kopilkaurokov.ru - сайт для учителей

Создайте Ваш сайт учителя Курсы ПК и ППК Видеоуроки Олимпиады Вебинары для учителей

Конспект воспитательного часа на тему "НАВРЎЗ – ЯНГИ ЙИЛ БАЙРАМИ!."

Нажмите, чтобы узнать подробности

МавзуНАВРЎЗ – ЯНГИ ЙИЛ БАЙРАМИ!

Дарс мақсади:  Ўқувчиларга қадимий удумларимизни ҳар доим ёдда      

                 сақлаб, уларни эъзозлашни ўргатиш. Наврўзда бажарила-

                  диган   ишлару, пишириладиган таомлар тўғрисида

ўқувчиларда тушунчалар ҳосил қилиш.

          Сочиб хушрўй лолалар,

Қалбларда шўх наволар.

Куйлаб қўшиқ-аллалар,

Наврўзи Олам келди.

 

            Дилда қолмай зарра ғам,

            Суҳбат қуриб жамул-жам.

Биз-ла бўлай деб ҳамдам,

            Наврўзи Олам келди.

 

Наврўз — халқимизнинг энг қадимий, чинакам миллий байрамларидан. Бу айёмни ўзбеклар қадим-қадимдан янги бошланадиган йилнинг илк куни сифатидагина эмас, балки меҳнат, саҳоват, меҳру-оқибат ва сайру-саёҳат байрами сифатида ҳам тантанали нишонлаб келган. Бобокалонларимиз "Ҳар кунинг ўлсун Наврўз." деб бежиз айтмаганлар.

Маълумки, Наврўз байрами нишонланадиган кун кеча билан кундуз тенг келган кундир. Қолаверса, шу баҳор лаҳзалари табиатнинг уйғониш даврига тўғри келади. Дарахтларнинг куртаклари ниш уриб, чаман-чаман очила бошлайди. Кунлар илийди, торлардаги қорлар эриб, жилғаларда зилол сув оқа бошлайди.

Наврўз кунлари ўзига хос шукуҳли, тароватли, бир сўз билан айтганда, ғоят файзли. Бу кунларда, шоир айтганидек:

Боғбон кетар боғига,

Чўпон кетар тоғига.

Боларилар ғувиллаб,

Қўнар гул япроғига.

Дарҳақиқат шундай, Наврўз кунлари бободеҳқон янги йилнинг баракали дастурхони учун ерга уруғ қадайди. Боғбонлар эса яхши ният билан кўчат ўтқазишади, дарахтларга шакл беришади. Қисқа қилиб айтганда, мўл ҳосил учун замин яратилади. Булар Наврўзнинг меҳнат байрами эканлигидан далолатдир.

Мумтоз шоир Фурқат бир ғазалида:

"Фасли Навбаҳор ўлди,

Кетибон зимистонлар.

Дўстлар, ғаниматдур,

Сайр этинг гулистонлар",

деб хитоб қилганида, минг карра ҳақ эди. Ахир йилнинг энг сўлим, энг беғубор, қолаверса, энг қутлуғ кунларида қиш бўйи димиққан инсоннинг табиат бағрига отилиши ҳам заруратда! Айниқса, ёшларимиз учун бу жуда завқли.

Наврўз кунларида халқимизнинг сумалак, ҳалим, кўк сомса, кўк чучвара каби таомлар пишириш одати ҳам ғоят қадимий ва хайрлидир. Ўзингизга аён, инсон организми қиш бўйи толиқиб, турли дармон дориларга муҳтожлик сезилади. Шундай экан, Наврўзнинг таомлари жуда асқотади.

Яна, шуниси қувонарлики, баҳорга ташна юраклари ажиб ҳис-туйғуларга йўғрилган кишилар бу таомларни кўпинча ўзаро йиғилиб, ҳамкорликда тайёрлашади ва шу жараёнда ҳазил-мутойиба, куй-қўшиқларни авж олдириб, лапарлар айтиб, рақсга тушиб, хурсандчилик қилишади, диллари яйрайди.

Дарвоқе, Наврўз таомлари орасида энг оммавийси сумалакдир. Бу хушхўр таомнинг юзага келиш тарихига оид турли ривоятлар бор. Улардан бирида қайд қилинишича, қадим замонда айни иликузди, баҳор кунларида бир қашшоқ оилада егуликка ҳеч вақо қолмабди. Экиб қўйган буғдойидан бир ҳовуч илдиз олиб келиб қозонга ташлабди-да, сув қуйиб қайнатаверибди. Кун ботгач, тунда ҳам қайнаттаверибди. Ниҳоят, тонг отиб, олам чароған бўлганида, қайнатмани тотиб кўрса, хушхўр таом бўлибди. Қувонганидан дарҳол уни сузиб, болаларига едирибди ва бу таомга сумалак деб ном қўйибди.

            Халқимиз орасида сумалакнинг тагига олмаслиги учун қозонга ташланадиган тош кишига омад келтиради дейишади. Сумалак ковлаётиб, неки ният қилсанг, сени унга Оллоҳ етказади, деган бир – биридан ажойиб гаплар ҳам юрадики, уларнинг рост экнига  ишонасан киши. Шу боисдан ҳам сумалак пиширилаётганида, уни колаб турилган капкир кўпинча маросим иштирокчилари томонидан талаш бўлиб туради. Сумалак пишгач, унинг ичидан чиққан тошчалар болалар ўртасида талаш бўлиб кетади.

Наврўз — саҳоват, меҳр-оқибат байрами ҳамдир. Байрам кунлари бели бақувват кишилар камбағал, ёрдамга муҳтож одамларга мурувват кўрсатадилар, кексалар, етим-есирлар, бева-бечоралар ҳолидан хабар оладилар, уларга турли эҳсонлар улашадилар, ширин сўзлар билан кўнгилларини кўтарадилар.

Суюкли байрамимиз қора кунларни х.ам бошидан кечирган: Шўро ҳукмдорлиги вақтида Наврўзга диний байрам деб қаралган. У қора кунларни хотирлаб, устоз шоиримиз Абдулла Орипов шундай деб ёзган эди:

Сен бизни кечиргин, эй Наврўзимиз,

Ғафлатда чалғиди ул кун кўзимиз.

Юзингга шапалоқ тортиб юбордик,

Шўрпахта босамиз, энди ўзимиз.

Наврўзимизнинг халқимизга қайтарилиши, шубҳасиз, истиқлол туфайлидир. Элбошимиз Қозоғистон халқларини Наврўз билан шахсан табриклашни канда қилмайди, байрамни тантанали нишонлашга бош-қош бўлади, десак адашмаган бўламиз.

Байрам кунлари вилоятимиздаги барча шаҳару қишлоқларда дошқозонларда пиширилган сумалаклару паловлар аҳолига бепул тарқатилмокда. Карнай-сурнай садолари янграйди, ҳофизу-раққосалар ўз санъатларини намойиш этиб, лапар айтиш авж олмоқда. Ўтказилаётган спорт ўйинлари, айниқса, полвонлар кураши ва улоқлар томошабинларда катта таассурот қолдирмоқда.

Халқимиз бу йилги Наврўзни ҳар қачонгидан ҳам кўтаринки руҳ билан кутиб олиш тараддудида. Кўчаларда байрам руҳи кезмоқда. Баҳор нафасини эслатувчи безаклар баҳру-дилингизни очади. Юртимизга олам-олам қувонч, қут-барака олиб келаётган муборак Наврўз байрамингиз қутлуғ булсин, азиз юртдошлар!

Вы уже знаете о суперспособностях современного учителя?
Тратить минимум сил на подготовку и проведение уроков.
Быстро и объективно проверять знания учащихся.
Сделать изучение нового материала максимально понятным.
Избавить себя от подбора заданий и их проверки после уроков.
Наладить дисциплину на своих уроках.
Получить возможность работать творчески.

Просмотр содержимого документа
«Конспект воспитательного часа на тему "НАВРЎЗ – ЯНГИ ЙИЛ БАЙРАМИ!."»

Мавзу: НАВРЎЗ – ЯНГИ ЙИЛ БАЙРАМИ!


Дарс мақсади: Ўқувчиларга қадимий удумларимизни ҳар доим ёдда

сақлаб, уларни эъзозлашни ўргатиш. Наврўзда бажарила-

диган ишлару, пишириладиган таомлар тўғрисида

ўқувчиларда тушунчалар ҳосил қилиш.


Сочиб хушрўй лолалар,

Қалбларда шўх наволар.

Куйлаб қўшиқ-аллалар,

Наврўзи Олам келди.


Дилда қолмай зарра ғам,

Суҳбат қуриб жамул-жам.

Биз-ла бўлай деб ҳамдам,

Наврўзи Олам келди.


Наврўз — халқимизнинг энг қадимий, чинакам миллий байрамларидан. Бу айёмни ўзбеклар қадим-қадимдан янги бошланадиган йилнинг илк куни сифатидагина эмас, балки меҳнат, саҳоват, меҳру-оқибат ва сайру-саёҳат байрами сифатида ҳам тантанали нишонлаб келган. Бобокалонларимиз "Ҳар кунинг ўлсун Наврўз..." деб бежиз айтмаганлар.

Маълумки, Наврўз байрами нишонланадиган кун кеча билан кундуз тенг келган кундир. Қолаверса, шу баҳор лаҳзалари табиатнинг уйғониш даврига тўғри келади. Дарахтларнинг куртаклари ниш уриб, чаман-чаман очила бошлайди. Кунлар илийди, торлардаги қорлар эриб, жилғаларда зилол сув оқа бошлайди.

Наврўз кунлари ўзига хос шукуҳли, тароватли, бир сўз билан айтганда, ғоят файзли. Бу кунларда, шоир айтганидек:

Боғбон кетар боғига,

Чўпон кетар тоғига.

Боларилар ғувиллаб,

Қўнар гул япроғига...

Дарҳақиқат шундай, Наврўз кунлари бободеҳқон янги йилнинг баракали дастурхони учун ерга уруғ қадайди. Боғбонлар эса яхши ният билан кўчат ўтқазишади, дарахтларга шакл беришади. Қисқа қилиб айтганда, мўл ҳосил учун замин яратилади. Булар Наврўзнинг меҳнат байрами эканлигидан далолатдир.

Мумтоз шоир Фурқат бир ғазалида:

"Фасли Навбаҳор ўлди,

Кетибон зимистонлар.

Дўстлар, ғаниматдур,

Сайр этинг гулистонлар",

деб хитоб қилганида, минг карра ҳақ эди. Ахир йилнинг энг сўлим, энг беғубор, қолаверса, энг қутлуғ кунларида қиш бўйи димиққан инсоннинг табиат бағрига отилиши ҳам заруратда! Айниқса, ёшларимиз учун бу жуда завқли.

Наврўз кунларида халқимизнинг сумалак, ҳалим, кўк сомса, кўк чучвара каби таомлар пишириш одати ҳам ғоят қадимий ва хайрлидир. Ўзингизга аён, инсон организми қиш бўйи толиқиб, турли дармон дориларга муҳтожлик сезилади. Шундай экан, Наврўзнинг таомлари жуда асқотади.

Яна, шуниси қувонарлики, баҳорга ташна юраклари ажиб ҳис-туйғуларга йўғрилган кишилар бу таомларни кўпинча ўзаро йиғилиб, ҳамкорликда тайёрлашади ва шу жараёнда ҳазил-мутойиба, куй-қўшиқларни авж олдириб, лапарлар айтиб, рақсга тушиб, хурсандчилик қилишади, диллари яйрайди.

Дарвоқе, Наврўз таомлари орасида энг оммавийси сумалакдир. Бу хушхўр таомнинг юзага келиш тарихига оид турли ривоятлар бор. Улардан бирида қайд қилинишича, қадим замонда айни иликузди, баҳор кунларида бир қашшоқ оилада егуликка ҳеч вақо қолмабди. Экиб қўйган буғдойидан бир ҳовуч илдиз олиб келиб қозонга ташлабди-да, сув қуйиб қайнатаверибди. Кун ботгач, тунда ҳам қайнаттаверибди. Ниҳоят, тонг отиб, олам чароған бўлганида, қайнатмани тотиб кўрса, хушхўр таом бўлибди. Қувонганидан дарҳол уни сузиб, болаларига едирибди ва бу таомга сумалак деб ном қўйибди.

Халқимиз орасида сумалакнинг тагига олмаслиги учун қозонга ташланадиган тош кишига омад келтиради дейишади. Сумалак ковлаётиб, неки ният қилсанг, сени унга Оллоҳ етказади, деган бир – биридан ажойиб гаплар ҳам юрадики, уларнинг рост экнига ишонасан киши. Шу боисдан ҳам сумалак пиширилаётганида, уни колаб турилган капкир кўпинча маросим иштирокчилари томонидан талаш бўлиб туради. Сумалак пишгач, унинг ичидан чиққан тошчалар болалар ўртасида талаш бўлиб кетади.

Наврўз — саҳоват, меҳр-оқибат байрами ҳамдир. Байрам кунлари бели бақувват кишилар камбағал, ёрдамга муҳтож одамларга мурувват кўрсатадилар, кексалар, етим-есирлар, бева-бечоралар ҳолидан хабар оладилар, уларга турли эҳсонлар улашадилар, ширин сўзлар билан кўнгилларини кўтарадилар.

Суюкли байрамимиз қора кунларни х.ам бошидан кечирган: Шўро ҳукмдорлиги вақтида Наврўзга диний байрам деб қаралган. У қора кунларни хотирлаб, устоз шоиримиз Абдулла Орипов шундай деб ёзган эди:

Сен бизни кечиргин, эй Наврўзимиз,

Ғафлатда чалғиди ул кун кўзимиз.

Юзингга шапалоқ тортиб юбордик,

Шўрпахта босамиз, энди ўзимиз.

Наврўзимизнинг халқимизга қайтарилиши, шубҳасиз, истиқлол туфайлидир. Элбошимиз Қозоғистон халқларини Наврўз билан шахсан табриклашни канда қилмайди, байрамни тантанали нишонлашга бош-қош бўлади, десак адашмаган бўламиз.

Байрам кунлари вилоятимиздаги барча шаҳару қишлоқларда дошқозонларда пиширилган сумалаклару паловлар аҳолига бепул тарқатилмокда. Карнай-сурнай садолари янграйди, ҳофизу-раққосалар ўз санъатларини намойиш этиб, лапар айтиш авж олмоқда. Ўтказилаётган спорт ўйинлари, айниқса, полвонлар кураши ва улоқлар томошабинларда катта таассурот қолдирмоқда.

Халқимиз бу йилги Наврўзни ҳар қачонгидан ҳам кўтаринки руҳ билан кутиб олиш тараддудида. Кўчаларда байрам руҳи кезмоқда. Баҳор нафасини эслатувчи безаклар баҳру-дилингизни очади. Юртимизга олам-олам қувонч, қут-барака олиб келаётган муборак Наврўз байрамингиз қутлуғ булсин, азиз юртдошлар!







Получите в подарок сайт учителя

Предмет: Классному руководителю

Категория: Уроки

Целевая аудитория: 4 класс

Скачать
Конспект воспитательного часа на тему "НАВРЎЗ – ЯНГИ ЙИЛ БАЙРАМИ!."

Автор: Сулайманова Гулмира Мубараковна

Дата: 09.10.2017

Номер свидетельства: 431501


Получите в подарок сайт учителя

Видеоуроки для учителей

Курсы для учителей

Распродажа видеоуроков!
1590 руб.
2270 руб.
1450 руб.
2070 руб.
ПОЛУЧИТЕ СВИДЕТЕЛЬСТВО МГНОВЕННО

Добавить свою работу

* Свидетельство о публикации выдается БЕСПЛАТНО, СРАЗУ же после добавления Вами Вашей работы на сайт

Удобный поиск материалов для учителей

Проверка свидетельства