kopilkaurokov.ru - сайт для учителей

Создайте Ваш сайт учителя Курсы ПК и ППК Видеоуроки Олимпиады Вебинары для учителей

Миллатлараро тотувлик барқарорлик ва тараққиётнинг омилидир

Нажмите, чтобы узнать подробности

 Миллатлараро тотувлик барқарорлик ва тараққиётнинг омилидир

Ғиждувон маиший хизмат касб-ҳунар коллежи

Ижтимоий гуманитар фанлар кафедраси ўқитувчиси

Ҳамроев Жасурбек Рахматуллоевич

Ўзбекистон тарихини ўрганар эканмиз, унинг диққатимизни тортадиган томонларидан бири  юртимизнинг, элимизнинг кўп миллатлилигидир қадим замонлардан бери ўзбеклар билан бир қаторда миллий худудимизда тожиклар, қозоқлар, туркманлар, қирғизлар, уйғурлар, ва бошқа халқлар, миллатлар вакиллари истиқомат қилганлар. Улардан ташқари элимизда қўшни давлатлардан келган ва бу ерда жойлашиб қолган эронийлар, афғонлар, ҳиндлар, хитойлар бор эдилар. Араб истилосидан сўнг Мовароуннаҳрга кўчиб келиб, шу ерда яшай бошлаган араблар Бухоро ва Қашқадарё томонларида ўз қишлоқларини ташкил қилган эдилар. Ўрта Осиёни Россия босиб олгандан сўнг мамлакатимиз худудида руслар, украинлар, беларуслар, азарбайжонлар, Кавказ халқлари вакиллари, Волга бўйидан татарлар, мордвалар, марилар, удмуртлар, бошқирдлар,билан бирга немислар, болгарлар, Венгирлар, ва бошқалар. Минтақамизда пайдо бўлдилар. Чоризм даврида арман халқига нисбатан  амалга оширилган арман-азарбайжон қирғини сиёсати натижасида ўн минглаб арманлар Ўзбекистонга кўчиб келишди.

Ўзбекистон аҳолиси кўпмиллатлилигининг ўсиши узоқ тарихга  эга бўлиб, бу жараённи асосан тўрт даврга бўлиш мумкин.       

Биринчи  давр чоризм  истилосига бўлган асрларни ўз ичига қамраб олади. Кўпмиллатлилик у асрларда секин –аста ташкил топган. Маълумки, Ўрта Осиёни забт этган Искандар Зулқарнайннинг сафдан чиққан минглаб жангчилари  Ўрта Осиёнинг кўплаб иқлими ва шароитларини кўриб, шу ерда ўтроқ бўлиб қолиб кетган. Юртимизнинг  кўп миллатлилиги айниқса Буюк ипак йулининг аҳамияти ошиши билан янада ўсди. Шарқ билан Ғарбнинг  мунтазам алоқаларини таъмин этишга минглаб кишилар ўз хаётларини бағишладилар. Бу йўл кўп тармоқли булиб, дарахтнинг илдизидек турли томонларга  чуқурлашиб кириб борган.

Карвон эгалари, хизматчилар ва хизматкорлар юртимизнинг минглаб қишлоқлари,мимлакат буйлаб  жойлашган ўнлаб шаҳарлар, ҳунармандчилик марказлари, савдо-сотиқ расталарини кўриб, бу юртга доимий ёки ўтроқ хаёт кечириш учун узил-кесил жойлашдилар. Ундан ташқари, маънавият, маърифат маданият манбаларига ўзларини яқин тутишни орзу қилган минглаб турли халқ ва қабила вакиллари.Ўзбекистонни  ўз доимий Ватанлари сифатида танлаб, шу худудда яшаб бошлаганлар. Бу жараёнлар хали Ўзбекистон Россия томонидан забт этилмасдан олдин бўлган ўзгаришлардир. Бу нарсанинг таъсири ҳозирги кунларда хам билиниб туради. Яна шу сабабдан ўзбек миллатининг ўртача этник қиёфаси ҳали шаклланиб улгургани йўқ: ўзбеклар орасида туркларга, қозоқларга, қирғизларга, туркманларга, уйғурларга, афғонларга, эронийларга, хиндларга ўз ташқи чизгилари билан жуда ўхшаб кетадиганлар кўп учраб туради. Шу жиҳатдан ўзбек миллати  бошқа миллатлардан анчагина ажралиб туради. Бундай хусусиятимиз тарихимиз бизга қолдирган ўзига хос мерослардан биридир.

Ўзбекистон аҳолисининг кўп миллатлилиги ўсишишининг иккинчи тарихий палласи. Ўрта Осиёнинг Россия томонидан босиб олиниши жараёни ва мустамлакачилик йиллари билан боғлиқдир. Истило натижасида юртимиз дунёда ҳудуди энг катта ва ахолиси энг кўп миллатли давлатнинг бир қисмига айланди. Элимизга бойиш, енгил хаёт кечириш, янги ерларда узига хусусий мулк орттириш тарафдорлари минг минглаб кела бошладилар. Натижада Ўзбекистоннинг кўпмиллатлилик даражаси кескин ўзгара бошлади. 1897 йилда Россия империяси  бўйича биринчи марта аҳоли рўйхати ўтказилди унинг йиққан маълумотларини синчиклаб ўрганиши шуни кўрсатадики, 1897 йилда Ўзбекистон ҳудудида етмишта турли миллатлар ва элатлар вакиллари истиқомат қилган эканлар.

Юртимиз ахолиси  таркибида турли миллатлар ва элатлар вакиллари сонини ўсиб бориши жараёнининг учинчи палласи 1917 йил октябръ тўнтариши ва ҳокимиятни  болъшевиклар босиб олгандан кейин бошланди. Бу жараён бир неча йўналишларда олиб борилди. Биринчидан, янги  хокимият ўз мавқеини мустахкамлаш ва душман кучларни тор-мор қилмоқ учун Ўрта Осиёга Марказий Рассиядан  турли харбий қисмларни жўната бошлади. Ҳарбийларнинг кўпчилиги марказий  кўрсатмаси ёки ўз хоҳиши  билан ўлкада доимий яшай бошлади.   Фуқаролар уруши тугагандан сўнг ўлкада яъни саноат корхоналари қурила бошлади ва уларда ишловчиларнинг кўпчилиги марказдан юборилган ишчилар ва инженер –техник мутахассислар эдилар. Ўзбекистон  “социализмнинг шарқдаги маёғи” қилмоқ учун ўлкамизда, сирасини олганда,  руслаштириш сиёсати амалга оширила бошлади. 1926  йилда  ўтказилган ахоли  рўйхати маълумотларига қараб фикр юритсак, ўлкада  91 миллат ва элатнинг вакиллари истиқомат қилиши аниқланган. Демак, 29 йил (1897-1926) оралиғида Ўзбекистонда истиқомат қилиб турган миллатлар ва элатлар сони 70 дан 91 гача, яъни 30 фоизга ошган. қисқароқ қилиб айтганда, ўттиз йилда ўттиз фоиз ўсишни  кўриб турибмиз, десак булади.

Навбатдаги аҳоли рўйхати 1939 йилда ўтказилди.Ўтган ўттиз ўч йил (1926-1959)ни ниҳоятда ҳаяжонли воқеаларга тўла бўлди.Уларнинг орасида энг дахшатлиси 1941-1945 йиллардаги уруш эди. Инсоният тарихида ҳеч бир урушда  ҳеч бир давлат  1418 кун давом этган жангларда  27 миллион 343 минг жангчи, зобит ва фуқаросидан жудо бўлган эмас. Бу урушга Ўзбекистондан  1.433. 230 киши сафарбар  қилинган Республика ахолисининг умумий сони  6,5 миллион бўлган, шулардан  болалар ва кексаларни чиқариб ташласак, бу рақамикки баравар қисқаради. Демак, 3,25 миллион яроқлилардан ярми аёллар –оналар эканлагини  инобатга олсак, 1,6-1,7 миллион харбий хизмат ёшдаги эркаклар қолади.   Хулоса шундан иборатки, Ўзбекистон ахолисининг деярли 22 фоизи, харбий хизматга  яроқлиларнинг 90 фоизи урушга ёки ишчи баталёнларга кетган. Шулардан 263005 киши халок булган. 132670 киши бедарак йўқолган. 60452 киши ногирон булиб қайтган 1.  Бу уруш ана шундай аёвсиз қирғин  булади.

Собиқ Совет давлатини қутқариб олган  омиллардан бири  шундан иборат булдики, у ўз ҳудудининг фавқулотда катталигидан фойдаланиб, фронтдан узоқ жойлашган худудларни ўз таянчи ва қуролхонасига айлантирди. Шулардан бири  Ўзбекистон эди. Ўзбекистонга мамлакатнинг ғарбий қисмидан, яъни харбий харакатларга тортилган қисми дан шарққ, шу жумладан, Ўзбекистонга минглаб, завод ва фабрикалар, маданият муассассалари ва жамоалари  кучирилди. Саноат корхоналари одатда ўз инженер техниклари ва мутаххасис ишчилари ва уларнинг оилалари билан кучиб келишдилар.Ундан ташқари мамлакатнинг уруш бораётган харбий қисмдан юз минг фуқаровий ахоли Ўзбекистонга ва бошқа шарқий республика ва вилоятларга йўл олдилар.

1941-1945 йиллар уриши даврида Ўзбекистонга мамлакатнинг ғарбий  қисмидан қанча ахоли кучирилганлиги хақида аниқ ва расмий эълон  қилинган рақамлар йўқ, борлари хам манзарани тўла ёрита олмайдилар, чунки шошма шошарлик. Вазиятларда аниқ хисоб-китоб олиб борилмаган  лекин, 1926-1959 йиллар ахоли  руйхатлари оралиғида Ўзбекистонда рус ахолисининг  салмоғи  2,7  фоиздан 13,4 фоизга ўсди.Собиқ совет тузуми томонидан амалга оширилган саноатлаштириш,қишлоқ хўжалигини жамоалаштириш, миллатларнинг ўзлигини кучсизлантириш ва сусайтириш мақсадида  уларни  мумкин  қадар  кўпроқ  аралаштириб юбориш  сиёсати ўз “мева”сини бера бошлади ва юқорида таъкидланган  33 йил, яъни  1926-

1959 йиллар  орасида  Республика аҳолисининг  кўпмиллатлилигининг  ўсишида  ҳақиқий “Революция” юз  берди  дейишимиз  мумкин. Фақат Ўзбекистоннинг  ўзида  1959-йилда  етарли  бўлмаган  104 миллат ва  элат  вакиллари,  шу жумладан, 1926-йилгача  Ўзбекистонда  биронтаси  ҳам бўлмаган  цахурлар, абазинлар,  тувалилар, бурятлар, чукчалар ва  бошқалар  аҳоли  таркибида пайдо  бўлдилар.

Кўп миллатлиликнинг  ўсишида 1926-1959  йиллар  Ўзбекистон  тарихида  асосий  ўринни эгаллайди,десак  ортиқча  бўлмайди. Шу давр ичида Ўзбекистонда  истиқомат қилувчи халқлар сони  91 дан 113 гача  етди, ўзбеклар Ўзбекистонда  1959- йилда  аҳолининг 62,1 фоизини,  ўзбек  эмаслар  эса  37,9 фоизини ташкил  қилар эдилар.Ўзбек миллатининг очиқ  кўнгиллилиги,  меҳмондўстлиги, бағрикенглиги, ҳар бир кишига  миллатидан  қатъий  назар, “У ҳам Худо яратган инсон” деб яхши кўз  билан қараши  натижасида  Ўзбекистонда  барча ерни  эмас  халқларнинг, шу  жумладан, русларнинг  сони ва салмоғи  ошиб борди.

1959-йилдан бошлаб  Ўзбекистонда  ерли  аҳолининг,  шу жумладан,  ўзбекларнинг  аҳоли таркибидаги  салмоғи  аста – секин  ўсиб бормоқда. Бунинг сабаби  ерли бўлмаган аҳолининг сони камайишида эмас. Уларнинг сони йил сайин, озгина бўлсада, ошиб бормоқда. Ерли аҳоли салмоғи  ортиб боришининг сабаби  бу аҳоли  сонининг европаликларга  нисбатан тезроқ ўсишидадир.  Европалик аҳолида, шу жумладан, русларда, ҳар бир оилада  ўрта ҳисоб билан 2,5 фарзанд бор, ўзбекларда ва бошқа  ерли халқларда эса  ҳар бир оилада 4-5 фарзанд бор. Натижада, масалан, Ўзбекистондаги русларнинг сони 1959- йилдаги  1. 090 мингдан 1989-йилда 1.652 минггача ўсди, яъни 66 фоизга кўпайди. Худди шу давр ичида ўзбекларнинг сони  6.015 мингдан  16.650 минггача  яъни 275 фоизга кўпайди.Демак,  ўзбекларнинг сони русларникига нисбатан  беш баробар кўпроқ суръат билан  ўсган.

Юқорида санаб ўтилган омиллар таъсирида 1989- йилга келиб Ўзбекистонда русларнинг салмоғи 8,3 фоизга, 2000 йилда 6,5 фоизга тушиб қолди. 1991- йилда Ўзбекистон мустақил давлат деб эълон қилингандан сўнг  барча собиқ республикаларда  жиддий демографик  жараёнлар юз берди, шу жумладан,  рус аҳолисининг  маълум қисми  ўз илк  Ватан Россия  Федерациясига  қайтиб кетишни лозим кўрди.Ўзбекистондан кўчиб кетган  русларнинг сони ва салмоғи бошқа собиқ республикаларга  нисбатан анча оз бўлди; сабаби  шундаки Ўзбекистон раҳбарияти ва ерли аҳоли  русларга қўполлик, чиқиштирмаслик, ғараз кўз билан қараш ҳодисаларига йўл қўймайди, чунки руслар асосан яхши мутахассислар,Ўзбекистоннинг саноати, алоқаси, нақлиёти ва бошқа соҳалари учун чин юракдан меҳнат қилишга тайёр кишилардир.Ҳатто шундай шароитда русларнинг маълум қисми ўз илк ватанини қўмсаб, она юртига қайтди. Бу борада ҳозирги аниқ рақамлар чоп этилган эмас. Шу соҳа билан шу шуғулланаётган мутахассисларнинг билдиришларича, 1991-1996- йилларда кўчиб кетганларнинг маълум қисми қайтиб  келган. И. Каримов 2005-йил “Независимая” (Россия) газетасининг мухбири Виктория Панфиловага  берган интервъюсида  шундай деган эди: “.мен шу кунларда республикага қайтиб  келган 70 нафар рус кишисига  фуқаролик бериш  тўғрисидаги фармонга имзо чекдим” 1- деган эди.

Ўзбекистон мустақиллиги 1991- йилда эълон қилингандан сўнг  бозор муносабатлари ҳаётга  сингиши жараёнида  давлатимизда янги  даврга хос жараёнлар намоён бўла бошлади:

Биринчидан, ҳудудимиздан  русларнинг ва умумий европаликларнинг кўчиб кетиши жиддий камайди.Албатта, уларнинг маълум қисми аста- секин бориш жойларини аниқлаб,кўчиб кетмоқдалар. Бу жараённи тўхтатиш мумкин эмас, чунки одамларнинг  жаҳон бўйлаб ўзларига қулай  жой излаб кўчиб кетиш ёки кўчиб келишларига хақлари бор. Бу                                   

демократиянинг  асосий тамойилларидан биридир.

Иккинчидан, айни вақтда Ўзбекистонга кўчиб келувчиларнинг сони кўчиб кетаётганлардан кам эмас. Ана шу сабабли кўчиб юриш тарозисининг паллалари баробар,тенг десак бўлади.

Учинчидан, МДҲ миқёсидаги  вазиятни  қиёслаб ўрганиб,бошқа давлатлардан, айниқса Россия  Федерациясидан  руслар билан бир қаторда  бошқа миллат вакиллари ҳам кўчиб келмоқдалар.

Мустақиллик шароитларида миллатлараро  жараёнларнинг бундай тус олиши  бизни безовта қилмайди, чунки давлатимизда ҳаммага ер ва сув етарлидир.Четдан келсалар, барчага эшигимиз очиқ. Худди шу мақсадда бозор иқтисодиёти шароитларида турли чет эл фирмалари,бирлашмалари ва гуруҳлари йил сайин кўплаб келиб жойлашмоқдалар.1897 йилда Ўзбекистон ҳудудида  70 миллат ва элат вакиллари,1926 йилда  91, 1959-йилда 113, 1989- йилда 113, ҳозирги пайтда эса 136 миллат ва элат вакиллари яшаб турганлиги маълум.

            Ўзбекистон ҳозирги замон давлатлари орасида энг кўп миллатлиларнинг  биридир. 

Вы уже знаете о суперспособностях современного учителя?
Тратить минимум сил на подготовку и проведение уроков.
Быстро и объективно проверять знания учащихся.
Сделать изучение нового материала максимально понятным.
Избавить себя от подбора заданий и их проверки после уроков.
Наладить дисциплину на своих уроках.
Получить возможность работать творчески.

Просмотр содержимого документа
«Миллатлараро тотувлик барқарорлик ва тараққиётнинг омилидир»

Миллатлараро тотувлик барқарорлик ва тараққиётнинг омилидир


Ғиждувон маиший хизмат касб-ҳунар коллежи

Ижтимоий гуманитар фанлар кафедраси ўқитувчиси

Ҳамроев Жасурбек Рахматуллоевич


Ўзбекистон тарихини ўрганар эканмиз, унинг диққатимизни тортадиган томонларидан бири юртимизнинг, элимизнинг кўп миллатлилигидир қадим замонлардан бери ўзбеклар билан бир қаторда миллий худудимизда тожиклар, қозоқлар, туркманлар, қирғизлар, уйғурлар, ва бошқа халқлар, миллатлар вакиллари истиқомат қилганлар. Улардан ташқари элимизда қўшни давлатлардан келган ва бу ерда жойлашиб қолган эронийлар, афғонлар, ҳиндлар, хитойлар бор эдилар. Араб истилосидан сўнг Мовароуннаҳрга кўчиб келиб, шу ерда яшай бошлаган араблар Бухоро ва Қашқадарё томонларида ўз қишлоқларини ташкил қилган эдилар. Ўрта Осиёни Россия босиб олгандан сўнг мамлакатимиз худудида руслар, украинлар, беларуслар, азарбайжонлар, Кавказ халқлари вакиллари , Волга бўйидан татарлар, мордвалар, марилар, удмуртлар, бошқирдлар,билан бирга немислар, болгарлар, Венгирлар, ва бошқалар. Минтақамизда пайдо бўлдилар. Чоризм даврида арман халқига нисбатан амалга оширилган арман-азарбайжон қирғини сиёсати натижасида ўн минглаб арманлар Ўзбекистонга кўчиб келишди.

Ўзбекистон аҳолиси кўпмиллатлилигининг ўсиши узоқ тарихга эга бўлиб, бу жараённи асосан тўрт даврга бўлиш мумкин.

Биринчи давр чоризм истилосига бўлган асрларни ўз ичига қамраб олади. Кўпмиллатлилик у асрларда секин –аста ташкил топган . Маълумки, Ўрта Осиёни забт этган Искандар Зулқарнайннинг сафдан чиққан минглаб жангчилари Ўрта Осиёнинг кўплаб иқлими ва шароитларини кўриб, шу ерда ўтроқ бўлиб қолиб кетган. Юртимизнинг кўп миллатлилиги айниқса Буюк ипак йулининг аҳамияти ошиши билан янада ўсди. Шарқ билан Ғарбнинг мунтазам алоқаларини таъмин этишга минглаб кишилар ўз хаётларини бағишладилар. Бу йўл кўп тармоқли булиб, дарахтнинг илдизидек турли томонларга чуқурлашиб кириб борган .

Карвон эгалари, хизматчилар ва хизматкорлар юртимизнинг минглаб қишлоқлари,мимлакат буйлаб жойлашган ўнлаб шаҳарлар, ҳунармандчилик марказлари, савдо-сотиқ расталарини кўриб, бу юртга доимий ёки ўтроқ хаёт кечириш учун узил-кесил жойлашдилар. Ундан ташқари, маънавият, маърифат маданият манбаларига ўзларини яқин тутишни орзу қилган минглаб турли халқ ва қабила вакиллари .Ўзбекистонни ўз доимий Ватанлари сифатида танлаб, шу худудда яшаб бошлаганлар. Бу жараёнлар хали Ўзбекистон Россия томонидан забт этилмасдан олдин бўлган ўзгаришлардир. Бу нарсанинг таъсири ҳозирги кунларда хам билиниб туради. Яна шу сабабдан ўзбек миллатининг ўртача этник қиёфаси ҳали шаклланиб улгургани йўқ: ўзбеклар орасида туркларга, қозоқларга, қирғизларга, туркманларга, уйғурларга, афғонларга, эронийларга, хиндларга ўз ташқи чизгилари билан жуда ўхшаб кетадиганлар кўп учраб туради. Шу жиҳатдан ўзбек миллати бошқа миллатлардан анчагина ажралиб туради. Бундай хусусиятимиз тарихимиз бизга қолдирган ўзига хос мерослардан биридир.

Ўзбекистон аҳолисининг кўп миллатлилиги ўсишишининг иккинчи тарихий палласи. Ўрта Осиёнинг Россия томонидан босиб олиниши жараёни ва мустамлакачилик йиллари билан боғлиқдир. Истило натижасида юртимиз дунёда ҳудуди энг катта ва ахолиси энг кўп миллатли давлатнинг бир қисмига айланди. Элимизга бойиш, енгил хаёт кечириш, янги ерларда узига хусусий мулк орттириш тарафдорлари минг минглаб кела бошладилар. Натижада Ўзбекистоннинг кўпмиллатлилик даражаси кескин ўзгара бошлади. 1897 йилда Россия империяси бўйича биринчи марта аҳоли рўйхати ўтказилди унинг йиққан маълумотларини синчиклаб ўрганиши шуни кўрсатадики, 1897 йилда Ўзбекистон ҳудудида етмишта турли миллатлар ва элатлар вакиллари истиқомат қилган эканлар.

Юртимиз ахолиси таркибида турли миллатлар ва элатлар вакиллари сонини ўсиб бориши жараёнининг учинчи палласи 1917 йил октябръ тўнтариши ва ҳокимиятни болъшевиклар босиб олгандан кейин бошланди. Бу жараён бир неча йўналишларда олиб борилди. Биринчидан, янги хокимият ўз мавқеини мустахкамлаш ва душман кучларни тор-мор қилмоқ учун Ўрта Осиёга Марказий Рассиядан турли харбий қисмларни жўната бошлади. Ҳарбийларнинг кўпчилиги марказий кўрсатмаси ёки ўз хоҳиши билан ўлкада доимий яшай бошлади. Фуқаролар уруши тугагандан сўнг ўлкада яъни саноат корхоналари қурила бошлади ва уларда ишловчиларнинг кўпчилиги марказдан юборилган ишчилар ва инженер –техник мутахассислар эдилар. Ўзбекистон “социализмнинг шарқдаги маёғи” қилмоқ учун ўлкамизда, сирасини олганда, руслаштириш сиёсати амалга оширила бошлади . 1926 йилда ўтказилган ахоли рўйхати маълумотларига қараб фикр юритсак, ўлкада 91 миллат ва элатнинг вакиллари истиқомат қилиши аниқланган . Демак, 29 йил (1897-1926) оралиғида Ўзбекистонда истиқомат қилиб турган миллатлар ва элатлар сони 70 дан 91 гача, яъни 30 фоизга ошган . қисқароқ қилиб айтганда, ўттиз йилда ўттиз фоиз ўсишни кўриб турибмиз, десак булади.

Навбатдаги аҳоли рўйхати 1939 йилда ўтказилди.Ўтган ўттиз ўч йил (1926-1959)ни ниҳоятда ҳаяжонли воқеаларга тўла бўлди.Уларнинг орасида энг дахшатлиси 1941-1945 йиллардаги уруш эди. Инсоният тарихида ҳеч бир урушда ҳеч бир давлат 1418 кун давом этган жангларда 27 миллион 343 минг жангчи, зобит ва фуқаросидан жудо бўлган эмас. Бу урушга Ўзбекистондан 1.433. 230 киши сафарбар қилинган Республика ахолисининг умумий сони 6,5 миллион бўлган, шулардан болалар ва кексаларни чиқариб ташласак, бу рақамикки баравар қисқаради. Демак, 3,25 миллион яроқлилардан ярми аёллар –оналар эканлагини инобатга олсак, 1,6-1,7 миллион харбий хизмат ёшдаги эркаклар қолади. Хулоса шундан иборатки, Ўзбекистон ахолисининг деярли 22 фоизи, харбий хизматга яроқлиларнинг 90 фоизи урушга ёки ишчи баталёнларга кетган . Шулардан 263005 киши халок булган . 132670 киши бедарак йўқолган. 60452 киши ногирон булиб қайтган 1. Бу уруш ана шундай аёвсиз қирғин булади.

Собиқ Совет давлатини қутқариб олган омиллардан бири шундан иборат булдики, у ўз ҳудудининг фавқулотда катталигидан фойдаланиб, фронтдан узоқ жойлашган худудларни ўз таянчи ва қуролхонасига айлантирди. Шулардан бири Ўзбекистон эди . Ўзбекистонга мамлакатнинг ғарбий қисмидан, яъни харбий харакатларга тортилган қисми дан шарққ, шу жумладан, Ўзбекистонга минглаб, завод ва фабрикалар, маданият муассассалари ва жамоалари кучирилди. Саноат корхоналари одатда ўз инженер техниклари ва мутаххасис ишчилари ва уларнинг оилалари билан кучиб келишдилар.Ундан ташқари мамлакатнинг уруш бораётган харбий қисмдан юз минг фуқаровий ахоли Ўзбекистонга ва бошқа шарқий республика ва вилоятларга йўл олдилар.

1941-1945 йиллар уриши даврида Ўзбекистонга мамлакатнинг ғарбий қисмидан қанча ахоли кучирилганлиги хақида аниқ ва расмий эълон қилинган рақамлар йўқ, борлари хам манзарани тўла ёрита олмайдилар, чунки шошма шошарлик. Вазиятларда аниқ хисоб-китоб олиб борилмаган лекин, 1926-1959 йиллар ахоли руйхатлари оралиғида Ўзбекистонда рус ахолисининг салмоғи 2,7 фоиздан 13,4 фоизга ўсди.Собиқ совет тузуми томонидан амалга оширилган саноатлаштириш,қишлоқ хўжалигини жамоалаштириш, миллатларнинг ўзлигини кучсизлантириш ва сусайтириш мақсадида уларни мумкин қадар кўпроқ аралаштириб юбориш сиёсати ўз “мева”сини бера бошлади ва юқорида таъкидланган 33 йил, яъни 1926-


1959 йиллар орасида Республика аҳолисининг кўпмиллатлилигининг ўсишида ҳақиқий “Революция” юз берди дейишимиз мумкин. Фақат Ўзбекистоннинг ўзида 1959-йилда етарли бўлмаган 104 миллат ва элат вакиллари, шу жумладан, 1926-йилгача Ўзбекистонда биронтаси ҳам бўлмаган цахурлар, абазинлар, тувалилар, бурятлар, чукчалар ва бошқалар аҳоли таркибида пайдо бўлдилар.

Кўп миллатлиликнинг ўсишида 1926-1959 йиллар Ўзбекистон тарихида асосий ўринни эгаллайди,десак ортиқча бўлмайди. Шу давр ичида Ўзбекистонда истиқомат қилувчи халқлар сони 91 дан 113 гача етди, ўзбеклар Ўзбекистонда 1959- йилда аҳолининг 62,1 фоизини, ўзбек эмаслар эса 37,9 фоизини ташкил қилар эдилар.Ўзбек миллатининг очиқ кўнгиллилиги, меҳмондўстлиги, бағрикенглиги, ҳар бир кишига миллатидан қатъий назар, “У ҳам Худо яратган инсон” деб яхши кўз билан қараши натижасида Ўзбекистонда барча ерни эмас халқларнинг, шу жумладан, русларнинг сони ва салмоғи ошиб борди.

1959-йилдан бошлаб Ўзбекистонда ерли аҳолининг, шу жумладан, ўзбекларнинг аҳоли таркибидаги салмоғи аста – секин ўсиб бормоқда. Бунинг сабаби ерли бўлмаган аҳолининг сони камайишида эмас. Уларнинг сони йил сайин, озгина бўлсада, ошиб бормоқда. Ерли аҳоли салмоғи ортиб боришининг сабаби бу аҳоли сонининг европаликларга нисбатан тезроқ ўсишидадир. Европалик аҳолида, шу жумладан, русларда , ҳар бир оилада ўрта ҳисоб билан 2,5 фарзанд бор, ўзбекларда ва бошқа ерли халқларда эса ҳар бир оилада 4-5 фарзанд бор. Натижада, масалан, Ўзбекистондаги русларнинг сони 1959- йилдаги 1. 090 мингдан 1989-йилда 1.652 минггача ўсди, яъни 66 фоизга кўпайди. Худди шу давр ичида ўзбекларнинг сони 6.015 мингдан 16.650 минггача яъни 275 фоизга кўпайди.Демак, ўзбекларнинг сони русларникига нисбатан беш баробар кўпроқ суръат билан ўсган.

Юқорида санаб ўтилган омиллар таъсирида 1989- йилга келиб Ўзбекистонда русларнинг салмоғи 8,3 фоизга, 2000 йилда 6,5 фоизга тушиб қолди. 1991- йилда Ўзбекистон мустақил давлат деб эълон қилингандан сўнг барча собиқ республикаларда жиддий демографик жараёнлар юз берди, шу жумладан, рус аҳолисининг маълум қисми ўз илк Ватан Россия Федерациясига қайтиб кетишни лозим кўрди.Ўзбекистондан кўчиб кетган русларнинг сони ва салмоғи бошқа собиқ республикаларга нисбатан анча оз бўлди; сабаби шундаки Ўзбекистон раҳбарияти ва ерли аҳоли русларга қўполлик, чиқиштирмаслик, ғараз кўз билан қараш ҳодисаларига йўл қўймайди, чунки руслар асосан яхши мутахассислар,Ўзбекистоннинг саноати, алоқаси, нақлиёти ва бошқа соҳалари учун чин юракдан меҳнат қилишга тайёр кишилардир.Ҳатто шундай шароитда русларнинг маълум қисми ўз илк ватанини қўмсаб, она юртига қайтди. Бу борада ҳозирги аниқ рақамлар чоп этилган эмас. Шу соҳа билан шу шуғулланаётган мутахассисларнинг билдиришларича, 1991-1996- йилларда кўчиб кетганларнинг маълум қисми қайтиб келган. И. Каримов 2005-йил “Независимая” (Россия) газетасининг мухбири Виктория Панфиловага берган интервъюсида шундай деган эди: “...мен шу кунларда республикага қайтиб келган 70 нафар рус кишисига фуқаролик бериш тўғрисидаги фармонга имзо чекдим” 1- деган эди.

Ўзбекистон мустақиллиги 1991- йилда эълон қилингандан сўнг бозор муносабатлари ҳаётга сингиши жараёнида давлатимизда янги даврга хос жараёнлар намоён бўла бошлади:

Биринчидан, ҳудудимиздан русларнинг ва умумий европаликларнинг кўчиб кетиши жиддий камайди.Албатта, уларнинг маълум қисми аста- секин бориш жойларини аниқлаб,кўчиб кетмоқдалар. Бу жараённи тўхтатиш мумкин эмас, чунки одамларнинг жаҳон бўйлаб ўзларига қулай жой излаб кўчиб кетиш ёки кўчиб келишларига хақлари бор. Бу


демократиянинг асосий тамойилларидан биридир.

Иккинчидан, айни вақтда Ўзбекистонга кўчиб келувчиларнинг сони кўчиб кетаётганлардан кам эмас. Ана шу сабабли кўчиб юриш тарозисининг паллалари баробар,тенг десак бўлади.

Учинчидан, МДҲ миқёсидаги вазиятни қиёслаб ўрганиб,бошқа давлатлардан, айниқса Россия Федерациясидан руслар билан бир қаторда бошқа миллат вакиллари ҳам кўчиб келмоқдалар.

Мустақиллик шароитларида миллатлараро жараёнларнинг бундай тус олиши бизни безовта қилмайди, чунки давлатимизда ҳаммага ер ва сув етарлидир.Четдан келсалар, барчага эшигимиз очиқ. Худди шу мақсадда бозор иқтисодиёти шароитларида турли чет эл фирмалари,бирлашмалари ва гуруҳлари йил сайин кўплаб келиб жойлашмоқдалар.1897 йилда Ўзбекистон ҳудудида 70 миллат ва элат вакиллари ,1926 йилда 91, 1959-йилда 113, 1989- йилда 113, ҳозирги пайтда эса 136 миллат ва элат вакиллари яшаб турганлиги маълум.

Ўзбекистон ҳозирги замон давлатлари орасида энг кўп миллатлиларнинг биридир.


Получите в подарок сайт учителя

Предмет: История

Категория: Прочее

Целевая аудитория: Прочее

Скачать
Миллатлараро тотувлик барқарорлик ва тараққиётнинг омилидир

Автор: Ҳамроев Жасурбек Рахматуллоевич

Дата: 16.06.2017

Номер свидетельства: 422125


Получите в подарок сайт учителя

Видеоуроки для учителей

Курсы для учителей

ПОЛУЧИТЕ СВИДЕТЕЛЬСТВО МГНОВЕННО

Добавить свою работу

* Свидетельство о публикации выдается БЕСПЛАТНО, СРАЗУ же после добавления Вами Вашей работы на сайт

Удобный поиск материалов для учителей

Ваш личный кабинет
Проверка свидетельства