kopilkaurokov.ru - сайт для учителей

Создайте Ваш сайт учителя Курсы ПК и ППК Видеоуроки Олимпиады Вебинары для учителей

Ўқувчиларнинг ижодий қобилиятини ривожлантиришда интерфаол усулларнинг аҳамияти

Нажмите, чтобы узнать подробности

В статье  теоретически обоснованы сущность, компоненты, педагогические подходы, условия технологии обучения на основе педагогических технологий

Вы уже знаете о суперспособностях современного учителя?
Тратить минимум сил на подготовку и проведение уроков.
Быстро и объективно проверять знания учащихся.
Сделать изучение нового материала максимально понятным.
Избавить себя от подбора заданий и их проверки после уроков.
Наладить дисциплину на своих уроках.
Получить возможность работать творчески.

Просмотр содержимого документа
«Ўқувчиларнинг ижодий қобилиятини ривожлантиришда интерфаол усулларнинг аҳамияти»

ЎҚУВЧИЛАРНИНГ ИЖОДИЙ ҚОБИЛИЯТИНИ РИВОЖЛАНТИРИШДА ИНТЕРФАОЛ УСУЛЛАРНИНГ АҲАМИЯТИ

Н.М.Завқибекова - Тошкент шаҳар, Миробод тумани 175 –умумий ўрта таълим мактабининг география фани ўқитувчиси

Ижодий таълим ёшларни ижтимоий тажриба билан қуроллантиришнинг алоҳида нуқтаи назари, болалар фаолиятига, тафаккурига мўлжалланган таълимдир. У ўзидан юқорида турадиган тизимнинг, жамиятнинг ёшларни тарбиялаш соҳасидаги ишлар қобиғида амал қилади, ўзидан паски ташкилий тизимларни маълумот мазмунини ижодий ўзлаштириш, болаларда ижодий қобилиятларни тарбиялаш ва бунинг заминида ўқув фаоллигини ошириш муаммоларни ўзида қамраб олди.

Ўрта асрлар қомусий олими Абу Али ибн Сино ҳам ўз асарларида бу масалага алоҳида эътибор қаратиб, болаларнинг якка-якка эмас, жамоа бўлиб, биргаликда ўқитиш тарафдори бўлган. Ибн Сино ўқувчиларни биргаликда, жам бўлиб ўқишга йўналтирган. Бундай ҳамкорликда ўқитиш уларда ўзлаштиришга интилишни кучайтиришга, ҳар бир боланинг ўзаро мусобоқалашиш истаклари ривожланишига, мавжуд иқтидорини руёбга чиқаришга ёрдам беради. Буларнинг барчаси болаларнинг яхши ўқишини, ижодий фикрлашини таъминлашга замин яратади. Ўқучиларнинг билим олиш фаолияти ижодий фикрлашга йўналтирилмаса, ўқув жараёнида фаол шахсга айланмаса, ҳеч қачон уларни онгли ўзлаштиришига эришиб бўлмайди. Бошланғич таьлим жараёни қуйида кўрсатилган талабларга амал қилган тақдирда самарали бўлиши ва яхши натижалар бериши амалда исботланган:

  • Ўқувчилар таълим олиш учун очиқ ва таьлим жараёнининг бошқа иштирокчилари билан муносабат ва ҳамкорликка фаол киришиб кетадилар;

  • Ўз фаолиятини таҳлил қилиш ва шахсий салоҳиятини амалга ошириш учун имконга эга бўладилар;

  • Улар яқин вақт ичида ўз ҳаётида ва профессионал фаолиятида дуч келиши муқаррар бўлган вазиятга амалий жиҳатдан тайёрланиб олишлари мумкин;

  • Ўзларига ишонишлари , ўзларини ифодалашга қўрқмасликлари, хатога йўл қўйишлари мумкин, қачонки улар бунинг учун муҳокама қилинмасалар ва салбий баҳоланмасалар.

Таьлим олиш жараёнининг барча иштирокчиларининг мулоқот, кооперация ва ҳамкорлик қилишига асосланган билим беришнинг интерфаол тартиби қўлланилганда, юқорида келтирилган талабларнинг деярли барчасига амал қилинади.

Бошланғич таьлим жараёнида ўқувчиларнинг ижодий қобилиятларини ривожлантиришга самарали бўлган қуйидаги усул намунасини келтирамиз.

Дўст излайман ” усули

Бу усулни бажариш учун ҳар бир ўқувчига А-4 форматидаги оқ қоғоз ва маркер ёки ручка керак бўлади. Топшириқ: газета дўст излаётганлигингиз тўғрисида (замонавий газеталар “Танишлар” рукнида бўлгани каби) эьлон ёзинг. Унга “Дўст излаяпман” деган сарлавҳа беринг. Ушбу эълон ўзингиз тўғрингизда қизиқишларингиз, сизга нима билан шуғулланиш ёқиши, бошқа одамни сизда нима қизиқтириб қолиши мумкинлигини акс эттиришингиз мумкин. Эълон катта бўлиши керак, уни самимийроқ ёзишга ҳаракат қилинг. Сиз ўзингиз эълонга жавоб бериш учун эълонда нималарни ўқишни хоҳлашингиз тўғрисида ўйлаб кўринг. Эълон остида исми-шарифингизни ёзиб қўйишингиз шарт эмас ёки ўзингизга тахаллус ўйлаб топишингиз мумкин.

Шундан сўнг эълонлар синф хонасининг деворларига илиб қўйилади ва ўқувчилар уларга жуда ёқиб қолган учта эълонни бирон белги билан белгилаб қўядилар. Ўқитувчи барча ўқиб чиқилган эълонларни кўриб чиқиб, болаларга бошқаларидан кўпроқ ёқиб қолган учта эълонни девордан олади ва ўқиб эшиттиради.

Муҳокама:

  • Ушбу эълонлар сизни қай жиҳати билан қизиқтириб қолди?

  • Сиз бундай дўстга эга бўлишни хохлармидингиз? Нима учун?

  • Сиз нима деб ўйлайсиз, ким сизни ўзининг дўсти деб ишонарли айта олади?

  • Самимийлик тушунчасини ким тушунтира олади?

  • Самимий бўлиш қийинми ? Нима учун?

  • Ўзингиз тўғрисида ёзиш қийин бўлмадими? Бу қийинчилик нимадан иборат эди?

  • Ўзингиз “дўст” тушунчасига мувофиқ бўлишингиз мумкинлиги ёки йўқлиги тўғрисида ўйлаб қўрганмисиз?

Ушбу усулни ўқувчилар билан ўрганилаётган мавзуга мослаштириб, нафақат география дарсларида, балки давлат стандартларига мувофиқлаштириб, ҳар қандай ўқув фанида қўллаш мумкин.

Ушбу усулнинг афзалликлари шундан иборатки, ўқувчиларнинг қобилиятларини рўёбга чиқариш, мулоқот юритишдаги тўсиқларни бартараф этишга ёрдам беради ва муомала қилиш қўникмаларини такомиллаштиради. Ўрганилаётган мавзу бўйича ўқувчиларнинг билим орттириш ҳаракатларини рағбатлантиради.

Шуни унутмаслик керакки, мазкур усулдан фойдаланиш жараёнида кучсиз ўқувчиларга ёрдам керак бўлиши мумкин.

Педагог ўз касбий жараёнида ва ўз устида ишлашда қуйидагиларга эътибор бериши, ижодкорлик, яратувчанлик, янгилик яратишга қаратилган креатив фаолият унинг ишини енгиллаштирибгина қолмасдан таьлим-тарбия жараёнини самарадорлигини оширишда муҳим ўрин эгаллайди. Касбий-педагогик компетентликка эга бўлишда ўз устида ишлаш, ўз-ўзини ривожлантириш муҳим аҳамияга эга. Ўз-ўзини ривожлантириш вазифалари ўзини-ўзи таҳлил қилиш ва ўзини-ўзи баҳолаш орқали аниқланади. Бугунги кунда ижодкорлик, яратувчанлик, янгилик яратишга қаратилган фаолият креатив фаолият, деб замонавий талқин қилинмоқда..

Ижодкорликнинг таркибий асослари: махсус ёки касбий компетенлик (касбий фаолиятни юқори даражада ташкил этиш) Аутокомпетентлик ( ўзини ижтимоий-касбий ривожлантира олиш) Экстремал касбий компетентлик (кутилмаган вазиятларда ишлай олиш) Ижтимоий компетентлик ( касбий фаолиятни ҳамкорликда ташкил этиш, ижтимоий масъуллик). Шу туфайли, креатив қобилиятларнинг ривожланиши фақат махсус ташкил қилинган муҳитда бўлиши лозим. Келажакда ижодий қобилиятлардан фойдаланиш учун таьлим жараёнига махсус топшириқларни киритиш зарур. А. Маслоу ҳам креативликни- барчага хос туғма ижодий йўналиш, атроф муҳитнинг таъсирида кўпчиликда йўқолиб кетувчи фаолият деб ҳисоблайди.

Бундан келиб чиқадиган хулоса шуки, таьлимда ўқучиларнинг ўқув-тарбия жараёнининг фаол иштирокчисига айланишлари учун ҳар бир педагог замонавий ахборот ва инновацион педагогик технологиялардан хабардор бўлиши ва улардан кенг фойдалана олиши зарурдир.


Получите в подарок сайт учителя

Предмет: География

Категория: Прочее

Целевая аудитория: 6 класс

Скачать
Ўқувчиларнинг ижодий қобилиятини ривожлантиришда интерфаол усулларнинг аҳамияти

Автор: Завқибекова Нигина Мухтаровна

Дата: 19.01.2021

Номер свидетельства: 570618

Похожие файлы

object(ArrayObject)#851 (1) {
  ["storage":"ArrayObject":private] => array(6) {
    ["title"] => string(152) "Ўқувчиларнинг ижодий қобилиятини ривожлантиришда интерфаол усулларнинг аҳамияти"
    ["seo_title"] => string(80) "ukuvchilarning_izhodii_kobiliiatini_rivozhlantirishda_interfaol_usullarning_ak_1"
    ["file_id"] => string(6) "570746"
    ["category_seo"] => string(10) "geografiya"
    ["subcategory_seo"] => string(7) "prochee"
    ["date"] => string(10) "1611121639"
  }
}


Получите в подарок сайт учителя

Видеоуроки для учителей

Курсы для учителей

ПОЛУЧИТЕ СВИДЕТЕЛЬСТВО МГНОВЕННО

Добавить свою работу

* Свидетельство о публикации выдается БЕСПЛАТНО, СРАЗУ же после добавления Вами Вашей работы на сайт

Удобный поиск материалов для учителей

Ваш личный кабинет
Проверка свидетельства