kopilkaurokov.ru - сайт для учителей

Создайте Ваш сайт учителя Курсы ПК и ППК Видеоуроки Олимпиады Вебинары для учителей

Конспект воспитательного часа на тему "Оталар жасорати унутилмайди."

Нажмите, чтобы узнать подробности

Оталар жасорати унутилмайди.

Музаффар зотларга мотам ножоиз,

Уларнинг ҳаққидир фақат ифтихор.

Биз мағрур бош эгсак ўшалар боис,

Уларга лойиқдир энг олий ашъор.

 

                        Жасур нажоткорлар саф қаторида

                        Сайрам йигитининг номин ҳам кушод.

                        Ғалаба айёмининг бу наҳорида

                        Азиз оталаримизни этмоқдамиз ёд.

ХХ асрнинг Улуғ Ватан уруши деб аталган даврида халқимиз қозонган буюк Ғалаба – биргалашиб кураш олиб боришнинг мумкинлигини исботловчи тарихнинг муҳим сабоқларидан биридир.

        Озодлик уруши 1418 кун давом этди. Ҳар кўклам ана шунча вақт интизорлик билан кутган 1945 йилнинг 9 май – унутилмас ғалабасини яна қайта жонлантиради. Орадан неча йиллар ўтибди-ю, ҳамон ўша уруш солган алам изларини кўрамиз. Миллионлаб энг довюрак ўғил-қизларимиз юрт учун, Она Ватан учун, бахтли келажак учун азиз жонларини фидо этдилар.

1941 йил 22 июнда Гитлерчилар Германияси уруш эълон қилмасдан Совет Иттифоқига бостириб келди. Гитлерчилар Германияси “Барбарис” плани асосида СССРни 2-3 ой ичида босиб олишмоқчи эдилар. Улар СССРни тарқоқ, жипс эмас деб ҳисоблар эди.

Немис фашист босқинчиларининг бехосдан қилган ҳужуми жангчиларимизнинг чегара  ўлкаларимиздаги шаҳар ва қишлоқларни бирин кетин ташлаб чиқишига сабаб бўлди. Улар қалбларида чексиз алам ва келгуси ғалабага қатъий ишонч билан чекиндилар.

Улуғ Ватан уруши 1196164 Қозоғистон фуқорасини жалб этиб, улардан ярми Ватан ҳимояси учун қурбон бўлди.

Сайрам туманимиздан 20195 йигит фронтга отланиб, шулардан 8115 нафари Ватан озодлиги йўлида қурбон бўлди. Шулар ичида қуйидаги тумандошларимиз УВУда Совет Иттифоқи Қаҳрамони унвонига эга бўлдилар:

1.   Зиямат Ҳусанов.            3.   Тоштемир Рустемов.

2.   Бўтабой Содиқов.         4.  Владимир Вишневский.

Уларнинг қаҳрамонлигини бугунги авлод ифтихор билан тилга олади.

Кўп миллатли Совет халқининг немис фашист босқинчиларига қарши олиб борган муқаддас Улуғ Ватан уруши, унинг томомила Ғалабаси билан якунланди. 1945 йил 8 май куни Берлин шаҳрида фашистлар Германияси бутунлай капитуляция қилинганлиги ҳақидаги акт имзоланди.

Йиллар ўтди, лекин ота ёки она ҳамон жигарбандидан умид узмади. Ҳар баҳор номаълум солдат ҳайкалини зиёрат қилади. Соғинчу умидларини изҳор қилади.

1945 йилнинг 9 майини бутун дунё халқлари ҳеч қачон унутмайди. Ўша кундан буён неча йиллар ўтибдики, биз ватанимиз озодлиги, тинчлиги учун жанга кирган, ўз жонларини фидо этган юртдошларимизни ҳеч қачон унутмаймиз.     Ҳар доим фахр ва ғурур билан ёдга оламиз.

Вы уже знаете о суперспособностях современного учителя?
Тратить минимум сил на подготовку и проведение уроков.
Быстро и объективно проверять знания учащихся.
Сделать изучение нового материала максимально понятным.
Избавить себя от подбора заданий и их проверки после уроков.
Наладить дисциплину на своих уроках.
Получить возможность работать творчески.

Просмотр содержимого документа
«Конспект воспитательного часа на тему "Оталар жасорати унутилмайди."»

Оталар жасорати унутилмайди.


Музаффар зотларга мотам ножоиз,

Уларнинг ҳаққидир фақат ифтихор.

Биз мағрур бош эгсак ўшалар боис,

Уларга лойиқдир энг олий ашъор.


Жасур нажоткорлар саф қаторида

Сайрам йигитининг номин ҳам кушод.

Ғалаба айёмининг бу наҳорида

Азиз оталаримизни этмоқдамиз ёд.


ХХ асрнинг Улуғ Ватан уруши деб аталган даврида халқимиз қозонган буюк Ғалаба – биргалашиб кураш олиб боришнинг мумкинлигини исботловчи тарихнинг муҳим сабоқларидан биридир.


Озодлик уруши 1418 кун давом этди. Ҳар кўклам ана шунча вақт интизорлик билан кутган 1945 йилнинг 9 май – унутилмас ғалабасини яна қайта жонлантиради. Орадан неча йиллар ўтибди-ю, ҳамон ўша уруш солган алам изларини кўрамиз. Миллионлаб энг довюрак ўғил-қизларимиз юрт учун, Она Ватан учун, бахтли келажак учун азиз жонларини фидо этдилар.


1941 йил 22 июнда Гитлерчилар Германияси уруш эълон қилмасдан Совет Иттифоқига бостириб келди. Гитлерчилар Германияси “Барбарис” плани асосида СССРни 2-3 ой ичида босиб олишмоқчи эдилар. Улар СССРни тарқоқ, жипс эмас деб ҳисоблар эди.


Немис фашист босқинчиларининг бехосдан қилган ҳужуми жангчиларимизнинг чегара ўлкаларимиздаги шаҳар ва қишлоқларни бирин кетин ташлаб чиқишига сабаб бўлди. Улар қалбларида чексиз алам ва келгуси ғалабага қатъий ишонч билан чекиндилар.

Улуғ Ватан уруши 1196164 Қозоғистон фуқорасини жалб этиб, улардан ярми Ватан ҳимояси учун қурбон бўлди.


Сайрам туманимиздан 20195 йигит фронтга отланиб, шулардан 8115 нафари Ватан озодлиги йўлида қурбон бўлди. Шулар ичида қуйидаги тумандошларимиз УВУда Совет Иттифоқи Қаҳрамони унвонига эга бўлдилар:

1. Зиямат Ҳусанов. 3. Тоштемир Рустемов.

2. Бўтабой Содиқов. 4. Владимир Вишневский.

Уларнинг қаҳрамонлигини бугунги авлод ифтихор билан тилга олади.


Кўп миллатли Совет халқининг немис фашист босқинчиларига қарши олиб борган муқаддас Улуғ Ватан уруши, унинг томомила Ғалабаси билан якунланди. 1945 йил 8 май куни Берлин шаҳрида фашистлар Германияси бутунлай капитуляция қилинганлиги ҳақидаги акт имзоланди.


Йиллар ўтди, лекин ота ёки она ҳамон жигарбандидан умид узмади. Ҳар баҳор номаълум солдат ҳайкалини зиёрат қилади. Соғинчу умидларини изҳор қилади.


1945 йилнинг 9 майини бутун дунё халқлари ҳеч қачон унутмайди. Ўша кундан буён неча йиллар ўтибдики, биз ватанимиз озодлиги, тинчлиги учун жанга кирган, ўз жонларини фидо этган юртдошларимизни ҳеч қачон унутмаймиз. Ҳар доим фахр ва ғурур билан ёдга оламиз.




Получите в подарок сайт учителя

Предмет: Классному руководителю

Категория: Уроки

Целевая аудитория: 4 класс

Скачать
Конспект воспитательного часа на тему "Оталар жасорати унутилмайди."

Автор: Мусаева Фотима Абдимуталовна

Дата: 09.10.2017

Номер свидетельства: 431500


Получите в подарок сайт учителя

Видеоуроки для учителей

Курсы для учителей

ПОЛУЧИТЕ СВИДЕТЕЛЬСТВО МГНОВЕННО

Добавить свою работу

* Свидетельство о публикации выдается БЕСПЛАТНО, СРАЗУ же после добавления Вами Вашей работы на сайт

Удобный поиск материалов для учителей

Ваш личный кабинет
Проверка свидетельства