kopilkaurokov.ru - сайт для учителей

Создайте Ваш сайт учителя Курсы ПК и ППК Видеоуроки Олимпиады Вебинары для учителей

Научная статья на тему: "Формы и методы преподования информатики" на узбекском языке

Нажмите, чтобы узнать подробности

Информатика, как известно, способствует формированию современного научного мировоззрения, развитию интеллектуальных способностей и познавательных интересов  студентов; освоение базирующихся на этой науке информационных технологий необходимо студентам, как в самом образовательном процессе, так и в их повседневной и будущей жизни.

Вы уже знаете о суперспособностях современного учителя?
Тратить минимум сил на подготовку и проведение уроков.
Быстро и объективно проверять знания учащихся.
Сделать изучение нового материала максимально понятным.
Избавить себя от подбора заданий и их проверки после уроков.
Наладить дисциплину на своих уроках.
Получить возможность работать творчески.

Просмотр содержимого документа
«Научная статья на тему: "Формы и методы преподования информатики" на узбекском языке»


Информатика фанини ўқитишнинг шакл ва методлари

Формы и методы преподования информатики

Гафурова Ирода Нуралиевна

Караулбазарский профессиональный колледж

промышленности и транспорта

Информатика фани истиқболлари ва ривожланиши билан бир қаторда информатика фанини ўқитишнинг мазмуни, шакллари ҳамда усуллари ҳам ўзгариб бормоқда.

Ҳозирги кунда ўқувчилар информатика дарсларидан ташқари компьютерда ишлаш учун жуда кўп имкониятларга эгадирлар. Масалан, айрим техно­ло­гияларга йўналтирилган тўгараклар, компьютер клублари ёки компьютернинг уйда мавжудлиги. Бундай ҳолларда ўқувчиларнинг фаолияти бирор мавзуга йўналтирилиб, аниқ ташкил этилмаса, кўзланган натижаларга олиб келиши мумкин, масалан:

  • баъзи ўқувчиларда информатика фанига оид ўз билим даражалари хусу­сида нотўғри фикр шаклланади. Умуман кўпгина ўқувчилар “Инфор­ма­ти­ка” ҳамда “Ахборот-коммуникация технологиялари” фанларини вазифа­­лари­ни фарқлай олмайдилар;

  • информатика дарсларида эгалланган билим, кўникма ва малакаларининг мақсади аниқ бўлсада, ўқувчилар уларни бошқа йўналишларда ҳар доим ҳам қўллай олмайдилар. “Информатика ва АКТ” – бу барча соҳаларда қўллаш мумкин бўлган восита, деган тушунча ҳали ўқувчилар онгида шаклланмаган;

  • бир хил ёш гуруҳидаги ўқувчиларнинг компьютерда ишлаш учун псиxологик тайёргарлиги ва ишончи турлича шаклланиб боради.

Ахборот маданиятини тўлиқ ўзлаштириш, ахборот-коммуникация техно­логиялари бўйича чуқур билимларга эга бўлиш хозирги замон талабларидан биридир. Шунинг учун Информатика ва АКТ ўқитувчисининг мақсади ахборот­лашган жамиятда эркин фаолият юрита оладиган шахснинг шаклланишига ўз хиссасини қўшишдир.

Ушбу мақсадга эришиш учун қуйидаги вазифаларни ҳал этиш лозим:

  • ўқувчиларда ахборот маданияти элементларини шакллантириш учун шароит яратиш;

  • мустақил билим олиш ҳамда ўзини ривожлантира олиш кўникмаларини эгаллаш учун шароит яратиш;

  • информатика ва АКТни ўқитишда фанлараро боғлиқликни ташкил этиш;

  • иқтидорли ўқувчиларни аниқлаш шарт-шароитларини яратиш.

Информатика фанини ўқитиш шакллари

Ўқитишнинг умумий шаклларини қуйидагиларга ажратиш мумкин:

  • фронтал ўқитиш;

  • жамоа бўлиб ўқитиш;

  • гуруҳларга бўлиб ўқитиш;

  • жуфтликда ишлаш;

  • индивидуал ўқитиш.

Ўқитишнинг умумий шаклларини ажратиш ўқитувчи ва ўқувчи, ўқувчи ва ўқувчи орасидаги коммуникатив алоқа хусусиятларига асосланилади.

Фронтал ўқитиш – ўқитишнинг анъанавий турларидан бири ҳисобланиб, ўқитувчи бутун синф билан ягона мазмун, мақсад ва вазифалар асосида иш олиб боради. Бу ўқитиш шаклидан суҳбат, кўргазмалилик, амалий методларни қўллашда ҳамда ўқувчилар билимини назорат қилиш жараёнида фойдаланилади.

Ўқитишнинг фронтал шаклида дарс ўқитувчи анъанавий усулдаги каби тушунтириб, савол-жавоб ўтказиш билан эмас, балки ўқитувчи ва ўқувчи орасидаги суҳбат, янги тушунчаларни муҳокама этиш ҳамда биргаликда ечимларни топишдан иборат. Бунда дарснинг бир қисми компьютер билан ишлашга мўлжалланади ва ўқувчи учун мустақил ишлашга имкон берилади. Ўқитувчи эса маслаҳатчи сифатида фаолият юритади.

Жамоа бўлиб ишлаш – ўқитишнинг фронтал шаклидан шуниси билан фарқ қиладики, бунда синф ўқувчилари ўз сардорига ва алоҳида ўзаро алоқа қилиш хусусиятларига эга яхлит бир жамоа каби қаралади.

Гуруҳларга бўлиб ишлаш –ўқувчилар турли хусусиятларга асосланган ва турли муддатга шакллангангуруҳларга бўлинади. Ўқитишнинг бу шаклидан янги дастурий воситаларни ўрганишда, лойиҳалар устида ишлашда, компьютер­лар сони етарли бўлмаганида ва бошқа ҳолларда фойдаланилиши мумкин. Гуруҳларга бўлиниб иш олиб борилганда, гуруҳлар ичида жадал ахборот алмашиши амалга ошади. Шу сабабли шакллантирилаётган гуруҳлар таркиби турли билим даражасига ва турли қизиқишга эга ўқувчилардан иборат бўлиши муҳим. Турли билим даражасидаги ўқувчиларнинг бир-бири билан мулоқот қилиш натижасида билим, кўникма ва малакаларни ўзлаштириш самарадорлиги янада ортади.

Жуфтликларда ишлаш – ўзаро ҳамкорлик икки ўқувчи орасида кечади, бу ҳолда улар бир вазифани таҳлил этишлари, бир-бирига ўргатишлари ва бир-бирини назоратдан ўтказишлари мумкин. Шуни таъкидлаш керакки, айрим ҳолларда ўқувчига синфдошининг ёрдами ўқитувчининг ёрдамидан кўра кўпроқ самара беради.

Индивидуал ишлаш – ўқитувчининг бир ўқувчи билан ўзаро алоқаси (репетиторлик, тьютерлик, маслаҳатлар ва бошқалар)

Информатика дарсларида ҳар бир ўқувчининг индивидуал фаолиятини бошқариш мураккаб жараёндир. Ўқитувчи ушбу фаолиятни самарали бошқариш учун жараёнга кучли ўқувчиларни жалб этиши, ўз педагогик тажрибаси асосида ишлаб чиқилган ўргатувчи дастурлардан фойдаланиши, мавжуд дастурий воситалар ҳамда ахборот ресурсларидан фойдаланиши зарур. Информатика фани индивидуал ўқитишнинг янги “ўқувчи ва компьютер” турини шакллантирди. Ўқувчи компьютер билан якама-якка қолиб ўргатувчи дастур ёрдамида ўқув материалини ўзига мос суръатдаўзлаштиради, берилган мавзуга асосан индивидуал билим олиш йўлини танлайди.

Шуни унутмаслик керакки, ўқитувчининг асосий вазифаларидан бири – ўқувчида мустақил билим олиш фаолиятини шакллантиришдир. Ўқув жараёнини ташкил этиш шаклларини қуйидагиларга ажратиш мумкин:

  • маъруза;

  • семинар;

  • намойиш;

  • лаборатория иши;

  • индивидуал амалиёт;

  • лойиҳалаш;

  • экскурсия.

Маъруза – ҳам ўқитиш усули ҳам шакли мазмунига эга. Маъруза фронтал турда бўлиб, компьютер ёрдамида намойиш этиш асосида ўтказилиши ва шароитга қараб компьютер синфида ўтказилиши мақсадга мувофиқдир. Бошқарув ўқитувчи томонидан олиб борилади. Компьютерларда тайёр мавзу материалининг (тақдимот ёки конспект кўринишида) бўлиши ўқувчиларнинг билим олишда ўз-ўзини бошқарувини кучайтиради.

Семинар – ўқитишнинг фронтал шаклидан индивидуал иш фаолиятига ўтказиш шаклидир. Бу шаклдаги жараёнда ўқувчиларнинг мустақил фикрларини тинглаш, сўнгра жамоа бўлиб муҳокама этиш мумкин.

Намойиш. Ўқитувчи проектор экранида ўқувчиларга мавзу мазмунининг турли қисмларини намойиш этади: интерфейс, дастурлар, схемалар, матнлар, расмлар ва бошқалар. Ўқитувчи ўз компьютерида ишлаб экран ёрдамида турли вазифалар бажарилишини кўрсатади, ўқувчилар эса кузатадилар ёки ўз компьютерларида бу вазифаларни бажариб кўрадилар. Намойишнинг асосий вазифаси – ўқувчиларга янги ўқув ахборотини етказиш.

Лаборатория иши (фронтал)информатика кабинетида ишлашда қўлланадиган жараённинг асосий шаклларидан бири. Барча ўқувчилар ўз иш жойларида тегишли дастурий воситалар билан иш олиб борадилар. Шунингдек, ўқувчилар бир хил суръатда бир хил дастурий воситалар билан ишлаши ёки турли суръатда ва яна турли дастурий воситалар билан ишлаши мумкин. Фронтал лаборатория иши жараёнида ўқитувчининг вазифаси ўқувчиларнинг ишларини кузатиш (жумладан, локал тармоқ орқали) ҳамда уларга керакли вақтда ёрдам беришдан иборатдир. Фойдаланилаётган дастурий воситаларнинг дидактик вазифаси турли бўлиши мумкин: янги материални ўзлаштириш (масалан, ўргатувчи дастурлар орқали), янги мавзуни мустаҳкамлаш (масалан, тренажер дастурлар ёрдамида), олинган билим ва кўникмаларни назорат қилиш (назорат дастурлари ёки компьютер тестлари орқали).

Индивидуал амалиёт – дарслик, қўшимча материаллар, Интернет ресурсларига таянган ҳолда олиб борилиши ҳамда машқларнинг турли мураккаблик даражасига эга бўлиши билан фронтал лаборатория ишидан фарқ қилади. Ўқитувчи бу жараёнда ўқувчиларнинг ютуқ ва камчиликларини кузатади, ёрдам беради, зарур бўлса умумий саволлар ва йўл қўйилган хатолар жамоа бўлиб муҳокама қилинади.

Лойиҳалаш – ўқитишнинг лойиҳалаш шакли асосида ижодий фаолият ётади. Ўқитишнинг лойиҳалаш шаклининг асосий белгилари қуйидагилар:

  • лойиҳага тайёргарлик ишининг ташкилий босқичи – турли ечимларни мустақил танлай олиш, ахборот манбалари, техник ҳамда дастурий воситаларни танлаш;

  • лойиҳа иштирокчилари орасидан сардор танлаш (ташкилотчи, кординатор), вазифаларни бўлиб бериш;

  • текшириш, таҳлил этиш ва ўз-ўзини баҳолаш, натижани ҳимоя қилиш ва лойиҳани бажарилиш даражасини аниқлай олиш босқичларининг мавжудлиги.

  • ҳар бир гуруҳ алоҳида лойиҳа бўйича ишлаши ёки жамоа лойиҳасини амалга оширилишида иштирок этиши мумкин.

Экскурсия. Экскурсиянинг асосий мақсади “жонли” информатикани бошқарувда ёки ишлаб чиқаришда кўрсатиш ҳамда касбга йўналтиришда фойдаланишдан иборат. Экскурсияни курс, бўлим ёки мавзуларни ўрганишдан аввал ёки ўрганилгандан кейин ўтказиш мумкин. Биринчи ҳолдаги мақсад фанга бўлган қизиқишни шакллантириш, иккинчи ҳолда эса билимларни умум­лаштириш ва ҳаёт билан боғлашдан иборат. Ўқитувчи экскурсиядан сўнг ўқувчиларнинг тасаввурларидан келиб чиққан ҳолда уларга бериладиган саволлар рўйхатини тайёрлаши лозим. Масалан, ташкилотда қандай турдаги компьютерлардан фойдаланилади, уларнинг техник тавсифи қандай, ахборотларни сақлаш қандай амалга оширилмоқда, оператор бир дақиқа давомида қанча килобайт ахборотни кирита олади ва ҳоказо.

Факультатив машғулотлар, тўгарак, олимпиада каби фаолиятлар синфдан ташқари ишлар туркумига киради.

Ўқитишнинг умумий ва муайян шаклларини мужассамлаб педагоглар синф дарси, семинар-маъруза дарси, масофавий дарс каби ўқитиш шаклларининг турли турларига эга бўладилар.

Информатика дарсининг замонавий турлари ва кўринишлари:

  • олий таълим туридаги дарслар (маъруза дарси, семинар дарси, коллоквиум дарси, амалий машғулот дарси, маслаҳат дарси, синов дарси);

  • махсус дарслар (амалий дарс, мустақил иш дарси, назорат иши дарси, фронтал лаборатория иши дарси, экскурсия дарси, предметлараро дарс);

  • ўйин турдаги дарслар (ижроли ўйин дарси, конкурс дарси, викторина дарси, конференция дарси, учрашув дарси, лойиҳалаш дарси);

  • мазмуний тузилмага асосланган дарслар (китоб билан ишлаш дарси, электрон ишчи дафтар асосидаги дарс, умумлаштирувчи жадваллар асосидаги дарс, диктант дарси, наъмунавий дастурга асосланган дарс).

Информатикани ўқитиш методлари

Метод (гр. methodos - тадқиқот) - аниқ бир тартибга келтирилган фаолият бўлиб, аниқ мақсадга эришишга қаратилган мавжуд назарий ва амалий усул ҳамда амаллар йиғиндисидир.

Ўқитиш методи тушунчасини аниқлаштиришда турли ёндошувлар мавжуд:

  • ўқитувчи ва ўқувчиларнинг фаолият усули;

  • иш фаолияти турлари мажмуаси;

  • ўқитувчининг ўқувчиларни билмасликдан билишга етакловчи йўл;

  • ўқитувчи ва ўқувчиларнинг ўзаро таъсири тизими.

Ўқитиш методи – таълим, тарбиянинг муайян вазифаларини амалга оширишда фойдаланиладиган, ўқувчи ва ўқитувчининг аниқ мақсадга йўнал­тирилган ўзаро фаолиятини ташкил этишнинг тартиб-қоидалари тизимидир.




Получите в подарок сайт учителя

Предмет: История

Категория: Прочее

Целевая аудитория: Прочее

Скачать
Научная статья на тему: "Формы и методы преподования информатики" на узбекском языке

Автор: Гафурова Ирода Нуралиевна

Дата: 07.06.2017

Номер свидетельства: 420936


Получите в подарок сайт учителя

Видеоуроки для учителей

Курсы для учителей

ПОЛУЧИТЕ СВИДЕТЕЛЬСТВО МГНОВЕННО

Добавить свою работу

* Свидетельство о публикации выдается БЕСПЛАТНО, СРАЗУ же после добавления Вами Вашей работы на сайт

Удобный поиск материалов для учителей

Ваш личный кабинет
Проверка свидетельства