kopilkaurokov.ru - сайт для учителей

Создайте Ваш сайт учителя Курсы ПК и ППК Видеоуроки Олимпиады Вебинары для учителей

Maqola:''Kitob ma'naviy xazina''.

Нажмите, чтобы узнать подробности

Kitob haqida maqola:"Kitob ma'naviy xazina''.Kitob haqida bilimlarni boyitish.Kitob manaviy boylik. 

Вы уже знаете о суперспособностях современного учителя?
Тратить минимум сил на подготовку и проведение уроков.
Быстро и объективно проверять знания учащихся.
Сделать изучение нового материала максимально понятным.
Избавить себя от подбора заданий и их проверки после уроков.
Наладить дисциплину на своих уроках.
Получить возможность работать творчески.

Просмотр содержимого документа
«Maqola:''Kitob ma'naviy xazina''.»

КИТОБ – маънавий хазина

КИТОБ – маънавий хазина

Китоб барча бунёдкорлик, яратувчанлик ва акл-идрокнинг, илму донишнинг асосидир, хаётни ў ргатувчи мураббийдир    Амир Темур

Китоб барча бунёдкорлик,

яратувчанлик ва акл-идрокнинг,

илму донишнинг асосидир, хаётни

ў ргатувчи мураббийдир

Амир Темур

Китоб — инсоннинт энг яқин дўсти ва маслаҳатчиси, ақл қайроғи ва билим манбаидир. Китоб фикрлаш қуроли, хазиналар калити, тафаккур манбаи бўлгани учун ҳам халқимиз уни нондай азиз, мўътабар ва муқаддас деб ҳисоблаган. Шунинг учун китобга муҳаббат, уни қадрлаш, ўқишга иштиёқ халқимизнинт қон-қонига сингиб кетган. Китоб – инсоннинг эркин фикрлаши, дунё қарашининг кенгайиши, ақлан етук бўлиши, маънавиятининг шаклланишида асосий ўринни эгаллайди. Китоб ўқиган инсоннинг ақли чархланиб, маънавияти бойиб етуклик сари илдамлайверади.
  • Китоб — инсоннинт энг яқин дўсти ва маслаҳатчиси, ақл қайроғи ва билим манбаидир. Китоб фикрлаш қуроли, хазиналар калити, тафаккур манбаи бўлгани учун ҳам халқимиз уни нондай азиз, мўътабар ва муқаддас деб ҳисоблаган. Шунинг учун китобга муҳаббат, уни қадрлаш, ўқишга иштиёқ халқимизнинт қон-қонига сингиб кетган. Китоб – инсоннинг эркин фикрлаши, дунё қарашининг кенгайиши, ақлан етук бўлиши, маънавиятининг шаклланишида асосий ўринни эгаллайди. Китоб ўқиган инсоннинг ақли чархланиб, маънавияти бойиб етуклик сари илдамлайверади.
Китобни инсон тафаккурининг қанотларига ўхшатишган. Зеро, тафаккури, фикр доираси кенг, маърифатли кишилар жамиятнинг чинакам бойлигидир. Аксинча, ҳаётда рўй бериб турадиган айрим нохушликлар илдизи эса маърифатсизлик, китоб ўқимасликнинг аччиқ меваси.  Темирни занг кемирганидек, одамни ҳам маънавиятсизлик мўрт қилади. Маънавият эса инсонга китоб ўқиш орқали юқади.  Ҳар қандай янгилик ҳам бир кун эскиради. Бироқ инсониятнинг минг-мингйиллар давомида қўлга киритган ақлий ҳамда фикрий дурдоналарини ўзида жамлаган китоблар асло эскирмайди. Бинобарин, китоб-ҳамиша илм-маърифат, адоб ва ахлоқ манбаи бўлиб келган.  Бутунги кунда ёш авлодни миллий қадриятлар руҳда тарбиялашда ҳам китобдан кўра қудратлироқ восита йўқ.
  • Китобни инсон тафаккурининг қанотларига ўхшатишган. Зеро, тафаккури, фикр доираси кенг, маърифатли кишилар жамиятнинг чинакам бойлигидир. Аксинча, ҳаётда рўй бериб турадиган айрим нохушликлар илдизи эса маърифатсизлик, китоб ўқимасликнинг аччиқ меваси.
  • Темирни занг кемирганидек, одамни ҳам маънавиятсизлик мўрт қилади. Маънавият эса инсонга китоб ўқиш орқали юқади. Ҳар қандай янгилик ҳам бир кун эскиради. Бироқ инсониятнинг минг-мингйиллар давомида қўлга киритган ақлий ҳамда фикрий дурдоналарини ўзида жамлаган китоблар асло эскирмайди. Бинобарин, китоб-ҳамиша илм-маърифат, адоб ва ахлоқ манбаи бўлиб келган.
  • Бутунги кунда ёш авлодни миллий қадриятлар руҳда тарбиялашда ҳам китобдан кўра қудратлироқ восита йўқ.
Китоб — қалбни тарбиялайди, онгу шуурни чархлаб, руҳни  озиқлантиради. Шу боис ҳамиша унгаэҳтиёж бор. Гарчи инсон зоти моддий манфаатлар, замон янгиликларимизга осонгина тушиб борса-да, алал оқибат зерикади, асл ўзлигини соғинади, унга қайтишни истайди. Ана шундай пайтда адабиётнинг қадри билинади, унинг зарурати англанади. Зотан, яхши китоб кишининг кўнгил ойнасини поклайди, уни фикрлашга, тушунишга ундайди. Китоб – билим булоғи. Бу булоқдан баҳра олмаган инсон жоҳилликка юз тутади. У ҳар қандай тубанликка қўл уриши, инсонийликни, виждонини арзимаган нарсага сотиб юбориши мумкин. Жамиятда китобхонлик қай даражада кенг оммалашган бўлса, зиёли аҳли шунчалик кўп бўлади, ўз навбатида бу жойда умуминсоний қадриятлар барқарор турмуш тарзига айланади.

Китоб — қалбни тарбиялайди, онгу шуурни чархлаб, руҳни озиқлантиради. Шу боис ҳамиша унгаэҳтиёж бор. Гарчи инсон зоти моддий манфаатлар, замон янгиликларимизга осонгина тушиб борса-да, алал оқибат зерикади, асл ўзлигини соғинади, унга қайтишни истайди. Ана шундай пайтда адабиётнинг қадри билинади, унинг зарурати англанади. Зотан, яхши китоб кишининг кўнгил ойнасини поклайди, уни фикрлашга, тушунишга ундайди. Китоб – билим булоғи. Бу булоқдан баҳра олмаган инсон жоҳилликка юз тутади. У ҳар қандай тубанликка қўл уриши, инсонийликни, виждонини арзимаган нарсага сотиб юбориши мумкин. Жамиятда китобхонлик қай даражада кенг оммалашган бўлса, зиёли аҳли шунчалик кўп бўлади, ўз навбатида бу жойда умуминсоний қадриятлар барқарор турмуш тарзига айланади.

  • Чиндан ҳам, ота-боболаримиз азалдан китобга ўзгача эҳтиром билан қарашган, фарзандларини ҳам бу илм булоғига чексиз ҳурмат руҳида тарбиялашган. Улар китобнинг мўъжиза эканига, уни ўқиган одам, бошқалардан, албатта, фарқланишига ишонишган. Шунданми, илм аҳлига ҳавас ва эҳтиром билан муносабатда бўлишган.
  • Тарихдан бизга маълумки, илгари Яссавий, Бедил, Фузулий, Махтумқули, Машраб ғазалларини ёд билмаслик ор саналган. Ўтмишда хориждан юртимизга саёҳат ёки тижорат ниятида келган машҳур шахслар бу ердаги кутубхоналар ва китоб дўконларининг кўплиги ва китобларнинг хилма-хиллигини кўриб хайратланганлар.
Марказий Осиёда Сомонийлар, Қораҳонийлар, Салжуқийлар, Хоразмшоҳлар, Темурийлар, Шайбонийлар каби сулолалар ҳукмронлиги даврида кутубхоналар ва китоб дўконлари айниқса, жуда кенг тарқалган. Уларда нафақат юртимизда етилиб чиққан алломалар, балки ўз замонаси илм-фанининг етук намоёндаларининг асарлари мавжуд бўлган. Фаннинг барча соҳаларидаги асарлар ана шу китоблардан олинган мустаҳкам пойдевор асосида яратилган.

Марказий Осиёда Сомонийлар, Қораҳонийлар, Салжуқийлар, Хоразмшоҳлар, Темурийлар, Шайбонийлар каби сулолалар ҳукмронлиги даврида кутубхоналар ва китоб дўконлари айниқса, жуда кенг тарқалган. Уларда нафақат юртимизда етилиб чиққан алломалар, балки ўз замонаси илм-фанининг етук намоёндаларининг асарлари мавжуд бўлган. Фаннинг барча соҳаларидаги асарлар ана шу китоблардан олинган мустаҳкам пойдевор асосида яратилган.

  • Китоблар ўзининг мураккаблигига кўра турлича бўлган. Марказий Осиё китоб дўконларида хорижлик алломалар асарларининг таржималари ҳам, уларга ёзилган шарҳлар ҳам бирдек тарқалган. Жумладан, Европада “avisenna” номи билан машҳур бўлган  Абу Али ибн Сино ўзи тушунолмаган юнон файласуфи Арасту (Европада Аристотел) нинг фалсафий асарини юртдошларимиз фароблик файласуф Абу Наср Фаробийнинг унга ёзган шарҳини ўқигач тушуна олган. Ибн Сино бу китобни Бухородаги китоб бозоридаги дўконларнинг биридан сотиб олган. Яхши китоб мисол хазина. Аммо хазина қачон ўз моҳиятини йўқотган? Яхши китоб деганда биз одамларга фойдаси тегадиган, уларнинг онги, маданиятини кўтарадиган, қарашларини илғормав­қеларга кўтарадиган, яъни кишига беминнат маънавий ҳамроҳ ва мададкор бўла оладиган китобларни тушунамиз.

Дунёда бу ҳаётда китобдан гўзал нарса йўқ!? Тасаввур қилинг: Кўз ўнгингизда икки юз, уч юз саҳифалик қалин бир китоб... Бу асар нималар ва кимлар ҳақида ёзилган, қай мавзудан баҳс этилмоқда? Билмайсиз... Фақат асарнинг муқоваси устидаги номини ўқияпсиз, холос. Муаллифи ҳам нотаниш, шу пайтгача унинг номини эшитмагансиз. Бу асар ҳақида билганингиз биргина нарса, бу адабий асарнинг жанри-роман.

  • Тамом, бошқа нарсани билмайсиз. Билганингиз шу-шу.
  • Ҳеч иккиланмасдан, китобни варақланг, балки унинг ичидаги аламлар, севинчлар, муҳаббат ёки нафрат сизни қизиқтирар; жуда бўлмаганда, асарнинг янги бир қанча қаҳрамонлариуларнинг ҳаёти, қисмати билан танишарсиз. Улар билан бир неча соат ёки бир неча кун бирга яшайсиз, роман қаҳрамонининг сирларини балки ўзингизни кимдан ҳам яхшироқ кўргансиз. Балки, улар сизга маъқул келиб қолса, ғойибона улар билан дўст тутинсангиз уларнинг қайғусини ўзингизники каби қабул этиб, ҳатто кўз ёш хам тўкасиз, қаҳрамонларнинг масрур хаётидан қалбингиз қувончга тўлиб севинарсиз. Қўп китоб ўқиган, ҳикоя ва романлар ўқиб вақтини, умрини мутолаага сарф этган киши умрида асло ёлғиз қолмайди. Китобга ҳеч қачон ва ҳеч вақт беписанд назар билан қарамаслик керак .

Зеро, китоб — қалб чироғи, тафаккур қаноти. Айниқса, босма китобдан таралаётган ва электрон нашрдан топиб бўлмайдиган ўзига хос ёқимли ҳидни туйиб, варақлаш асносида мўъжизавий саҳифаларнинг сирли шитирлашидан кўнгил чексиз завққа тўлган ҳолда, китоб мутолаа қилиш, унинг мазмуни ҳақида тенгдошлар билан фикрлашишнинг ҳузур-ҳаловати тамоман ўзгачадир.

Зеро, китоб — қалб чироғи, тафаккур қаноти. Айниқса, босма китобдан таралаётган ва электрон нашрдан топиб бўлмайдиган ўзига хос ёқимли ҳидни туйиб, варақлаш асносида мўъжизавий саҳифаларнинг сирли шитирлашидан кўнгил чексиз завққа тўлган ҳолда, китоб мутолаа қилиш, унинг мазмуни ҳақида тенгдошлар билан фикрлашишнинг ҳузур-ҳаловати тамоман ўзгачадир.

  • Соҳибқирон Амир Темур таъбири билан айтганда, «Китоб (битиг) барча бунёдкорлик, яратувчилик ва ақл-идрокнинг, илму донишнинг асосидир, ҳаётни яратувчи мураббийдир». Шу маънода, шаклидан қатъи назар, барча китоблар миллий ўзлигимиз ҳамда умуминсоний қадриятларни тарғиб этишга хизмат қилиши айни муддао.
Баркамол авлодларни ўстириб вояга етказиш, келажакда фаровон турмуш қуришни орзу қилиб интилиб яшаётган ҳар қандай жамият, шу жумладан ўзбек халқининг ҳам азалий орзусидир. Хулоса ўрнида Абдураҳмон Жомий ҳазратларининг қуйидаги мисраларини ёдга олиш ўринлидир:
  • Баркамол авлодларни ўстириб вояга етказиш, келажакда фаровон турмуш қуришни орзу қилиб интилиб яшаётган ҳар қандай жамият, шу жумладан ўзбек халқининг ҳам азалий орзусидир. Хулоса ўрнида Абдураҳмон Жомий ҳазратларининг қуйидаги мисраларини ёдга олиш ўринлидир:

Китобдан яхши дўст йўқ жаҳонда,

Ғамхўринг бўлгай у ғамли замонда.

У билан қол танҳо, ҳеч бермас озор,

Жонингга юз роҳат беради такрор.


Получите в подарок сайт учителя

Предмет: Классному руководителю

Категория: Презентации

Целевая аудитория: Прочее.
Урок соответствует ФГОС

Скачать
Maqola:''Kitob ma'naviy xazina''.

Автор: Xayitova Feruza Usmonovna

Дата: 12.04.2020

Номер свидетельства: 546262


Получите в подарок сайт учителя

Видеоуроки для учителей

Курсы для учителей

Распродажа видеоуроков!
1510 руб.
2520 руб.
1580 руб.
2640 руб.
ПОЛУЧИТЕ СВИДЕТЕЛЬСТВО МГНОВЕННО

Добавить свою работу

* Свидетельство о публикации выдается БЕСПЛАТНО, СРАЗУ же после добавления Вами Вашей работы на сайт

Удобный поиск материалов для учителей

Проверка свидетельства