ахборот таъминоти қайси асосий гурухларидан иборат?
машина ичидаги ахборот таъминотининг қисмлари қандай?
машина ташкарисидаги ахборот таъминотининг қисмлари қандай?
ахборотни тузилиши қандай қисмлардан иборат?
ахборот ташувчилари қандай туркумланади?
ахборотни қайта ишлаш учун асосий жараёнлари қандай?
Ахборот технология тизим сифатида қандай вазифаларни бажаради?
Бошқариш тизимларининг вазифаси?
Ахборот технологиянинг шаклланиши учун қандай унсурлари бўлиши керак?
Жадвал маълум сондаги вертикал ва горизонтал чиқларнинг кесишишидан хосил бўлади. Жадвалнинг энг кичик элементи сифатида ячейка қабул қилинган. Исталган сондаги устун ва қаторлардан жадвал ҳосил қилиш мумкин. Ячейканинг ўлчамлари сонини ва форматини ҳар доим ўзгартириш мумкин. Жадваллар ячейкасида матнлар, расмлар билан ишлаш мумкин. ҳужжатнинг исталган қисмига жадвал ўрнатиш мумкин. Бунинг учун қуйидаги буйруқлар кетма-кетлигини танлаш керак:
Ҳужжатнинг жадвал ўрнатилиши керак бўлган ўринга курсор ўрнатилади;
Ҳужжатни сақлаш учун горизонтал меню сатридан Файл—Сохранить буйруқлари ёки унга мос келувчи ускуналар панелидаги пиктограммаси ёки клавиатурадан Shift+F12 тугмалари биргаликда босилади. Натижада қуйидаги мулоқотли ойна очилади:
Бу буйруқлар биринчи бор бажарилишида сақлаш операторининг махсус ойнаси очилади. Бу ойнанинг «Папка» бандига ҳужжат сақланиш манзили, «Имя файла» бандига эса ҳужжат номи, Тип файла бандидаги вариантлардан ҳужжат типи танланилади. Қуйида ана шу рўйхатга тегишли файл типларини кўришимиз мумкин.
Ҳамма кўрсаткичлар киритиб бўлингандан сўнг ОК тугмаси босилади.
Агар юқоридаги сақлаш буйруқлари такрор бажарилса мулоқотли ойна ҳосил бўлмайди. Ҳужжат эски ном билан эски манзилда сақланади.
Ўзгартириш ишлари олиб борилган ҳужжатни янги ном ва янги манзилда сақлаш лозим бўлса, у ҳолда горизонтал меню сатридан Файл—Сохранить как … буйруқлари ёрдамида сақлаш операторининг мулоқотли ойнаси очилади ва тегишли ўзгартиришлар киритилиб ОК тугмаси босилади.