kopilkaurokov.ru - сайт для учителей

Создайте Ваш сайт учителя Курсы ПК и ППК Видеоуроки Олимпиады Вебинары для учителей

Научная статья : Молодежь – против «массовой культуры

Нажмите, чтобы узнать подробности

Негативное влияние глобализации на воспитание молодежи отражается в том, что распространение в результате ускоренного развития информационных средств — Интернета, сотовой связи, телекоммуникаций и различных информационных изданий, предлагаемые посредством этого «ценности» чаще всего отдаляют нашу молодежь от своих национальных ценностей. То есть приводит к формированию своеобразных «индивидов без корней». Дальнейшее распространение среди молодежи различных проявлений «массовой культуры» отражается на их внешнем виде, одежде, проведении досуга. Все это приводит к таким порокам, как распущенность и насилие, пренебрежительное отношение к национальным ценностям и социальным интересам.

Вы уже знаете о суперспособностях современного учителя?
Тратить минимум сил на подготовку и проведение уроков.
Быстро и объективно проверять знания учащихся.
Сделать изучение нового материала максимально понятным.
Избавить себя от подбора заданий и их проверки после уроков.
Наладить дисциплину на своих уроках.
Получить возможность работать творчески.

Просмотр содержимого документа
«Научная статья : Молодежь – против «массовой культуры»

Молодежь – против «массовой культуры

Ёшларни “оммавий маданият” таъсиридан асрайлик!

Бухарский инженерно-технологический институт, Узбекистан

Азимов Азиз Абдуллаевич, Акрамова Озода Нутфуллаевна, преподователи


Бугунги кунда биз халқимизнинг дунёда ҳеч кимдан кам бўлмаслиги, фарзандларимизнинг биздан кўра кучли, билимли, доно ва албатта бахтли бўлиб яшаши учун бор куч ва имкониятларимизни сафарбар этаётган эканмиз, бу борада маънавий тарбия масаласи, ҳеч шубҳасиз, беқиёс аҳамият касб этади. Агар биз бу масалада ҳушёрлик ва сезгирлигимизни, қатъият ва масъулиятимизни йўқотсак, бу ўта муҳим ишни ўз ҳолига, ўзибўларчиликка ташлаб қўядиган бўлсак, муқаддас қадриятларимизга йўғрилган ва улардан озиқланган маънавиятимиздан, тарихий хотирамиздан айрилиб, охир-оқибатда ўзимиз интилган умумбашарий тараққиёт йўлидан четга чиқиб қолишимиз мумкин. Ўз тарихини билмайдиган, кечаги кунини унутган миллатнинг келажаги йўқ. Ўсиб келаётган авлод бугунги эзгулик йўлидаги бунёдкорлик ишларининг давомчисидир. Миллий маънавиятимиз қирраларини келажак авлодимиз шуурида мукаммал шакллантириш ва юксалтириш учун барчамиз масъулмиз.

Мустақиллик туфайли жамиятимизда, айниқса, унинг маданий-маънавий, маърифий соҳаларида содир бўлаётган сифат ўзгаришлари ёшлар онги, дунёқарашига сезиларли даражада таъсир кўрсатмоқда. Шундай экан, мамлакат тараққиётида ўсиб келаётган ёш авлоднинг маънавий ва ахлоқий тарбияси ўта муҳим ўрин эгаллайди. Ёшларимиз маънавиятини юксалтириш, уларда юриш-туриш одоби, мулоқот ва кийиниш маданиятида меъёрни сақлай билиш кўникмасини ҳосил қилиш учун миллийлик билан замонавийлик уйғунлигини таъминлаш бугунги куннинг долзарб масаласидир.

Бугун турли йўллар билан ҳар хил “эзгу” ниқоблар остида “оммавий маданият” мамлакатимизга ҳам таҳдид солаётгани сир эмас.

“Оммавий маданият”ни тарғиб қилаётган ғаразли кучларга аслида ҳеч қандай маданият ва инсон маънавияти, ахлоқий қоидаю қадриятларнинг асло кераги йўқ. Уларнинг стратегик режа ва сиёсий мақсадларига эришиш, айрим мамлакатларнинг ер ости, ер усти бойликларига эга бўлиш, ўз измига солиш учун бу бир восита, холос. Бир сўз билан айтганда, ҳамма нарсага эркинлик нуқтаи назаридан қарайдиган “оммавий маданият”нинг асосий мақсади – ёшларнинг иродасини сусайтириш, ўзининг ҳаётига, атрофидаги одамларга қарши қўйиш ва охир-оқибатда эркинлигидан жудо қилишдир.

Бугунги кунимизга қайтадиган бўлсак, ҳозирги глобаллашув жараёнида алоқа ва ахборот алмашинуви ўзининг юксак чўққисига кўтарилгани, интернет ва ОАВнинг инсон онгига таъсир қилувчи, нафақат таъсир қилувчи, ҳатто уни маълум йўналишга буриб юборувчи кучга айлангани “оммавий маданият” деб аталувчи иллатнинг дунё ёшлари орасида яшин тезлигида тарқалишига сабаб бўлмоқда. Бундан 10-15 йил аввал баданига расм чизилган, йиртиқ-ямоқ, очиқ-сочиқ кийим кийиб олган ҳолатда жинсига ярашмайдиган қилиқларни қилиб юрган йигит-қизларни кўчаларимизда учратмас эдик. Минг афсуски, ҳозирда бундайларни учратиш унчалик мушкул бўлмай қолди. Афсуски, кўчани бошига кўтариб қаҳқаҳа ураётган қизлар тўдаси, сочини турли кўйларга солиб бўйнига занжир таққан қизил пояфзалли “йигитлар” бугунги кун манзараларининг бир қисмини ташкил этмоқда. Бизга нима бўлдики, йигитларининг орияти тоғлардан баланд, қизлари ҳаёда барчага ибрат бўлган, уятдан ўлимни афзал кўрган халқимиз орасидан мана шундайлар чиқмоқда.

“Оммавий маданият” турли хил кўринишларининг ёшлар орасида тобора кенг тарқалиши булар асосан кийинишда, қизиқишларда, бўш вақтни ўтказишда, дидларнинг саёзлашувида, миллий қадриятларга муносабатда намоён бўлмоқда. Булар эса беҳаёлик ва зўравонлик, миллий қадриятларга ва ижтимоий манфаатларга беписандлик билан муносабатда бўлиш каби иллатларни келтириб чиқармоқда. Бугунги кунда ёшлар орасида тақлидчилик ҳолатларининг кучаяётганлиги ва янада тоборо авж олаётганлиги кузатилмоқда. Бунда, хорижда кенг тарқалган ахлоқий ва маънавий юриш-туриш андозаларининг кинофильмлар, мода ва турли хил рекламалар орқали ёшларимизнинг онгини маълум маънода заҳарлаётганини сезиш қийин эмас. Натижада, ёшлар ўртасида китоб ўқишдан кўра компьютер ўйинларининг олдида вақтини ўтказиш, мазмунан саёз бўлган турли хил жанрдаги фильмларни томоша қилиш одат тусига кириб бормоқда.

Бадиий адабиётимизда ҳам маънавиятимизга ёт бўлган “оммавий маданият”га хос бўлган характердаги асарлар ҳам минг афсуски, сотувга чиқарилган бўлиб, ёшларимиз томонидан “севиб” ўқилмоқда. Улардан бу асарларни нима сабабдан ўқишини сўраганимизда айнан жангарилиги, беҳаё сюжетлари борлиги учунлигини ҳеч истиҳола қилмасдан айтадилар.

Баркамол авлодни вояга етказиш, бунда уларни мафкуравий таҳдидлардан ҳимоя қилиш, уларда ёт ғояларга қарши иммунитетни шакллантириш бўйича олиб борилаётган ислоҳотлар, мактабгача таълим муассасаларида, умумтаълим, ўрта махсус, касб-ҳунар таълими, олий таълим муассасаларида изчил олиб борилмоқда. Шунингдек, вояга етиб келаётган ўсмирлар, ёшлар ўртасида тушунтириш ишлари олиб борилиб, оддий қилиб айтганда, уларнинг қадам босиши ва юриш-туриши оила, маҳалла ҳамда кенг жамоатчилик томонидан доимий назоратга олинган. Шунинг учун ҳам мамлакатимизда тинчликни таъминловчи мезонлар сифатида аҳолини, айниқса, ёшларни дунёда юз бераётган воқеалардан хабардор этиш, бунинг натижасида уларда бирдамлик, ҳамжиҳатлик, бағрикенглик, ватанпарварлик туйғуларини такомиллаштиришга алоҳида эътибор қаратиб келинмоқда.

Келинг, баданга расм чизиш (татуировка), улама сочу-киприклар ва бошқа сохта гўзаллик воситалари ёки қизларнинг ўзларини эркакча тутиши, айрим йигитларнинг эса аксинча, эркакликдан чекиниб, аёлсифатликка интилиши каби иллатларни олиб кўрайлик. Соф инсоний фитрат қабул қилмайдиган бу ишлар миллий қадриятларимизга зид эмасми?! Динимиз бундай маънавий тубанликлардан қайтармаганмиди?! Ахир муборак ҳадисларда баданга расм чизганлару чиздирганлар, эркакка тақлид қилган аёллару ўзларини аёлларга ўхшатган эркаклар, ўзида йўқ нарсани бор қилиб кўрсатишга уриниб, сохта соч улагану улатган аёллар Расулуллоҳ (с.а.в) тиллари билан лаънатланганку!!! Нима, бизнинг ўз миллий қадриятларимиз, маънавиятимиз ва муқаддас динимиз йўқмидики эркак билан эркакни, аёлга аёлни “никоҳ”лаётган, мазкур ножинсларнинг “фарзанд тарбиялаш”га “тўла ҳаққи бор”лиги ҳақида бонг уриб ахлоқсизликни “эркинлик”, анъанавий оилаларни “тутқунлик”, қадриятларни эса “қолоқлик” деб таъриф этаётган жамиятларни ўзимизга ўрнак қилиб олсак. Ахир бу буюк иснод, уят, қолаверса, улуғ аждодларимизнинг эзгу орзуларига хиёнат эмасми?!

Биз юқоридаги фикрлар билан “бизнинг жамиятимиз тубанликларга юз тутиб, ёшларимиз иллатларга ботиб қолдилар” дейишдан йироқмиз. Аллоҳга беадад шукрлар бўлсинки, юртимизда ор-номусли, маънавиятли, билимли ҳамда ўз миллий ва диний қадриятларига садоқатли ёшлар кўпчиликни ташкил этади. Бироқ, “гуруч кўрмаксиз бўлмайди” деганларидек, жамиятимиздаги айримлар биз ҳозирда умумий қилиб “оммавий маданият” деб атаётган зарарли иллатлар таъсирига тушиб қолмоқдалар. Бу эса, шу азиз юртнинг тақдирига бефарқ бўлмаган ҳар бир инсонни ўйга солади ва бу иллатларга қарши курашга чоғлайди. Шундай экан, ҳар биримиз ўз имкониятимиз даражасида, фаолият олиб бораётган соҳамиздан келиб чиққан ҳолда шу азиз Ватан равнақи, унинг тинчлиги ва фаровонлиги учун ҳаракат қилмоғимиз керак. Зеро, Ватан, халқ манфаати йўлида хизмат қилиш олий саодатдир.





Получите в подарок сайт учителя

Предмет: История

Категория: Прочее

Целевая аудитория: Прочее

Скачать
Научная статья : Молодежь – против «массовой культуры

Автор: Азимов Азиз Абдуллаевич, Акрамова Озода Нутфуллаевна

Дата: 24.01.2018

Номер свидетельства: 452071


Получите в подарок сайт учителя

Видеоуроки для учителей

Курсы для учителей

ПОЛУЧИТЕ СВИДЕТЕЛЬСТВО МГНОВЕННО

Добавить свою работу

* Свидетельство о публикации выдается БЕСПЛАТНО, СРАЗУ же после добавления Вами Вашей работы на сайт

Удобный поиск материалов для учителей

Ваш личный кабинет
Проверка свидетельства