Просмотр содержимого документа
«Tadbir i shlanma:''Amir Temur''.»
Амир Темур – илм – фан ва маданият ҳомийси
(Кичик ёшдаги китобхонлар учун сценарий).
Муҳаррир: Нарзуллаева М.
Тузувчи: Тоирова Ф.
Мақсад: Амир Темур ҳаёти ҳақидаги тушунчаларни кенгайтириш. Амир Темурнинг давлат тузуми ва уни бошқаришдаги моҳияти келажак авлодларга қолдирган мероси, тузуклари ҳақида тушунча бериш. Биз Темур авлоди ва унинг эзгу ишлари давомчиси эканлигимизни англатиш. Миллий ифтихор туйғусини шакллантириш.
Ахборот-кутубхона ва ахборот ресурс марказлари ёки бирор бир ташкилотнинг тантаналар зали ушбу тадбирга монанд безатилади. Кеча мавзусини ёритадиган адабиётлар кўргазмаси ташкил қилинади. Саҳна тўрида Буюк бобомиз Амир Темурнинг портрети. Портрет тагига “Куч адолатдадир” деган сўзлар ёзилган.
2-бошловчи: Бугун биз Буюк бобомиз Амир Темур таваллудига бағишланган тадбирни ўтказиш учун йиғилиб турибмиз.
1-бошловчи: Амир Темур бобомиз буюк соҳибқирон, саркарда ва қудратли мамлакат тузиб уни адолатли идора этган. Моҳир давлат арбоби бўлган.
2-бошловчи: Ҳурматли меҳмонлар бугун фаол китобхонларимиз буюк бобомизни мадҳ этувчи шеърлар ҳамда у зотнинг ҳаёти ва фаолияти тўғрисида турли маълумотлар тайёрлаб келишган. Ҳозир навбатни уларга берамиз.
1-бошловчи: Марҳамат азиз китобхонлар.
1-ўқувчи: Амир Темур бобомиз
Марду жасур бобомиз.
Жангу жадаллар кезган,
Буюк юртга – юрт тузган,
Абадий ўчмас номи.
Тилимизда каломи.
Унутмаймиз ҳеч қачон,
Сизни улуғ бобожон.
2-ўқувчи: Буюк салтанатни тиклади Темур
Истаги авлодим отса зўр томир
Мулки Турон дунё узуги бўлиб,
Халқим осойишта кўрсайди умр.
3-ўқувчи: Соҳибқирон айтар эй фарзандларим,
Кўзимнинг қароғи жон дилбандларим,
Миллатнинг дардига дармон бўлингиз,
Бўшаштирманг менинг бўғин бандларим.
4-ўқувчи: Адолат, озодлик дастида бўлиб,
Ёмонлик разолат қасдида бўлиб,
Нифоқ тухумларин экмангиз асло
Яхшилик эзгулик ростида бўлинг.
Миллий рақс ижро этилади: (Рақс тугагач, ўқувчилар Амир Темурнинг ҳаёти ва фаолияти ҳақида сўзлаб беришади).
1-ўқувчи: Буюк бобомиз 1336 йил 9 апрелда Кешда унча узоқ бўлмаган Хўжа илғор қишлоғида барлос уруғига мансуб бўлган Бек Тарағай Баҳодир оиласида дунёга келди.
2-ўқувчи: Темур ёшлигидан билимга ташна бўлиши билан бирга ҳарб илмига қизиққан, отларни жуда севган ва моҳир чавандоз бўлган.
3-ўқувчи: Амир Темур жуда олий жаноб қалб эгаси бўлган. У Мовороуннаҳрдек буюк давлат тузган. Эрон, Туркия, Ҳиндистон каби йирик давлатларда илм маърифат, маданиятни тарғиб этган. Қизил ўрданнинг истилочилик ҳукмронлигига барҳам берган.
4-ўқувчи: Амир Темур иқтисодий мустаҳкам, халқ манфаатларини ҳимоя қилувчи давлат тузди.
5-ўқувчи: Амир Темур Буюк сиёсатчи, саркарда, ўз даврининг буюк давлат арбоби бўлган. Унинг шиори “Куч адолатдадир” деган пур маъно ҳикмат бўлган.
6-ўқувчи: Амир Темур йигирма еттита катта кичик тарқоқ шаҳарларни бирлаштириб, қудратли давлат тузди.
7-ўқувчи: Амир Темур давлатининг пойтахти – Самарқанд шаҳри бўлиб, жуда обод ва чиройли шаҳарга айлантирилди.
8-ўқувчи: Бобомиз Смарқанд, Бухоро ва Туркистонда тарихий обидалар, мадрасалар, мақбаралар қурдирди ободонлаштириш ишларини олиб борди.