ИНТЕРНЕТ [лот. inter — аро ва net (work) — тармоқ] — катта (глобал) ва кичик (локал) компьютер тармокларини ўзаро боғловчи бутунжаҳон компьютер тизими. Унда географик ўрни, замон ва макондан қатъи назар, айрим компьютер ва майда тармоклар ўзаро хамкорликда глобал информация ин-фратузилмасини ташкил этади. Қайдномалар тизими билан бошқариладиган барча ҳосила тармоқдар ҳамкорликда истеъмолчиларга информацияни сақлаш, эълон қилиш, жўнатиш, қабул қилиш, излаш ва маълум бўлган барча вариантлар (матн, товуш, видеотасвир, фотосурат, графика, мусиқа тарзида ва б. кўринишлар) да информация алмашинишга имкон яратади.