kopilkaurokov.ru - сайт для учителей

Создайте Ваш сайт учителя Курсы ПК и ППК Видеоуроки Олимпиады Вебинары для учителей

Научная статья на тему : "Химическая игра “Кубики”" на узбекском языке

Нажмите, чтобы узнать подробности

Актуальность использования ИКТ в обучении химии обусловлена тем, что в компьютерных технологиях заложены неисчерпаемые возможности для обучения учащихся на качественно новом уровне. Очень важно, что внедрение ИКТ в образовательный процесс не только дает возможность учащимся идти в ногу со временем, но и позволяет повысить качество обучения за счет новизны деятельности, интереса к работе с компьютером.

Вы уже знаете о суперспособностях современного учителя?
Тратить минимум сил на подготовку и проведение уроков.
Быстро и объективно проверять знания учащихся.
Сделать изучение нового материала максимально понятным.
Избавить себя от подбора заданий и их проверки после уроков.
Наладить дисциплину на своих уроках.
Получить возможность работать творчески.

Просмотр содержимого документа
«Научная статья на тему : "Химическая игра “Кубики”" на узбекском языке»

«КИМЁВИЙ КУБИКЛАР» ЎЙИНИ

Химическая игра “Кубики”

Холлиева Муаттар Хамрокуловна

Караулбазарский академический лицей № 2 при Бухарском инженерно-технологическом институте высшей технологии


Мазкур дидактик ўйинда органик моддалар гомологик қаторларидаги энг мухим вакилларининг молекуляр формулаларини тузишни, номлашни, изомерларини ва уларнинг олинишини хамда кимёвий хоссаларини ифодалашни кимёвий кубиклар ёрдамида амалга ошириш тавсия қилинади. Бу усул ноорганик бирикмалар формулаларини тузишда илгари қўлланилган бўлсада, органик кимёни ўқитишда қўлланилмаган. Буни углеводородлар мисолида қўллашни қуйидагича тушунтириш мумкин.

1.Углеводородлар гомологик қатори энг мухим вакилларининг молекуляр формуласини тузиш.

Бунинг учун кубикларни ўқувчилар билан картондан ёки ёғочдан тайёрлаш мумкин. Тайёр холдаги кубиклардан фойдаланса ҳам бўлади. Хар бир кубикнинг 6 томонига углерод ва водороднинг кимёвий белгиси керакли индекслари билан ёзиб чиқилади. Масалан, С, С2, С3, С4, С5, С6, С7, С8, С9, С10, Н2, Н4, Н6, Н8, Н10, Н12, Н14, Н16, Н18, Н20, Н22. Кубиклар сонини камайтириш учун биринчисига С1дан С6гача, иккинчисига С7дан С12гача, учинчисига Н2дан Н12гача ва тўртинчи кубикга эса Н14дан Н24гача ёзилади. Бундай кубиклар ёрдамида турли хил углеводородларнинг молекуляр формулаларини тузиш мумкин. Масалан:

Этан 

С2

Н6

ёки

С3

Н8

Пропан

Кубикларнинг ўлчами ихтиёрий олинади. Улар хар бир элемент учун турли хил рангда тайёрланиши мақсадга мувофиқ. Ранглар ўқувчиларга формулани тезроқ тузишга ёрдам беради ва шу билан биргаликда кўргазмалиликни оширади. Тайёрланган кубиклар махсус картон идишда тартиб билан сақланади.

2. Кубиклар ёрдамида углеводородларнинг номларини тузиш.

Кубикларнинг 6 томонига ҳам энг зарур харфлар ва рақамлар (а, б, в, г, д, е, з, и, к, л, м, н, о, п, р, с, т, у, ф, х, ц, ч, ш, ю, я, ў, қ, ғ, х, э, -, 1, 2, 3, 4, 5 ва бошқалар) ёзиб чиқилади. Зарур холда улар бир неча нусхадан тайёрланади. Бундай кубиклар ёрдамида органик моддаларнинг тарихий, рационал ва халқаро номларини тузиш мумкин. Масалан:

П

Р

О

П

А

Н


Д

И

М

Е

Т

И

Л

А

Ц

Е

Т

И

Л

Е

Н


2

М

Е

Т

И

Л

П

Е

Н

Т

Е

Н

1

3.Углеводородлар изомерларининг формулаларини тузиш.

Тузилиш формулалари учун занжирдаги хар хил углеродларни кубикнинг турли томонларига ёзиб чиқилади. Масалан,

Бунда ҳам улар зарур холда бир неча нусхада тайёрланиши мумкин. Бу кубикларни бир-бирига тўғри улаш орқали углеводородлар изомерларининг формулалари тузилади. Масалан, С5Н12 таркибли алкан изомерларининг формулалари қуйидагича ёзилади.

н-пентан

2-метилбутан 2,2-диметилпропан

Бундай кубиклар ёрдамида углеводородларнинг номлари берилган бўлса, уларнинг формулаларини ҳам ёзиш мумкин. Масалан, бутен-2 формуласи қуйидагича тузилади:

4. Углеводородлар иштирокидаги реакцияларнинг кимёвий тенгламаларини тузиш.

Кимёвий реакцияларнинг тенгламаларини тузишда ҳам формулалар ёзишда қўлланилган кубиклардан фойдаланилади. Бундан ташқари,

каби белгилар ва реагентлар акс эттирилган кубиклар ҳам ишлатилади. Буни этаннинг хлорланиш реакцияси мисолида кўрамиз:


Кубиклар ёрдамида углеводородларнинг олиниш реакциялари тенгламаларини ҳам тузиш мумкин. Улардан нафақат углеводородларни, балки тегишли кубиклар тайёрлаб кислородли ва азотли органик бирикмаларни ўрганишда ҳам фойдаланса бўлади. Бундай кубиклар хамда маълум топшириқлар асосида ўқувчиларнинг синфда ва уйда мустақил билим олишларига ҳам эришилади.

Бу кубиклар ёрдамида дидактик ўйинларни ташкил қилиш орқали ўқувчиларнинг билимларини мустахкамлашга эришиш мумкин. Бундай ўйинлар ўқувчиларнинг фанга бўлган қизиқишларини ҳам оширади.

Углеводородлар мавзулари бўйича ўтказиладиган ўйинлар қуйидагича бўлиши мумкин. Бунинг учун синф 2 жамоага бўлинади. Ўйиннинг биринчи босқичида хар бир жамоадан битта ўқувчи қатнашади. Уларга алканлар гомологик қаторининг дастлабки 10 та вакилларининг формуласини маълум вақтда кубиклар ёрдамида тузиш топширилади. Белгиланган вақт ичида энг кўп формула тузган жамоа вакили ғолиб хисобланади. Иккинчи босқичда ҳам хар бир жамоадан биттадан ўқувчи ажратилади. Улар тўйинган углеводородларнинг формулалари ёзилган топшириқ асосида ана шу моддаларнинг номларини кубиклар ёрдамида тузишади. Бунда ҳам тез ва тўғри тузган жамоа аъзоси ғолиб хисобланади. Учинчи босқичдаги топшириқ кубиклар ёрдамида изомерларни тузишдан иборат бўлади. Бунинг учун иккала ўқувчига ҳам бир хил топшириқ, масалан, С6Н14нинг изомерларини тузиш берилади. Бу ўйин қоидаси ҳам олдингиси сингари бўлади. Ўйиннинг тўртинчи босқичи тўйинган углеводородларнинг олиниш усулларига бағишланган бўлиб, унда ўқувчилар реакция тенгламаларини кубиклар ёрдамида тузишлари керак бўлади. Бешинчи босқичда эса ўқувчиларга тўйинган углеводородлар кимёвий хоссаларини ифодаловчи реакция тенгламаларини кубиклар ёрдамида тузиш топширилади. Бунда ҳам топшириқни тез ва тўғри бажарган жамоа аъзоси ғолиб бўлади. Хар бир босқичда ўқувчининг фаолияти муносиб равишда бахолаб борилади.





Получите в подарок сайт учителя

Предмет: Химия

Категория: Прочее

Целевая аудитория: Прочее

Скачать
Научная статья на тему : "Химическая игра “Кубики”" на узбекском языке

Автор: Холлиева Муаттар Хамрокуловна

Дата: 08.06.2017

Номер свидетельства: 420967


Получите в подарок сайт учителя

Видеоуроки для учителей

Курсы для учителей

ПОЛУЧИТЕ СВИДЕТЕЛЬСТВО МГНОВЕННО

Добавить свою работу

* Свидетельство о публикации выдается БЕСПЛАТНО, СРАЗУ же после добавления Вами Вашей работы на сайт

Удобный поиск материалов для учителей

Ваш личный кабинет
Проверка свидетельства