Научная статья на тему : " Роль инновации в преподовании физической культуры"
Научная статья на тему : " Роль инновации в преподовании физической культуры"
Сегодня спорт, как один из социальных институтов, занимает значительное место в жизни общества. Он привлекает к себе огромное количество людей, колоссальные финансовые ресурсы, поэтому тесно связан с другими сферами общественной жизни. Можно сказать, что спорт стал неотъемлемой частью современной культуры, однако понимание спорта далеко отошло от того, чем он является на самом деле.
Вы уже знаете о суперспособностях современного учителя?
Тратить минимум сил на подготовку и проведение уроков.
Быстро и объективно проверять знания учащихся.
Сделать изучение нового материала максимально понятным.
Избавить себя от подбора заданий и их проверки после уроков.
Просмотр содержимого документа
«Научная статья на тему : " Роль инновации в преподовании физической культуры"»
Жисмоний тарбия фанини укитишда инновация
Роль инновации в преподовании физической культуры
Исматов Хасан Тураевич
Бухарский колледж культуры
Сегодня спорт, как один из социальных институтов, занимает значительное место в жизни общества. Он привлекает к себе огромное количество людей, колоссальные финансовые ресурсы, поэтому тесно связан с другими сферами общественной жизни. Можно сказать, что спорт стал неотъемлемой частью современной культуры, однако понимание спорта далеко отошло от того, чем он является на самом деле.
Мустақил Ўзбекистон Республикасининг дунё тараққиёти даражасидаги истиқболини таъминлаш иқтисодий, ижтимоий, сиёсий ва маданий соҳаларда катта ўзгаришлар бўлиши билан боғлиқ. Бундай ўзгаришларда иштирок этиш инсонлардан юқори даражадаги умумий ва махсус билимлар, юксак маданият, маънавият ва кенг дунёқарашни талаб этади. Таълим тизимини шу талаблар асосида қайта қуриш – жамиятнинг келажак авлод тарбияси соҳасидаги эҳтиёжларини қондиришга хизмат қилади.Президентимиз Ислом Каримов таъкидлаганидек: “Бугунги кунда бизнинг қилаётган барча ишларимиз фарзандларимизнинг бахту саодати, уларнинг ёруғ келажаги учун амалга оширилмоқда”. Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг IХ сессиясида қабул қилинган “Таълим тўғрисида”ги Қонун ва Кадрлар тайёрлаш миллий дастури ёш авлодни тарбиялашнинг асосий истиқбол ва йўналишларини белгилаб берди. Кадрлар тайёрлаш миллий дастурида таълимни тубдан ислоҳ қилишнинг асосий йўналишлари кўрсатиб берилган. Унда “Узлуксиз таълим ижодкор, ижтимоий фаол, маънавий бой шахс шаклланиши ва юқори малакали рақобатбардош кадрлар илдам тайёрланиши учун зарур шарт-шароитлар яратади” - деб кўрсатилган.
Шунингдек, дастурда: “Таълим беришнинг илғор педагогик технологияларини, замонавий ўқув-услубий мажмуаларни яратиш ва ўқув-тарбия жараёнини дидактик жиҳатдан таъминлаш” умумий ўрта таълимнинг асосий вазифаларидан бири сифатида белгиланган. Дарҳақиқат, илғор педагогик технологиялар таълим жараёнини унумдорлигини оширади, ўқувчиларнинг мустақил фикрлаш жараёнини шакллантиради, ўқувчиларда билимга иштиёқ ва қизиқишни оширади, билимларни мустаҳкам ўзлаштириш, улардан амалиётда эркин фойдаланиш кўникма ва малакаларини шакллантиради. Педагогик технологияга асосланган таълим жараёнида ўқитувчи ва ўқувчи фаолияти доираси аниқ белгиланади, таълимни ташкил этишнинг аниқ технологияси кўрсатилади. “Бугунги кунда жисмоний тарбия ва спорт соҳасида, айниқса, болалар спортини янада ривожлантириш, ҳар бир шаҳар ва қишлоқда замонавий талабларга жавоб берадиган, зарур анжомлар билан жиҳозланган спорт майдончалари, иншоот ва мажмуаларни барпо этиш бўйича амалга ошираётган ишларимиз ўзининг ижобий самарасини бермоқда”.
Шу маънода илғор педагогик технологияларни амалда жорий этиш ҳам муҳим аҳамият касб этади. Таълимда технологик ёндашув педагогик жараёнга фаол таъсир этувчи ва унинг самарадорлигини, бир бутунлигини ва муваффақиятини белгилаб берувчи омиллардан ҳисобланади. Ўзбекистон таълим тизимининг инсонпарварлашуви, демократлашуви ва янги технологияларнинг киритилиши педагогика фани олдига таълимнинг мазмуни, тузилиши, ривожланиш даражаси, имкониятлари ва технологиясини аниқлашдек мураккаб вазифаларни қўйди. Бу вазифаларни ҳал қилиш бир қанча муаммоларни келтириб чиқарди.
Ҳозирги даврда янги педагогик технология асосида ўқитиш ҳақида матбуотда турли-туман фикрлар билдирилмоқда. Таълимга янгича, технологик ёндашиш ҳақида фикр юритилиши тасодифий ҳол эмас. Янги педагогик технология асосида ўқитишни йўлга қўйиш, таълим жараёнини ўқувчилар учун тушунарли ва қизиқарли соҳаларини яратиш учун тинимсиз изланиш ўқитувчининг муҳим вазифаси бўлиб қолмоқда. Шундай қилиш керакки, ўқувчилар педагогик жараённинг фаол субъектларига айлансинлар.
Барча таълим турлари каби жисмоний тарбия дарсларида ҳам педагогик технологияларни қўллаш муҳим аҳамиятга эгадир. Чунки жисмоний тарбия дарслари ўқувчиларнинг нафақат жисмоний, балки ақлий ривожланишини таъминлайди, ўқувчиларни фаоллаштириш, мустақил ишлашга ўргатиш, таълимнинг кейинги босқичларида ўқувчиларнинг таълим жараёнининг фаол субъектларига айланишларида муҳим аҳамият касб этади. Лекин педагогик адабиётларда жисмоний тарбия дарслари таълим технологияси масалаларига кам эътибор берилган. Педагогик технологияларни қўллашда жисмоний тарбия таълимининг ўзига хос хусусиятларини ҳисобга олиш муҳимдир. Ҳозирги кунда таълим жараёнига инновацион технологиялар ва интерфаол усулларни қўллашга қизиқиш тобора кенг тус олмоқда. Бундай усулларни қўллаш таълим самарадорлиги ва таъсирчанлигини оширади, ўқувчиларда дарс мазмунини теран англаш кўникмасини шакллан-тиради.
Инновация инглиз тилидан олинган бўлиб, янгилик яратиш, янгилик каби маънони англатади. Демак, анъанавий таълимдаги каби бир хил қоидалар асосида эмас, балки янгиликлар асосида таълим жараёнининг таъсирчанлигини оширишга қаратилган иш шаклидан фойдаланиш инновация демакдир. Таълимда педагогик технологияларга асосланиш ва инновацияга интилиш, ўқувчиларни фаоллаштиришга қаратилган турли интерфаол услублардан фойдаланиш таълим мақсадини самарали амалга оширишга ёрдам беради.
Бу технологияда коммуникатив усуллардан кенг фойдаланилади, уларнинг айрим асосий белгиларини кўриб чиқамиз. Интерфаол таълим усули – ҳар бир ўқитувчи томонидан мавжуд воситалар ва ўз имкониятлари даражасида амалга оширилади. Бунда ҳар бир ўқувчи ўз мотивлари ва интеллектуал даражасига мувофиқ равишда турли даражада ўзлаштиради. Интерфаол таълим технологияси – ҳар бир ўқитувчи барча ўқувчилар кўзда тутилгандек ўзлаштирадиган машғулот олиб боришни таъминлайди. Бунда ҳар бир ўқувчи интеллектуал даражасига эга ҳолда машғулотни олдиндан кўзда тутилган даражада ўзлаштиради. Интерфаол машғулотларни амалда қўллаш бўйича айрим тажрибаларни ўрганиш асосида бу машғулотларнинг сифат ва самарадорлигини оширишга таъсир этувчи айрим омилларни кўрсатишимиз мумкин. Уларни шартли равишда ташкилий-педагогик, илмий-методик ҳамда ўқитувчига, ўқувчиларга, таълим воситаларига боғлиқ омиллар деб аташ мумкин. Улар ўз моҳиятига кўра ижобий ёки салбий таъсир кўрсатишини назарда тутишимиз лозим.
Ташкилий-педагогик омилларга қуйидагилар киради: - ўқитувчилардан интерфаол машғулотлар олиб борувчи тренерлар гуруҳини тайёрлаш; - ўқитувчиларга интерфаол усулларни ўргатишни ташкил қилиш; - ўқув хонасида интерфаол машғулот учун зарур бўлган шароитларни яратиш; - маърузачининг ҳамда иштирокчиларнинг иш жойи қулай бўлишини таъминлаш; - санитария-гигиена меъёрлари бузилишининг олдини олиш; - хавфсизлик қоидаларига риоя қилишни таъминлаш; - давоматни ва интизомни сақлаш; - назорат олиб боришни ташкил қилиш ва бошқалар.
Илмий-методик омилларга қуйидагилар киради: - ДТС талабларининг бажарилишини ҳамда дарсда кўзда тутилган мақсадга тўлиқ эришишни таъминлаш учун мақсадга мувофиқ бўлган интерфаол усулларни тўғри танлаш; - интерфаол машғулот ишланмасини сифатли тайёрлаш; - интерфаол машғулотнинг ҳар бир элементи ўрганилаётган мавзу билан боғлиқ бўлишини таъминлаш; - машғулотлар мавзуси ва мазмунини сўнгги илмий-назарий маълумотлар асосида белгилаш; - замонавий юқори самарали усулларни қўллаш; - ўқувчиларнинг тайёргарлик даражасини олдиндан аниқлаш ва шунга мос даражадаги интерфаол машғулотларни ўтказиш; - интерфаол машғулот учун етарлича вақт ажрата билиш ва бошқалар.
Таълим жараёнини инновацион усуллардан фойдаланиб ташкил этиш учун, аввало дарснинг режаси ва лойиҳаси аниқ ишлаб чиқилиши зарур.
Дарс лойиҳасини тузишда ўқитувчи ўзининг иш шакллари ва ўқувчиларнинг кўникмани эгаллаш жараёнидаги ишлари доирасини аниқ белгилаб олиши лозим.
Шунингдек, у қандай ўқитиш усулларидан фойдаланиши ҳам муҳим аҳамиятга эга. Фаол танлашда кўпроқ интерфаол усулларга эътиборни қаратиш таълим самарадорлигини оширади.
Интерфаол усуллар – бу ўзаро ҳаракат, яъни ҳамкорлик асосида ўқитиш демакдир. Интерактив усулларнинг 4 асосий тури мавжуд. Булар: - когюнитив усуллар; - ўйинлар, экспериментал фаолият; - ишбилармонлик ўйинлари, моделлаштириш; - амалиёт орқали ўқитиш, бевосита фаолият.
Интерфаол усулларнинг барчасида ҳам ўқитувчи ва ўқувчи фаолияти ўртасидаги ҳамкорлик, ўқувчининг таълим жараёнидаги фаол ҳаракати кўзда тутилади. Масалан, бирор бир мавзуни ўргатишда уни моделлаштириш қисмида ўқитувчи ўқувчиларга моделни намойиш қилиш олдида “Ақлий ҳужум” усулидан фойдаланиши мумкин. Яъни ўқувчилар қўйилган муаммони қандай тушунишлари ва кўникмани қандай эгаллашлари мумкинлиги улардан сўралиб, уларнинг фикрлари умумлаштирилади. Бунда ўқувчилар фикри мутлақо танқид қилинмайди.
Амалий бошқарув қисмида ўқитувчи “Бир-бирига ўргатиш” усулидан фойдаланиши мумкин. Бу усул дарсни юқори савияда ташкил этишга имконият яратиб, ўқувчилрнинг ўз фаолиятини танқидий назорат қилиш ва хатоларни бартараф этишга ўргатади. Уни қўллаш қуйидагича:
Синф биринчи ва иккинчи ҳамкор қисмларга бўлинади.
Дарсни ўтиш усулидан фойдаланиб биринчи ҳамкор иккинчисига, иккинчи ҳамкор эса биринчисига ўйин қоидасининг қисмларини ўргатади.
Ўқитувчи хоҳловчиларга таълим усуллари воситасида машқ қисмларини аввал тушунтиради кейин кўрсатади. Ўқувчилар ўқитувчи айтган ва кўрсатганларини такрорлайди ва бажаради.
Ўқитувчи синфни назорат қилиш учун ўзига ихтиёрий 2 нафар ҳамкорни танлайди. Ўқитувчи ўз ҳамкорларига ўрганилаётган машқни босқичма-босқич бажартириб кўради. Тушунмаганларини тушуниб ўрганишларига ёрдам беради.
Ўқитувчи синфдаги ҳамкорларга биринчи қисмни бир-бирларига ўргатишлари ва бажаришларини айтади. Уларни ҳаракатларини назорат қилиб, камчиликларни бартараф этишга ёрдамлашади. Шундан кейингина навбатдаги босқичга ўтилади. Ўқитувчининг ҳамкорлари эса синфни назорат қилишга ўқитувчига ёрдамлашади.
Бу иш усули дарснинг бошқа қисм-ларини ҳам бажаришда давом этади. Бу ўқувчиларни бир-бирига ва ўзига талабчан бўлишга, хатоларни ўз вақтида бартараф этишга, ишни танқидий баҳолай билишга ўргатади.
Тушунчаларни текширишда ўқитувчи турли интерфаол усуллар (“Бумеранг”,