kopilkaurokov.ru - сайт для учителей

Создайте Ваш сайт учителя Курсы ПК и ППК Видеоуроки Олимпиады Вебинары для учителей

Лабиҳовуз мажмуаси

Нажмите, чтобы узнать подробности

ЛАБИҲОВУЗ      МАЖМУАСИ

Жўраев Жасур Фазлиддинович

                                                       Ғиждувон маиший хизмат КХК

     Шаҳарликларнинг энг севимли жойи улкан ва чирой топган Лабиҳовуз меoморий архитектура мажмуаидир. Мажмуанинг негизи амир вазири Қулбобо Кўкалдош томонидан барпо этилган Кўкалдош мадрасасидир. Ярим асрдан кейин амирнинг сарой амалдори Нодир Девонбеги Мадраса рўпарасида икки қаватли ҳужралардан иборат бўлган карвонсарой, кейинроқ мадрасага айлантирилган бино қурилишига буйруқ берди. Шу вақтнинг ўзида у шаҳар аҳолисининг асосий сув билан таoминловчи Шохруд ариғининг ғарбий қирғоғида катта гумбаз-пештоқли жамоат ибодатхонаси ва диний йиғинлар ўтказиладиган бино Хонақоҳ қурилишини буюрди. 1620- йилда Нодир Девонбеги икки бино ўртасида катта ҳовуз қурилишини ҳам ташкил қилган. 1568-1569- йилларда қурилган Кўкалдош мадрасаси Ўрта Осиёда қурилган бундай иншоотларнинг энг каттаси ҳисобланиб, ўлчами 60 х 80 метрга баробар. Бино тўғри геометрик шаклни ташкил қилган. Мадрасанинг бош фасади катта майдонга қараб тикланган бўлиб унинг пештоқи сиркор кошинлар билан безатилган. Мадраса ҳовлисига олдин ўймакор ҳотамкорий дарвоза орқали уч гумбазли миёнсаройга, кейин икки ёнбош хонақоҳлар орасидаги долон орқали кирилади. Миёнсарой декоратив гумбазлардан иборат бўлиб улар силлиқланган ғиштдан терилган. Бу гумбазлар Бухоро уста меoморлари томонидан ишланган энг яхши монументал санoат наoмуналари ҳисобланади. Мадрасада талабалар учун 160 та икки қаватли тоза ҳаво ва ёруғликка эга бўлган ҳужралар мавжуд. Мадрасанинг биринчи қаватида ободонлаштирилган турар жойлар, айвон, хоналар ва ҳужалик бинолари   мавжуд. Мадрасанинг олд томонидаги ён фасадларида йирик равоқли лоджиялар (балкон) лар қурилган.

Мадрасанинг бош фасади олдидан шаҳарнинг асосий савдо-сотиқ расталари ўтган бўлганлиги туфаили бино шахдр кучасидан пастак супалар билан ажралиб туради. Бино биринчи қаватининг ташқарисига жойлашган хоналарда ҳозиргача савдо сотиқлар олиб борилмоқда.

Нодир Девонбеги мадрасаси 1622-йилда икки қаватли ҳужралардан иборат бўлган карвонсарой сифатида қурилган. Бинонинг тантанали очилиш маросимида қатнашган Имомқулихон бинони Мадраса деб эoлон қилганидан кейин Нодир Девонбеги тез орада карвонсаройни қайтадан жиҳозлади. Мадраса учун жиҳозланган бинонинг бош фасадига пештоқ ва бурчак миноралари, лоджиялар, иккинчи қаватда эса ҳужралар қурилди. Мадраса олд томонига пештоқ ва ён равоқлари янгидан қурилганда бино тантанавор кўркамга эга бўлди. Бинонинг олд томони кошинкор композицияга эга бўлиб унда нақшлар, афсонавий қуш-семурғ ва оҳу тасвири туширилди.  Нодир Девонбеги хонақоси 1620- йилда катта ҳовуз билан бир вақтда қурилди. Хонақоҳ дарвиш ва қаландарлар учун жамоат ибодатхона ва йиғинхона сифатида ишлатилган. Хонақоҳ катта ва кўп хонали иморат бўлиб икки минорасимон катта равоқ, унинг устидаги майда равоқчалар тизмаси бирлашиб ягона монументал пештоқни ташкил қилади. Хонақо хусусан ҳовуз томонидан чиройли ва улуғвор кўринади. Марказий гумбазли залнинг уч томонида эшиклар, ғарб томонида эса меҳроб мавжуд. Хонақоҳнинг бурчакларида ҳужралар қурилган.  1620- йилда шаҳарнинг асосий сув билан таoминловчи Шохруд ариғи қирғоғида ҳовузнинг сатҳи 46х36 метрга баробар бўлган энг катта сув ҳавзаси сарой амалдори Нодир Девонбеги буйруғи билан қурилди. Сув ҳавзасининг атрофи кўп асрларга тенг бўлган дарахтлар билан ўралган Сув ҳавзасининг атрофи катта тошлардан ўралган зинапоялардан иборат.

Лаби ҳовуз сув ҳавзаси бир неча тарихий обидаларни ўз ичига олган архитектура мажмуаининг композицион марказидир.           Ҳовузнинг узунлиги 45м,ени 36м,чуқурлиги 5м га тенг.Ҳовуз майдон ўртасида жойлашган.Майдоннинг тўрт томонидан ҳашаматли архитектура иншоотлари билан ўраб олинган.Ғарб томонда девонбеги хонақоҳи, шарқда Девонбеги мадрасаси, шимолда Кўкалдош мадрасаси.

Вы уже знаете о суперспособностях современного учителя?
Тратить минимум сил на подготовку и проведение уроков.
Быстро и объективно проверять знания учащихся.
Сделать изучение нового материала максимально понятным.
Избавить себя от подбора заданий и их проверки после уроков.
Наладить дисциплину на своих уроках.
Получить возможность работать творчески.

Просмотр содержимого документа
«Лабиҳовуз мажмуаси»

ЛАБИҲОВУЗ МАЖМУАСИ


Жўраев Жасур Фазлиддинович

Ғиждувон маиший хизмат КХК

Шаҳарликларнинг энг севимли жойи улкан ва чирой топган Лабиҳовуз меoморий архитектура мажмуаидир. Мажмуанинг негизи амир вазири Қулбобо Кўкалдош томонидан барпо этилган Кўкалдош мадрасасидир. Ярим асрдан кейин амирнинг сарой амалдори Нодир Девонбеги Мадраса рўпарасида икки қаватли ҳужралардан иборат бўлган карвонсарой, кейинроқ мадрасага айлантирилган бино қурилишига буйруқ берди. Шу вақтнинг ўзида у шаҳар аҳолисининг асосий сув билан таoминловчи Шохруд ариғининг ғарбий қирғоғида катта гумбаз-пештоқли жамоат ибодатхонаси ва диний йиғинлар ўтказиладиган бино Хонақоҳ қурилишини буюрди. 1620- йилда Нодир Девонбеги икки бино ўртасида катта ҳовуз қурилишини ҳам ташкил қилган. 1568-1569- йилларда қурилган Кўкалдош мадрасаси Ўрта Осиёда қурилган бундай иншоотларнинг энг каттаси ҳисобланиб, ўлчами 60 х 80 метрга баробар. Бино тўғри геометрик шаклни ташкил қилган. Мадрасанинг бош фасади катта майдонга қараб тикланган бўлиб унинг пештоқи сиркор кошинлар билан безатилган. Мадраса ҳовлисига олдин ўймакор ҳотамкорий дарвоза орқали уч гумбазли миёнсаройга, кейин икки ёнбош хонақоҳлар орасидаги долон орқали кирилади. Миёнсарой декоратив гумбазлардан иборат бўлиб улар силлиқланган ғиштдан терилган. Бу гумбазлар Бухоро уста меoморлари томонидан ишланган энг яхши монументал санoат наoмуналари ҳисобланади. Мадрасада талабалар учун 160 та икки қаватли тоза ҳаво ва ёруғликка эга бўлган ҳужралар мавжуд. Мадрасанинг биринчи қаватида ободонлаштирилган турар жойлар, айвон, хоналар ва ҳужалик бинолари мавжуд. Мадрасанинг олд томонидаги ён фасадларида йирик равоқли лоджиялар (балкон) лар қурилган.

Мадрасанинг бош фасади олдидан шаҳарнинг асосий савдо-сотиқ расталари ўтган бўлганлиги туфаили бино шахдр кучасидан пастак супалар билан ажралиб туради. Бино биринчи қаватининг ташқарисига жойлашган хоналарда ҳозиргача савдо сотиқлар олиб борилмоқда.

Нодир Девонбеги мадрасаси 1622-йилда икки қаватли ҳужралардан иборат бўлган карвонсарой сифатида қурилган. Бинонинг тантанали очилиш маросимида қатнашган Имомқулихон бинони Мадраса деб эoлон қилганидан кейин Нодир Девонбеги тез орада карвонсаройни қайтадан жиҳозлади. Мадраса учун жиҳозланган бинонинг бош фасадига пештоқ ва бурчак миноралари, лоджиялар, иккинчи қаватда эса ҳужралар қурилди. Мадраса олд томонига пештоқ ва ён равоқлари янгидан қурилганда бино тантанавор кўркамга эга бўлди. Бинонинг олд томони кошинкор композицияга эга бўлиб унда нақшлар, афсонавий қуш-семурғ ва оҳу тасвири туширилди. Нодир Девонбеги хонақоси 1620- йилда катта ҳовуз билан бир вақтда қурилди. Хонақоҳ дарвиш ва қаландарлар учун жамоат ибодатхона ва йиғинхона сифатида ишлатилган. Хонақоҳ катта ва кўп хонали иморат бўлиб икки минорасимон катта равоқ, унинг устидаги майда равоқчалар тизмаси бирлашиб ягона монументал пештоқни ташкил қилади. Хонақо хусусан ҳовуз томонидан чиройли ва улуғвор кўринади. Марказий гумбазли залнинг уч томонида эшиклар, ғарб томонида эса меҳроб мавжуд. Хонақоҳнинг бурчакларида ҳужралар қурилган. 1620- йилда шаҳарнинг асосий сув билан таoминловчи Шохруд ариғи қирғоғида ҳовузнинг сатҳи 46х36 метрга баробар бўлган энг катта сув ҳавзаси сарой амалдори Нодир Девонбеги буйруғи билан қурилди. Сув ҳавзасининг атрофи кўп асрларга тенг бўлган дарахтлар билан ўралган Сув ҳавзасининг атрофи катта тошлардан ўралган зинапоялардан иборат.

Лаби ҳовуз сув ҳавзаси бир неча тарихий обидаларни ўз ичига олган архитектура мажмуаининг композицион марказидир. Ҳовузнинг узунлиги 45м,ени 36м,чуқурлиги 5м га тенг.Ҳовуз майдон ўртасида жойлашган.Майдоннинг тўрт томонидан ҳашаматли архитектура иншоотлари билан ўраб олинган.Ғарб томонда девонбеги хонақоҳи, шарқда Девонбеги мадрасаси, шимолда Кўкалдош мадрасаси .




Получите в подарок сайт учителя

Предмет: История

Категория: Уроки

Целевая аудитория: Прочее.
Урок соответствует ФГОС

Скачать
Лабиҳовуз мажмуаси

Автор: Жўраев Жасур Фазлиддинович

Дата: 19.06.2017

Номер свидетельства: 422398


Получите в подарок сайт учителя

Видеоуроки для учителей

Курсы для учителей

ПОЛУЧИТЕ СВИДЕТЕЛЬСТВО МГНОВЕННО

Добавить свою работу

* Свидетельство о публикации выдается БЕСПЛАТНО, СРАЗУ же после добавления Вами Вашей работы на сайт

Удобный поиск материалов для учителей

Ваш личный кабинет
Проверка свидетельства