kopilkaurokov.ru - сайт для учителей

Создайте Ваш сайт учителя Курсы ПК и ППК Видеоуроки Олимпиады Вебинары для учителей

Navro'z senariy

Нажмите, чтобы узнать подробности

(Navro'z - bahor bayrami 

ertaligi

Просмотр содержимого документа
«Navro'z senariy»

НАВРЎЗ – БАҲОР БАЙРАМИ

ЭРТАЛИГИ

Сахна байрамона безатилган, гуллар, калдиргочлар, дарахтлар, уртада «Ассалом Навруз» деб ёзилган ёзма. Сахнага миллий мусиқа остида жарчи кириб келади.

Шўх мусиқа остида болалар залга карсаклар билан кириб келадилар.


Жарчи: Бор-хо, кел-хо

Ҳамалим-ха, амалим-ха.

Сайл байда тезда етиб кел

Уйнагани кел, куйлагани кел.

Кувнагани кел, келмасанг ҳам

Кел-оооооооооооо!


Бошловчи: Ха, ха нима гап тинчликми узи?


Жарчи: Элимизга Наврузи олам келди, хали хабарингиз йукми?


Бошловчи: Булмаса уртокларингни ҳаммасини чакир, бойчечак топайлик. Бойчечак кукламнинг илк элчиси. Биргаликда бойчечакни олиб хонадонларга кириб олган кишни хайдайлик. Уни омонлик-сомонлик деб кузларига суртиш учун момоларимиз ва боболаримизга етказайлик.


Бошловчи: Бойчечак чикибди бугун Навруз экан.

Ҳамма бир-бирига жигар Суз экан.

Олам ҳам баробар кеча-кундуз экан.

Бойчечак чикибди бугун Навруз экан.

Ассалом юзлари ёруг Наврузим

Ассалом тонг каби отган Наврузим


«НАВРУЗИМ ШЎХ СОЗИМ» АШУЛАСИ.


Аямажуз кампир: Ха хали бойчечак термокчимисизлар, чучварани хом санабсизлар. Териб бупсиз. Мен ҳозир Сарик Сумалак, Ахмон Дахмон, Хезим Курбон, Нозим Навруз каби дўстларимни шундай ишга солайки, ниш ураётган кукатлару майса гиёхлар унмай куйсин. Ахир фасллар ичида энг аълоаси булган киш тугаб колса биз нима қиламиз. Келинглар мени ёрдамчилариим уз хунарингизни курсатинг.


Бурон: Хукмимни утказаман, захматлар етказаман.


Жарчи: Йук, йук бурон шошмагин куп хаддингдан ошмагин.

качон енголмайсан заминни ололмайсан.

Уртоклар биргаликда Аямажузни хайдайлик

Дўстлари билан бирга заминдан чикарайлик

Ушанда кунлар исиб юртда мул-кул булади

Майсалар ҳам ниш уриб бахор кулиб келади.

Кани-кани бошладик.


(мусиқа остида хайдашади, мусиқа остида куёш кириб келади)


Куёш: Салом азиз болаларим гулу-райхон лолаларим

Наврузингиз муборак байрам шодлик муборак

Мен куёшман нурларим билан илик, иссик тафтларим билан

Хар тонг мен ҳам шошаман яйраб нурим сочаман.

Бахор келди заминга дарахтлару гулларга

Инсону-жонзотларга айникса дехконларга


(Куёш бобо бойчечак ётган жойдан айланиб утади. Аста-секин иссик тафтидан ок чойшаб кор тагида ётган бойчечак кузгала бошлайди.)


Жарчи: Анна куёш бобо нурингиздан бойчечак ҳам уйгонди.


Бола: Бойчечакнинг боласи кулогида донаси

Донасини олайлик югуриб чиксин онаси.


Бола: Бойчечак гул фаслидир Навруз фаслин наслидир.

Бойчечагим бочечак кутиб олай хушчакчак.


«БОЙЧЕЧАК» АШУЛАСИ.


Бошловчи: Куп утмасдан бурон тиниб Яна биллурдек балкди

Жониворлар яйраб яшнаб кизгалдоклар зармунчок такди.

Барча хушнуд РАҚСИга чорлар сурнайнинг шўх садоси

Наврузнинг шодликларин йукдир чеки адоси.


«СУРНАЙ НАВОСИ» РАҚСИ.


Бошловчи: Салкин сахарларда бодом гулида

Бинафша лабида ерларда бахор

Кушларнинг парвози елларнинг нози

Бахмал водийларда кирлада бахор.


Азиз болажонлар ва меҳмонлар даврамизга гузал Бахорой ташриф буюряпти. Кани Бахоройни карсаклар билан кутиб олайлик.


«БАХОР ВАЛСИ» МУСИҚАСИ.


Бошловчи: Хуш келибсан гузал бахор чин кунгилдан ассалом

Хуш келибсан Яна бир бор сенгадир ширин калом.


Бахорой: Хуш вакт булинг болалар гулу райхон лолалар.

Наврузингиз муборак байрам шодлик муборак.

Мен Бахорой гулларим билан илик куёш нурларим билан

Кушик айтиб шўх ирмокларим елдай уйнаб Кук япрокларим

Меҳмон бўлиб келдим болалар олиб келдим гулу лолаларим.


Болажонлар мен сизларга топишмоклар олиб келганман мен уларсиз гузал Бахорой була олмайман. Топасизларми?


ТОПИШМОКЛАР.


  1. Тошу кумларни суриб тогдан келар югуриб. (Сув)

  2. Бахорда усиб чикдим ям-яшил бўлиб чикди. (Майса)

  3. Нур сочар утли яшар бокай десанг куз камашар. (Куёш)

  4. Узи кизил гузал бирам, кирга ёзар гузал гилам. (Гуллолалар).

  5. Кулсиз оёксиз эшик очар. (Шамол)

  6. У тушганда дала - қир кулади қиқир-қиқир. (Ёмгир)


Рахмат болажонлар жудаям топагон экансизлар. Болажонлар мен яначи сизларга гулларни олиб келганман улар сирли гапира олишади.


(«Узбекистон гулзор» мусиқасига гуллар кириб келиб саф тортиб турадилар)


Ҳамма гуллар: Келди бахор келди бахор биз бахориннг элчиси

Бизни бахор бошлаб келди биз бахорнинг элчиси


Чучмома: ioiiМен утлокнинг кизиман онам бахор гуллола

Мен бахор юлдузиман мен чучмома чучмома.


Бойчечак: Очилдими бойчечак энди харён гул демак.

Чунки бахор элчиси мен миттивой бойчечак


Кокигул: Кимники бор чорбоги усиб ётар гулкоки

Баргларим кунгарадор сап-сарик гулларим бор.


Бинафша: Бинафшаман бинафша навбахорнинг гулиман.

Эрта бахор очилиб сизни хурсанд қиламан.


Лола: Баргим яшил ва таранг шапалокдай хар бири,

Лолага сиз бир каранг гулларнинг энг дилгири.


Атиргал: Атиргулман атиргул, яйраб, кувнаб уйнаб кул.

Мендан ясаб гулдаста мени ҳамма севади.

Гуллар ичра уктамман, хар инсонга ҳамдамман.

Ана шундай атирман ҳамма ёкка татирман.


Кунгирокгул: Буйим баланд кунгирокгул баргим яшил гулим кукич

Шамол дейди кулиб нукул гул юзингдан бергил упич.


«ГУЛЛАР РАҚСИИ».

«БАХОР ГУЛЛАР» АШУЛА.


Бола: Бахор келди гулбахор этагида гул тутиб

Бизга интик лолазор кирлар багрида кутиб


Бола: Атроф тула хар хил гул чучмомаю, бинафша

Бизнинг кукламлар буткул чиройлидир ҳамиша


Бола: Гул богчам кенг кучоги жажжи гулга тулибди.

Кумуш дуппилар кийиб бочечаклар кулибди.


Бола: Куёш жилмаяр Яна бошимиздан сочиб нур

Гуллари куп Ватанда хаётимиз кувнок, хур.


Бахорой: Болажонлар энди лола сайлига марҳамат.



«ЛОЛА САЙРИ» АШУЛА.


Бахорой: Болажонлар улкамизга мен билан биргаликда кушлар ҳам учиб келишган. Ким кушлар тугрисида шеърлар билади.


Бола: Бахор келди элимизга кувонч тулди дилимизга,

Келинг кушлар, учинг кушлар, бизлар дўстмиз доим сизга.


Бола: Бахорни кутдик жуда согинчимиз гул булди.

Кушлар сайраган чогда калблар шодликка тулди.


Бахорой: Энди мен сизларга кушлар хакида топишмоклар айтаман.


Касби доим такир-тукир, кайда илон курса чукир. (лайлак)


Лайлак: Мен кушларга созанда соз чаламан азонда.

Дала даштда юраман ёз гаштини сураман.


Бахорой: Гул устида уста ашулачи. (булбул)


Булбул: Булбул дерлар отимни суриштирсанг отимни

Миттигина кушчаман ошиёним бог-чаман

Сизга айтсам очигин мен гузаллик ошиги.


Бахорой: Ўйнинг шифтида уйи, куйлаб берар хар куни

Бахорда кутиб олиб кузатамиз куз куни (калдиргоч)


Калдиргоч: Калдиргочман калдиргоч эшигингни тезрок оч

Уйга кириб дам олай сунг узимга ин солай

Аслида курувчиман пашшани кирувчиман

Одамларга кулса бахт мен ҳам шодман ҳамма вакт


Бахорой: Бахорда очиб кучок кукка соди аргимчок. (турна)


Турна: Мен турнаман турнаман маконим иссик улка

Солиб доим аргимчок кур-кур деб утамиз

Тизилишиб хар сафар бахор булса кайтамиз


Бахорой: Азиз болажонлар кушларни доим авайлаб-асранг. Улар хеч ҳам нобуд булмасин.



Бола: Кирлару адирлада, тол новдасида

Ариклар лабида кукларда Навруз

Енгил шабоданинг уфиришида

Кушлар парвозида, дилларда Навруз!


Бола: Сув шилдирашида, ялпиз баргида

Бодом куртагида ерларда Навруз!

Тогларда, богларда гул гунчасида

Бепоён далалар елларда Навруз!


Бола: Дўстлар гурунгию кулгуларида

Кушиклар жаранги РАҚСИида Навруз!

Момолар дуосию фотихасида

Кунгил сурурида дилларда Навруз!


Бошловчи: Болалар даврамизга дехконбобо келяптилар!


«ДИЛХИРОЖ» МУСИҚАСИ.


Дехконбобо: Салом болалар Кузи мунчоклар

Келтирдим сизга кукат ва гуллар

Эксангиз уни яшнагай диллар.

Наврузингиз муборак байрам шодлик муборак!


Бошловчи: Рахмат бобожон сизнинг байрамингиз ҳам муборак булсин.


Дехконбобо: Болалар бир топишмогим бор топасизларми?


Болалар: Топамиз!


Дехконбобо: Кеча-кундуз кайнайди дилларни у хушлайди

Витаминга жуда бой есанг биласан мисли той.


Болалар: Сумалак!


Дехконбобо: Жудаям тугри болажонлар. Бу сумалак. Кани менга Ким сумалак тугрисида шеърлар ва ашулалар айтиб беради.


Бола: Дошкозонда кайнаган есанг танинг яйраган

Элни бирга жамлаган дўст кадрдон айлаган

Сумалагу, сумалак!


Бола: Танга дармон сумалак дилга армон сумалак

Еганлар билар таъмин бордир юз хил витамин

Сумалагу.сумалак!


Бола: Бувим солди сумалак пиширолмай биз халак

Суюлиб кетган экан, ун ташладик бир челак.

Мехнат Зое кетмапти ширин бупти сумалак

Энди биз кушниларга сумалак ташиб халак.


«СУМАЛАК» АШУЛАСИ.


Дехконбобо: Э…Рахмат болажонлар! Мени хушнуд эттинглар. Эндичи болажонлар «Ким чаккон» уйинини уйнаймиз. Мен сизларга момоларимиз пиширган сумалакдан олиб келганман. Шу сумалакни Ким биринчи ялаб тугатса у голиб булади.


«КИМ ЧАККОН» УЙИНИ.

Дехконбобо: Рахмат болажонлар! Жудаям чакон, кувнок, зукко болалар экансизлар. Мен ҳам борай, ишлар бошланяпти. Тупрок илиб колди. Далалар мени чорламокда. Бахор эса кутиб турмайди. Сизларнинг ризку - рузингиз барака уругини Айни ерга сепиш вакти. Кани Бахорой юринг улкамизни кезайлик бутун борликни жонлантирайлик. Хайр болажонлар куз фаслида учрашгунча хайр!!!


Бола: Богда уйнаймиз кувнаб гул тутади гулбахор

Шу яшнаган Ватанда биз а бадий бахтиёр.


Бола: Богчамизнинг богида кул ушлашиб уйнаймиз,

Ватанимиз шаъниин кушик қилиб куйлаймиз!


«ЮРТИМДА БАЙРАМ БУЛСИН» АШУЛА












































Қўқон шаҳар 38-сонли мактабгача таълим муассасаси







НАВРЎЗ – БАҲОР


БАЙРАМИ


ЭРТАЛИГИ


СЦЕНАРИЯСИ



















Қўқон-2012













Получите в подарок сайт учителя

Предмет: Классному руководителю

Категория: Уроки

Целевая аудитория: 3 класс.
Урок соответствует ФГОС

Скачать
Navro'z senariy

Автор: Nishonova Gulbahor Hamidjanovna

Дата: 28.04.2020

Номер свидетельства: 548196

Получите в подарок сайт учителя

Видеоуроки для учителей

Курсы для учителей

ПОЛУЧИТЕ СВИДЕТЕЛЬСТВО МГНОВЕННО

Добавить свою работу

* Свидетельство о публикации выдается БЕСПЛАТНО, СРАЗУ же после добавления Вами Вашей работы на сайт

Удобный поиск материалов для учителей

Ваш личный кабинет
Проверка свидетельства