kopilkaurokov.ru - сайт для учителей

Создайте Ваш сайт учителя Курсы ПК и ППК Видеоуроки Олимпиады Вебинары для учителей

Телекоммуникация тармоклари. Интернет

Нажмите, чтобы узнать подробности

Открытый урок: 

Телекоммуникация тармоклари. Интернет

Вы уже знаете о суперспособностях современного учителя?
Тратить минимум сил на подготовку и проведение уроков.
Быстро и объективно проверять знания учащихся.
Сделать изучение нового материала максимально понятным.
Избавить себя от подбора заданий и их проверки после уроков.
Наладить дисциплину на своих уроках.
Получить возможность работать творчески.

Просмотр содержимого документа
«Телекоммуникация тармоклари. Интернет»

Жанубий Қозоғистон вилояти Сайрам тумани таълим бўлими





№42 Фурқат номли умумий ўрта мактабнинг информатика ўқитувчиси

Рустам Юнусметов








Очиқ дарс








Мавзу: Телекоммуникация тармоклари. Интернет.













Қорабулоқ - 2017



Дарснинг мақсади:

  1. Ўқувчиларга янги темани тушунтириб бериш.

  2. Ўқувчиларда Интернет билан ишлаш, World Wide Web да ишлаш малакасини хосил қилиш

  3. XXI аср компьютер асри бўганлиги учун ўқувчиларга тўлиқроқ тушинтириш


Дарснинг жихози: Компьютерда кўрсатиш, плакатлар.



Дарснинг бориши:

  1. Ўқувчилар ташқи қиёфасини кўздан кечириш.

  2. Ўтилган темалардан саволлар.


Дарснинг баёни:


Телекоммуникация тармоклари


Маҳаллий ҳисоблаш тармоғининг аппарат таъминоти


Маҳалллий ҳисоблаш тармоқ қурилмалари абонентлар ўртасидаги реал алоқани таъминлаб берадилар.

Маҳаллий тармоқ қурилмаларига қуйидагилар киради:

  • ахборот узатиш учун кабеллар;

  • кабелларни улаш учун раземлар;

  • мословчи терминаторлар;

  • тармоқ адаптерлари;

  • репитерлар;

  • трансиверлар;

  • консентраторлар;

  • кўприклар ;

  • йўналтиргичлар (маршрутизаторлар);

  • шлюзлар.

Уларни баъзиларини кўриб чиқамиз.

Тармоқ адаптерларини турли адабиётларда яна контроллер, карта, плата, интерфейслар, NIC (Network Interface Card) номлари билан ҳам атайдилар. Бу қурилмалар маҳаллий тармоқнинг асосий қисми, уларсиз тармоқ ҳосил қилиш мумкин эмас. Тармоқ адаптерларининг вазифаси – компьютерни (ёки бошқа абонентни) тармоқ билан улаш, яна қабул қилинган қоидаларга риоя қилган ҳолда компьютер билан алоқа канали ўртасида ахборот алмашинувини таъминлашдир. Айнан шу қурилмалар OSI моделининг қуйи босқичлари бажариши керак бўлган вазифаларни амалга оширади. Одатда тармоқ адаптерлари плата кўринишида ишлаб чиқарилади ва компьютерни система магистралларини кенгайтириш учун қолдирилган раземга ўрнатилади (одатда ISA ёки PSI). Тармоқ адаптер платасида ҳам одатда битта ёки бир нечта ташқи раземлар бўлиб, уларга тармоқ кабеллари уланади ( 1-расм).





1-расм. Тармоқ адаптери платаси


Тармоқ адаптерларининг ҳамма вазифалари иккига бўлинади :

1) магистрал

2) тармоқ.

Магистрал вазифалари адаптер билан компьютернинг система шинаси ўртасидаги алмашинувни амалга ошириш (яъни ўзининг магистрал манзилини таниш, компьютерга ахборот узатиш ва компьютердан ахборот қабул қилиш, компьютер учун узилиш сигналини ҳосил қилиш ва ҳоказолар) киради.

Тармоқ вазифалари эса адаптерларни тармоқ билан мулоқотини билан таъминлашдир.

.

Адаптернинг асосий тармоқ вазифаларига қуйидагилар киради :

  • компьютер ва маҳаллий тармоқ кабелини галваник ажратиш (бунинг учун одатда сигнални импулс трансформатори орқали узатилади) ;

  • мантиқй сигналларни тармоқ сигналларига ва аксига ўзгартириш ;

  • тармоқ сигналларини кодлаш ва декодирлаш ;

  • қабул қилинаётган пакетлардан айнан шу абонентга манзиллаштирилган пакетларни танлаб қабул қилиш ;

  • параллел кодни кетма-кет кодга ахборот ўзтилишда ўзгартириш ва ахборот қабул қилишда аксига ўзгартирш ;

  • адаптернинг буфер хотирасига узатилаётган ва қабул қилинаётган ахборотларни ёзиш ;

  • қабул қилинган ахборот алмашинувини бошқариш усулида тармоққа эга бўлишни ташкил қилиш ;

  • ахборотларни қабул қилиш ва узатишда пакетларнинг назорат битлари йиғиндисини ҳисоблаш.


Модем қурилмаси ва унинг вазифалари.


Ҳозирда компьютерлар ўртасида телефон линияси ёрдамида алоқа ўрнатилган. Бу алоқани ўрнатиш учун махсус қурилма талаб қилинади. Бу қурилмани вазифаси телефон линияси орқали олинган сигнални рақамли сигналга айлантириш, киришда эса тескари Операцияни амалга оширишдан иборат. Демак у модуляция ва демодуляция Операцияларини бажариши керак. Шунинг учун қурилма Модем номини олган.






Янги мавзу: Интернет



Интернетнинг пайдо бўлиши тарихи 60-йилларнинг охирида Америка хукумати томонидан асос солинган ARPANet (Advanced Research Projects Agency ташкилоти) хисоблаш тармогига бориб такалади. Тармок харбий ташкилотларга хизмат килган.

1980 йиллар бошларида маълумотларни узатишни бошкариш протоколи TCP/IP (Transmission Control Protocol / Internet Protocol) га асос солинди. Тахминан шу вактда маълум бўлдики, TCP/IP дан турли миллий ва халкаро даражадаги компьютер тармокларини боглашда фойдаланиш мумкин.

1989 йилнинг охирида ARPANet мукаммал холга етиб келди, лекин бу вактга келиб кўпгина униветситетлар ва илмий муассасалар Интернетга уланган эдилар. 1990 йиллар бошларида корпорациялар хам Интернетдан элкетрон почта оркали маълумотлар алмашишда актив иштирок этардилар. У вактларда Миллий Илмий фонд тижорат максадида Интернетдан фойдаланишни таъкиклаган эди. 1991 йилда бу чеклаш бекор килинади ва Интернетдан ташкилот, муассаса, нохукумат ташкилотларининг фойдаланиш даражаси ортди, шунингдек, тижорат максадида Интернетдан кенг фойдаланила бошланди (Интернет магазинлар, Интернет рекламалар ва х.к.).


1993 йилда биринчи веб-браузер Mosaic пайдо бўлди.











БУТУН ДУНЁ ЎРГИМЧАК УЯСИ (World Wide Web)


    World Wide Web (WWW) — бутун дунё Ўргимчак уяси — Интернет нинг энг оммавий ахборот хизматларидан бири ҳисобланади.

Интернет узоқ, вақтлар мобайнида турли хил компьютер тармоқларининг чигал тизими бўлиб, улар бўйича асосан электрон ахборот узатилган. Компьютер буйруқ ва дастурларини ишлатишнинг нозик томонларини бошидан кечирмаган янги одам бу чигал тизимда ўзини ишончсиз ва буғиқ хис қилади. Оддий ва кўргазмали шаклда, «кўрсат — бос» тамойили бўйича яратилган янги технология фойдаланувчига тармоққа пунктлари сўровларини аниқ бериш ва ўнга керак бўлган айни нарсани танлашни ўргатди. Бу технология World Wide Web дастури билан амалга оширилади.

    Кўпчилик фойдаланувчиларнинг ҳақиқий вақт оралиғида маълумотларни узатиш воситаларига фаол қизиқиши айнан шу технологияни пайдо бўлиши билан келиб чиқди. қисқа вақт ичида WWW Интернет ни ахборот супермагистралига ёки «дунёдаги ахборот Ўргимчак уясига» айлантирди. WWW миллионлаб одамларга бир бирлари билан тўғридан-тўғри мурожаат қилиш режимида мулоқат қилишга имкон берадиган янги ва нисбатан арзон технологиядир. Тармоқ бўйича фақат матнли файлларгина эмас, балки товуш, графика ва видеотасвирлар ҳам муваффақиятли узатила бошланди. Компьютердаги маълумот лар базасита ва тижорат тармоқларига эга бўлган Интернет да чексиз истеъмол бозорини ва ишбилармонлик маълумотларини тарқатиш учун асосий канални қурдилар, булар уларга тармоқнинг виртуал кенглигида пунктлари бизнесини самарали қилиш имконини беради.

    



Нима учун WWW технологияси «бутун дунё ўргимчак уяси» деб аталган?

Биринчидан, бу технологияга мувофиқ тармоқ структураси узелларга эга бўлиб, уларда компьютерлар — серверлар ва мижозлар жойлашган; улар одатда мос равишда Web-серверлар ва Web-мижозлар деб аталади. 1997 йил бошида Интернет да 145166 та доимий ишлайдиган Web-сервер ва 646162 та Web-мижоз бор эди. Бу компьютерлар бутун дунё бўйича, ҳамма киталарда ва ҳамма мамлакатларда жойлашган, шунинг учун тармоқ бутун дунёни ураб олиб, ундан қандайдир виртуал шаҳар (ёки мамлакат) яратди, ундаги уй— компьютерга қўл узатса етгудекдир.

    Иккинчидан, кўпчилик компьютерлардан фойдаланувчиларга одат бўлган дарахтсимон иерархик структурадан фарқли улароқ, WWW тармоғи ўргимчак уясига ўхшаган структурага эга: ранг билан ажратилган сўзни ёки

сўз бирикмасини босиб, сиз ўзингизга керак бўлган бутун дунё ўргимчак уясининг узелига, тармоқда мавжуд бўлмаган марказни четлаб ўтган ҳолда, етиб борасиз.

    Учинчидан ва охиргиси, Интернет ўз илдизлари билан Америка мудофаа вазирлигини ишлаб чиқишларига бориб тақалганлиги учун бошланишда тармоқ бўйича алоқанинг ишончлилиги ва мустахкамлиги ҳаттоки унинг бир нечта узеллари ишдан чиққан шароитларда ҳам таъминланиши келишиб олинган. Шунинг учун тармоқ бўйича маълумот WWW нинг бир узелидан бошқасига, шу дақиқада бўш ва ишончли бўлган (физик ўргимчак уяси бўйича мумкин бўлган ҳаракатланишга ўхшашлик аниқ қурилмоқда) энг ранг-баранг йўллар билан (ҳеч ким кузатмаган ва уларни кузатиш эҳтимоли мумкин бўлмаган) узатилиши мумкин.

    Web-серверлар маълумот сахифаларига эга бўлиб, улар одатда Web-сахифалар деб аталади.


Дарснинг якуни. Уйга вазифа ўтилган темаларни такрорлаш.



Получите в подарок сайт учителя

Предмет: Информатика

Категория: Уроки

Целевая аудитория: 8 класс

Скачать
Телекоммуникация тармоклари. Интернет

Автор: Юнусметов Рустам Ирисматович

Дата: 07.04.2017

Номер свидетельства: 407477


Получите в подарок сайт учителя

Видеоуроки для учителей

Курсы для учителей

ПОЛУЧИТЕ СВИДЕТЕЛЬСТВО МГНОВЕННО

Добавить свою работу

* Свидетельство о публикации выдается БЕСПЛАТНО, СРАЗУ же после добавления Вами Вашей работы на сайт

Удобный поиск материалов для учителей

Ваш личный кабинет
Проверка свидетельства