Мобил алоқа хизматлари: сўзлашув, мобил интернет ва почта;
Мобил алоқа воситалари: Smartphone, iphone ва планшетлар;
Мобил алоқа воситалари ёрдамида ахборот алмашиш: Bluetooth, SMS ва MMS;
Мобил телефонлардан фойдаланиш ва ахборот алмашиш маданияти.
Мобил телефон ва мобил алоқа муҳити. Мобил телефон – мобил алоқада фойдаланиладиган телефон аппарати тури. Ҳозирги кунда, мобил телефон клавиатура ва экранга эга бўлиб аста-секин компьютер, факс аппарати, телефон аппарати, қайдлар китобчаси вазифаларини бажарувчи кўп мақсадли абонент тизимига айланмоқда. Мобил алоқа муҳити– таянч станциялар ва бир гуруҳ абонентлар тизимидан иборат бўлиб, абонентларнинг бир-бирлари билан ўзаро ахборот алмашинувини таъминловчи техник воситалар мажмуаси. Мобил алоқа тизимида барча маълумотлар мобил телефон орқали электромагнит тўлқинлари кўринишида симсиз ҳаво орқали узатилади.
Мобил алоқа хизмати операторлари.Мобил алоқа хизмати операторлари – абонентлар (мижозлар) учун мобил алоқа хизматларини таклиф қилувчи ташкилотдир. Операторлар вазифасига радио частотадан фойдаланиш ва хизмат кўрсатиш учун керакли ҳужжатларни олиш, ўзининг мобил тармоғини ташкил қилиш, фойдаланиш, хизмат шартларини ишлаб чиқариш, хизмат тўловларини йиғиш ва техник хизмат кўрсатиш киради. Ҳозирги пайтда Ўзбекистон ҳудудида 5 та мобил алоқа оператори хизмат кўрсатмоқда, булар “Уздунробита” МЧЖ ҲК – МТС, “Юнител” МЧЖ ҲК - Билайн, “Коском” МЧЖ – Ucell, “Rubicon wireless comunication” МЧЖ – “Перфектум Мобайл”, Ўзбектелеком АК – “Ўзбектелеком Мобайл”. Ушбу 5 та мобил оператор томонидан бугунги кунда мобил сўзлашув, SMS, MMS, GPRS, Интернет каби хизматлар кўрсатилмоқда.
6.1-расм. Мобил алоқа хизмати.
Мобил алоқа ҳизматлари: сўзлашув, мобил интернет ва почта.Мобил алоқа ҳизматлари – мобил алоқа воситалари ёрдамида абонентларнинг сўзлашуви, мобил интернет ва почта хизматлари амалга оширилади.
Сўзлашув – телефон рақами терилганда жорий мобил оператор таянч станциянинг антеннаси чақираётган ва чақирилаётган абонентларни аниқлайди. Шундан сўнг ушбу ахборот узиб улагичга (коммутатор) юборилиб иккита абонент боғланади ва ушбу абонентлар орасида сўзлашув (маълумот алмашиниш) амалга оширилади. Яъни иккита ҳаракатланувчи абонентнинг мобил телефонлар орқали ўзаро мулоқоти - сўзлашувдир.
Мобил Интернет – ҳаракатдаги абонентлар учун мобил алоқа тармоқлари орқали Интернет ресурсларидан фойдаланиш технологияси. Мобил алоқа тармоқларида сўровлар ва сўзлашиш маълумотлари ахборотларнинг пакетли кўринишида узатилади. Бунда юқори даражали хизматни амалга ошириш, айниқса бизнесни самарали бошқариш имконияти яратилади. Мобил Интернетнинг қулайлиги шундан иборатки, бунда фойдаланувчининг қаерда ва қандай ҳолатда бўлишидан қатъий назар, у мобил алоқа тармоғи орқали Интернет хизматларидан фойдаланиш имкониятига эга бўлади. Мобил Интернет хизматидан фойдаланиш учун махсус симсиз модем қурилмаси ёки ушбу хизмат ёқтирилган мобил телефон бўлиши керак.
Мобил почта -Интернет ресурсларидан фойдаланган ҳолда абонентнинг мобил телефони орқали шахсий электрон почта хизматидан фойдаланиш имконияти. Бунда Интернет тармоғи ёрдамида оддий электрон почта хизматидан фойдаланиш каби мобил телефонлар ёки бошқа мобил алоқа воситалари орқали ихтиёрий вақтда ихтиёрий жойда электрон почта хизматидан фойдаланиш, яъни почта хабарларини олиш, ўқиш ва жавоб йўллаш мумкин.
6.2-расм. Мобил Интернет.
Мобил алоқа воситалари: Smartphone, iphone ва планшетлар. Ҳозирги кунда мобил телефонларнинг ва бошқа мобил алоқа воситаларининг шунақа турлари ишлаб чиқарилмоқда-ки, булар вазифалари жиҳатидан персонал компьютердан қолишмайди. Бундай мобил алоқа воситалари ёрдамида ҳужжатлар билан ишлаш, мусиқа тинглаш, видеоклип томоша қилиш, ўйинлар ўйнаш, ҳатто радиоэшиттириш ва телевидениедан ҳам баҳраманд бўлиш мумкин.
Смартфон (smartphone) инглизчадан таржима қилинганда “ақлли телефон” маъносини англатади. Функционаллиги жиҳатидан чўнтак шахсий компьютерига яқин бўлган мобил телефон. Бунда чўнтак компьютерининг барча вазифалари мужассамланган.
iPhone - тўрт диапазонли мультимедияли смартфонлар линейкаси. iPhone ўзида телефоннинг асосий вазифаларидан ташқари коммуникатор ва интернет планшетларнинг асосий функцияларини ҳам қамраб олган.
Интернет планшетлар – бу махсус мобил қурилма бўлиб, шахсий компьютернинг классик намунасидир. Планшетлар (масалан iPad) ташқи кўриниш жиҳатидан компьютердан бутунлай фарқ қилади. Планшетлар фақатгина экрандан ташкил топган бўлиб, бошқа қўшимча қурилмалар (сичқонча, клавиатура) виртуал кўринишда ташкил этилган. Планшетлар тўлиқлигича мобил алоқа муҳити орқали Интернет хизматларидан фойдаланишга ва ҳужжатлар билан ишлашга ихтисослашган.
Мобил алоқа воситалари ёрдамида ахборот алмашиш: Bluetooth, SMS ва MMS. Мобил алоқа воситалари ёрдамида ахборотларни узатиш Bluetooth, SMS ва MMS технологиялари ёрдамида амалга оширилади.
Bluetooth – кичик қамров доирасига эга бўлган симсиз алоқа технологияси. Тармоқ қурилмалари орасидаги ўзаро мулоқотни ва уларнинг Интернетга уланишини енгиллаштиради. У шунингдек, турли электрон қурилмалари ва компьютерлар орасида маълумотлар алмашишни осонлаштиради. Bluetooth кичик маълумот оқимларини узатиш учун мўлжалланган, шунинг учун маҳаллий ва глобал тармоқ технологияларининг ўрнини боса олмайди.
SMS (Short Message Service) – қисқа хабарлар хизмати. Мобил алоқа тармоқларида абонентларнинг бир-бирларига қисқа матн хабарларини узатиш ва қабул қилиш хизмати ҳисобланади. Қисқа хабарлар дейилишига асосий сабаб технологик жиҳатдан бир хабар узатишда 140 та белгини узатиш мумкин.
MMS (Multimedia Messaging Service)– GPRS технологиясига асосланган мультимедиа хабарларини алмашиш хизмати. Хизмат рангли расм, фотосурат, мусиқа ва ҳатто видеоролиқларни узатиш ва қабул қилиш имконини беради. MMS технологияси бевосита хабар матнига тасвир ва мусиқани бириктиришни назарда тутади. MMS-хабарларни жўнатиш ва қабул қилиш учун, MMS хизматни нафақат телефон қурилмаси, балки мобил алоқа оператори ҳам қўллаши зарур.
Мобил телефонлардан фойдаланиш ва ахборот алмашиш маданияти. Мобил телефонлар ва бошқа мобил алоқа воситаларидан фойдаланганда сўзлашиш маданиятига, хабарларни ёзиш ва электрон почтадан фойдаланиш этикасига ҳамда телефон аппаратидан фойдаланиш қоидаларига риоя қилиш зарур. Телефон орқали ножўя сўзларни гапириш, турли ножўя хабарларни жўнатишдан сақланинг.
Саволлар:
Мобил телефон ва мобил алоқа муҳити деганда нимани тушунасиз?
Мобил алоқа хизмати операторлари вазифаси?
Мобил алоқа ҳизматлари қандай амалга оширилади?
Замонавий мобил алоқа воситаларининг қандай турларини биласиз?
5. Мобил алоқа воситалари ёрдамида қандай маълумот алмашиш амалга оширилади?
Вы уже знаете о суперспособностях современного учителя?
Тратить минимум сил на подготовку и проведение уроков.
Быстро и объективно проверять знания учащихся.
Сделать изучение нового материала максимально понятным.
Избавить себя от подбора заданий и их проверки после уроков.
Просмотр содержимого документа
«Aloqa vositalari va mobil aloqadan foydalanish»
АЛОҚА ВОСИТАЛАРИ ВА МОБИЛ АЛОҚАДАН ФОЙДАЛАНИШ
Режа:
Мобил телефон ва мобил алоқа муҳити;
Мобил алоқа хизмати операторлари;