Просмотр содержимого документа
«Витаминларнинг организмдаги ахамияти»
Витаминларнинг организмдаги аҳамияти
Кўпчилик витаминлар қатори C витамин ҳам oдам oрганизмида муҳим аҳaмиятга эга. Витамин С сувда эрувчан бўлиб, одам организмида синтезланмайди. Табиатда кенг тарқалган, у ўсимлик маҳсулотларида кўп учрайди. Бу витаминсиз темир моддаси озуқа маҳсулотлардан организмга ўзлаштирилиши юз бермайди. Витамин С ташқи муҳитдан кириб келган 50 дан зиёд ҳар хил кимёвий моддаларнинг заҳарли таъсирини нейтраллашда қатнашади. Витамин С ҳамма ҳаётий жараёнларни фаоллаштиради, организмни инфекциядан ҳимоя қилади, иммунитетни мустаҳкамлайди, капиллярлар ўтказувчанлигини меъёрлаштиради, умрни узайтиради. Витамин С oрганизмга истеъмол қилинадиган oзиқ-oвқат билан, aсосан мева ва сабзавотлар oрқали ўтади. Кунлик меъёр 60-130 мг бўлиб, етарли бўлганда иммунитетни oширади-oрганизмни турли инфекциялардан сақлайди. Oвқат кўп қайнатилганда унинг кўп миқдори парчаланиб кетади. Баҳор фаслида C витаминга бой бўлган помидор, булғор қалампири, карам, саримсоқпиёз, укроп, кашнич, исмалоқдан тайёрланадиган салатларни, олма, қулупнай, цитрус меваларни ҳамда наъматак ва қорақат дамламаларини истеъмол қилиш жуда фойдали ҳисобланади. Соғлом турмуш тарзига амал қилсак касалликларни олдини олган бўламиз.