"ИНТЕЛЕКТУАЛ РИНГ" ўйини.
Тадбир режаси
Мақсад:
- Ўтилган мавзуларни мустаҳкамлаш, ўқувчиларда шу мавзулар бўйича малака ҳосил қилиш.
- Ақлий тарбия бериш.
- Ўқувчилар хотираси ва тафаккурини ривожлантириш.
Дарс типи: Такрорлаш
Дарснинг жиҳози: компьютер, кўргазмалар, тест саволномалари.
Ташкилий қисм ўтказилади.
Асосий қисм:
1. Доскада – "Интелектуал ринг ўйинига хуш келибсиз!"
2. Чиқиш.
Ўйинни олиб борувчилар (2 киши.).
1-бошловчи: Бугунги йиғилишимизнинг асосий сабаби 7-“А” ва 7-“Б” синф ўқувчиларининг билимларини синаш.
2-бошловчи: Бугун биз бу икки синфдан қайси бири компьютер соҳасида кучли билимга эгаликларини аниқлаб оламиз.
1-бошловчи: Ана тадбиримизга иштирок этиш учун меҳмонимиз ҳам етиб келдилар!
Дастурчи кириб келади
Инглиз тилида: Менга бу ерда информатика фанидан ўйин ўтказилаётганини айтишди. “Мен сизларни бу ўйин билан қутлайман! Ва ғолиб синфга ўзимнинг махсус совғамни топшираман!”.
2-бошловчи: Бўлмаса ўйинимизни бошлаймиз!
1-бошловчи: Ҳа, аввалом бор ўйинни ҳаққоний баҳолаб бориш учун ҳакамларни аниқлаб олайлик.
Ўйинни баҳолаб бориш учун ҳакамлар 3 кишидан иборат.
Ҳакамларнинг исми фамиляси ўқиб эшиттирилади.
2-бошловчи: Энди ўйинимизни бошласак ҳам бўлади. Марҳамат гуруҳлар ўзларини таништирсин.
Гуруҳлар ўзларини таништиради.
7-“А” гуруҳи
7-“Б” гуруҳи
1-бошловчи: Энди ўйинимизни бошлаймиз.
Ўйин.
1-бошловчи: саволларни ўқийди қайси гуруҳ тайёр бўлса қўл кўтариб жавоб беради.
Интеллектуал ринг саволлари:
1. Шундай дастурлар борки улар компьютерда кўпайиб боради ва дастурларни бузиш билан машғул бўлади. Бу қандай дастурлар?
(вирус)
2. Мен болаларимни жўнатаман ва қабул қиламан. Қачонлардир мени каптарли деб аташарди, кейин қоғозли бўлдим, сўнгра мени самалётли дейишди, ҳозир мени электрон дейишади. Мен болаларимни жўнатишим ва қабул қилишим учун бир неча тугмачани босиш етарли. Мен кимман ва болаларим ким?
(почта ва хат)
3. Шундай сўз бор, бу сўз арифметик амалларни бажариш тартибини келтириб чиқарган буюк аллома М.А.Хоразимий номи билан боғлиқ. Бу қандай сўз?
(Алгоритм)
4. Аввал эдим ёввойи, думим узун,
Ҳар бир столда борман бугун
Лазерли, шарикли номланаман
Интернетда саёҳатингга ёрдамчиман.
(сичқонча)
5. Биз нуқталар – экранда кўпчиликмиз,
Оқ, қорамиз, ранглимиз, ялтиллаймиз,
Ва “П” ҳарфидан бошлаб номланамиз.
Бу ким?
(Пикселлар)
6. Мен оғизга ўхшайман,
Тилим йўқ, лекин гапираман.
Овқатланмайман тишим йўқ,
Мен кимман?
(Колонка)
7. Тўртбурчак қутичаман,
Қолаверса ҳар хил шаклдаман,
Чўнтагингга сиғаман,
Ахборотларни сақлай оламан.
Мен кимман?
(Флешка)
8. Ўргимчак тўрига ўхшайман,
Сени ҳам домимга тортаман,
Билимга чанқоқликни, қондираман,
Хоҳламайди баъзи биров, қочишар мендан.
Мен кимман?
(Интернет)
9. Ҳамма қурилмалардан семизман,
Менда бордир плата, шина,.,
Ҳамма қурилмалардан мен томон,
Симлар келар бўлиб меҳмон.
Мен кимман?
(Тизим блоги)
10. У тилларни билади,
Бу тилларда сўзлашилмайди
Лекин у ёзаверади,
Бизга ёрдам беради.
Бу қандай тилу? У ким бўлди?
(Дастурлаш тили, дастурчи)
11. Суратни берсанг менга,
Олиб бераман экранга.
Буйруқ берсанг менга,
Экрандаги суратни,
Чиқариб бераман сенга.
(Сканер ва принтер)
12. Компьютер ёнар,
У дарров ишга тушар,
Сичқонча билан бошқарилар,
Номи “К” ҳарфидан бошланар.
(Курсор)
13. Столда турар тахтача,
Унда 102 тугмача.
Компьютер оламига кирасан,
Тугмачани босишинг билан.
(Клавиатура)
2-бошловчи: Ўйинимиз ниҳоясига етди. Ҳакамлардан гуруҳларнинг балларини эълон қилишларини илтимос қиламиз.
1-гуруҳ балли: _________
2-гуруҳ балли: _________
Ғолиб гуруҳга дастурчи ўз мукофотини топширади.