kopilkaurokov.ru - сайт для учителей

Создайте Ваш сайт учителя Курсы ПК и ППК Видеоуроки Олимпиады Вебинары для учителей

Ашық сабақ: Microsoft Excel электрон кестемен жұмыс

Нажмите, чтобы узнать подробности

Ашық сабақ:

Microsoft Excel электрон кестемен жұмыс

Вы уже знаете о суперспособностях современного учителя?
Тратить минимум сил на подготовку и проведение уроков.
Быстро и объективно проверять знания учащихся.
Сделать изучение нового материала максимально понятным.
Избавить себя от подбора заданий и их проверки после уроков.
Наладить дисциплину на своих уроках.
Получить возможность работать творчески.

Просмотр содержимого документа
«Ашық сабақ: Microsoft Excel электрон кестемен жұмыс»

Мавзу: Microsoft Excel электрон жадвалида ишлаш.

  1. Дарснинг мақсади:

  1. Ўқувчиларга янги темани тушунтириб бериш.

  2. Мисоллар орқали ўқувчиларнинг онгини кенгайтириш.

  3. ХХI аср компьютер асри бўлганлиги учун ўқувчиларга тўлиқроқ тушунтириш.

  1. Дарснинг жихози: Компьютерда кўрсатиш, плакатлар.

  2. Дарснинг бориши:

  1. Ўқувчилар ташқи қиёфасини кўздан кечириш.

  2. Ўтилган темалардан саволлар.

  1. ахборот таъминоти қайси асосий гурухларидан иборат?

  2. машина ичидаги ахборот таъминотининг қисмлари қандай?

  3. машина ташкарисидаги ахборот таъминотининг қисмлари қандай?

  4. ахборотни тузилиши қандай қисмлардан иборат?

  5. ахборот ташувчилари қандай туркумланади?

  6. ахборотни қайта ишлаш учун асосий жараёнлари қандай?

  7. Ахборот технология тизим сифатида қандай вазифаларни бажаради?




Режа:


  1. Ҳозирги кунда Microsoft Excelнинг кўлланилиши.

  2. Excel электрон жадвалининг асосий элементлари.

  3. Excel дастурини ишга тушириш ва ишни тугатиш.


Таянч тушунчалар: электрон жадваллар, Excel дастури.


ЭЛЕКТРОН ЖАДВАЛЛАР MICROSOFT EXCEL 2000 ДАСТУРИ


Бошланғич маълумотлар

MS Excel Microsoft Office пакети таркибидаги дастур бўлиб, у Windows операцион кобик дастури бошкарувида ишловчи ҳамда маълумотли электрон жадвалларни тайёрлаш ва кайта ишлашга мўлжалланган.

МS Ехсеl да тайёрланган ҳар бир ҳужжат (маълумотли жадвал) ихтиёрий исм ва ХLS кенгайтмадан иборат файл бўлади. Ехсеl атамасида бундай файл «Иш китоби» (Workbook) деб юритилади. Ҳар бир ХLS файлида 1 тадан 255 тагача электрон жойлашиши мумкин, уларнинг ҳар бири Ехсе1нинг иш варағи деб юритилади.

Microsoft Excelнинг асосий иш майдони - бу «Иш китоби» бўлиб, у бир ёки бир нечта иш варакларидан иборат. Иш варағида бухгалтер (хисобчи) китоби каби, сонлар, матнлар, арифметик ифодалар, хисоблар, қатор ва устунларда жойлашган бўлади. Ехсеlнинг бухгалтер китобидан асосий фарқи барча хисоб ишларини унинг ўзи бажаради, лекин маълумотларни киритиш фойдаланувчи зиммасида колади.

Ехсеl электрон жадвали 16384 қатор (row) ва 256 устун (column) дан иборат. Қаторлар 1дан 16384гача бўлган бутун сонлар билан тартибланган, устунлар эса лотин алифбосининг бош ҳарфлари (А, В, ... , 2, АА, АВ, ... , IV) билан белгиланган. Қатор ва устун кесишмасида электрон жадвалнинг асосий таркибий элементи -ячейка (cell) жойлашган. Ҳар бир ячейкага сон, матн ёки формула тарзидаги маълумотлар киритилади. Устун кенглигини ва қатор баландлигини ўзгартириш ҳам мумкин.


Microsoft Excel дастури ҳақида умумий маълумотлар.


Инсон ўз иш фаолияти давомида кўпинча бирор керакли маълумот олиш учун бир хил, зерикарли, баъзида эса мураккаб бўлган ишларини бажаришга мажбур бўлади. Microsoft Excel, дастури мана шу ишларни осонлаштириш ва кизикарли қилиш максадида ишлаб чиқилгандир.

Microsoft Excel электрон жадвали ҳисоблаш воситаси сифатида каралиб иктисодий ва молиявий масалаларни ечишда ёрдам берибгина колмай, балки ҳар кунги ҳарид килинадиган озик-овкатлар, уй рўзгор буюмлари ҳамда, банкдаги хисоб ракамлари хисоб-китобини олиб боришда ҳам ёрдам берувчи тайёр дастурдир.

Excel электрон жадвалининг асосий элементлари

Microsoft Excelдаги барча маълумотлар жадвал кўринишида намоён бўлиб, бунда жадвал ячейкаларининг (хоналарининг) маълум кисмиги бошланғич ва бирламчи маълумотлар киритилади, бошка бошка кисмлари эса ҳар хил арифметик амаллар ва бошка бошлангия маълумотлар устида бажариладиган бошка амаллар натижаларидан иборат бўлган ахборотлардир.

Элсктрон жадвал ячейкаларига уч хил маълумотларни киритиш мумкин

- Матнли

- сонли ифодалар

- формулалар.

Матнли маълумотлар сарлавха, белги, изохларни ўз ичига олади.

Сонли ифодалар бевосита жадвал ичига киритиладиган сонлардир.

Формулалар - киритилган сонли қийматлар бўйича янги қийматларии ҳисоблайдиган ифодалардир.

Формулалар ҳар доим «=» белгисини қўйиш билан бошланади. Формула ячейкага киритилгандан кейин шу формула асосида хисобланадиган натижалар яна шу ячейкада ҳосил бўлади. Агар шу формулада фойдаланилган сонлардан ёки белгилардан бири ўзгартирилса, Excel автоматик равишда янги маълумотлар бўйича хисоб ишларини бажаради ва янги натижалар ҳосил килиб беради.

Excelнинг асосий ишлов бериш объекти ҳужжатлар (документлар) хисобланади. Excel ҳужжатлари (документлари) ихтиёрий номланадиган ва XLS кенгайтмаcига эга бўлган файллардир. Excel да бундай файллар «Ишчи китоб» деб аталади. Ҳар бир Ишчи китоб ихтиёрий сондаги электрон жадвалларни ўз ичига олиши мумкин. Уларнинг ҳар бири «ишчи варағи деб аталади». Ҳар бир ишчи- варак ўз номига эга бўлади. Ишчи китобни ҳосил қилиш учун Microsoft Excel дастурини ишга тушириш зарур.

Экранда қуйидаги расмдаги каби холат пайдо бўлади.

MS Excelни юклаш жараёни.

Одатда МS Excelга мос келувчи пиктограмма Microsoft office дарчасида жойлашган бўлади. Бундай вазиятда Ехсе1ни ишга тушириш учун Excelга мос пиктограмма устида «сичқонча» тугмачаси босилади.

Агар Excel дастурига мос келувчи пиктограмма дарчада бўлмаса, у холда Ехсе1ни юклаш учун қуйидаги тартибда иш тутилади:

- «сичқонча» кўрсаткичи экраннинг қўйи кисмида жойлашган «Пуск» (start) тугмачасига келтирилиб чап тугмачаси босилади, сўнгра «Запуск» (start) менюси очилади;

- «сичқонча» кўрсаткичи «Программы бандига келтиради ва босилади;

- дастурлар рўйхатидан Microsoft Excel танланади ва «сичқонча» тугмачаси босилади, натижада Excel дастурининг дастлаб зарварағи, сўнгра умумий кўринишдаги иш столи экранга чикади.












MS Excel иш столи

Ехсеl ишга тушгандан сўнг, экранда унинг иш столи - электрон жадвал ҳосил бўлади. Электрон жадвалнинг юкори кисмида сарлавха сатри меню сатри, ускуналар мажмуаси жойлашган. Ускуналар Ехсеl буйруқларининг аксариятини ва кўшимча амалларни бажариш учун мўлжалланган.

Ехсе1да ишни тугатиш учун система менюсидаги Х белги устида «сичқонча» тугмачаси босилади ёки «Файл» буйруқлар тўпламига кириб «Выход» банди устида «сичқонча» тугмачаси босилади, [Аlt]+[F4] тугмачаларини биргаликда босиб ҳам Ехсе1да ишни тугатиш мумкин.




Назорат саволлари.


1. Ехсе1 дастури нима ва нима учун ишлаб чиқилган?

2. Ехсе1 да маълумотлар кандай кўринишда ёзилади?

3. Электрон жадваллар ячейкалари неча хил бўлади?

4. Формулалар нима ва улар каерда ёзилади?

5. Ехсе1нинг асосий иш объекти нима?




Получите в подарок сайт учителя

Предмет: Информатика

Категория: Уроки

Целевая аудитория: 8 класс

Скачать
Ашық сабақ: Microsoft Excel электрон кестемен жұмыс

Автор: Нишантаев Эрали Ибрахимович

Дата: 14.03.2017

Номер свидетельства: 400126


Получите в подарок сайт учителя

Видеоуроки для учителей

Курсы для учителей

Распродажа видеоуроков!
1810 руб.
2260 руб.
1910 руб.
2390 руб.
ПОЛУЧИТЕ СВИДЕТЕЛЬСТВО МГНОВЕННО

Добавить свою работу

* Свидетельство о публикации выдается БЕСПЛАТНО, СРАЗУ же после добавления Вами Вашей работы на сайт

Удобный поиск материалов для учителей

Ваш личный кабинет
Проверка свидетельства