. Қозоғистон Республикаси Ҳукуматининг 23 август 2012 йилги №1080 қарорига биноан тасдиқланган Давлат умуммажбурий таълим стандартига асосан, программа ижодий имкониятларни ривожлантириш ва тарбияли билим бериш,системалилик,дарс принциплари асосида тузилган.
Тил инсонлар орасидаги энг муҳим алоқа воситасидир. Тил жамият билан узвий боғлиқ. Тил тараққиёти жамият тараққиетига боғлиқ равишда ривожланиб боради. Ўзбек тилининг тараққиёт илдизлари узоқ асрларга бориб тақалади. Ўзбек тили асрлар давомида жамиятимиз ҳаёти билан боғлиқ равишда сайқаллашиб боради. Ўзбек тили умумий ўрта таълим бериладиган мактабларда ўқитиладиган ўзбек тили фани тилнинг пайдо булиши ва тараққий этиш қонунларини, ривожланиш босқичларини, жаҳон тиллари ва уларнинг бир-бирларига ўзаро таъсири, таснифи каби умумий назарий масалари ҳақида маълумотни ўргатади. Шунингдек тил таълими “Ўзбек тили” фани орқали ўқувчилар уч босқичли вазифаларни: назарий, амалий ва ўзининг адабий-маданий меросини, ўтмишдаги халқ донишмандлиги ҳақидаги билимларни эгаллайдилар. Шунингдек “Ўзбек тили” фани орқали ўқувчилар олган билимларини амалда қўллай олиш малакаларини такомиллаштириш каби коммуникатив билимдонлик сари йўллайди. Бу ўқув материали умумий таълим мазмунининг ички алоқадорликларидан юзага келиб, ўқувчиларнинг ижодий фаолиятлари билан биргаликда қўшиб амалга оширилади.
Янги ўқув дастури ўқувчиларнинг тил доирасидаги билимларинигина кенгайтириб қолмасдан, балки уларнинг фанга, дарсга бўлган қизиқишларини, ҳавасини ҳам орттирадиган, эгаллаган билимларини амалда фойдаланишга ўргатадиган асосий ўқув воситаси ҳисобланади.
Умумий ўрта таълим берувчи ўзбек тилида таълим бериладиган мактабларда ўқитиладиган ўзбек тили фанининг асосий мақсади — ўқувчиларга ўзбек тили ва унинг бойликларидан баҳраманд бўлишларига ёрдам кўрсатиш. Болаларда оғзаки ва ёзма нутқдан фаол фойдаланиш кўникмаларини тараққий эттиришдан иборат..
Ўзбек тили дарслари ўқувчилар учун грамматик қоидаларни ёд олиб, турли машқларни бажаришга ўргатадиган тизимидан чиқиб, ўз она тилида авлодлари ва инсоният томонидан яратилган маданий меросларни эгаллаш, унинг алоқа-аралашув, муомала қуроли эканлиги ҳақидаги тушунчаларини шакллантирувчи фан бўлиб қолади.
Ўқувчилар тил таълими орқали ўзбек нутқи маданияти ва услубияти масалаларини тадқиқ қилишни ўрганишлари лозим. Чунки нотиқлик санъати сирларини ўрганиш, ўз фикрини баён қилаётган лисоний материаллардан тўғри фойдаланиш, ҳар бир тил воситасини керакли ва лозим бўлган ўринда мантиқан ва грамматик жиҳатдан тўғри қўллаш ижтимоий ҳаётнинг барча соҳаларида хизмат қилувчи ҳар бир мутахассис учун, умуман ҳар қандай маданиятли киши учун ҳаётий зарурат деб ҳисобланиши керак. Шунингдек инсоният жамиятида тилнинг аҳамиятини тушунтириш, она тилининг бугунги кундаги ижтимоий вазифасини, бошқа тиллар билан ўзаро алоқаси, туркий тиллар билан умумийлиги ҳақида маълумот берилади. Ўқувчиларнинг мантиқий фикрлаш, ахборотни қабул қилиш, фикр-мулоҳаза юритиш қобилиятларини ривожлантиради.
Тил фактлари воситасида ўқувчиларнинт маънавий дунёқарашларини шакллантириш, миллатпарварлик, ватанпарварлик руҳида тарбиялаш, она-Ватан, халқ тарихини ва маданий тараққиётини чуқур ўргатади.
Ўзбек тилининг фанлараро боғловчилик воситаси ёрдамида ўқувчиларни жамият ҳақидаги инсоният томонидан асрлар давомида тўпланган билим асослари билан қуроллантиради.
Бу ўқув материали умумий таълим мазмунининг ички алоқадорликларидан юзага келиб, ўқувчиларнинг ижодий фаолиятлари билан биргаликда қўшиб амалга оширилади.
Янги ўқув дастури ўқувчиларнинг тил доирасидаги билимларинигина кенгайтириб қолмасдан, балки уларнинг фанга, дарсга бўлган қизиқишларини, ҳавасини ҳам орттирадиган, эгаллаган билимларини амалда фойдаланишга ўргатадиган асосий ўқув воситаси ҳисобланади.
Ўзбек тили фани ўқитишнинг асосий мақсади — Ўзбек тили таълими олдидаги асосий мақсад ўқувчи шахсини фикрлашга, ўзгалар фикрини англашга ва шу фикр маҳсулини оғзаки ва ёзма шаклда саводли баён қила олишга, яъни коммуникатив саводхонликни ривожлантиришга ўргатишдан иборатдир.
Шу асосда она тили таълимида ижтимоий жиҳатдан мукаммал шаклланган, мустақил фикрлай оладиган, нутқ ва мулоқот маданиятини эгаллаган саводхон шахсни камол топтириш мақсади қўйилади. Шунингдек ўзини ва ўзи ҳаёт кечираётган оламини баҳолай оладиган ёш авлодга билим берадиган, миллий дунёқарашини кенгайтирадиган, ижодкорликка йўналтирадиган, атрофидаги одамлар билан тўғри муносабатда бўлишни ўргатадиган, уни шахс сифатида шакллантирадиган билимларни камол топтиришдан иборат.