қаратди. Вақф ишларини тартибга солишга киришди. Шаҳарларда савдо-сотиқ, ҳунармандчиликни ривожлантиришга катта аҳамият беради. Алишер Навоий саъйи ҳаракати билан қишлоқларда деҳқончилик маданияти ўсиб боради. Шаҳарлар, хусусан Ҳирот кун сайин обод бўла бошлайди.
     Бу даврларда Ҳиротда адабий ҳаёт жўш урган. 1470 йилларнинг охирларида Алишер Навоий ўзининг ўзбек тилида ёзган шеърларидан иборат илк девони - "Бадоеъ ул-бидоя"  ("Бадиийлик ибтидоси")ни тузди.
     Шуни қувонч билан айтиш жоизки, Алишер Навоийнинг бой ва серқирра ижоди фақат ўзбек адабиётидагина эмас, балки жаҳон адабиётида ҳам салмоқли ўринга эга. Навоий лирик, эпик ва фалсафий асарлари билан XV аср адабиётида чуқур из қолдирди. Улуғ шоирнинг асарлари ҳаётлик давридаёқ Хитойдан тортиб Кичик Осиёгача етиб борди ва ҳозирда бутун дунё халқлари ҳам севиб ўқишмоқда.
     "Хамса" достони Навоий ижодининг дурдонаси саналади. Ўзбек тилида "Хамса" -беш достон яратиш мақсади ёшлигидан бўлган. Бу мақсадини 1483-85 йилларда амалга оширди. Асар ўзбек адабиёти шуҳратини оламга ёйиб, жаҳон адабиётининг дурдоналаридан бирига айланди. Яна унинг "Тарихи мулуки Ажам", "Ҳолоти Саййид Ҳасан Ардашер", "Рисолаи муаммо", "Мажолис ун- нафоис", "Муншаот", "Мезон ул-авзон", "Ҳолоти Паҳлавон Муҳаммад", "Насоим ул-муҳаббат",  "Девони Фоний", "Лисон ут-тайр", "Муҳокамат ул-луғатайн", "Маҳбуб ул-қулуб", "Назм ул-жавоҳир", "Тарихи анбиё ва ҳукамо", "Сирож ул-муслимин", "Арбаин" каби бебаҳо асарлари мавжуд.
     Навоий ижодига назар ташласак,  шеъриятнинг 16 хил жанрида ижод қилганлигини билиб оламиз: ғазал, рубоий, туюқ,  фард, қитъа, мухаммас, мусаддас,  мўсаллам ва ҳоказо. Бу каби жанрларда ҳеч бир шоир Навоийдек ижод қилганлигини учратолмайсиз.
     Улуғ бобомиз шеър ёзишда фақатгина ўзбек тили имкониятлари билан чегараланиб қолмаган, бошқа тиллардан ҳам унумли фойдаланган. Ўткир Ҳошимов бу борада қуйидагиларни қайд этади:
     "Олимлар ҳисоблаб чиқишган. Пушкин ўз асарларида 21197 та бетакрор сўз ишлатган, Шекспир салкам 20 мингта, Сервантес мингтага яқин. Алишер Навоий эса 1 миллион 378 минг 660 та бетакрор сўз ишлатган. Боиси, буюк бобомиз фақат туркий эмас, форсий, арабий, урду, хитой, мўғул ва бошқа тиллардаги сўзлардан ҳам маҳорат билан фойдаланган".
     Далиллардан кўриниб турибдики, Навоийнинг сўз захираси ниҳоятда улкан экан. Ҳазрат ишлатган сўз ўйинлари кўлами ҳам беқиёсдир. Негаки, Навоий шеърни шунчаки бирор нарсани баён қилиш эмас, балки мўъжиза кўрсатиш дея ҳисоблайди. Ул зот ёзади-ки:

Бўлмаса эъжоз мақомида назм,
Бўлмас эди Тенгри каломида назм.

     Навоий ўз асарларида ва Хуросоннинг вазири аъзами сифатидаги фаолиятида инсонни ана шундай тушунишни, қадрлашни, ҳимоя этишни ва савоб ишларга даъват қилишни муқаддас вазифа деб билди.
     Инсонни тавсифлашда Навоий бир ёқлама муболағага йўл қўймайди, у одамнинг ожиз томонлари борлигини ҳам тан олади. Аммо инсон ўз фазилатларини ҳимоя қила ва сақлай олса, унинг ҳаёт учун курашида фазилатлари устун чиқишига чуқур ишонч изҳор этади:

   Бордир инсон зотида онча шараф, -
Ким, ямон ахлоқин этса бартараф.

     Навоий нафақат шоир, таржимон, тилшунос олим, балки давлат арбоби сифатида ҳам  тарихда катта из қолдирган. Ана шунинг учун ҳам унинг кўп рубоийлари,  достонлари халқни қай йўсинда бахтли-саодатли қилмоқ мумкин, саволига жавоб тариқасида ёзилгандир. Алишер Навоий дунёни тушуниб ўтди. Шу боис, алғов-далғов замонларда ботинин хотиржам яшади. Зотан, Нозим Ҳикмат таъбири билан айтганда: "тушунмак - буюк хотиржамлик",- деганидир.
     Навоий яшаган даврдан буён беш асрдан асрдан кўпроқ вақт ўтди. Мовароуннаҳр тупроғи не-не босқинларга, тожу тахт учун қонли курашларга саҳна бўлди. Аммо шоир ижодининг қиммати асло пасаймади. Ҳар авлод ундан ўзи учун нимадир топди. Навоий асарлари халқимиз учун маънавий қувват ва юксалиш манбаи бўлди.
     Навоий шахсияти ва ижодини тадқиқ этиш XV асрдан буён олимлар, шоирлар, таржимонлар, котиблар, наққош ва мусаввирлар диққат марказидаги масалалардан бири бўлган.
     Навоий ҳаёти ва фаолиятини ўрганиш миқёси XX  асрда янада кенгайди. 1941 йили қамал қилинган ва бомбалар ёғилиб турган Санкт-Петербург шаҳрида шоир ижодига бағишланган анжуманнинг ўтказилиши илм йўлидаги фидойиликнинг ёрқин намунаси бўлган эди. Кейинги ярим аср давомида Навоий асарлари жаҳоннинг турли мамлакатларида қайта-қайта чоп этилди. Жаҳон тинчлик кенгаши 1968 йили Навоий юбилейи муносабати билан йўллаган табрикномасида: "Жаҳон  маданиятининг энг яхши дурдоналарига мансуб бўлган Алишер Навоийнинг қудратли ҳаётбахш шеърияти бутун тараққийпарвар инсониятнинг бойлиги бўлиб қолади", дея эътироф этган эди.
     Навоий ижоди ўзининг ҳақиқий    қадр-қимматини мустақил Ўзбекистонда топди, дея оламиз. Юртбошимиз ташаббуси билан 1991 йил Алишер Навоий йили деб аталган эди. Мамлакатимиз бу улуғ зот номи билан мустақиллик даврига қадам қўйди. Бунда ўзига хос рамзий маъно бор. Зеро, Навоий ўзининг ҳаёти ва фаолиятини юрт мустақиллиги ва тинчлиги, ўзбек тилининг нашъу намоси учун бахшида этган эди.
     Бугун Алишер Навоий ҳақли суратда жаҳон маданиятининг мумтоз вакиллари сафидан ўрин олди. Унинг асарлари жаҳондаги юзлаб тилларга таржима қилинди. Дунё аҳли унинг мероси билан қизиқмоқда, асарларида тараннум этилган олижаноб ғоялар ва фалсафий мушоҳадаларидан завқ олмоқда. Шоир ҳайкаллари Япониянинг Сока университети ҳовлисида, Москва ва Боку шаҳарларида қад кўтарди.
     Барча даҳо санъаткорлар сингари Алишер Навоий ҳам ўзининг номи ва яратган асарлари  оша яшаб қолишига ишонган эди. "Умидим улдурки ва ҳаёлимга андоқ келурки, сўзим мартабаси авждан қуйи энмагай ва ёзган асарларимнинг тантанаси аъло даражадан ўзга ерни ёқтирмагай", деб ёзган эди улуғ шоир. Бу башоратомуз сўзлар ижобат бўлди. Эндиликда шоир сўзлари дунё бўйлаб ўзининг юксак парвозини давом эттирмоқда.
     Ўзбек халқининг учта бахти бор. Биринчи бахти мустақиллик, иккинчи бахти ер ости ва ер усти бойликлари бўлса, учинчи бахти Навоийдир.




Получите в подарок сайт учителя

Предмет: Литература

Категория: Планирование

Целевая аудитория: 6 класс.
Урок соответствует ФГОС

Скачать
Буюк мутафаккир, ?азал мулкининг султони Алишер Навоий.

Автор: Камилова Нигора Ибрагимовна

Дата: 10.02.2016

Номер свидетельства: 291599


Получите в подарок сайт учителя

Видеоуроки для учителей

Курсы для учителей

ПОЛУЧИТЕ СВИДЕТЕЛЬСТВО МГНОВЕННО

Добавить свою работу

* Свидетельство о публикации выдается БЕСПЛАТНО, СРАЗУ же после добавления Вами Вашей работы на сайт

Удобный поиск материалов для учителей

Ваш личный кабинет
Проверка свидетельства