kopilkaurokov.ru - сайт для учителей

Создайте Ваш сайт учителя Курсы ПК и ППК Видеоуроки Олимпиады Вебинары для учителей

Matematika darslarida EXCEL dasturidan foydalanish metodikasi

Нажмите, чтобы узнать подробности

Smart-технологии в образованииSmart-технологии в образованииSmart-технологии в образовании

Просмотр содержимого документа
«Matematika darslarida EXCEL dasturidan foydalanish metodikasi»





2020 yil 13 yanvar kuni malaka oshirish kurslari tinglovchilari bilan

Matematika darslarida EXCEL dasturidan foydalanish metodikasi” mavzusidagi davra suhbati yuzasidan o’tkazilgan yig’ilish

BAYONNOMASI

O’tkazilgan joyi: Buxoro viloyati XTXQT va MOHM

Qatnashuvchilar soni: 28 nafar matemaika guruhi malaka oshirish kursi tinglovchilari.

Taklif etilganlar:


  1. U. Aslonov – “Tabiiy va aniq fanlar” kafedrasi katta o’qituvchisi;

  2. H. Gulmatova – “Tabiiy va aniq fanlar” kafedrasi o’qituvchisi;

  3. N. Botirova– “Tabiiy va aniq fanlar” kafedrasi katta o’qituvchisi;

O’tkazilgan vaqti: 2020 yil 13 yanvar soat 1500.

Kun tartibiga qo’yilgan masalalar

  1. Excel dasturi haqida umumiy ma’lumot berish

  2. Excelda formula va diagramma qo’yishni o’rgatish

Eshitildi

Davra suhabti N. Kamalova tomonidan o’tkazildi. Davra suhbatini Buxoro viloyati XTXQT va MOHM “Aniq va tabiiy fanlar” kafedrasi o’qituvchisi U. Aslonov ochib berdi. U o’z so’zida -Ma'lumki «Kadrlar tayyorlash milliy dasturi» milliy tajribalar tahlili va ta'lim tizimidagi jahon miqyosidagi yutuqlar asosida tayyorlangan hamda har tomonlama kamol topgan, yuksak umumiy va kasb-hunar madaniyatiga, ijodiy va ijtimoiy faollikka, ijtimoiy-siyosiy hayotda mustaqil ravishda mo'ljalni to'g'ri ola bilish mahoratiga ega bo'lgan, istiqbol vazifalarni ilgari surish va hal etishga qodir kadrlarning yangi avlodini shakllantirishga yo'naltirilgandir. Unda xalqimizning boy intellektual merosi umumbashariy qadriyatlari, madaniyati asosida, iqtisodiyot, fan, texnika va texnologiyalarining yutuqlari asosida chuqur bilim va tafakkurga ega bo'lgan malakali kadrlarni tayyorlash bo'yicha aniq tadbirlar belgilangan.

Pedagogik va Axborot texnologiyalaridan o'quv-tarbiya ishlarida unumli foydalanish uchun o'quv yurtlarida ta'limning zamonaviy didaktik vositalar kompleksi bilan jihozlangan maxsus o'quv xonalari – avtomatlashtirilgan auditoriyalar, zallar bo'lishi maqsadga muvofiqdir. Inson faoliyatida texnikaning qo'llanilishi, ayniqsa uning o'quv-tarbiya jarayonini takomillashtirish maqsadida ishlatilishi o'ziga xos omillarga egadir. Bu omillar birinchidan, o'qituvchi va o'quvchi faoliyatining keskin o'zgarishiga, ikkinchidan, o'quvchiga yetkazilishi kerak bo'lgan voqea va hodisalarning chuqurroq o'rganilishi va o'zlashtirilishiga zamin tayyorlashdan iboratdir.”

Kamalova Nilufar – Ta’lim tizimlarining informatika yo’nalishlarida pedagogik va axborot texnologiyalarining joriy etilishi; Ta'lim jarayonida intеrfaol mеtodlarni qo’llash; “model va uning turlari” mavzusini o’qitish metodikasi haqida ma’lumot berdi.

Botirova Nigora- Excel dasturi va uning imkoniyatlari, funksiyalar bilan ishlash va elektron hisob- kitoblarni avtomatik tarzda bajarish usul va vositalari to’g’risida ma’ruza qildi.

Tinglovchilar – O'qituvchi o'quvchiga o'z predmeti bo'yicha muayyan ma'lumotlarni etkazish bilangina cheklanib qolmay, ularni idrok qilishga, mustaqil ishlashga o'rgatmog'i lozimligi, ana shu muammolarni hal qilishda pedgogik va axborot texnologiyalari va kompyuter texnikasining roli kattaligini ta’kidlab o’tishdi.

Davra suhbati davomida tinglovchilar savollariga javob berildi.

Yig’ilish qarori

Kamalova Nilufar va Botirova Nigora tomonidan “Matematika darslarida EXCEL dasturidan foydalanish metodikasi” nomli davra suhbati qoniqarli deb topilsin.



Rais: S. Baqoyev


Bayonnomani yozib boruvchi: M. Toirova

Microsoft Excel - электрон жадвал дастури.


1.Хисоблаш электрон жадвалининг дастлабки дастури 1979 йили Visicals (Visiblencalculators-куриниб турувчи калькулятор) номи билан Software Аrts фирмасида яратилган.Бу дастур Apple II компьютери учун ишлаб чикилган ва куп жихатдан унинг бозорда оммабоблиги аникланган.1981 йили IBM PS компьютери пайдо булиши билан бу типдаги компьютерлар учун электрон жадваллар ишлаб чикила бошланди.Visicals ва Supercals дастурларининг янги куринишлари пайдо булди,шу билан биргаликда Microsoft - Multiplan фирмасининг биринчи амалий дастури пайдо булди ва у электрон жадваллар янги авлодининг ёркин юлдузига айланди.

Хисоблашлар натижаларини кургазмалирок тасвирлаш учун жойлаштирилган график режимларининг пайдо булиши бу электрон жадвал ривожланишининг навбатдаги кадами булди.1983 йил LOTUS фирмасининг 1-2-3 пакетлари чикиб,кутилгандан хам зиёдрок муваффакиятга эришди.Аммо 1997 йил Microsoft фирмаси томонидан EXCEL дастури такдим этилди,у хозирги кунда хам уз синфидаги энг кувватли дастур хисобланади.Бу дастур ихтиёрий ахборотни (матнлар,сонлар,сана ва хоказоларни ) кайта ишлаб чикиш ва саклаш имконини берибгина колмасдан, балки килган ишингиз натижасини безаш,кургазмалирок курсатиш ва чоп этиш имкониятини беради.Бунда Win Word дастуридаги тахрирлаш воситалардан фойдаланиш мумкин.EXCEL нингоммавий имкониятларини узлаштириш кийин эмас,аммо дастурнинг мураккаблиги ва имкониятларининг жуда кенглиги сабабли , улар билан танишиш узок давом этиши мумкин,бинобарин,айнан иш жараёнида унинг янги-янги имкониятларини куриш мумкин. EXCEL бугунги кунда машхур электрoн дастурлаш жадвалларидан биридир. Ундан ишбилармонлар, укимишли кишилар,хисобчилар ва журналистлар фойдаланадилар. У ёрдамида турли хилдаги руйхатлар, каталоглар, жадваллар, молиявий ва статик отчётлар,жамоа фикрини хисобга олиш бизнес корхоналарни режалаштириш, илмий экспериментлар натижасини ишлаб чикиш, презентацион материаллар тайёрлаш мумкин. Хуллас, ЕХСЕL кулай электрон жадвалдир.

Жадвалларни жихозлаш турли хил булади, форматлашда берилган имкониятлар худди яхши текст процессордек, шрифтларни узгартириш мум-кин, расм чизишни, каторлар ажратишни, каторли ёки алохида ячейкалардаги текстни ранг билан купинча агар сизда рангли принтер булса, рамкали ва чизикли, областларни ранглаш, берилган жадвалларда график ва диаграмалар куриш, жадвалларда картинкалар куя билиш ва хоказоларни бажариш мумкин. Шуни айтиш лозимки, бу дастур хаддан ташкари кучли,имкониятлари жуда куп, купинча охирги версиялар (5.0 ва 7.0 WINDOWS 95 учун)микесида берилган. Биз, албатта узимизга керакли булган тушунчаларни куриб чикамиз, шунингдек, унинг ишлаш принципини хам, бошка колган жуда куп маълумотларни керакли вактда биз кенгайтирилган холатдаги EXCEL системасидан кидиришимиз мумкин. EXСEL 5.0 программаси MICROSOFT OFFISE пакетига киради.У WINDOWS операцион кобиги бошкарувида электрон жадвалларни тайёрлаш ва кайта ишлашда ишлатилади. EXСEL хужжатлари ,яъни кайта ишлаш объектлари булиб ихтиёрий номли ,.XLS кенгайтмалифайл хисобланади.Бундай файл ишчи китоб деб аталади.

Хар бир .XLS файлига 1 дан 255 тагача электрон жадваллар жойлаштириш мумкин ,уларнингхар бири ишчи варак деб аталади.Ишчи варак ва хужжат бир маънода ишлатилади.

Электрон жадвал компьютер хотирасида жойлашган 1 дан 16384 гача ракамланган сатрлардан ва лотин харфлари A,B,..., Z,AA ,AB,... деб ра-камланган 256 та устундан иборат.Устун ва сатрлар кесишиш жойида ячейка (катак) жойлашган.Ихтиёрий катакка бошлангич кийматлар сон ёки матн шунингдек ихтиёрий ахборотни хисоблаш учун формула киритиш мумкин.Ус-

тун кенглигини ва сатр баландлигини узгартириш мумкин. EXСELни компьютерга урнатишда,уз талаби ва шахсий компьютер кувватидан келиб чикиб фойдаланувчи урнатишнинг бир ёки бир нечта вариантларни танлаши мумкин, булар минимал, танланма,стандарт,тула.

EXСEL дастурини ишга тушириш ва тугатиш тартиби.

EXСEL белгиси MICROSOFT OFFISE панелида булади,белги устига куйилиб ,чап тугма 2марта тез босилади.

Дастурни ёпиш учун куйидаги усулларнинг биридан фойдаланилади:

1)Система менюси белгисига икки марта босилади,

2)Система менюси очилиб ундан буйруги танланади,

3)ALT- F4 клавиши босилади,

4)CTRL+ESC клавишлари босилиб мулокот ойнаси чакирила ди,ундан ёпилаётган ойна номи ёзилган сатр ажратилади ва тугмаси босилади.

Агар EXСEL ойнасини ёпиш вактида фойдаланувчи хужжатга узгартириш киритиш ва уни файлда сакламагани маълум булса, экранга мулокот ойна чикади.Шундан кейин узгаришни файлда саклаш (yes ),сакламаслик (no-),ёки ишни давом эттириш (cancel- ) мумкин.

Файл-хужжатларни (китобларни) яратиш,чакириш ва саклаш тартиби.

Агар EXСEL буйрук сатри аргументсиз (янги файл исми курсатилмай) ишга туширилган булса,программа сузсиз янги хужжатни шартли Номи билан яратишни таклиф килади.Шундан кейин хужжат тула ёки кисман тайёрлангач уни дискда Файл\Созранить как...буйруклари ёрдамида ихтиёрий номли .XLS кенгайтмали файл куринишида саклаш мумкин.Агар шу мавжуд файлда давом эттириладиган булса,Файл/Открыть буйруклари ёрдамида олиб борилади.Бунда стандарт мулокот ойна пайдо булади,унда керакли файл номи ёзилади. Агар янги хужжат яратилмокчи булса Файл\Новый буйруклари танланади. EXCEL КНИГА1 ёки КНИГА2 ва хоказо деб номланган буш жадвални таклиф килади. EXCEL русча версиясининг умумий куриниши 1-расмда курсатилган, купчилик очилган ландшафтлар назаримизда WINDOWS WORD ни чизикли инструментлар ва менюсини эслатади. Аммо кескин ажратадиган белгилар хам мавжуд . Стандартная ва форматирование каби панел инструментларида WINWORD ва WRITE да булмаган формула катори жойлашган.

Асосий фарк, шундаки EXCEL нинг ишчи майдони тоза когозни эмас, балки буш жадвал намоён килади, биз эса сиз билан бу жадвалини тулди ришимиз керак. Хакикатдан хам ишчи китобни тасвирлайдиган , 1 та эмас 16 та жадвал жойлашган. Ишчи майдонининг пастида, лифтнинг чап горизонтал кисмида сиз катлам каторни курасиз. Керакли вактда китобимизни вараклашимиз мумкин. Ким клавиатурадан фойдаланишга кийналса,Ctrl-PgUр,Ctrl-РдDn тугмаларини (оркага ва олдинга вараклайди) басиши мумкин. Агар китобнинг 16 вараги камлик килса, сиз яна меню ишчи каторини кушишга имкониятингиз бор.EXCELкуп ойнали программадир.Яъни бир вактда бир нечта хужжатни очиш мумкин.

Электрон жадвалнинг биринчи катори –сарлавха каторидир.У ерда дастур ва хужжат номи ёзилади.

Иккинчи катор –меню катори.Энг биринчи тугма –системали меню байрокчаси.У куйидаги буйрукларга эга: Восстановить, Переместить,

Учинчи ва туртинчи каторлар – ускуналар каторидир.

Кейин ишчи майдон бошланади.Жадвалнинг унг томонида вертикал айлантириш йули бор. Формулалр сатрида катакчага (ячейкага) киритиладиган маълумот ва формулалар терилади.Бу сатрнинг чап кисмида очиладиган руйхат - бор,бунда жадвалнинг ажратилган катакчаси адреси курсатилиб турилади.Кул ранг рамкага олинган катакча ажратилган булиб хисобланади.Поле имени дан унгрокда унг томондан вертикал чизик билан ажратилган катта булмаган соха жойлашган ,унда маълумотларни киритиш вактида киритиш жараёнини бошкарувчи учта тугма пайдо булади.Устунлар сарлавхасининг (ёки сатрлар сарлавхасининг ) юкори кисмида бутун жадвални ажратишга хизмат килувчи буш тугма бор. Стандарт айлантириш йулларидаги кора туртбурчаклар ёрдамида жадвални вертикал ёки горизонтал буйича 2 ва 4 та ички ойнага булиш мумкин. Варак ёрликлари курсатилган сатр эса ишчи китоб чегарасида бир ишчи варакдан иккинчисига утишга имкон беради.

Горизонтал менюда куйидаги буйруклар мавжуд:

Файл менюси.

Файлларни саклаш.(сохранение)

Саклаш буйругини сиз файл менюсидан кидиришингиз мумкин.Бу процессни тезлаштириш учун «Стандартная» ускуналар ойнасидаги дискет тасвири булган тугмани босиш керак. Сохранить буйругини 1 чи марта танлаганимизда мулокот расми пайдо булади.

Сохранить как.

Агар сиз узингизнинг файлингизни кайта ишлаган булсангиз, уни бошка ном билан хам саклашингиз мумкин.

ОТКРЫТЬ.

Яратилган ва сакланилган жадвални экранга чикариш учун «Файл-открыть» буйругини танлашингиз керак.

СОЗДАТЬ

Сиз «Файл» менюсидан «Создать» буйругини танлайсиз. У ёрдамида сиз янги буш китобни очишингиз мумкин.

ЯНГИ ИШ КИТОБИ.

Агар сиз янги иш китобини очиш жараёнини тезлаштирмокчи булсангиз варак тасвирланган тугма сизнинг ихтиёрингизда. ЗАКРЫТЬ.

Агар сизга бир неча ойнлар билан ишлаш нокулай булса, сиз 1 та ёки бир неча ишчи китобларни ёпишимиз мумкин, янгисини очишдан олдин, унинг учун меню файл закрыть буйругини танлаймиз.

ПЕЧАТЬ.

Албатта сиз уз жадвалингизни "ОСЯЗАЕМЫЙ" куринишида булишини хохлайсиз. Кандай килиб уни варакка тушириш мумкин. Уз жадвалингизни нусхалаш учун сиз Файл менюсидан «Печать» буйругини танланг.

"ПАРАМЕТРЫ СТРАНИЦЫ"

Печать килишда энг охирги киладиган ишимиз ички холат параметрларини курсатиш керак. Бунинг учун сиз Файл менюсидан «Параметры-страницы» буйругини танлайсиз.

Бетларни олдиндан куриш..

Биз Файл менюсидаги «Просмотр» буйругини танлаймиз, абзацнинг бошида тасвирланган расм тугмани босиш оркали чакирилади.

ПРАВКА МЕНЮСИ.

EXCELнинг яна асосий менюларидан бири бу Правкадир.Энди биз Правка хусусида бироз тухталиб утамиз.Оддий редакторлаш Менюси саналган Правка, WINWORDда берилганларда жуда хам кам фарк килади. Бу охирги буйрукнингнинг бекор килиниши (факат биттасини) ва такроран уни бажариш, «вырезать», «копировать», «вставить», «найти и заменить» операцияларини тула стандарт холда бажарилади. Лекин бир канча спецификацион имкониятлар хам бор. «Заполнить» буйруги (пастга, баландга, унгга, чапга) ячейка бурчагида формула ёки сонларни кора квадратга олиб чузиш вазифасини бажаради. «Заполнить по листам» буйруги ажратилган ячейкаларни бошка иш китоблари варакларига уша манзил билан нусхалашга имкон беради. «Очистить» буйруги ячейкалар орасидан факат берилганларни, форматларни ва изохларни тозалашга рухсат беради ёки хаммасини бирданига тозалаши мумкин.

"Удалить" буйруги тулик тушунтиришга унчалик мухтож эмас. Унда варакларни бекор килиш мумкин.

«Специальная вставка» буйруги тулик тушунтиришга жуда хам мух тож. У ёрдамида биз берилган жадвални бошка жадвалга урнатишимиз керак, ва улар уртасида динамик алока урнатишимиз лозим. ВИД МЕНЮСИ.

Тартибланган юкори ёки пастки колонтитулга утиш топшириклари.

1) EXCEL бетини танланг.

2) Вид менюсидан «Колонтитулы» буйругини танланг.

3)Юкори ёки пастки колонтитул майдонидан керакли колонтитулни танланг.

Кенгайтирилган ва хар хил типидаги файлларни куриш.

1)Керакли файлни куриш учун йулбошчисини очинг.

2) Вид менюсидан «Параметры» буйругини танланг.

Барча типидаги файлларни куриш учун буйругини

танланг,барча файллар Просмотр булимида маълум булади.

Диспетчер отчётов буйруги.

Бу буйрук бетларни кетма кет бирлаштиришда хисоботда куринишлар ва сценарияларни печат килиш учун хизмат килади.

Масштаб.

Хар бир ойнада сиз кулай ва керакли размер куринишини танлаб олишингз мумкин.

Ускуналар ойнаси.

Керакли ускуналар ойнасини акслантириш учун Вид менюсидан «Панели инструментов» буйругини танланг.

Янги ячейка куйиш

Янги ячейка куйиш жуда хам осон.Янги ячейка куйиш учун ячейкани белгилаб меню буйругидан «Вставка ячейки» буйругини танланг. Агар ячейка жумласини куймокчи булсангиз шу жумлани белгилаб янги ячейка олдига кушинг, ва меню буйругидан «Вставка Столбец» ёки «Вставка – Ячейки» командасини танланг.

Ячейкаларга изох киритиш.

Агар сиз ячейкага изох киритмокчи булсангиз бунинг учун Файл меню «Вставка-Примечание» буйругини танланг шундан сунг экранда мулокот пайдо булади. «Текстовое Примечание» да сиз текстдаги изохни киритишингиз мумкин Текст ячейка билан ОК тугмаларини босгандан сунг куйилади.Агар текстни тугатиш учун кушимча маълумот киритмокчи булсангиз Добавить тугмасини босинг.

Ячейка номини куйиш.

Ячейка номини ёки оралигини тайинлаб сиз ячейкалар ичидаги маълумот ларни ёки ячейкалар номини иш китобининг хохлаган жойига куйишингиз

мумкин.Бунинг учун куйиладиган жойни белгилаб Меню буйругидан «Встав ка-Имя-Вставить» буйругини танланг.

Янги катор куйиш.

Битта катор куйиш учун янги катор куйилиши керак булган ячейкани бел гиланг.Бир неча катор куйиш учун янги каторлар куйилиши керак булган каторни белгиланг,сунг Вставка менюсидан «Строка» буйругини ё битта устун куйиш учун устун чап тарафида турган ячейкани белгиланг ,бир неча устунлар куйиш учун янги устунлар куйилиши керак булган устун унг тарафини белгилаб,Вставка менюсидан «Столбец» буйругини танланг.

Янги бет куйиш.

Битта бет кушмокчи булсангиз Вставка менюсидан «Лист» буйругини танланг,бир неча бет кушмокчи булсангиз SHIFT тугмасини босган холда керакли бетлар микдорини танлаб Вставка менюсидан «Лист» буйругини тинланг.

Объект киритиш.

EXCEL сизга жадвалга объект киритишни,текст,ракамлар,диаграммалар ва бошка хил кушимча киритишга имкон беради.Меню буйругидаги «Вставка-Объект» буйруги ёрдамида ,объект жадвалга утади шундан сунг экранда мулокот пайдо булади.


График объектга аник улчамларни бериш.

1.Улчамлари узгартириладиган график объектни белгилаб олинг.

2.Формат менюсидан белгиланган объект типига караб тугри келадиган буйругини танланг,масалан, Автофигура еки Рисунок,шундан сунг улчамни танланг.

3.Масштаб группасидаги «Высота» ва «Ширина» майдонидан керакли параметрларни киргизинг.

Маслахат.Объектнинг улчамлари узгартирилгандаги узгаришларни саклаб колиш учун байрокчани куйиш керак.

Беркитилган катор ва устунларни акслантириш.

  1. Беркитилган каторни экранга чикариш учун беркитилган катор устидаги ва остидаги каторлар ячейкаларини белгиланг.

  2. Формат менюсидан «Строка» еки «Столбец» булимларига курсаткични урнатинг ва «Показать» буйругини танланг.

Беркитилган каторлар еки устунлар.

1.Беркитиладиган катор еки устунни танланг.

2.Формат менюсидаги «Строка» еки «Столбец» пунктларига курсаткични урнатинг ва «Скрыть» буйругини танланг.

Гиперссилка текстининг ташки куринишини узгартириш

ва стилларидаги узгаришлар жорий китодаги барча гиперссилкаларга кулланилади.

СЕРВИС МЕНЮСИ

Орфографияни текшириш ва хатоларни автоматик тугрилаш.

Иш китобининг барча варакларида орфография текширишини бажариш мумкин. « Автозамена» бизга киритилишда куп учрайдиган хато сузларни тугрилашга ердам беради;масалан, ни га еки ни га узгартириш мумкин. Microsoft Excel даги лугатлар формати ва автозаменалар руйхати Microsoft Office даги программалар билан тугри келади.

Орфографик хатоларни текширишда варак кисмлари.

Жорий варакда орфография белгиланган ячейка ва уларга берилган изохлар да,диаграмма ва езувларда,тугма ва колонтитулларда текширилади. Автоматик алмаштиришни бекор килиш.

1.Сервис менюсида Автозамена буйругини танланг.

2.Автозаменани бекор килиш учун киритилишдаги «Заменять-да» байрокчани олинг.

Узгаришларнинг бошка куринишларини бекор килиш учун колган байрокчаларни хам олинг.

Устундаги ячейкаларни автоматик тулдиришни екиш ва учириш.

1.Сервис менюсидан Параметры буйругини танланг,сунгра Правкани танланг

2.Автозаполненияга рухсат бериш учун, Автозаполненияга байрокчани урнатинг.

3.Автозаполненияни бекор килиш учун бйрокчани олинг.

Буш булмаган ячейкаларни кайта ёзувкилиш хакидаги маълумотни чикаришни екиш ва учириш.

Демонстрация

1.Сервис менюсидан «Параметры» буйругини танланг,сунгра Правкани танланг.

2.Сичконча ердамида ажратилган ячейкаларни кучиришда маълум огохлантириш чикарилади:

3.Кайта кучиришдан олдин «Предупреждать» га байрокчаникуйинг.

4.Огохлантириш маълумотини бекор килиш учун байрокчани олинг.

Ячейканинг узида тугрилаш режимини екиш ва учириш.

1.Сервис менюсидан «Параметры» буйругини танланг,сунгра Правкани танланг.

2.Тахрирлаш ва маълумотларни ячейкага киритишга рухсат бериш учун ячейканинг узида Правка га байрокчани урнатинг.

Факатгина формулалар каторида тахрирлаш ва маълумотларни киритиш учун байрокчани олинг.

Керакли ускуналар ойнасиини китобга кушиш

Фойдаланувчилар инструментлари панелидан китобда хаммавакт фойдаланиш учун ,бу панелни EXCEL китобига киритиш керак.Шундан сунг EXCEL китобини хотирага куйиш керак.

1.Шу китобга киритиладиган инструмнтлар панелини яратинг

2.Керакли инструментлар панели киритиладиган китобни очинг.

3.Сервис менюсидан «Настройка» буйругини танланг,сунгра «Панели инструментов» ни.

4.Вложить тугмасини босинг.

5.Киритилиши керак булган инструментлар панелини босинг,сунгра «Копировать» тугмасини босинг.

Диаграммани химоялаш

Диаграммаларни узгартиришлардан Сервис менюсидаги «Зашита» буйруги ердамида химоялаш мумкин.

Химояланадиган китоб элементлари

буйруги ердамида китобга химоя куйилса,китобга кириб булмайди. Китобнинг химоясини олиб ташлаш учун «Снять защиту книги» буйругидан фойдаланилади.

Варакларни бошка китобга жойлаштириш еки нусхасини кучириш.

« Диспетчер сценариев» ердамида сценарийлар учун кискача хисобот тузиш. Янги варакга натижаларни жойлаштириш учун настройкасидаги анализ элементларидан фойдаланилади.

Менюнинг киритилган куринишини кайта тиклаш

1.Узида менюни саклаган инструментлар панелини акслантиринг.

2.Сервис- Настройка буйругини танланг.

Настройка мулокот дарчаси очик колиши керак . Агар у халакит берса уни экраннинг бошка кисмига жойлаштиринг.

3.Кайта тикланиши керак булган менюни босинг,кейин контекст менюсидан «Сброс» буйругини танланг.

Изох. «Сброс» буйруги яяратилган менюдаги команда ва меню кисмларни кайта тиклайди.

Ускуналар ойнаси еки меню буйрукларидаги тугмаларнинг берилган куринишини кайта тиклаш

1.Берилган куриниши кайта тикланиши керак булган инструментлар панелини акслантиринг.

2.Сервис менюсидан «Настройка» буйругини танланг.

Настройка мулокот дарчаси очик колиши керак . Агар у халакит берса уни экраннинг бошка кисмига жойлаштиринг.

3.Кайта тикланиши керак булган менюни босинг,кейин контекст менюсидан «Сброс» буйругини танланг.



Тингловчиларнинг Ф.И.Ш

Туман, шаҳар номи

Мактаб

1.

Миров Лазиз Ашрафович

Бухоро шаҳри

41

2.

Алимухамедова Дилрабо Собир қизи

Бухоро шаҳри

39

3.

Муллажанова Мохигул Илёсовна

Бухоро шаҳри

14

4.

Бахронова Гуландом Хомидовна

Бухоро тумани

53-ИДУМИ

5.

Шодиева Шахноза Исломовна

Бухоро тумани

4

6.

Аслонова Гулноз Аброр қизи

Когон шаҳри

6

7.

Болтаев Ҳамробой Абдуллаевич

Қоракўл тумани

35

8.

Рузимуродов Рузимурод Нарзуллаевич

Қоракўл тумани

1 ИДУМИ

9.

Худайқулова Фарида Қўчқоровна

Қоракўл тумани

9

10.

Жумаева Гулноз Баходировна

Қоракўл тумани

15

11.

Шодиев Дилшод Аъзам ўғли

Шофиркон тумани

1

12.

Шаропов Шерали Гаффорович

Шофиркон тумани

46

13.

Эргашева Шахноза Сафоевна

Когон тумани

9

14.

Эргашев Махмуд Эркинович

Олот тумани

3

15.

Туробова Шахноза Азаматовна

Ғиждувон тумани

7

16.

Жунайдов Бехзод Бозорович

Ғиждувон тумани

31

17.

Мардонова Фотима Тешаевна

Ғиждувон тумани

41

18.

Ҳасанов Самандар Искандарович

Пешкў тумани

31

19.

Шамсиддинова Насиба Нодировна

Пешкў тумани

2

20.

Алишева Гулмира Кулмуратовна

Пешкў тумани

24

21.

Ҳусенов Ҳусниддин Насриевич

Ромитан тумани

16

22.

Ҳамроев Нодир Ҳомитович

Ромитан тумани

14

23.

Саидова Насиба Наимовна

Ромитан тумани

42

24.

Ражабова Холида Зиёдуллаевна

Жондор тумани

45

25.

Сулаймонов Валижон Нурхонович

Жондор тумани

49

26.

Ҳамроева Нозима Насриддиновна

Жондор тумани

38

27.

Мухторова Маърифат Қаххоровна

Вобкент тумани

28

28.

Муротов Рахмиддин Аслонович

Вобкент тумани

37

Mатемака дарсларида EXCEL дастуридан фойдаланиш методикаси” мавзусидаги даврв сухбатида қатнашган мaтематика курси тингловчилари рўйхати


Получите в подарок сайт учителя

Предмет: Информатика

Категория: Прочее

Целевая аудитория: Прочее

Скачать
Matematika darslarida EXCEL dasturidan foydalanish metodikasi

Автор: Kamalova Nilufar

Дата: 08.01.2021

Номер свидетельства: 569503

Получите в подарок сайт учителя

Видеоуроки для учителей

Курсы для учителей

ПОЛУЧИТЕ СВИДЕТЕЛЬСТВО МГНОВЕННО

Добавить свою работу

* Свидетельство о публикации выдается БЕСПЛАТНО, СРАЗУ же после добавления Вами Вашей работы на сайт

Удобный поиск материалов для учителей

Ваш личный кабинет
Проверка свидетельства