kopilkaurokov.ru - сайт для учителей

Создайте Ваш сайт учителя Видеоуроки Олимпиады Подготовка к ЕГЭ

Ёш информатиклар.

Нажмите, чтобы узнать подробности

Халмуратова Шаира Абдиманнатовна

ОСШ №42 имени Фуркат

Просмотр содержимого документа
«Ёш информатиклар.»

9-синф

Мавзу: Ёш информатиклар.

Мақсад: ўқувчиларни билимдон ва зукколикка ўргатиш

ўқувчиларни ватанпарварлик рухида тарбиялаш

Компьютерга бўлган қизиқишини орттириш

Салом инсон боласи,
Салом гуллар ноласи.
Салом билан бошланар,
Боғда булбул ноласи.

Қалбимиз тўла оташин калом,

Қўлимиз кўксимиз узра қўйилган.

Зиё масканининг аҳли номидан,

Азиз меҳмонларга деймиз,ассалом!

Ассалому алайкум,азиз меҳмонлар,меҳрибон устозлар ва билимга чанқоқ ўқувчилар.Интизорлик билан кутилган кун ҳам етиб келди. Барчангиз хуш келибсизлар.

Бугунги байрам кечамизда илм масканимизнинг иқтидорли,билимдон ва зукко ўқувчилари ўзаро беллашадилар. Марҳамат,уларни даврага таклиф этамиз.

9-“А” синфдан Абдазимова Садоқат

9-“Б” синфдан Абдунабиева Комила

9-“В” синфдан Абдумажитов Ҳаёт

9-“Г” синфдан Мирзатаев Самандар

9-“Д” синфдан Абдуғаниева Нилуфар

Бу иштирокчилар билимларини синаб, бор иқтидорини намойиш этадилар.

Шартларимиз қуйидагича:

  1. 1 декабрь “Тўнғич Президент куни”га атаб слайд ясаш

  2. “Менинг Ватаним” хақида компьютерда матн ёзиш

  3. Ким топқир?(Информатикадан саволлар)

  4. Ребус ечиш

  5. Сўз кўрки-мақол.(Мақолларни давом эттириш)

Энди одил ҳакамлар ҳайъати билан танишиб ўтсак:

  1. Ахмедов Икром ака
    2) Юнусметов Рустам ака
    3) Каримтаев Туйхон ака

Биринчи шарт ўқувчиларга уйга вазифага берилган.Мана шу вазифага ким қандай тайёргарлик кўрганини текшириб кўрамиз.

Иштирокчиларимизга қўйилган баҳолар:

1-иштирокчимизга қўйилган баҳо

2-иштирокчимизга қўйилган баҳо

3-иштирокчимизга қўйилган баҳо

4-иштирокчимизга қўйилган баҳо
5-иштирокчимизга қўйилган баҳо

Эндиги шартимиз ватан тўғрисида компьютерда тез ёзиш.Ўқувчилар бу шартда ўзларининг чаққонлиги ва зуккоигини намоён этадилар. Улар матнни компьютерда берилган вақт ичида тез ва хтосиз,маъноли ёзишлари керак.Биринчи ва хатосиз тугатган ўқувчи бу шартимизнинг ғолиби бўлади. Уларга . . . дақиқа вақт берилади. Вақт кетди.

Рақс:

Иштирокчиларимизга қўйилган баҳолар:

1-иштирокчимизга қўйилган баҳо

2-иштирокчимизга қўйилган баҳо

3-иштирокчимизга қўйилган баҳо

4-иштирокчимизга қўйилган баҳо
5-иштирокчимизга қўйилган баҳо

Илм калити китоб,

Гар ўқисанг бобма-боб.

Ўргниб бор билимни,

Очар баҳри-дилингни.

Сафарга чиққан чоғинг,

У энг яқин ўртоғинг.

Ошно бўлсанг китобга,

Юксаласан офтобга - демоқчи ҳозир ким кўп китоб ўқиганлигини синаб кўрамиз. Яъни бу шартимиз информатика фанидан саволлар. Иштирокчилар ўзларига қўйилган саволларга тез ва тўғри жавоб беришлари керак.

Иштирокчиларимизга қўйилган баҳолар:

1-иштирокчимизга қўйилган баҳо

2-иштирокчимизга қўйилган баҳо

3-иштирокчимизга қўйилган баҳо

4-иштирокчимизга қўйилган баҳо
5-иштирокчимизга қўйилган баҳо

Эндиги шартимиз ребус ечиш.Бу шарт учун уларга . . . дақиқа вақт берилади.

Рақс:

Иштирокчиларимизга қўйилган баҳолар:

1-иштирокчимизга қўйилган баҳо

2-иштирокчимизга қўйилган баҳо

3-иштирокчимизга қўйилган баҳо

4-иштирокчимизга қўйилган баҳо
5-иштирокчимизга қўйилган баҳо

Энди сўнги шартимиз мақоллр . Мақолларимиз давлат тилимиз қозоқ тилида. Мен мақолнинг бошини айтаман,сизлар эса давом эттирасизлар.

Иштирокчиларимизга қўйилган баҳолар:

1-иштирокчимизга қўйилган баҳо

2-иштирокчимизга қўйилган баҳо

3-иштирокчимизга қўйилган баҳо

4-иштирокчимизга қўйилган баҳо
5-иштирокчимизга қўйилган баҳо

Энди ғолибларни аниқласак.

Бугунги ғолибимиз 9-“ “синф ўқувчиси

Информатика фанидан ўтказилган конкурсимиз нихоясига етди.Хайр, кўришгунча соғ-омон бўлинг азизлар!






Получите в подарок сайт учителя

Предмет: Информатика

Категория: Мероприятия

Целевая аудитория: 9 класс

Скачать
Ёш информатиклар.

Автор: Халмуратова Шаира Абдиманнатовна

Дата: 14.05.2017

Номер свидетельства: 415341

Личный сайт учителя и сертификат бесплатно!!!
Получите в подарок сайт учителя


ПОЛУЧИТЕ СВИДЕТЕЛЬСТВО МГНОВЕННО

Добавить свою работу

* Свидетельство о публикации выдается БЕСПЛАТНО, СРАЗУ же после добавления Вами Вашей работы на сайт

Удобный поиск материалов для учителей

Ваш личный кабинет
Проверка свидетельства