Просмотр содержимого документа
«Informatika fanini zamonaviy usullarda o'qitish»
БУХОРО ВИЛОЯТ ХАЛҚ ТАЪЛИМИ ХОДИМЛАРИНИ ҚАЙТА ТАЙЁРЛАШ ВА УЛАРНИНГ МАЛАКАСИНИ ОШИРИШ ҲУДУДИЙ МАРКАЗИ2-мавзу:Ахборот-коммуникация технологияларинингривожланиш тарихи ва методологияси
Ўқитувчи: Т.О.Авезов
2020 йил
Режа:
РЕЖА:
1. Информатика ва ахборот технологияларининг ривожланиш тарихи ва тараққиёт
Фанда, яъни табиатни ўрганиш, у тўғрисидаги билимларни тўплаш ва ўрганишда шундай даврлар борлиги маълумки, улар материянинг маълум бир турини ривожланиши билан боғлиқдир. Шу сабабли ноосферанинг учта ташкил этувчиларини ажратиб кўрсатиш мумкин бўлади.Булар:Øтехносфера,Øэргосфера,Øинфосфера.Техносферанинг пайдо бўлиши моддани ўрганиш билан, эргосферанипайдо бўлиши энергияни ўрганиш билан боғлиқ бўлса, инфосферанинг пайдо бўлиши эса ахборотни ўрганиш билан боғлиқдир.Техносфера ва эргосферани ўрганиш химия, физика, математика ва бошқа фанлар орқали амалга оширилади.Инсониятнинг табиатни ўзлаштиришдаги тажриба ва билимларини тўплаши ахборотни ўзлаштириш билан биргаликда кечади. Айнан мана шу жараён инфосферанинг пайдо бўлишига олиб келди. Демак инфосферанинг пайдо бўлиши ахборотни ўрганиш билан боғлиқ экан.Ахборот лотинча“информaтио” сўзидан олинган бўлиб, тушунтириш, бирор нарсани баён қилиш ёки бирор нарса ёки ходиса ҳақида маълумот маъносини англатади.
Информатика ва ахборот технологияларининг ривожланиш тарихи ва тараққиётбосқичлари
Ахборотдан фойдаланиш имконияти ва самарадорлиги унинг репрезентативлиги, мазмундорлиги, етарлилиги, актуаллиги, ўз вақтидалиги, аниқлиги, ишонарлилиги, барқарорлиги каби асосий истеъмол сифат кўрсаткичлари билан боғлиқдир.
а) ахборотнинг репрезентативлиги – объект хусусиятини адекват ифода этиш мақсадларида уни тўғри танлаш ва шакллантириш билан боғлиқдир.
б) ахборотнинг мазмундорлиги – семантик(мазмуний) ҳажмини ифода
этади.
Информатика ва ахборот технологияларининг ривожланиш тарихи ва тараққиётбосқичлари
в) ахборотнинг етарлилиги (тўлалиги) - қарор қабул қилиш учун минимал, лекин етарли таркибга (кўрсаткичлар жамламасига) эга эканлигини билдиради. Тўғри қарор қабул қилиш учун тўлиқ бўлмаган, яъни етарли бўлмаган, худди шунингдек ортиқча бўлган ахборот ҳам фойдаланувчининг қабул қилган қарорлари самарадорлигини камайтиради.
г) ахборотнинг актуаллиги – ахборотдан фойдаланиш вақтида унинг бошқариш учун қимматлилиги сақланиб қолиши билан белгиланади ва унинг хусусиятлари ўзгариши динамикаси ҳамда ушбу ахборот пайдо бўлган вақтдан буён ўтган вақт оралиғига боғлиқ бўлади.
д) ахборотнинг ўз вақтидалиги – унинг аввалдан белгилаб қўйилган вазифани ҳал этиш вақти билан келишилган вақтдан кечикмасдан олинганлигини билдиради.
Информатика ва ахборот технологияларининг ривожланиш тарихи ва тараққиётбосқичлари
е) ахборотнинг аниқлиги – олинаётган ахборотнинг объект, жараён, ҳодиса ва ҳоказоларнинг реал ҳолатига яқинлиги даражаси билан белгиланади.
ж) ахборотнинг ишонарлилиги – ахборотнинг реал мавжуд объектларни зарур аниқлик билан ифода этиш хусусияти билан белгиланади.
з) ахборотнинг барқарорлиги – ахборотнинг асос қилиб олинган маълумотлар аниқлигини бузмасдан ўзгаришларга таъсир қилишга қодирлигини акс эттиради.
Ахборотга ишлов бериш технологиялари бугунги кунда ҳаётимизнинг ҳамма соҳаларини қамраб олган. Информатиканинг асосий ресурси – ахборотдир.
Информатика ва ахборот технологияларининг ривожланиш тарихи ва тараққиётбосқичлари
Ахборотларни қабул қилиш, қайта ишлаш ва уларни узатиш босқичма-босқич амалга оширилган.
I – босқич. Ёзувнинг пайдо бўлиши, сақланиши ва авлоддан авлодга ўтишидир. Ёзув пайдо бўлиши билан инсон биринчи марта қайта ишлаш технологиясидан қувват олди.
II- босқич. (ХVI) аср ўрталарида китоб босиб чиқарилишининг яратилиши билан боғлик, яъни маданиятнинг ривожланишига олиб келди. Китоб нашр этиш фаннинг ривожланиши билан бирга соҳа билимларининг жадал риволанишига олиб келди. Меҳнат жараёнида, станокларда, машиналарда ишлаш орқали орттирилган билимларни янги фикрлаш манбаи ва илмий йўналишларга тадбиқ этилди.
III- босқич. (ХIХ) аср охирлари. Электр энергияси пайдо бўлиши билан бирга телефон, телеграф, радио орқали кўп миқдордаги ахборотларни узатиш ва қабул қилиш имконияти яратилди.
IV - босқич. Ахборот революциясининг бўлиши билан характерланди. Бу босқичнинг бошланиши ХХ асрнинг 40-йилларига, яъни универсал ЭХМ ларнинг яратилиши даврига тўғри келди. 70-йилларда ахборот технологиясининг ядроси бўлган микротехнология ва шахсий компьютерлар яратилди. Ҳисоблаш техникасининг ривожланиши эволюциясида микропроцессор йўналиши пайдо бўлди.
V – босқич. (ХХ) аср охири. Бошқариш тизимларини осонлаштириш мақсадида ахборот технологиялари қайта ишланди. Ахборотларни мазмунли қайта ишлаш негизида шундай алгоритм ва моделлар борки, улар бизга бошқарув тизимини ўрганиш имкониятини беради. Компьютерларнинг пайдо бўлиши – бу инсониятнинг улкан ютуғи ҳисобланади, Ахборотларни хотирасида йиғиб уларни тез қайта ишлаш имкониятига эга, лекин ахборотларни қайта ишлашдан мақсад нима эканлигини билмайди.
ЎзР ФТДҚ Ахборотлаштириш ҳақидаги Қонуннинг қоидаларини бажара бориб, 1994 йил декабрида Вазирлар Маҳкамаси Ўзбекистон Республикасини ахборотлаштириш концепциясини маъқуллади. Ушбу концепциянинг асосий мақсади ва унда қуйилган масалалар қўйидагилардан иборатдир:
Концепциянинг асосий қоидалари ҳисобга олинган «Ўзбекистон Республикасининг ахборотлаштириш дастури» ишлаб чиқилди. У уч мақсадли дастурни ўз ичига олади:
Катта ҳажмдаги нарсаларни яратишда диққатни жамлаш ва мақсадга тўғри йўналтириш; Мавжуд институтларни қайтадан мақсадларини кўриб чиқиш ва уларни натижага тўғри
йўналтиришни ўргатадилар.
Бу икки авлод нафақат қизиқишлари, дунёқараши, балки характерлари бўйича ҳам ўзаро
Рақамли иммигрантларга хос бўлган хусусиятлар: пассив, ҳар бир
ҳаракати мақсадга йўналтирилган, узоқ ўйлайдиган, диққатли, якка тартибда ишлаш ва қарор қабул қилишни хуш кўради.
Рақамли аборогенларга хос бўлган хусусиятлар: фаолликни ёқтиради, қувноқ, тарқоқ фикрли, тез фикрини алмаштиради, қарорларни тезкор қабул қилувчи, кўп вазифалиликни ҳуш кўрадилар.