kopilkaurokov.ru - сайт для учителей

Создайте Ваш сайт учителя Курсы ПК и ППК Видеоуроки Олимпиады Вебинары для учителей

Интеллектуал ёшлар – келажагимиз таянчи

Нажмите, чтобы узнать подробности

ИНТЕЛЛЕКТУАЛ ЁШЛАР – КЕЛАЖАГИМИЗ ТАЯНЧИ

         Ўрта асрларда Шарқ оламида яшаб ижод этган буюк аллома ва мутафаккирларнинг илмий меросини ўрганиб, унинг замонавий цивилизация тарихида тутган ўрни ва ролига алоҳида эътибор берган ҳолда ёшлар онгига чуқур сингдириб бориш ҳозирда устувор вазифалардан бири бўлиб келмоқда.
Ана шу бебаҳо илмий меросни янада теран тадқиқ этиш ва оммалаштиришга қаратилган саъй-ҳаракатларга янги туртки бериш, Шарқнинг улуғ алломалари томонидан амалга оширилган кашфиётлар замонавий илм-фан ва тараққиёт учун нақадар долзарб ва зарур эканини очиб беришнинг аҳамияти ҳам шунчалик муҳим.
Ўрта асрлар Шарқ тарихи шундан далолат берадики, маданият ва таълим-тарбия, тиббиёт, адабиёт, санъат ва архитектура соҳаларидаги беқиёс юксалиш, илмий мактабларнинг вужудга келиши, янги-янги истеъдодли авлодлар тўлқинининг пайдо бўлиши ва вояга етиши – буларнинг барчаси биринчи навбатда иқтисодиёт, қишлоқ ва шаҳар хўжалигининг анча жадал ўсиши, ҳунармандчилик ва савдо-сотиқнинг юксак даражада ривожланиши, йўллар қурилиши, янги карвон йўлларининг очилиши ва авваламбор нисбий барқарорликнинг таъминланиши билан бевосита боғлиқ бўлган.
        Биринчи  Президентимиз  И.А.Каримов таъкидлаганидек, “Тинчлик ва барқарорлик бўлмаса, илм-фан соҳасида ҳеч қандай ўсиш, тараққиёт бўлиши мумкин эмас. Қаерда тинчлик ва барқарорлик бўлсагина илм-фан марказлари, академиялар, олий ўқув юртлари пайдо бўлади. Энг асосийси, таълим-тарбия равнақ топиб, унга қизиқиш, эътибор кучаяди. Тинчлик-барқарорлик бўлган жойдагина одамлар ўқиб-ўрганишни, ҳар томонлама ривожланишни истайди. Одамлар кечаси уйқуга ётиб, эрталаб туришга қўрқмайдиган, эртага уларнинг бошига қандайдир муаммо ёки офатлар келмаслигини билган тақдирдагина шундай бўлади. Бу ҳақиқат кўп асрлар давомида ўз тасдиғини топган”[1].
Ҳаётда шундай инсонлар ҳам учраб турадики, фарзандларини кечаю-кундуз меҳнат қилиб боқиб, вояга етказиб, уйли-жойли қилишади-ю, вақти келса ноқобил фарзандлар ота-онани боқишга қурби етмай қоладилар. Бу эса оилада маънавий муҳитни яхши йўлга қўйилмаганлигини, фарзандда ёшлигидан билим олиб ҳунар ўрганишга, меҳнат қилиб ўзини, оиласини, бола-чақасини боқиб, фарзанднинг ота-онага, қариндош уруғларига нисбатан бўладиган иззат-ҳурмат каби инсонийлик туйғулари шакллантирилмаганлигидан далолат беради. Бу салбий ҳолат ҳар бир ота-онадан фарзандлари тарбиясида ҳалқимизнинг ҳаёт синовларидан ўтган урф-одат ва қадриятларидан ўринли фойдаланишлари зарурлигини кўрсатади.
         Биринчи Президентимиз И.А.Каримов “Юксак маънавият – енгилмас куч” асарида мана шундай жиҳатларга катта эътибор қаратган. “Биз халқимизнинг дунёда ҳеч кимдан кам бўлмаслиги, фарзандларимизнинг биздан кўра кучли, билимли, доно ва албатта бахтли бўлиб яшаши учун бор куч ва имкониятларимизни сафарбар этаётган эканмиз, бу борада маънавий тарбия масаласи, ҳеч шубҳасиз, беқиёс аҳамият касб этади. Агар биз бу масалада ҳушёрлик ва сезгирлигимизни, қатъият ва масъулиятимизни йўқотсак, бу ўта муҳим ишни ўз ҳолига, ўзи бўларчиликка ташлаб қўядиган бўлсак, муқаддас қадриятларимизга йўғрилган ва улардан озиқланган маънавиятимиздан, тарихий хотирамиздан айрилиб, охир-оқибатда ўзимиз интилган умумбашарий тараққиёт йўлидан четга чиқиб қолишимиз мумкин.”[2]
        Жамият ёшлар онгида маънавий қадриятларни ривожлантирмай ва мустаҳкамламай туриб ўз истиқболига эриша олмайди. “Мустақил фикрлайдиган, замонавий илм – фан ва касб-ҳунарларни пухта эгаллаган, ўз юрти, ўз халқига фидойи, биз бошлаган ишларни давом эттиришга қодир бўлган, ҳар томонлама соғлом авлодни енгиб бўладими? Бугун биз ўз олдимизга қўйган юксак мақсадларга етишда ана шу навқирон авлодимиз ҳал қилувчи куч бўлиб майдонга чиқаётгани барчамизга ғурур ва ифтихор бағишлайди”[3], деб таъкидлайди И.А.Каримов.
         Халқнинг ижтимоий- тарихий тажрибаси беиз кетмайди, у моддий ва маънавий бойликларда акс этади. Бу маданий меросда яққол намоён бўлади. Маданий мерос -ўтган аждодлар томонидан қолдирилган моддий ва маънавий бойликлар, урф-одатлар, тажрибалар, ҳаётий тасаввурлар ҳамда турмуш тарзидир. Маданий меросдаги ҳаётни барқарорлаштирувчи, инсон камолотига, тараққиётига хизмат қилувчи жиҳатларгина халқ маданиятига айланади ва у янги авлодлар томонидан қабул қилинади. Маънавий мерос қадимдан аждодларимиз, ота- боболаримиз, тарихий манбалардан бизгача етиб келган сиёсий, фалсафий, хуқуқий, миллий ва диний қадриятлар, ахлоқ- одоб меъёрлари, илм-фан ютуқлари, бадиий ва санъат асарлари каби маънавий бойликлар йиғиндиси бўлиб, уни халқимиз ҳамиша ўрганиб бойитиб борганлар.“Ўзбекистон Аллоҳнинг назари, меҳри тушган, файз ва барака ато этилган бетакрор заминдир. Парвардигори олам буюк зотларни Ўзи азиз этган жойлардагина дунёга келтиради”. Мана шундай буюк зотларнинг фарзанди эканлигингиз доимо қалбингизда бўлсин. Унутманг, сиз халқимизнинг ишончи ва таянчи бўлган ёшларсиз дея қатъий ишонч билдирган эди И.Каримов. 
          Комил инсон ғояси миллий мафкурамизнинг асосий ғояларидан бири. У ёшларимизнинг интеллектуал салоҳиятини ватан равнақи, халқ фаровонлигига йўналтирувчи ғоявий пойдевор вазифасини бажармоқда. Улар Ўзбекистон учун спорт, интеллектуал, технологик, ижод майдонларига кириб, ғолиб бўлмоқдалар.
Таълим ва тарбия - ижтимоийлашувнинг етакчи ва ҳал қилувчи негизидир. Тарбиянинг асосини таълим, яъни олдинги авлод томонидан тўплаб келган билимлар ва маданий қадриятларни ёшлар онгига сингдириш жараёни ташкил қилади. И.А.Каримов таъкидлаганларидек, “Ёшлар – эртанги ҳаётимиз. Эртанги кунимиз мана шу ёшларнинг қўлида, ёшларнинг ҳаракатида, ёшларнинг қурбида керак бўлса, қудратида”

Адабиётлар:
И.А.Каримовнинг “Ўрта асрлар Шарқ алломалари ва мутафаккирларининг тарихий мероси, унинг замонавий цивилизация ривожидаги роли ва аҳамияти” мавзусидаги халқаро конференциянинг очилиш маросимидаги нутқи

  1. И.А.Каримов.Юксак маънавият-енгилмас куч. – Т.: “Маънавият”, 2013. 4-б.
  2. Каримов И.А. “Она юртимиз бахту иқболи ва буюк келажаги йўлида хизмат қилиш — энг олий саодатдир”. Т.: Ўзбекистон. 2015, Б.-235.
  3. “Озод ва обод ватан, эркин ва фаровон ҳаёт – пировард мақсадимиз” Т.8.-Т.:Ўзбекистон, 2000
Вы уже знаете о суперспособностях современного учителя?
Тратить минимум сил на подготовку и проведение уроков.
Быстро и объективно проверять знания учащихся.
Сделать изучение нового материала максимально понятным.
Избавить себя от подбора заданий и их проверки после уроков.
Наладить дисциплину на своих уроках.
Получить возможность работать творчески.

Просмотр содержимого документа
«Интеллектуал ёшлар – келажагимиз таянчи»

  1. И.А.Каримов.Юксак маънавият-енгилмас куч. – Т .: “Маънавият”, 2013. 4-б.

  2. Каримов И.А. “Она юртимиз бахту иқболи ва буюк келажаги йўлида хизмат қилиш — энг олий саодатдир”. Т.: Ўзбекистон. 2015, Б.-235.

  3. “Озод ва обод ватан, эркин ва фаровон ҳаёт – пировард мақсадимиз” Т.8.-Т.:Ўзбекистон, 2000

Получите в подарок сайт учителя

Предмет: История

Категория: Мероприятия

Целевая аудитория: Прочее

Скачать
Интеллектуал ёшлар – келажагимиз таянчи

Автор: Ражабова Дилбар Баходировна

Дата: 25.05.2019

Номер свидетельства: 512190

Получите в подарок сайт учителя

Видеоуроки для учителей

Курсы для учителей

ПОЛУЧИТЕ СВИДЕТЕЛЬСТВО МГНОВЕННО

Добавить свою работу

* Свидетельство о публикации выдается БЕСПЛАТНО, СРАЗУ же после добавления Вами Вашей работы на сайт

Удобный поиск материалов для учителей

Ваш личный кабинет
Проверка свидетельства