kopilkaurokov.ru - сайт для учителей

Создайте Ваш сайт учителя Курсы ПК и ППК Видеоуроки Олимпиады Вебинары для учителей

Научная статья на тему: ИСПОЛЬЗОВАНИЕ РАЗЛИЧНЫХ ДИДАКТИЧЕСКИХ ИГР В ОБУЧЕНИИ АМИНОКИСЛОТ на узбекском языке

Нажмите, чтобы узнать подробности

Проблема эффективности обучения тесно связана с активностью, самостоятельностью учащихся, сознательным стремлением к познанию основ изучаемой науки, побуждаемых познавательными мотивами их учебной деятельности.

Вы уже знаете о суперспособностях современного учителя?
Тратить минимум сил на подготовку и проведение уроков.
Быстро и объективно проверять знания учащихся.
Сделать изучение нового материала максимально понятным.
Избавить себя от подбора заданий и их проверки после уроков.
Наладить дисциплину на своих уроках.
Получить возможность работать творчески.

Просмотр содержимого документа
«Научная статья на тему: ИСПОЛЬЗОВАНИЕ РАЗЛИЧНЫХ ДИДАКТИЧЕСКИХ ИГР В ОБУЧЕНИИ АМИНОКИСЛОТ на узбекском языке»

АМИНОКИСЛОТАЛАР МАВЗУСИНИ ЎҚИТИШДА ТУРЛИ ХИЛ ДИДАКТИК ЎЙИНЛАРДАН ФОЙДАЛАНИШ


ИСПОЛЬЗОВАНИЕ РАЗЛИЧНЫХ ДИДАКТИЧЕСКИХ ИГР В ОБУЧЕНИИ АМИНОКИСЛОТ

Камолова Мадина Уткир кизи

12-средняя школа Ш.Рашидовского района Джизакской области, Узбекистан

Kamolova Madina Utkir qizi

Jizzax viloyati, Sharof Rashidov tumani, 12-maktab

Проблема эффективности обучения тесно связана с активностью, самостоятельностью учащихся, сознательным стремлением к познанию основ изучаемой науки, побуждаемых познавательными мотивами их учебной деятельности.

Замонавий таълимни ташкил этишга қўйиладиган муҳим талаблардан бири ортиқча руҳий ва жисмоний куч сарф этмай, қисқа вақт ичида юксак натижаларга эришишдир. Қисқа вақт орасида муайян назарий билимларни таҳсил олувчиларга етказиб бериш, уларда маълум фаолият юзасидан кўникма ва малакаларни ҳосил қилиш, шунингдек, таҳсил олувчилар фаолиятини назорат қилиш, улар томонидан эгалланган билим, кўникма ҳамда малакалар даражасини баҳолаш ўқитувчидан юксак педагогик маҳорат ҳамда таълим жараёнига нисбатан янгича ёндашувни талаб этади.

Педагогик технология ўз моҳиятига кўра субъектив хусусиятга эга, яъни, ҳар бир педагог таълим ва тарбия жараёнини ўз имконияти, касбий маҳоратидан келиб чиққан ҳолда ижодий ташкил этиши лозим. Қандай шакл, метод ва воситалар ёрдамида ташкил этилишидан қатъи назар педагогик технологиялар:

  • педагогик фаолият (таълим­-тарбия жараёнининг) самарадорлигини ошириши;

  • ўқитувчи ва таҳсил олувчилар ўртасида ўзаро ҳамкорликни қарор топтириши;

  • таҳсил олувчилар томонидан ўқув предметлари бўйича пухта билимларнинг эгалланишини таъминлаши;

  • таҳсил олувчиларда мустақил, эркин ва ижодий фикрлаш кўникмаларини шакллантириши;

  • таҳсил олувчиларнинг ўз имкониятларини рўёбга чиқара олишлари учун зарур шарт­шароитларни яратиши;

  • педагогик жараёнда демократик ва инсонпарварлик ғояларининг устуворлигига эришишни кафолатлаши зарур.

Педагогик технологиялардан мажбуран фойдаланиш мумкин эмас. Аксинча, тажрибали педагоглар томонидан асосланган ёки улар томонидан қўлланилаётган илғор технологиялардан мақсадга мувофиқ фойдаланиш билан бирга, уларни ижодий ривожлантириш мақсадга мувофиқдир.

Бугунги кунда бир қатор ривожланган мамлакатларда таҳсил олувчиларнинг ўқув ва ижодий фаолликларини оширувчи ҳамда таълим­тарбия жараёнининг самарадорлигини кафолатловчи педагогик технологияларни қўллаш борасида катта тажриба тўпланган бўлиб, ушбу тажриба асосларини ташкил этувчи методлар интерфаол методлар номи билан юритилмоқда.

Интерфаол метод технологиясининг моҳияти таҳсил олувчиларнинг ижодкорлигига таяниш ва дарсда эркин баҳс-мунозара шароитини туғдиришдан иборатдир. Бу методга кўра дарслар бир неча босқичга бўлинади:

1. Чақириқ босқичи. Бу босқичда таҳсил олувчиларни фаоллаштириш, мавзуининг мазмун-моҳиятига кириб бориш, уни англаб етиш жараёнига тайёрлаш мақсади кўзда тутилади.

2. Фикрий ҳужум. Бу усул дарснинг бошланишида ёки исталган жойида қўлланилиши мумкин. Бу босқичда муаммо таҳсил олувчиларга фикрий ҳужум йўли билан берилади ва уларнинг фикрлари орқали олинади.

3. Англаш босқичи. Мавзуга оид хулосавий фикрлар эшитилади ва ўқитувчи томонидан янги фикрлар томонидан тўлдирилади.

4. Фикрлаш босқичи. Мавзу юзасидан ўзлаштирилган билим ва тушунчаларни қисқа жумлаларда ёзма равишда баён қилиш топширилади. Бу топшириқни бажариш учун синф гуруҳларга бўлинади. Ҳар бир гуруҳ топшириқ бўйича ўз фикрини ёзади ва ҳар бир гуруҳ вакили бажарилган топшириқни бошқаларга маълум қилади.

Органик кимё фанидан “Аминокислоталар” мавзусини ўтишда қуйидаги методларни қўллаш мумкин.

«Ким кўп ёзади» ўйини

Ўйин тартиби: Талабалар олдида фақат қоғоз ва қалам бўлиши керак. Ўйинни «Ароматик аминлар», «Аминокислоталар» , «Оқсиллар» мавзуси бўйича ўтказиш айниқса яхши натижа беради. Бу ўйин учун маълум вақт белгиланади. Масалан, «Аминокислоталар» мавзуси эълон қилинади дейлик , талабалар эса белгиланган вақт ичида ўзлари билган барча аминокислоталарни ёзиб чиқадилар. Ёзилган ҳар бир аминокислота учун бир балл берилади. Балл сифатида рангли карточка берилади. Ўйинда энг кўп карточка тўплаган талаба ғолиб ҳисобланади.

Моддалар номини ўрганиш” ўйини

Ўйин тартиби: энг муҳим моддалар формулалари ёзилган қоғозлар ёзуви тескари қаратиб қўйилади ва ўйин бошқарувчи олдида туради.

Ўртага талаба таклиф қилинади ва унга 2та алкан , 2та аминокислота ва 2та спиртни олишга рухсат берилади. Талаба ўзига тушган моддалар номини айтади. Ҳар бир тўғри жавобга бир балл берилади. Ўйинни тескари тарзда ўтказилса ҳам бўлади. Бунда қоғозларга моддаларнинг формулалари эмас, номлари ёзилади. Талаба қоғозлардан танлаб уларнинг формулаларини ёзади. Ҳар бир тўғри формула учун бир балл берилади. Енг кўп балл тўплаган талаба ғолиб ҳисобланади.

Тўғри топ усули”

Худди шунга ўхшаш “Тўғри топ усули”дан фойдаланилса бўлади. Бу интерфаол усулни деярли барча ўқув фанларида самарали қўллаш мумкин. Масалан, аминокислоталарнинг бир нечтасининг формуласи ёзилади (Гистидин, Лизин, Триптофан, Фенилаланин, Метионин, Треонин, Лейцин, Изолейцин, Валин, Аргенин, Аланин, Аспартат кислота , Глутамат кислота, Глицин, Пролин, Оксипролин, Тирозин, Серин , Цистеин, Цистин) шулар орасидан алмашинадиган, алмашмайдиган аминокислоталарга мансуб аминокислоталар турини топиши лозим. 10 минут давомида талаба аминокислоталарни изоҳлаб ёзма жавоб бериши керак. Кимнинг жавоби пухта ва аниқ бўлса у ғолиб бўлади.

Пирамида ўйини

Бу ўйинда ўқувчилар маълум бир аминоклислотани турли хил моддалар билан реаксияга киришишини ёзадилар. Масалан, H2N-CH2-COOH глицин, CH2-CH2-COOH аланин ва бошқаларнинг кимёвий реакцияга киришишини ёзадилар.

Хулоса қилиб айтганда, кимёнинг асосларини ўрганиш жараёнида ноанъанавий усулларни қўллаш талабаларнинг илм олиш имкониятларини кенгайтиради. Шунингдек, уларнинг мустақил фикрлашига, ўз нуқтаи назарни эркин баён эта олишига, дарслик, қўшимча таълим воситаларидан мустақил билим ола билишига, ёрдам беради. Бу ўринда фан ўқитувчисининг асосий вазифаси талабаларнинг қизиқишларини ҳисобга олиши ва тўлиқ қондириши, таълимнинг ташкилий шаклларини танлашидир.







Получите в подарок сайт учителя

Предмет: Химия

Категория: Уроки

Целевая аудитория: 10 класс

Автор: Камолова Мадина Уткир кизи

Дата: 12.04.2020

Номер свидетельства: 546361


Получите в подарок сайт учителя

Видеоуроки для учителей

Курсы для учителей

ПОЛУЧИТЕ СВИДЕТЕЛЬСТВО МГНОВЕННО

Добавить свою работу

* Свидетельство о публикации выдается БЕСПЛАТНО, СРАЗУ же после добавления Вами Вашей работы на сайт

Удобный поиск материалов для учителей

Ваш личный кабинет
Проверка свидетельства